ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар /

Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш ҳамда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини янгилаб бориш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.10.2018 й. 816-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 октябрдаги

816-сон қарорига

3-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари

билан таъминлаш ҳамда дарсликлар ва

ўқув қўлланмаларини янгилаб бориш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш ҳамда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини янгилаб бориш тартибини белгилайди.


2. Олий таълимнинг ўқув адабиётлари дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма, услубий кўрсатма, услубий тавсиянома, маълумотлар тўплами (банки), маърузалар курси, маърузалар тўплами, машқлар (масалалар) тўплами, луғат, дайджест каби турларидан иборатдир.


3. Олий таълим муассасалари учун ўқув адабиётларини яратиш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИНИ

ЯРАТИШ ТАРТИБИ


4. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ўқув режаларига киритилган фанлар бўйича яратилиши зарур бўлган ўқув адабиётлари рўйхатини шакллантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

олий таълим муассасалари давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларига мувофиқ яратилиши зарур бўлган ўқув адабиётларининг рўйхатини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) киритади;

Марказ олий таълим муассасалари томонидан киритилган ўқув адабиётлари рўйхатларини ўқув режа ва фан дастурларига мослиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади, билим ва таълим соҳалари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг фанлари бўйича такрорланадиган адабиётларни аниқлайди, такрорланишларни тегишли олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда бартараф қилади, бир хил фанлар бўйича олий таълим муассасалари томонидан рўйхатга киритилган турли ўқув адабиётларини тегишли олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда оптималлаштиради ва мақбул ҳолатга келтирилган ўқув адабиётларининг рўйхатларини тегишли олий таълим муассасаларига ўз тавсиялари билан юборади;

ўқув адабиётлари рўйхатларини шакллантирган олий таълим муассасаларининг ректорлари Марказ томонидан таҳлил қилинган тегишли ўқув адабиётлари рўйхатларини Вазирлик томонидан белгиланадиган ягона шаклдаги жадвал кўринишида ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва Марказга белгиланган тартибда тақдим этади.


5. Ўқув адабиётларини яратиш учун олий таълим муассасаларида соҳанинг етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва олимлар таркибидан муаллиф (муаллифлар жамоаси) тайинланади. Муаллифлар таркибига турдош олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда хорижий олим ва мутахассислар ҳам киритилиши мумкин.


6. Зарур ҳолларда, ўқув адабиётларини яратиш учун муаллифлар танлов асосида белгиланиши мумкин. Танловда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ишлаб чиқариш, фан, таълим ва тегишли бошқа соҳаларнинг юқори малакали мутахассислари, шунингдек хорижий мамлакатлар мутахассислари ҳам иштирок этиши мумкин.


7. Ўқув адабиётлари давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа, фан дастурлари ҳамда ўқув адабиётларига қўйиладиган талабларга мос ҳолда тайёрланишига тегишли таянч олий таълим муассасаси масъулдир.


8. Ўқув адабиётлари матбаа ва ноширлик меъёрларига амал қилган ҳолда тайёрланади.


9. Ўқув адабиётлари қўлёзмаларини тайёрлаш ва уларни нашр қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

таянч олий таълим муассасаларида муаллиф (муаллифлар жамоаси) томонидан ўқув адабиётининг қўлёзмаси тайёрланади;

тайёрланган қўлёзмага фаннинг етук мутахассислари, таълим йўналиши бўйича турдош олий таълим муассасалари, тегишли соҳа ташкилотларининг тақризлари олинади;

таянч олий таълим муассасасининг кенгашида ўқув адабиёти қўлёзмаси атрофлича муҳокама қилинади ва нашр қилишга тавсия этиш тўғрисида олий таълим муассасаси кенгашининг баёни расмийлаштирилади;

экспертизадан ўтказиш мақсадида ўқув адабиётининг қўлёзмаси тегишли таянч олий таълим муассасаси томонидан Марказга киритилади;

Марказ таянч олий таълим муассасалари томонидан киритилган ўқув адабиётлари қўлёзмаларини таълим соҳалари ва йўналишларига мувофиқ жамлаб, Вазирлик ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашма ва комиссияларга (кейинги ўринларда ўқув-услубий бирлашма ва комиссиялар деб аталади) тақдим этади;

ўқув-услубий бирлашма ва комиссиялар ўқув адабиётлари қўлёзмаларини давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари ҳамда ўқув адабиётларига қўйилган талабларга мослиги, талабаларга мукаммал замонавий билим, кўникма ва малакаларни беришга хизмат қилиши юзасидан экспертизадан ўтказади, ҳар бири бўйича асосланган хулоса ҳамда унинг ўзбек, рус, қорақалпоқ тилидаги адади ва нашр этиш манбалари (марказлашган бюджет маблағлари, олий таълим муассасаларининг маблағлари ва бошқалар) юзасидан тавсия беради;

ўқув-услубий бирлашма ва комиссияларнинг ўқув адабиётлари қўлёзмалари юзасидан берган хулосаси Вазирлик ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади) мажлисида муҳокама қилинади;

муҳокама натижасида ижобий деб топилган ўқув адабиётларнинг қўлёзмалари Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси баёни билан нашр этишга тавсия қилинади, салбий баҳоланган ўқув адабиётлари қўлёзмалари қайта ишлаш учун тегишли таянч олий таълим муассасаларига юборилади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан нашр этишга тавсия этилган ўқув адабиётлар қўлёзмаларининг рўйхати уларни тайёрлаган олий таълим муассасаси, муаллифлар фамилияси ва исми, ўқув адабиётининг тури, унинг ҳажми, адади ва молиялаштириш манбаси кўрсатилган ҳолда Вазирликка тақдим этилади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тавсия этилган ўқув адабиётларни Вазирлик буйруғи билан нашр этишга рухсат берилади;

нашр этишга рухсат берилган ўқув адабиётлари белгиланган тартибда нашр қилинади ва эҳтиёжга мувофиқ тегишли олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларига жойлаштирилади.


10. Чоп этилган ўқув адабиётларидан талабалар фойдаланиши учун муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказларига ўқув адабиётларининг босма ҳамда электрон нусхалари жойлаштирилади.


11. Ўқув-услубий бирлашма ва комиссиялар томонидан ўқув адабиётлари қўлёзмаларини экспертизадан ўтказиш, муҳокама қилиш ва хулоса ишлаб чиқиш тартиби Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади.


12. Олий таълим муассасаларида тайёрланган ўқув адабиётлари қўлёзмаларини Марказга киритиш, ушбу қўлёзмаларни ўқув-услубий бирлашма ва комиссияларга тақдим этиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.


13. Олий таълим муассасалари томонидан, заруратга кўра, кўзи ожиз талабалар учун ахборот-ресурс марказларига жойлаштирилган ўқув адабиётлари асосида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда тегишли ўқув адабиётларининг тинглаб ўрганадиган аудио-дарсликлари яратилади ва ахборот-ресурс марказида сақланади.



3-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ

ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

МЕЪЁРИ ВА УЛАРНИ ЯНГИЛАБ БОРИШ

ДАВРИЙЛИГИ


14. Ўқув адабиётларининг матбаа усулида нашр қилинган нусхалари ҳамда муаллифлар билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда ўқув адабиётларининг электрон нусхалари сақланадиган олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари таълим жараёнини ўқув адабиётлари билан таъминлайдиган асосий манба ҳисобланади.


15. Ўқув адабиётлари билан олий таълим муассасаларини таъминлаш меъёрлари муайян олий таълим муассасасининг ахборот-ресурс марказида мавжуд бўлган ўқув адабиётлари сони тегишли таълим йўналиши ёки мутахассислигида таълим олаётган талабалар сони билан нисбат кўринишида белгиланади.


16. Олий таълимнинг бакалавриат босқичи учун ўтилаётган фанлар бўйича ҳар 6 нафар талабага камида 1 (бир) дона ўқув адабиёти тўғри келса, мазкур таълим йўналиши ўқув адабиётлари билан таъминланган ҳисобланади. Бунда таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъминланиши ахборот-ресурс марказида ўқув адабиётларининг электрон нусхалари мавжудлигини назарда тутади.


17. Нашр қилинаётган ўқув адабиётларининг адади бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ўқитилаётган фанлар бўйича ҳар 6 нафар талабага камида 1 (бир) дона ҳамда ҳар 2 (икки) нафар талабага кўпи билан 1 (бир) дона ўқув адабиёти тўғри келиши миқдорлари оралиғида белгиланади.

Нашр қилинадиган ўқув адабиётларининг адади ушбу меъёрларга амал қилган ҳолда, Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан ўқув-услубий бирлашма ёки комиссиялар хулосаси асосида белгиланади ва Вазирликка тавсия қилинади. Вазирлик томонидан бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинади.


18. Олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фондидаги ўқув адабиётлари мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ислоҳотлар, янгиланиш, фан, техника ва технологияларнинг сўнгги ютуқлари, илғор халқаро тажриба ва тараққиёт тенденциялари, янги фанлар ва таълим йўналишлари киритилиши, давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари такомиллаштирилиши ва ўзгартирилишига мувофиқ янгиланиб борилиши лозим.


19. Ўқув адабиётларини янгилаб бориш даврийлиги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари фанларининг туркумлари (ўқув режа блоклари)дан келиб чиқиб ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланади ва тавсиявий характерга эга бўлади.


20. Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари илк бор киритилиши ёки янгиланиши, янги фанлар киритилиши ҳамда Ҳукумат қарорлари ва кўрсатмалари асосида ўқув адабиётлари тавсия этилган даврийликдан мустасно тарзда янгиланади.


21. Янгиланиши зарур бўлган ўқув адабиётлари таянч олий таълим муассасаси томонидан чоп этилиши режалаштирилаётган рўйхатга киритилади. Бунда ўқув адабиёти янгиланишининг сабаблари, мавжуд ўқув адабиёти нечанчи йилда чоп этилгани кўрсатилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Олий таълим муассасалари учун ўқув

адабиётларни яратиш тартибининг

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Тадбирлар

Маъсуллар

1-босқич

Яратилиши зарур бўлган ўқув адабиётларнинг рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш

Олий таълим муассасалари

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази

2-босқич

Ўқув адабиётларни яратиш учун муаллиф (муаллифлар жамоаси)ни тайинлаш

Олий таълим муассасалари



3-босқич

Тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ўқув адабиётларининг қўлёзмасини яратиш

Олий таълим муассасалари

4-босқич

Ўқув адабиётларнинг тайёрланган қўлёзмаларига тақризлар, олий таълим муассасаси кенгашининг хулосасини олиш ҳамда уларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги ўқув-услубий бирлашма ва комиссияларда экспертизадан ўтказиш

Олий таълим муассасалари

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази

5-босқич

Ўқув адабиётларнинг қўлёзмасини Мувофиқлаштирувчи кенгаш муҳокамасидан ўтказиш ва нашр қилиш бўйича хулосасини олиш

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази

6-босқич

Мувофиқлаштирувчи кенгаш хулосаси асосида ўқув адабиётларнинг қўлёзмасини нашр қилишга рухсат этиш юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғини қабул қилиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7-босқич

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан нашр қилишга рухсат этилган ўқув адабиётларни белгиланган тартибда чоп этиш ва тегишли олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларига жойлаштириш

Олий таълим муассасалари

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази





Низомга

2-ИЛОВА



Ўқув адабиётларини янгилаб бориш

даврийлиги бўйича тавсиявий

КЎРСАТКИЧЛАР

       

Ўқув блоклари бўйича адабиётлар учун

(йил)

Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодий

фанлар бўйича ўқув адабиётлари

Табиий-илмий ва математик фанлар

бўйича ўқув адабиётлари

Умумкасбий фанлар бўйича

ўқув адабиётлари

Махсус фанлар бўйича

ўқув адабиётлари

5

10

7

6


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 октябрь



















































Время: 0.0196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск