язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 13.10.2018 й. 823-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 октябрдаги

823-сон қарорига

1-ИЛОВА



Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ

хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ

тўловчининг идентификация рақамини бериш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилади.


6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.


7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани чоп этади ва ариза берувчига беради. Ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси билан тасдиқлайди. Сўровномага ариза берувчи паспортининг нусхаси илова қилинади.


8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.


9. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


10. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг, паспортининг нусхаси илова қилиниб, Давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


12. Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб 1 иш соати мобайнида QR-кодли (матрик штрихли код) солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ариза берувчига (ЯИДХП ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда) электрон тарзда юборади.


13. Давлат хизматлари маркази гувоҳнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази ариза берувчига гувоҳномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ

хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга ҳисобга

қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш

бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш.


2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтиш.

1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровнома шаклини тўлдириб ваколатли органга юбориш.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин

10 дақиқа ичида


2. Аниқ вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган

QR-кодли (матрик штрихли код) солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш ҳамда уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ариза берувчига (Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда) электрон равишда юбориш.

1 иш соати ичида

4-босқич

Давлат хизматлари

маркази

1. Гувоҳнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.


2. Ўзи келиб мурожаат қилганда гувоҳномани электрон ёки қоғоз шаклда ариза берувчига тақдим этиш.

1. 10 дақиқа ичида




2. Ариза берувчининг

сўровига кўра

    





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА





(сана)


(рақам)

Давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи

жисмоний шахсларни ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ

тўловчининг идентификация рақамини олиш учун

СЎРОВНОМА


Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Доимий яшаш жойи (ҳудуд номи):


1.1. Туман/шаҳар номи:


2. Фамилияси


3. Исми


4. Отасининг исми


5. Туғилган йили ва санаси


6. Паспорт серияси ва рақами


7. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролиги бўлмаган шахслар)


8. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами


9. Электрон почта манзили


10. Телефон рақами


     

     

Паспорт нусхаси илова қилинмоқда

Ушбу сўровномада маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман.






(Ариза берувчининг имзоси)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 октябрь