ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 02.10.2018 й. 123-н-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.10.2018 й. 1881-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.10.2018 й.

N 1881-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

02.10.2018 й.

N 123-н


БУЙРУҒИ




Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг

авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сон "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 10 ноябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 1881, 2008 йил 13 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 51-сон, 507-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                               Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг

авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Биринчи марта сертификатни олиш учун ариза "Дававианазорат" инспекциясига топширилади. Мазкур ариза "Дававианазорат" инспекцияси томонидан ўттиз иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.

"Дававианазорат" инспекциясига келиб тушган ариза ўша куннинг ўзида рўйхатдан ўтказилиши лозим. "Дававианазорат" инспекцияси аризачига ариза рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) бериши, ариза электрон шаклда берилган тақдирда эса, ариза рўйхатдан ўтказилганлигини "Дававианазорат" инспекциясининг расмий веб-сайтидаги электрон хабарларга таяниб ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усул билан тасдиқлаши шарт.

"Дававианазорат" инспекциясида аризани рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.".


2. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ариза билан бирга тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш натижалари салбий бўлганда, "Дававианазорат" инспекцияси томонидан камчиликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан кам бўлмаган муддат берилади.".


3. 25-банднинг биринчи хатбошисидаги "икки ой" деган сўзлар "ўттиз иш куни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Сертификатнинг амал қилиш муддатини бекор қилиш ёки уни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор "Дававианазорат" инспекцияси томонидан қабул қилинади ва бир иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда ўқув юртига хабар берилади.".


5. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Сертификат ҳаракати тугатилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ҳисобот тақдим этилгандан сўнг Сертификат ҳаракатини янгилаш тўғрисида "Дававианазорат" инспекциясининг қарори қабул қилинади. "Дававианазорат" инспекцияси тегишли қарор қабул қилинган кунидан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда буюртмачига бу ҳақда хабар беради.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 октябрь, 42-сон, 840-модда










































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск