ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.10.2018 й. ПҚ-3970-сон "Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.2018 й.

N ПҚ-3970



ТАДБИРКОРЛИК УЧУН

ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқаришини мунтазам модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш мақсадида:


1. 2020 йилнинг 1 январига қадар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар тадбиркорлик субъектлари томонидан 1-иловага мувофиқ олиб кириладиган айрим турдаги товарлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида" 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарорининг 4-бандига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 15 октябрдаги

ПҚ-3970-сон қарорига

1-ИЛОВА



Божхона тўловларидан (божхона

расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)

озод этиладиган айрим турдаги товарлар

РЎЙХАТИ

      

Т/р


Товарлар номи

ТИФ TP коди


1


туяқушлар

0106 33 001 0,

0106 33 009 0

2


бирламчи шаклдаги этилен полимерлари

3901






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 15 октябрдаги

ПҚ-3970-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини

ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида" 2017 йил

18 январдаги ПҚ-2731-сон қарорининг 4-бандига

киритилаётган ўзгартиришлар


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой туманларида, Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Қўшкўпир туманларида жойлашган саноат соҳасида (автомобилларга газ тўлдирувчи компрессор станцияларидан ташқари) янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар - 2027 йилнинг 1 январига қадар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туманларида - 2022 йилнинг 1 январига қадар муддатга ягона солиқ тўловидан;

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ушбу туманларда фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ушбу қарор доирасида божхона тўловлари бўйича имтиёз қўлланилган ҳолда олиб кириладиган товарлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.

Белгилансинки, юқорида кўрсатиб ўтилган товарлардан мақсадли фойдаланилмаган тақдирда (сотиш, бепул бериб юбориш ёки ўзгага беришнинг бошқа шакли), божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 октябрь, 42-сон, 829-модда








































Время: 0.1911
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск