язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 08.09.2018 й. 29/3-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 15.10.2018 й. 773-37-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.10.2018 й.

N 773-37




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.09.2018 й.

N 29/3


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида

бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 июлдаги 15/3-сон қарори (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида

бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. II бўлимда:


а) "10111 Банк биносида жойлашмаган операцион кассаларидаги нақд пуллар" баланс ҳисобварағининг номидан "Банк биносида жойлашмаган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) "12509 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 12521 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"12521 Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар";


в) "12609 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 12621 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"12621 Якка тартибдаги тадбиркорларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар";


г) "12909 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 12921 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"12921 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар";


д) "13109 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 13121 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"13121 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар";


е) "14905 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 14913, 14921 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

"14913 Жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали берилган узоқ муддатли кредитлар

14921 Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар";


ж) "15005 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 15021 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"15021 Якка тартибдаги тадбиркорларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар";


з) "15305 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 15321 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"15321 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар";


и) "15505 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 15521 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"15521 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар";


к) "16799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Банкнинг бошқа хусусий мулклари (контр-актив)" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16800, 16803, 16899 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

"16800 Муддати узайтирилган дебитор қарздорлик

16803 Бўлиб-бўлиб тўлаш учун сотилган банкнинг активлари

16899 - Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Муддати узайтирилган дебитор қарздорлик (контр-актив)";


л) "20218 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 20294 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"20294 Норезидент - юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари";


м) 23110 баланс ҳисобварағи номидаги "Миллий" деган сўз "Давлат" деган сўз билан алмаштирилсин.


н) 23208, 23210, 23216, 23218, 23220, 23222 баланс ҳисобварақлари номидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин";


о) 23442 баланс ҳисобварағи номидаги "инвестиция дастурларини молиялаштириш учун давлат бюджетидан ва марказлашган кредитлар" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш учун марказлаштирилган манбалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


п) "23698 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 23700, 23702, 23796, 23798 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

"23700 Субординар қарз

23702 Субординар қарз

23796 Субординар қарз бўйича мукофот

23798 Субординар қарз бўйича дисконт (контр-пассив)";


р) "54210 Чиқарилган бошқа қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 54222 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"54222 - Субординар қарз бўйича фоизли харажатлар".


2. III бўлимда:


а) "10111 - Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассаларидаги нақд пуллар" баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

10111 - Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: амалиёт кассаларидаги нақд пулларнинг ҳаракати ва ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида амалиёт кассаларига келиб тушган нақд пуллар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида амалиёт кассаларидан берилган нақд пуллар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб валюта тури ва банк биносида жойлашмаган ҳар бир амалиёт кассаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.".


б) "12509 - Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 12521 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"12521 - Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


в) "12609 - Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 12621 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"12621 - Якка тартибдаги тадбиркорларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


г) "12909 - Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 12921 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"12921 - Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


д) "13109 - Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 13121 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"13121 - Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


е) 13301, 13305, 13399, 14301, 14399, 21604 ва 22004 баланс ҳисобварақлари таърифидаги "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) "14905 - Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 14913, 14921 баланс ҳисобварақлари номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"14913 - Жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали берилган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

14921 - Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


з) "15005 - Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 15021 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"15021 - Якка тартибдаги тадбиркорларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


и) "15305 - Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 15321 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"15321 - Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


к) "15505 - Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 15521 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"15521 - Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


л) "16799 - Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Банкнинг бошқа хусусий мулклари (контр-актив)" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 16800, 16803, 16899 баланс ҳисобварақлари номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"16800 - Муддати узайтирилган дебитор қарздорлик

16803 - Бўлиб-бўлиб тўлаш учун сотилган банкнинг активлари

Ҳисобварақнинг таърифи: бўлиб-бўлиб тўланадиган банкнинг активлари ҳисоби.

Ҳисобварақнинг дебетида 16701 - "Кредит ва лизинг бўйича гаров ҳисобидан ундирилган мулк", 16703 - "Кредит ва лизинг бўйича ундирилган тугатилаётган банкрот корхоналар мулки", 16705 - "Банкнинг бошқа мулклари" ҳисобварақларидан ўтказилган мулкнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бўлиб-бўлиб тўлашга сотилган банк активларининг тўланган қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир объект (мулк) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16899 - Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Муддати узайтирилган дебитор қарздорлик (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: муддати узайтирилган банкнинг дебитор қарздорлиги бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


м) "19909 - Товар-моддий қимматликлар учун тўланган маблағлар" баланс ҳисобварағининг таҳлилий ҳисоби "ҳар бир шартнома" деган сўзлардан кейин "ва/ёки ҳар бир хўжалик субъекти" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


н) "20218 - Якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 20294 баланс ҳисобварағи номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"20294 - Норезидент - юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: норезидент - юридик шахсларнинг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида норезидент - юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида норезидент - юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


о) "22622 - Юридик шахслар ўз ваколатхоналари ва филиаллари таъминоти учун ажратган маблағлар" ҳисобварағи таърифидаги "асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан" деган сўзлар "ҳисобварақларидан" деган сўз билан алмаштирилсин;


п) 23110 баланс ҳисобварағи номи ва таърифидаги "Миллий" деган сўз "Давлат" деган сўз билан алмаштирилсин;


р) 23208, 23210, 23216, 23218, 23220, 23222 баланс ҳисобварақлари номи ва таърифидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


с) "23442 - Инвестиция дастурларини молиялаштириш учун давлат бюджетидан ва марказлашган кредитлар ҳисобидан ажратилган бўнак маблағлар" ҳисобварағининг номи ва ҳисобварақ таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23442 - Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш учун марказлаштирилган манбалар ҳисобидан ажратилган аванс маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган қурилиш объектларини молиялаштириш учун марказлаштирилган манбалар ҳисобидан қурилиш ташкилотлари (бош пудратчи ва субпудратчи) ва уларга мол етказиб берувчиларга ажратилган аванс маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.";


т) "23698 - Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 23700, 23702, 23796, 23798 баланс ҳисобварақлари номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"23700 - Субординар қарз

23702 - Субординар қарз

Ҳисобварақнинг таърифи: субординар қарз ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида субординар қарз қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида субординар қарз ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб субординар қарзнинг муддати ва турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

23796 - Субординар қарз бўйича мукофот

Ҳисобварақнинг таърифи: субординар қарзнинг ҳақиқатда олинган қийматини (битим бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қарзнинг сўндириладиган суммаси ўртасидаги (ижобий фарқ) суммалари (мукофот) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида субординар қарзнинг ҳақиқатда олинган қийматини (битим бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қарзнинг сўндириладиган суммаси ўртасидаги (ижобий фарқ) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг субординар қарзини тўлашда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда, шунингдек амортизацияси вақтидаги мукофот суммалари ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб субординар қарзнинг муддати ва турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

23798 - Субординар қарз бўйича дисконт (контр-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: субординар қарзнинг ҳақиқатда олинган қийматини (битим бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қарзнинг сўндириладиган суммаси ўртасидаги (салбий фарқ) дисконт суммалари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида субординар қарзнинг ҳақиқатда олинган қийматини (битим бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қарзнинг сўндириладиган суммаси ўртасидаги (салбий фарқ) дисконт суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг субординар қарзини тўлашда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда, шунингдек амортизацияси вақтидаги дисконт суммалари ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб субординар қарзнинг муддати ва турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


у) "54210 - Чиқарилган бошқа қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 54222 баланс ҳисобварағи номи билан тўлдирилсин:

"54222 - Субординар қарз бўйича фоизли харажатлар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 октябрь, 42-сон, 835-модда