язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Тадбиркорлик/ Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2018 й. 825-сон "Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.2018 й.

N 825



ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 октябрдаги

825-сон қарорига

ИЛОВА



Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 47-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган етказиб бериш хизмати хизматларидан фойдаланиш."


2. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Электрон тижоратда тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади:

нақд пул билан - назорат-касса аппаратидан фойдаланиш орқали нақд пул маблағлари қабул қилингани тўғрисида назорат-касса аппарати чеки ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатни мажбуран тақдим этиш, шунингдек, белгиланган тартибда инкассация қоидаларига риоя этган ҳолда, олинган пулларни хизмат кўрсатувчи банкка топширишни таъминлаш;

электрон тўлов воситалари билан - тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб терминали ёки виртуал терминал (E-POS) орқали шахсий ва корпоратив банк карталаридан фойдаланиш орқали чакана тўлов тизимида сотувчи ва харидорга электрон тўлов чеки ёки тўловни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни албатта тақдим этган ҳолда;

пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан ўтказиш йўли билан - пул маблағларини банк ҳисобрақамларидан (шу жумладан карта ҳисоб рақамларидан) шахсий кабинет (масофавий банк ҳисоб рақамларидан хизмат кўрсатиш тизими) ёки чакана тўлов тизими орқали ўтказган ҳолда".


3. Қуйидаги мазмундаги 48-1-48-3-бандлари билан тўлдирилсин:

"48-1. Электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошираётганда харидорга касса чекини электрон шаклда (бундан кейин электрон чек) харидор кўрсатган абонент рақамига ёки электрон почта манзилига тақдим этишни таъминлаш зарур. Электрон чек назорат касса аппарати машинасидан чиқарилган қоғоз кўринишидаги чекка тенглаштирилади.

48-2. Етказиб бериш хизматларига сотувчининг номидан товарлар учун тўловларни қабул қилиш ҳуқуқи шартномага асосан харидор товарни сотиб олганлигини тасдиқловчи касса чеки ёки бошқа ҳужжатни тақдим этган ҳолда берилади.

48-3. Товарлар миллий почта алоқаси оператори орқали етказиб берилган тақдирда товарнинг тўлови почта пул ўтказмалари устама тўлов орқали амалга оширилиши мумкин. Ушбу тўлов усулида товарни жўнатиш устама тўловли почта жўнатмалари орқали амалга оширилиши керак.

Почта жўнатмалари орқали етказиладиган ва устама тўлов қўлланилган товар харидор томонидан устама тўлов тўлиқ тўланиб, квитанция тақдим этилгандан сўнг берилади. Устама тўлов суммаларини сотувчи манзилига жўнатиш миллий почта алоқаси оператори томонидан пул маблағларини почта орқали ўтказишнинг Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 октябрь, 42-сон, 834-модда