язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Низом 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 11.10.2018 й. 3077-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 15.08.2018 й. 2018-65-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 11 октябрда 3077-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2018 йил 15 августдаги

2018-65-сон қарорига

ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат

солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга

қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Муқаддима

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат

солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш шартлари

3-боб. Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш

4-боб. Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилиш

ва уни мажбурий ҳисобга қўйиш

5-боб. Якуний қоидалар

1-илова. Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг

намунавий шакли

2-илова. Уй-рўзғор буюмларини топшириш-қабул

қилиш далолатномаси

3-илова. Кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий

ҳисобга қўйиш ҳақида сўровнома

4-илова. Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга

қўйилганлиги ҳақида билдиришнома

5-илова. Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор

қилинганлиги ҳақида келишувнинг намунавий шакли

6-илова. Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор

қилиш ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйиш

тўғрисида сўровнома

7-илова. Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор

қилиш ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйилганлиги

ҳақида билдиришнома



Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Кўчмас мулк ижара шартномалари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда тузилади ва давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 612-моддасига мувофиқ уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у беш йилга тузилган ҳисобланади.


3. Жисмоний шахслар томонидан Уй-жойни ижарага бериш шартномалари мазкур Низомнинг 1-иловасидаги намунавий шаклга мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан ихтиёрий шаклда тузилади.


4. Тарафларнинг келишувига биноан Уй-рўзғор буюмларини топшириш-қабул қилиш ва коммунал тўловлар учун ўрнатилган ўлчов асбобларининг кўрсаткичларини қайд қилиш далолатномаси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Уй-жойни ижарага бериш шартномаларига илова қилиниши мумкин.



2-БОБ. КЎЧМАС МУЛК ИЖАРА ШАРТНОМАЛАРИНИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИДА

ҲИСОБГА ҚЎЙИШ ШАРТЛАРИ


5. Ижарага берувчи ёки унинг вакили (ишончли бошқарувчи) кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида сўровнома;

б) кўчмас мулк ижара шартномаси;

в) ижарага берувчи жисмоний шахснинг ёки юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи, вакилнинг (ишончли бошқарувчининг) ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.

Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


6. Ижарага берувчи ёки унинг вакили (ишончли бошқарувчи) кўчмас мулк ижара шартномасини шартнома тузилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйиши шарт.


7. Кўчмас мулк ижара шартномасининг ойлик ижара тўлови суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан кам бўлиши мумкин эмас.


8. Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.



3-БОБ. КЎЧМАС МУЛК ИЖАРА

ШАРТНОМАСИНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ


9. Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети (бундан буён шахсий кабинет деб юритилади) орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Бунда, ижарага берувчи томонидан шахсий кабинет орқали мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ сўровнома тўлдирилади ва унга кўчмас мулк ижара шартномаси ҳамда ижарага берувчи жисмоний шахснинг ёки юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси бириктирилади.


10. Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг (ишончли бошқарувчиси) хоҳишига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг доимий яшаш манзили (юридик шахснинг рўйхатдан ўтган жойи) ёки кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига шахсан қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.


11. Давлат солиқ хизмати органи томонидан кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда амалга оширилганда реал вақт режимида, қоғоз шаклида тақдим этилганда ўша вақтнинг ўзида амалга оширилади.

Бунда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги ҳақида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ QR-коди мавжуд билдиришнома ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига (ишончли бошқарувчисига) тақдим этилади.

Билдиришноманинг ҳақиқийлиги QR-кодни махсус мобил илова орқали текшириб кўриш билан аниқланади. Билдиришноманинг QR-коди текширилганда ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасининг электрон шаклига XML форматида ҳавола қилинади.


12. Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаганда давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш рад этилади.


13. Ижарага берувчи ва ижарага олувчи жисмоний шахс бўлганда, кўчмас мулк ижара шартномаси давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилгандан сўнг, ўша вақтнинг ўзида жорий йил учун ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномаси ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига (ишончли бошқарувчисига) тақдим этилади.



4-БОБ. КЎЧМАС МУЛК ИЖАРА ШАРТНОМАСИНИ

БЕКОР ҚИЛИШ ВА УНИ МАЖБУРИЙ

ҲИСОБГА ҚЎЙИШ


14. Кўчмас мулк ижара шартномаси шартномада белгиланган муддат тугаганидан кейин бекор бўлади.

Кўчмас мулк ижара шартномаси суд тартибида бекор бўлганда, ижарага берувчи суд қарорини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши лозим.

Тарафларнинг келишувига биноан кўчмас мулк ижара шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақида келишув давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш учун тақдим этилади.

Жисмоний шахсларнинг келишувига биноан кўчмас мулк ижара шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақида келишув мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан ихтиёрий шаклда тузилади.


15. Ижарага берувчи кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш учун ўзининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровномани электрон тарзда юборади. Бунда сўровномага кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишув бириктирилади.


16. Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг (ишончли бошқарувчиси) хоҳишига кўра, кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги сўровнома кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилган давлат солиқ хизмати органига қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.


17. Давлат солиқ хизмати органи томонидан кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг шахсий кабинет орқали электрон тарзда юборилганда реал вақт режимида, қоғоз шаклида тақдим этилганда ўша вақтнинг ўзида амалга оширилади.

Бунда, кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ QR-коди мавжуд билдиришнома давлат солиқ хизмати органлари томонидан ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига (ишончли бошқарувчисига) тақдим этилади.

Билдиришноманинг ҳақиқийлиги QR-кодни махсус мобил илова орқали текшириб кўриш билан аниқланади. Билдиришноманинг QR-коди текширилганда ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувнинг электрон шаклига XML форматида ҳавола қилинади.


18. Давлат солиқ хизмати органи сўровномага асосан кўчмас мулк ижара шартномасининг бекор қилинганлиги тўғрисида ўзининг ахборот тизимига тегишли ўзгартиришларни киритади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


20. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Уй-жойни ижарага бериш шартномаси

(намунавий шакл)







(тузилган сана)


(тузилган жой)


   

Биз, ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ МФЙ, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонадонда доимий пропискада турувчи, ________ йилда туғилган ________ ________ ________ (паспорт серияси __ , рақами ________, ________ йилда ________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага берувчи деб юритилади) бир томондан ва _______________________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ МФЙ, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонадонда доимий пропискада турувчи, ________ йилда туғилган ________ ________ ________ (паспорт серияси __ , рақами ________, ________ йилда ________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага олувчи деб юритилади) иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:



1. Шартноманинг предмети


1. Мен, Ижарага берувчи мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ МФЙ, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонада жойлашган уй-жойни Ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига бердим, мен Ижарага олувчи ушбу уй-жойни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун қабул қилдим.


2. Ижарага берилаётган уй-жой қуйидагилардан иборат:

умумий фойдаланиш майдони ____ (майдони сўзлар билан) m-2 , яшаш (фойдаланиш) майдони ____ (майдони сўзлар билан) m-2 бўлган (____та яшаш хонаси, даҳлиз, ошхона, санузел ва ҳоказо)ни ташкил этади.


3. Юқорида кўрсатилган уй-жой Ижарага берувчига ________ туман (шаҳар) ___ - сон давлат нотариал идораси томонидан (____________реестр рақами ва санаси) реестр рақами билан қайд қилинган уй-жойни (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномаси, қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага ва ҳоказо) асосан тегишли бўлиб, уй-жойни рўйхатга олинганлиги ҳақида ___________реестр рақами рўйхатга олинган.


4. Ижарага берувчи юқорида кўрсатилган уй-жойни Ижарага олувчига ________ (йил, ой, кун) муддатга, яъни ________ (йил, ой, кун)гача топширади.



2. Ижара ҳақи


5. Ижарага берилган уй-жойидан фойдаланиш учун ижара ҳақи тарафлар келишувига асосан ҳар (йил, ой, кун)га ______ сўмдан, умумий ижара ҳақи ______ сўмни ташкил қилади. Ижарага олувчи ўтган (ёки жорий) ой учун тўловни ҳар ойнинг ___ кунига қадар Ижарага берувчига тўлаши шарт.


6. Ижарага олувчи берилган уй-жойдан фойдаланиш учун ижара ҳақи тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузса Ижарага берувчи шартномани бир томонлама бекор қилишга ва ижарага берилган уй-жойни бўшатиб беришни Ижарага олувчидан талаб қилишга ҳақли.



3. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


7. Мен, Ижарага олувчи ижарага олинган уй-жойни вазифасига мувофиқ равишда фойдаланишни, ўз ҳолатида сақланишини таъминлашни, уни яхши ҳолда тутишни ҳамда санитария ва ёнғиндан сақлаш қоидаларига тўлиқ риоя этишни, ижара ҳақини ўз вақтида тўлаб туришни ўз зиммамга оламан.


8. Мен, Ижарага олувчи (ёки Ижарага берувчи) совуқ ва иссиқ сувдан, электр энергия ва газдан, телефон алоқаси ҳамда маиший чиқиндилардан фойдаланганлик учун, шунингдек уй-жой билан боғлиқ бўлган барча тўловларни ўз вақтида тегишли ташкилотларига қонун ҳужжатларида белгиланган тарифларда ва муддатда тўлашни ўз зиммамга оламан.


9. Мен, Ижарага берувчи мулк ҳуқуқи асосида тегишли мулкни ижарага берганлигим ва бунинг натижасида даромад олаётганим учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тегишли давлат солиқ хизмати органига тўлаб боришни ўз зиммамга оламан.



4. Томонларнинг жавобгарлиги

ва низоларни ҳал этиш


10. Ушбу шартнома талабларини лозим даражада бажармаган ёки бажаришдан бош тортган тараф қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


11. Уй-жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёки унга ўзгартиришлар киритиш тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилади, низо келиб чиққан тақдирда суд тартибида ҳал қилинади. Шартномани бекор қилиш ҳақида тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантиради.

Уй-жойни ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшайдиган бошқа фуқароларнинг розилиги билан ижарага берувчини уч ой аввал ёзма равишда огоҳлантириб, исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилишга ҳақли.



5. Якуний қоидалар


12. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80, 176, 191 ва 192-моддалари мазмун ва моҳияти биз тарафларга тушунарли.


13. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 606-моддаси ва тарафларнинг келишувига асосан ижарага берилган уй-жойда Ижарага олувчи билан бирга унинг оила аъзолари (биргаликда яшовчи оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси кўрсатилади) яшайди.


14. Мен, Ижарага берувчи мазкур шартнома имзолангунга қадар ижарага берилаётган уй-жой бошқа шахсга ўтказилмаган, гаровга қўйилмаган, низода йўқ ва ижарага берилиши тақиқланмаганлигини кафолатлайман.


15. Мазкур шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси давлат солиқ хизмати органида сақланади, қолган нусхалар тарафларга берилди.



Томонларнинг яшаш манзиллари:

Ижарага берувчи:

______________________

______________________

______________________

Ижарага олувчи:

______________________

______________________

______________________

Томонларнинг имзолари:

Ижарага берувчи (Ф.И.О.)

______________________

Ижарага олувчи (Ф.И.О.)

______________________

Имзо_________________


Имзо_________________


Изоҳ: Шартнома шартларига тарафларнинг келишувига асосан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА



Уй-рўзғор буюмларини топшириш-қабул қилиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ







(тузилган сана)


(тузилган жой)


   


(ижарага берувчи Ф.И.О.)

томонидан


га


(ижарага олувчи Ф.И.О.)


ижарага берилган ўзимга тегишли бўлган ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ МФЙ, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ -хонадонда жойлашган уй-жойининг биноси ичида мавжуд бўлган қуйидаги уй-рўзғор буюмларини:

Т/р.

Уй-рўзғор буюмининг номи

Русуми

Миқдори

Ҳолати

Изоҳ






   

Бундан ташқари, ижарага берилган уй-жойининг коммунал тўловлари учун ўрнатилган ўлчов асбобларининг кўрсаткичлари шартнома тузилган санада қуйидагича:

   

Т/р.

Ўлчов асбобнинг номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Тамғаланганлиги

Изоҳ

1.

Электр энергия





2.

Табиий газ





3.

Совуқ сув






. . .





    

Ушбу буюмларни соз ҳолатда қайтариб олишга келишилди.

  


Қабул қилдим:






(ижарага олувчи Ф.И.О.)


(имзо)


Топширдим:






(ижарага берувчи Ф.И.О.)


(имзо)






Низомга

3-ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара шартномасини

мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида

СЎРОВНОМА

1. Ижарага берувчи тўғрисида маълумот:


Ф.И.О.


Паспорт серияси ва рақами


Юридик шахснинг номи


Ижарага берувчининг

идентификация рақами (СТИР)


Яшаш жойи (юридик манзили)


Телефон рақами


Электрон почта манзили


2. Ижарага олувчи тўғрисида маълумот:

Ф.И.О.


Паспорт серияси ва рақами


Юридик шахснинг номи


Ижарага олувчи юридик шахснинг

идентификация рақами (СТИР)


Яшаш жойи (юридик манзили)


Телефон рақами


3. Ижарага берилган кўчмас мулк тўғрисида маълумот:

Кўчмас мулкнинг тури


Жойлашган манзили


Ижарага берилган майдон


Ижарага берилган сана


Ижарага берилган муддат


Бир ойлик ижара ҳақи тўлови (сўмда)


Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда)


Ижарага берувчи

(вакил ёки ишончли бошқарувчи):






(имзо)


Ф.И.О.










(сана)






Низомга

4-ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара шартномасини

ҳисобга қўйилганлиги ҳақида

БИЛДИРИШНОМА

Ижара шартномасининг реестр бўйича тартиб рақами:



Ижарага берувчининг Ф.И.О. (юридик шахснинг номи).: ________________________________________________


Ижарага берувчининг яшаш жойи (юридик шахснинг манзили):__________________________________________


Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР): _________________________________________________


Ижара шартномаси ҳисобга олинган сана: 20__ йил "____" _____


Ижара шартномаси амал қилиш муддати: 20__ йил "___" ______

Ижарага берилган кўчмас мулкнинг жойлашган манзили:

Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.


*) QR-коди текширилганда кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклининг XML форматига ҳавола шаклланади.






Низомга

5-ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор

қилинганлиги ҳақида келишув

(намунавий шакл)







(тузилган сана)


(тузилган жой)


   

Биз, ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ МФЙ, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонадонда доимий пропискада турувчи, ________________ йилда туғилган (паспорт серияси __ , рақами ________, ________ йилда ________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага берувчи деб юритилади) бир томондан ва _______________________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ МФЙ, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонадонда доимий пропискада турувчи, ___________ йилда туғилган (паспорт серияси __ , рақами ________, ________ йилда ________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага олувчи деб юритилади) иккинчи томондан ушбу келишувни қуйидагилар ҳақида туздик:


1. Биз томонимиздан, Ижарага берувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ МФЙ, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонадонда жойлашган кўчмас мулкни (уй-жой, квартира, нотурар жой ва ҳоказо) ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар) давлат солиқ органи томонидан 20__ йил "___"_________ куни рўйхат бўйича _________ реестр рақами билан ҳисобга қўйилган ижара шартномасини ўзаро келишувимизга асосан бекор қиламиз.


2. Мен Ижарага олувчи ижарага берилган кўчмас мулкни тўла тўкис ва яроқли ҳолда Ижарага берувчига қайтардим, мен Ижарага берувчи эса ижарага олинган кўчмас мулкни тўла тўкис ва яроқли ҳолда Ижарага олувчидан қайтариб олдим.


3. Ижарага берилган кўчмас мулкнинг ижара ҳақи ва коммунал тўловлари бўйича бир-биримизга нисбатан ҳеч қандай эътирозларимиз йўқ.


4. Ушбу келишув Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 13-моддаси, Фуқаролик кодексининг 539 ва 579-моддаларига асосан ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар) давлат солиқ органида ҳисобга қўйилиши лозим.


5. Мазкур келишув тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси давлат солиқ хизмати органида сақланади, қолган нусхалар тарафларга берилди.

Келишувнинг мазмуни ва моҳияти бизга тушунарли ҳамда бизнинг асл мақсадимизга мувофиқ келади.



Томонларнинг яшаш манзиллари:


Ижарага берувчи:

______________________

______________________

______________________

Ижарага олувчи:

______________________

______________________

______________________


Томонларнинг имзолари:


Ижарага берувчи (Ф.И.О.)

______________________

Ижарага олувчи (Ф.И.О.)

______________________

Имзо_________________


Имзо_________________


Изоҳ: Келишув шартларига тарафларнинг келишувига асосан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Низомга

6-ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилиш

ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйиш тўғрисида

СЎРОВНОМА

    

1. Ижарага берувчи тўғрисида маълумот:

Ф.И.О.


Паспорт серияси ва рақами


Юридик шахснинг номи


Ижарага берувчининг

идентификация рақами (СТИР)


Яшаш жойи (юридик манзили)


Телефон рақами


Электрон почта манзили


2. Ижарага олувчи тўғрисида маълумот:

Ф.И.О.


Паспорт серияси ва рақами


Юридик шахснинг номи


Ижарага олувчи юридик шахснинг

идентификация рақами (СТИР)


Яшаш жойи (юридик манзили)


Телефон рақами


3. Ижарага берилган кўчмас мулк тўғрисида маълумот:

Кўчмас мулкнинг тури


Жойлашган манзили


Ижарага берилган майдон


Ижарага берилган сана


Ижарага берилган муддат


Бир ойлик ижара ҳақи тўлови (сўмда)


Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда)


Сўровнома берувчи






(имзо)


Ф.И.О.










(сана)






Низомга

7-ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилиш

ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйилганлиги ҳақида

БИЛДИРИШНОМА

Ижара шартномасининг реестр бўйича тартиб рақами:



Ижарага берувчининг Ф.И.О. (юридик шахснинг номи).: ________________________________________________


Ижарага берувчининг яшаш жойи (юридик шахснинг манзили):__________________________________________


Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР): __________________________________________________


Ижара шартномаси ҳисобга олинган сана: 20__ йил "____" _____


Ижара шартномаси амал қилиш муддати: 20__ йил "___" ______

Ижарага берилган кўчмас мулкнинг жойлашган манзили:

Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.


*) QR-коди текширилганда кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклининг XML форматига ҳавола шаклланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 октябрь, 41-сон, 821-модда