ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2018 й. 792-сон "Инновацион ривожлантириш ва виночилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2018 й.

N 792



ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

ВИНОЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вино маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг ишлаб чиқариш, экспорт салоҳиятини оширишга ва вино хом ашёси базасини кенгайтиришга кўмаклашувчи, узумчилик, шу билан бирга узумнинг янги селекция навларини ўзлаштиришда инновацион ғояларни, замонавий технологияларни фаол татбиқ этиш, шунингдек, фан ва инновацион ечимлар натижадорлигини таъминлаш учун қўшимча молиялаштириш манбаларини шакллантириш ва жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзшаробсаноат" АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "Ўзшаробсаноат" АЖ тизимидаги корхоналар томонидан узумчиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишларини бепул молиялаштириш мақсадида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда "Ўзшаробсаноат" АЖнинг Узумчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Ўзшаробсаноат" АЖнинг Узумчиликни ривожлантириш жамғармасини бошқарув кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;

"Ўзшаробсаноат" АЖ нинг Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3..Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари қуйидаги асосий манбалар ҳисобидан шакллантирилиши белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган субсидиялар;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони билан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг бошқарув ходимларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентларига 1,7 ҳамда хизмат кўрсатувчи (техник) ходимларига 1,3 миқдорида оширувчи коэффициентлар қўлланилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

"Ўзшаробсаноат" АЖ ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг буюртмалари асосида 2018 йилнинг охиригача Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Узумчиликни ривожлантириш жамғармасига 15 миллиард сўм ва Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 15 миллиард сўм ажратсин;

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги ва кейинги йилларнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозини ва давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси ва Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси эҳтиёжлари учун ажратиладиган маблағлар ҳар йили камида 10 фоизга индексация қилинган ҳолда, тегишли равишда 80 миллиард ва 100 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағлар ажратишни назарда тутсин.

6..Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзшаробсаноат" АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси ва Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан тизимли назорат ва мониторинг олиб борсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 октябрдаги

792-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзшаробсаноат" АЖнинг Узумчиликни ривожлантириш

жамғармасини бошқариш кенгаши

ТАРКИБИ

     

Мустафаев О.

-

"Ўзшаробсаноат" АЖ бошқаруви раиси, Кенгаш раиси

Каримов А.

-

Молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари

Ниязматов Б.

-

Иқтисодиёт вазири ўринбосари

Вахабов А.

-

Қишлоқ ҳўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Файзибаев О.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Абдуллаев Т.

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Пулатов Ж.

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари в.в.б.

Умаров С.


-

"Ўзшаробсаноат" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари

лавозими бўйича

-

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ҳўжалик масалалари бўйича ўринбосари (молиялаштирилаётган лойиҳани жойлашув ҳудуди бўйича)

Вапаев Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, Кенгаш котиби

   

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 октябрь










































Время: 0.0116
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск