язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2018 й. 817-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2018 й.

N 817



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Кенгашининг фаолияти самарали ва сифатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 октябрдаги

817-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида" 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 87-модда) 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантириш жамғармаси Кенгаши

ТАРКИБИ

Ш.М. Садиков

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Жамғарма Кенгаши раиси

М.М. Мирзаев

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

А.Я. Хайдаров

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

Б.А. Мусаев

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

К.Н. Ирисбекова

-

АТ "Алоқабанк" бошқаруви раиси

  

Изоҳ. Жамғарма Кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида" 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2018 йил 21 майдаги 380-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 118-модда) илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 октябрь