ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Қасб-ҳунар таълими марказининг 10/ққ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 7-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 23-2018-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 17.09.2018 й. Қарори (АВ томонидан 16.10.2018 й. 2011-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.10.2018 й.

N 2011-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

17.09.2018 й.

N 10/ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

17.09.2018 й.

N 7-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.09.2018 й.

N 23-2018

ҚАРОРИ



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 391-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 4 сентябрдаги 39/ҚҚ ва 27/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2011, 2009 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Касб-ҳунар таълими

маркази директори

М. Холмухамедов

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи

У. Ташкенбаев

Олий ва ўрта махсус

таълим вазири

И. Маджидов





Қарорга

ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 9-банд иккинчи хатбошисидаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази" деган сўзлар "Касб-ҳунар таълими маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Академик лицейларда муайян мутахассислик (таълим йўналиши) бўйича якуний аттестация синовларининг таркибий қисмлари ва уларни ўтказиш муддати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режасига мувофиқ белгиланади.

Касб-ҳунар коллежларида муайян мутахассислик (таълим йўналиши) бўйича якуний аттестация синовларининг таркибий қисмлари ва уларни ўтказиш муддати Касб-ҳунар таълими маркази томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режасига мувофиқ белгиланади."


3. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. ДАК раиси якуний аттестация бошланишидан камида икки ҳафта олдин бир йил (календарь йил) муддатга ҳудудий касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғининг (вазирлик, идора ёки олий таълим муассасалари тасарруфидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари учун шу вазирлик, идора ёки олий таълим муассасаси раҳбарининг), ДАК аъзолари эса, таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади.".


4. 34-банддаги "Марказ" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 октябрь, 42-сон, 839-модда








































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск