ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 22.10.2018 й. ЎРҚ-503-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 12.09.2018 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.09.2018 й. мақулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.10.2018 й.

N ЎРҚ-503



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЖАМОАТ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 19-модданинг матни "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 56-модда биринчи қисмининг "о" банди "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 127-модда:

биринчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик" деган сўздан кейин "воситалари ва уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 186-3-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"186-3-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган

дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш

мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш,

ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини

дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан

ташқарида реализация қилиш


Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса;

д) баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса;

е) дори воситалари ёки тиббий буюмларнинг сифати ва давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан содир этилган бўлса, -

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса;

в) одам ўлишига сабаб бўлса, -

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) одамлар ўлимига сабаб бўлса;

б) бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, -

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


5) 192-1-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


6) 192-2-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


7) 192-3-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


8) 192-4-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


9) 192-5-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкциясидаги "икки юз бараваридан беш юз бараваригача" деган сўзлар "уч юз бараваридан олти юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 192-6-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


11) 192-7-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


12) 192-8-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";


13) 207-модда учинчи қисмининг "б" банди "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


14) 246-модда:

биринчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


15) 251-1-модда биринчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


16) 261-модданинг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


17) 271-модда:

номи "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


18) 273-модда:

номи "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


19) 274-модда:

номи "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


20) 275-модданинг:

номи "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


21) 276-модда:

номи "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмининг диспозицияси "гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


22) 278-3-модданинг:

номи "Компьютер тизимидан" деган сўзлардан кейин "шунингдек телекоммуникация тармоқларидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисмининг диспозицияси "компьютер тизимидан" деган сўзлардан кейин "шунингдек телекоммуникация тармоқларидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


23) қуйидаги мазмундаги 278-7--модда билан тўлдирилсин:


"278-7-модда. Телекоммуникация тармоғидан

қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш


Ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш мақсадида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шунингдек мазкур мақсадлар учун мўлжалланган махсус дастурий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) сақлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш -

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) хизмат мавқеидан фойдаланиб;

г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".


24) саккизинчи бўлим:

қуйидаги мазмундаги атама билан тўлдирилсин:

"гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари - кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш бўлган, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар";

"гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги кўп миқдор" деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"гиёҳвандлик воситаларидан, уларнинг аналогларидан ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги кўп миқдор";

"гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги озгинадан кўпроқ миқдор "деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"гиёҳвандлик воситаларидан, уларнинг аналогларидан ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги озгинадан кўпроқ миқдор";

"гиёҳвандлик воситалари", "Прекурсорлар", "Психотроп модда" деган атамаларнинг ҳуқуқий маъноси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"гиёҳвандлик воситалари - гиёҳвандлик воситалари рўйхатларига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган препаратлар ва ўсимликлар;

Прекурсорлар - прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган моддалар;

Психотроп моддалар - психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 173-модда биринчи қисмининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7) гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ва уларнинг тури мавжудлигини";


2) 345-модданинг бешинчи қисми "278-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлардан кейин "278-7-моддаси иккинчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 381-2-модда биринчи қисмининг 1-банди "278-1-278-6-моддаларида" деган сўзлардан кейин "278-7-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 24-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ашёларни уларнинг ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш, мусодара қилиш ва махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан) маҳрум этиш ҳам асосий, ҳам қўшимча маъмурий жазо тариқасида, ушбу Кодекснинг 23-моддасида назарда тутилган бошқа маъмурий жазо чоралари эса фақат асосий жазо тариқасида қўлланилиши мумкин";


2) 56-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"56-модда. гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг

аналогларини ёки психотроп моддаларни оз

миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаш,

олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш


гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш -

гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлади";


3) қуйидаги мазмундаги 59-1-модда билан тўлдирилсин:


"59-1-модда. Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда

бўлган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб

бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни

асоссиз равишда рад этиш


Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса -  беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 125-модда биринчи қисмининг санкциясидаги "бешдан бир" деган сўзлар "иккидан бир" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 128-1-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "икки" деган сўз "уч" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "уч" деган сўз "тўрт" деган сўз билан алмаштирилсин;


6) 128-3-модда:

учинчи қисмининг санкциясидаги "етти" деган сўз "тўққиз" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум қилишга сабаб бўлади";

бешинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


7) 131-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


8) 133-модда биринчи қисмининг санкциясидаги "уч бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар "беш бараваридан етти бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 134-модданинг санкциясидаги "бир бараваридан икки бараваригача" деган сўзлар "икки бараваридан тўрт бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 135-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "иккидан бир қисми" деган сўзлар "бир баравари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "уч" деган сўз "беш" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкциясидаги "беш" деган сўз "ўн" деган сўз билан алмаштирилсин;


11) 136-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


12) қуйидаги мазмундаги 155-2-модда билан тўлдирилсин:


"155-2-модда. Телекоммуникация тармоғидан

қонунга хилоф равишда (рухсатсиз)

фойдаланиш


Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда -

ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


13) 164-модда:

тўртинчи қисмининг диспозициясидаги "дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар билан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисмининг диспозициясидаги "Дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлари ёхуд" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


14) 165-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"165-1-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган

дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш

мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш,

ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини

дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан

ташқарида реализация қилиш


Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, -

мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


15) 178-модданинг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шу жумладан истеъмолчиларни товарнинг истеъмолга оид хусусиятлари ёки сифати хусусида чалғитиш, товарни унга ўхшаш маҳсулотлар билан алмаштириб қўйиш, маҳсулотнинг хусусиятлари ва сифатини қасддан ўзгартириш, худди шунингдек қалбакилаштирилган озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, олиб кириш ва реализация қилиш -

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик -

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи - саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиш -

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


16) 188-модданинг диспозицияси "гиёҳвандлик" деган сўздан кейин "воситалари, уларнинг аналоглари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


17) 198-1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Энг кам иш ҳақининг ўн бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг мазкур ҳужжатни ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан кўп миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ушбу ҳужжатнинг ихтиёрий равишда ижро этилиши учун белгиланган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги ёки қарздорнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш ёхуд бу ҳаракатларни бажаришдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатининг давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


18) 241-1-модданинг санкциясидаги "йигирма бараваридан олтмиш бараваригача" деган сўзлар "қирқ бараваридан саксон бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 241-2-модданинг санкциясидаги "йигирма бараваридан олтмиш бараваригача" деган сўзлар "қирқ бараваридан саксон бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 241-3-модданинг санкциясидаги "йигирма бараваридан олтмиш бараваригача" деган сўзлар "қирқ бараваридан саксон бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 241-4-модданинг санкциясидаги "ўн бараваридан йигирма бараваригача" деган сўзлар "йигирма бараваридан қирқ бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 241-5-модданинг санкциясидаги "ўн бараваридан йигирма бараваригача" деган сўзлар "йигирма бараваридан қирқ бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) 241-6-модданинг санкциясидаги "ўн бараваридан йигирма бараваригача" деган сўзлар "йигирма бараваридан қирқ бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 241-7-модданинг санкциясидаги "ўн бараваридан йигирма бараваригача" деган сўзлар "йигирма бараваридан қирқ бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) 241-8-модданинг санкциясидаги "йигирма бараваридан олтмиш бараваригача" деган сўзлар "қирқ бараваридан саксон бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26) 241-10-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "ўн бараваридан йигирма бараваригача" деган сўзлар "йигирма бараваридан қирқ бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "йигирма бараваридан ўттиз бараваригача" деган сўзлар "қирқ бараваридан олтмиш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 241-11-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "йигирма беш бараваридан эллик бараваригача" деган сўзлар "эллик бараваридан юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "эллик бараваридан юз бараваригача" деган сўзлар "юз бараваридан икки юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


28) 245-модданинг биринчи қисми:

"59" рақамидан кейин "59-1" рақами билан тўлдирилсин;

"155-1" рақамидан кейин "155-2" рақами билан тўлдирилсин;


29) 287-модда биринчи қисмининг 1-банди "ушбу Кодекснинг" деган сўзлардан кейин "47-4, 47-5" рақамлари билан тўлдирилсин;


30) 343-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган маъмурий суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги 813-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 210-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 4, 138-модда, N 6, 300-модда) 3-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"прекурсорлар - прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган моддалар".


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 3-моддасининг 15-банди мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ушбу Қонун 3-моддасининг 3-банди, 28-бандининг иккинчи хатбошиси мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 октябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 23 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 октябрь, 43-сон, 841-модда









































Время: 0.0172
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск