ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.10.2018 й. ПҚ-3981-сон "Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2018 й.

N ПҚ-3981



ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ТАРМОҒИНИ

ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МОЛИЯВИЙ

БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда, энг аввало, иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, электр энергетикаси тармоғида мавжуд имконият ва салоҳиятдан етарлича фойдаланилмаётганлиги кўзланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш ва мамлакатни жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.

Соғлом рақобат муҳитининг йўқлиги, сезиларли даражада квазидавлат секторнинг мавжудлиги, тариф сиёсатининг бозор иқтисодиёти тамойилларига мос келмаслиги давлат томонидан ҳаддан ташқари тартибга солинишига ҳамда давлат ва тижорат манфаатларининг тўқнашувига олиб келмоқда.

Ресурс ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш даражасининг пастлиги, тегишли инфратузилмани янгилаш суръатларининг сустлиги технологик йўқотишларнинг ошишига ва электр энергиясини етказиб беришда, айниқса, жойларда мунтазам узилишларга олиб келмоқда.

Тармоқ корхоналарини бошқаришнинг бюрократлашган тизими ва меҳнат ресурсларидан самарасиз фойдаланиш уларнинг иш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини пасайтирмоқда ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларнинг ўсишига олиб келмоқда.

Илғор хорижий тажриба, замонавий инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида электр энергетикаси тармоғида давлат бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:


1. 2018-2020 йилларда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, электр тармоқларини модернизация қилиш, электр энергияси ҳисоби ва истеъмолини назорат қилишни такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" қуйидагиларни назарда тутган ҳолда 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш бўйича лойиҳа қиймати 2,6 миллиард АҚШ доллари бўлган умумий қуввати 1 984 МВт 7 та инвестициявий лойиҳани амалга ошириш;

жалб қилинадиган кредитлар ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан йилига умумий узунлиги 7,1 минг километр бўлган янги электр тармоқларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш, 2 500 та трансформатор пунктини ўрнатиш ва модернизация қилиш;

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (кейинги ўринларда - ЭЭҲО ва НҚАТ) 7 миллион истеъмолчиларни улаш, 2021 йил якунига қадар ЭЭҲО ва НҚАТ қамровини абонентлар умумий сонининг 100 фоизигача етказиш;

Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро молия институтлари билан келишилган, умумий қиймати 1,8 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги узоқ муддатли кредитларни ўзлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда "Йўл харитаси"да белгиланган ҳар бир лойиҳани амалга ошириш бўйича тармоқ графикларини тасдиқласин.

Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Ариповга - "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини қатъий назоратга олиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари С.У. Умурзаковга - халқаро молия институтлари ва ташкилотлардан жалб қилинаётган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш, шунингдек, салоҳиятли инвесторларни излаш ва инвесторларга, шу жумладан ишончли бошқарувга бериладиган объектларни аниқлаган ҳолда электр энергетикаси тармоғига тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоровга - электр энергетикаси тармоғида лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш механизмларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш;

"Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятлар бошқарувининг раислари - лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш, мазкур қарорда белгиланган объектларни қуриш ва фойдаланишга топширишни таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда "Обод қишлоқ" Давлат дастурини амалга ошириш учун жалб қилинган халқаро молия институтлари қарз маблағларининг 100 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган қисмини 2019-2020 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилишга йўналтирилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 14 февралдаги ПҚ-1705-сон ва 2012 йил 2 августдаги ПҚ-1795-сон қарорларига мувофиқ "Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикасининг Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари 0,4 кВтли истеъмолчиларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими" лойиҳаси (кейинги ўринларда - АСКУЭ 1-фаза) Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва "Ўзбекэнерго" АЖнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) "Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУЭ 4-фаза) жорий этиш" лойиҳасини амалга ошириш учун кўзда тутилган Осиё тараққиёт банкининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари ҳисобига республиканинг бошқа ҳудудларида ЭЭҲО ва НҚАТни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш;

б) қуйидагилар:

Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига АСКУЭ 1-фаза лойиҳасини амалга ошириш доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан ЭЭҲО ва НҚАТ маълумотларини қайта ишлаш республика ягона марказини ташкил этиш бўйича ўтказилган халқаро тендер натижаларига кўра аниқланган пудратчи - компания билан;

Республиканинг барча ҳудудларида ЭЭҲО ва НҚАТни жорий этиш учун зарур бўлган замонавий ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун халқаро танлов савдоларини ўтказиш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича "CESI S.P.A / AF Mercados Energy Markets International S.A / Sharifa.com" (Италия/Испания/Ўзбекистон) консалтинг компанияларининг консорциуми билан қўшимча битимлар тузиш.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев)га қуйидагиларни мувофиқлаштириш учун жавобгарлик юклансин:

харид қилиш жараёнларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иштирок этишини, мамлакат ҳудудида ЭЭҲО ва НҚАТ ва ҳисоблаш қурилмаларига хизмат кўрсатиш сервис марказларини яратишни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ЭЭҲО ва НҚАТни жорий қилиш учун замонавий ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобига 2021 йил 1 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида ЭЭҲО ва НҚАТни жорий этишни якунлаш бўйича замонавий ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотиб олиш юзасидан халқаро тендер савдоларининг ўтказилишини жадаллаштириш.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотиб олиш жараёнида, уларнинг техник параметрларининг халқаро тендер савдоларини ўтказиш учун тайёрланган тендер ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминласин.


4. Мажбурий ижро бюроси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олган ҳолда, электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотиб олишни параллел молиялаштириш мақсадида 2019 йилда Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан 500 миллиард сўм миқдорида солиққа тортилмайдиган маблағларни "Ҳудудий электр тармоқлари АЖга беғараз равишда ажратилишини таъминлансин.

Электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 2022 йил 1 январга қадар ушбу қарор доирасида "Ҳудудий электр тармоқлари АЖ билан тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, хом ашё ва материалларни олиб кирганлик учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно), шунингдек, мазкур электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин.

5. Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин, унга Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки гуруҳи билан биргаликда:

а) ишлаб чиқариш қувватларини 2030 йилгача 20 минг мВтга етказган ҳолда ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, модернизация ва диверсификация қилиш бўйича узоқ муддатли инвестициявий дастурни 2019 йил 1 майга қадар ишлаб чиқиш;

б) 2019 йил 1 мартга қадар электр энергиясини узатишда давлатнинг тўлиқ назоратини сақлаб қолган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш (сотиш) корхоналарига хусусий ҳамда хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кенг жалб қилишни, шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхоналардан тўғридан-тўғри танлов асосида электр энергиясини сотиб олишнинг улгуржи бозорини босқичма-босқич ташкил этишни назарда тутган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишни ташкил этишнинг замонавий схемасини ишлаб чиқиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида идоралараро тариф комиссиясини ташкил этишни назарда тутган ҳолда, 2019 йил 1 апрелга қадар электр энергетикаси тармоғига хусусий секторни жалб қилишни рағбатлантирувчи, электр энергиясининг жорий ва капитал харажатларини қоплашга асосланган электр энергияси тарифларини ҳисоблаш методологиясини тайёрлаш ва тасдиқлаш;

г) 2019 йилда электр энергетикаси тармоғи корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий шакллари ва усулларини, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этишни таъминлаш, шунингдек, тармоқ корхоналарининг корпоратив облигацияларини чиқариш ва халқаро бозорларга жойлаштириш;

д) 2018 йил 1 декабрга қадар электр энергетикаси тармоғида давлат-хусусий шерикликнинг норматив-ҳуқуқий базаси, тартиб-таомиллари ва регламентини ишлаб чиқиш бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқлаш;

е) мавжуд ресурс базаси, замонавий технологик тенденциялар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни инобатга олган ҳолда, электр энергетикаси тармоғида салоҳиятли инвесторлар билан биргаликда давлат-хусусий шериклик асосида янги инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифаси юклансин.


7. Комиссия (А.Н. Арипов) 2018 йил 15 декабрга қадар, республиканинг ёқилғи-энергетика комплекси фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш билан боғлиқ барча комплекс масалаларни юклаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги Энергетика вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2019 йилдан бошлаб:

Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда Навоий вилоятида қуввати 100 мВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тажриба лойиҳасини танлов асосида амалга оширишни;

халқаро молия институтлари билан биргаликда мамлакатнинг иссиқлик электр станцияларидан бирида буғ-газ қурилмасини қуриш, шунингдек, Андижон, Наманган, Фарғона шаҳарларидаги электр энергияси тарқатиш тармоқларини модернизация қилиш тажриба лойиҳасини давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширишни;

халқаро молия институтлари билан биргаликда "Тошкент шаҳридаги тарқатиш тармоқларини узоқ муддатли ижарага бериш" лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг асосий параметрларини ишлаб чиқишни бошлашни таъминлансин.


9. Белгилансинки, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ таркибидаги гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун тўлов фаолият турига кўра кафолатланган тарзда давлат томонидан электр энергиясини харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:

сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектростанцияларда - 70 фоиз миқдорда;

электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектростанцияларда - 100 фоиз миқдорда;

гидротўплаш электр станцияларида - 150 фоиз миқдорда шаклланадиган тариф бўйича амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг "Ўзбекэнерго" АЖ лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун ажратилган кредитларини, тегишлича якуний тўловлар муддатини узайтириш ва қайта молиялаштирувчи банкларнинг мажбуриятларини реструктуризация қилиш билан бирга 4-иловага мувофиқ 3 йилга узайтириш;

"Чорвоқ ГЭС гидрогенераторларини уларнинг ишчи ғилдиракларини алмаштириш билан бирга модернизация қилиш" инвестициявий лойиҳасини молиялаштириш учун "Ўзбекэнерго" АЖга берилган кредитни "Ўзбекгидроэнерго" АЖга қайта расмийлаштириш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарордан келиб чиқиб, "Ўзбекэнерго" АЖ мажбуриятлари бўйича илгари берилган давлат кафолатларига ўзгартириш киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида "МЭИ" Миллий тадқиқот университети" (Россия Федерацияси) Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиалини ташкил қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

энергетика тармоғига юқори малакали менежерларни ёллаш учун кадрларни танлаш билан профессионал асосда шуғулланадиган ташкилотларни жалб қилиш чораларини кўрсин;

Бош прокуратура билан биргаликда бир ой муддатда муқобил электр энергияси ишлаб чиқарувчиларини ягона энергетика тизимига улаш тартибини такомилаштириш ва лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.


13. "Ўзбекэнерго" АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда:

2019 йил 1 апрелга қадар электр энергияси, шу жумладан, муқобил электр энергиясини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини ягона энергетика тизимига улаш регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

икки ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 23 октябрдаги

ПҚ-3981-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018-2020 йилларда ишлаб чиқариш қувватларини

ошириш, электр тармоқларини модернизация қилиш,

электр энергияси ҳисоби ва истеъмолини назорат

қилишни такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

 

Т/р

Белгиланган

чора-тадбирлар

Лойиҳа қиймати

ва молиялаштириш

манбаи

Амалга ошириш шакли

ва механизми

Амалга

ошириш

муддати


Масъул ижрочилар

I. ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ВА ЯНГИ ҚУВВАТЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

1.

"Тахиатош ИЭСда 230-280 МВт қувватга эга 2 та буғ-газ қурилмасини қуриш".

678,2 млн. АҚШ долл.


Қурилиш майдончасига 1-рақамли ва 2-рақамли газ турбиналарини етказиб бериш.

2018 йил

ноябрь


"Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ЎзРТТЖ (Вафаев), Молия вазирлиги (Хайдаров), ДБҚ (Азимов)

ш.ж., 300 млн. долл. - ОТБ маблағлари,

230,7 млн. долл. - ЎзРТТЖ маблағлари,

120,2 млн. долл. - Давлат бюджети маблағлари,

27,3 млн. долл. - "Иссиқлик электр станциялари" АЖ маблағлари

Қурилиш майдончасига 1-рақамли ва 2-рақамли буғ-газ турбиналарини етказиб бериш.

2019 йил

июль


1-рақамли буғ-газ қурилмасини ишга тушириш (230 МВт).


2020 йил июнь


2-рақамли буғ-газ қурилмасини ишга тушириш (280 МВт)

2020 йил

сентябрь

2.

450 МВт қувватга эга иккинчи буғ-газ қурилмасини қуриш орқали "Навоий" ИЭСни кенгайтириш.

547,3 млн. АҚШ долл.

Қурилиш майдончасига буғ турбиналари, совутиш ускунаси, насос ва қозон модулларини етказиб бериш.

2018 йил

ноябрь


"Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ЎзРТТЖ (Вафаев), ДБҚ (Азимов)

ш.ж., 351,4 млн. долл. - JIСА маблағлари,

150 млн. долл. - ЎзРТТЖ маблағлари,

45,9 млн. долл. - "Иссиқлик электр станциялари" АЖ маблағлари

Очиқ циклдаги буғ турбинасидан фойдаланишни бошлаш (250 МВт).

2019 йил

январь


Буғ-газ ускунасининг йиғма циклини ишга тушириш (200 МВт)

2019 йил

декабрь

3.

"Сирдарё ИЭС энергоблокларини босқичма-босқич модернизация қилиш".

219,4 млн. АҚШ долл.


Лойиҳа доирасида кредит шартномаларини тузиш.

2018 йил

ноябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин), Молия вазирлиги (Хайдаров), "Ўзсаноатқурилишбанк" (Воитов), "Ўзмиллийбанк" (Мирсоатов)

ш.ж.,132 млн. долл. - "Внешэкономбанк" маблағлари,

44,5 млн. долл. - тижорат банклари кредитлари,

42,9 млн. долл. - "Иссиқлик электр станциялари" АЖ маблағлари

Кредитлар бўйича Давлат кафолатларини расмийлаштириш.

2018 йил

ноябрь


Давлат кафолатлари бўйича юридик хулосаларни олиш.

2018 йил

ноябрь


3-рақамли ва 4-рақамли энергоблокларни ишга тушириш (қўшимча 50 МВт қувват).

2019 йил

ноябрь


5-рақамли ва 6-рақамли энергоблокларни ишга тушириш (қўшимча 50 МВт қувват).

2020 йил

ноябрь


9-рақамли ва 10-рақамли энергоблокларни ишга тушириш (қўшимча 50 МВт қувват).

2021 йил

ноябрь

4.

"Толимаржон ИЭСда қуввати 900 МВтдан кам бўлмаган 2 та БГҚ қуриш".

Маблағлар миқдори ва манбаи аниқланмоқда

Лойиҳани амалга ошириш учун тадқиқот ишларини олиб бориш.

2018 йил

декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин), Молия вазирлиги (Хайдаров)

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2019 йил

март


Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини экспертизадан ўтказиш.

2019 йил

апрель


Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тасдиқлашга қаратилган ҳукумат қарорини қабул қилиш.

2019 йил

апрель

Бош пудратчини белгилаш бўйича тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва тендер савдоларини ўтказиш.

2019 йил

август


Қурилиш майдончасига 1-рақамли ва 2-рақамли газ турбиналарини етказиб бериш.

2020 йил

апрель


1-рақамли буғ-газ қурилмасини ишга тушириш (450 МВт).

2022 йил

сентябрь


2-рақамли буғ-газ қурилмасини ишга тушириш (450 МВт).

2022 йил

декабрь

5.

"Тўрақўрғон ИЭСни қуриш".

1 195,9 млн. АҚШ долл.

Қурилиш майдончасига 1-рақамли ва 2-рақамли газ турбиналарини етказиб бериш.

2018 йил

декабрь

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ЎзРТТЖ (Вафаев), Молия вазирлиги (Хайдаров), ДБҚ (Азимов)

ш.ж., 606,7 млн. долл. - JIСА маблағлари

255,2 млн. долл. - ЎзРТТЖ маблағи,

278,2 млн. долл. - Давлат бюджети маблағлари,

55,8 млн. долл. - "Иссиқлик электр станциялари" АЖ маблағлари

1-рақамли буғ-газ қурилмасини ишга тушириш (450 МВт).

2019 йил

сентябрь

2-рақамли буғ-газ қурилмасини ишга тушириш (450 МВт).

2019 йил

декабрь

6.

"Тошкент ИЭСда қуввати 27 МВт бўлган 2 та газтурбина қурилмаларини ўрнатиш".

Маблағлар миқдори ва манбаи аниқланмоқда

Консультантни аниқлаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш ва қисқа рўйхат қатнашчилари ўртасида ғолибни аниқлаш.

2019 йил

март


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин), Молия вазирлиги (Хайдаров)

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2019 йил

март


Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини экспертизадан ўтказиш.

2019 йил

май


Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тасдиқлаш ва ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

2019 йил

июль

Бош пудратчини танлаш бўйича тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер савдоларини ўтказиш.

2020 йил

сентябрь


Қурилиш майдончасига 1-рақамли ва 2-рақамли газ турбиналарини етказиб бериш.

2021 йил

май


1-рақамли газ турбинаси қурилмасини ишга тушириш.

2022 йил

сентябрь


2-рақамли газ турбинаси қурилмасини ишга тушириш.

2022 йил

декабрь

7.

"Фарғона ИЭС ва Фарғона РК-3 иссиқхонасида юқори самарадор когенерацион газ турбинаси технологияларини жорий этиш" (умумий қуввати 24 МВт).

83,6 млн. АҚШ долл.


РК-3 қурилиш майдончасига қуввати 7 МВт когенерацион газ турбина ускуналарини етказиб бериш.

2019 йил

март


"Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин),, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), ДБҚ (Азимов)

ш.ж., 49,6 млн. долл. -

Япония янги энергетика ва саноат технологияларини ривожлантириш ташкилоти маблағлари,

34 млн. долл. - "Иссиқлик электр станциялари" АЖ маблағлари

ГТУ когенерацион газ турбина ускуналарини ишга тушириш.

2019 йил

декабрь


Қурилиш майдончасига қуввати 17 МВт бўлган когенерацион газ турбинаси ускуналарини етказиб бериш.

2020 йил

июль


ГТУ когенерацион газ турбина ускуналарини ишга тушириш.

2021 йил

январь

8.

"Тошкент ИЭСнинг 6 та, Навоий ИЭС - 4та, Тахиатош ИЭС - 2 та Янги Ангрен ИЭС - 5 та энергоблокларини модернизация қилиш (қўшимча 1 355 МВт)".

Маблағлар миқдори ва манбаи аниқланмоқда

Асосий ускунанинг техник ҳолатини ўрганиш.

2019 йил

декабрь


"Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин)

Модернизация қилиш учун техник топшириқларни ишлаб чиқиш.

2020 йил

сентябрь

9.

Тошкент ИЭС ва Навоий ИЭСда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи янги қувватларни, шунингдек, лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга оширишнинг аниқ механизмларини белгилаган ҳолда, янги бошқариш қувватларини қуриш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик юзасидан таклифларни киритиш.

Маблағлар миқдори ва манбаи аниқланмоқда

Қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқарувчи қўшимча қувватларни ишга тушириш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2019 йил

июль


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин), Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев)

Лойиҳаларни молиялаштириш бўйича халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш.

2019 йил

август


Салоҳиятли хорижий инвесторларни излаш ва белгилаш

2019 йил

ноябрь

10.

2019-2024 йилларда йирик шаҳарларда жойлашган иссиқхоналарда газ турбиналарини ўрнатиш, шу жумладан, хусусий инвесторларни давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш бўйича таклифларни киритиш.

Маблағлар миқдори ва манбаи аниқланмоқда

Йирик шаҳарлар иссиқхоналарида газ турбиналарини ўрнатишни жорий этиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.

2018 йил декабрь



УЖКХКВ (Салиев), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)

Лойиҳанинг техник-иқтисодий ечимини ишлаб чиқиш.

2019 йил

март


Лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш.

2019 йил

июнь


Салоҳиятли хорижий инвесторларни излаш ва белгила.

2019 йил

июнь

II. ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

11.

Эскирган ускуналарни модернизация қилиш (220 - 500 кВ қувватга эга 22 та кичик станциялар).

292,1 млн. АҚШ долл.



ш.ж., 150 млн. долл. -

ХТТБ (ХТА) маблағлари,

66,8 млн. долл. - Давлат бюджети маблағлари,

75,3 млн. долл. - "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

Лойиҳа-смета ва тендер ҳужжатларини тайёрлаш.

2019 йил февраль


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Хайдаров), "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ (Исакулов)

Тендер савдоларини ўтказиш.

2019 йил

декабрь

Технологик ускуналарни етказиб бериш.

2020 йил

май


Модернизация қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.

2020 йил

декабрь


Жаҳон банки билан биргаликда лойиҳанинг 2-босқичини тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бориш.

2019 йил

декабрь

12.

Саримой аҳоли пункти - Тахиатош ИЭС - Хоразм ПС 220 кВли электр узатиш линияси қурилишини тугатиш.

258,5 млн. АҚШ долл.



ш.ж., 150 млн. долл. - ОТБ маблағлари,

72,7 млн. долл. - Давлат бюджет маблағлари,

35,8 млн. долл. - "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

6-лот бўйича тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва ОТБ билан келишиш.

2018 йил

ноябрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ (Исакулов), Молия вазирлиги (Хайдаров)

6-лот бўйича тендер савдоларини эълон қилиш.

2018 йил декабрь

2-лот бўйича эълон қилинган тендер савдоларида ғолиб бўлганларни аниқлаш ва шартномалар тузиш.

2019 йил

март


Қурилиш майдончасига электр ускуналари ва материалларни етказиб бериш.

2019 йил

октябрь


Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.

2019 йил

ноябрь

13.

7,1 минг км электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш.

835,9 млн. АҚШ долл.



ш.ж., 609 млн. долл. - ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ҳисобига қайта молиялаштиришни қўшган ҳолда тижорат банклари кредитлари, 226,9 млн. долл. - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан

жалб қилинадиган

маблағлар

2019-2020 йилларда "Обод қишлоқ" Давлат дастури бўйича ажратилган маблағларнинг камида 100 млн. АҚШ долларини паст кучланишли электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилишга йўналтириш масаласи бўйича халқаро молия институтлари билан музокаралар олиб бориш.

 

2018 йил декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев)

III. ЭЭҲО ВА НҚАТНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА

ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


14.

ЭЭҲО ва НҚАТ маълумотларини қайта ишлаш республика ягона марказини ташкил этиш.

Маблағлар миқдори ва манбаи аниқланмоқда

(ЭЭҲО ва НҚАТ 1-босқичи бўйича ОТБ томонидан ажратилган маблағларнинг тежаб қолинган қисми ҳисобидан)

ЭЭҲО ва НҚАТ 1-босқичи бўйича халқаро тендерда аниқланган пудратчи-компания билан ЭЭҲО ва НҚАТ маълумотларини қайта ишлаш республика ягона маркази учун ахборот дастурини, сервер ва тармоқ ускуналарини харид қилиш юзасидан музокаралар олиб бориш.

2018 йил

октябрь



"Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Мажбурий ижро бюроси (Кудратходжаев)

ЭЭҲО ва НҚАТ 1-босқичи лойиҳасини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағларнинг тежаб қолинган қисми ҳисобидан пудратчи-компания билан ЭЭҲО ва НҚАТ маълумотларини қайта ишлаш республика ягона марказини ташкил қилиш бўйича қўшимча шартнома имзолаш.

2018 йил

ноябрь


Қўшимча шартномани Давлат инвестиция қўмитасида рўйхатдан ўтказиш.

2018 йил

ноябрь

15.

Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ЭЭҲО ва НҚАТ 1-босқичи лойиҳасини жорий этиш доирасида ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш ишларини жадаллаштириш.

207,4 млн. АҚШ долл.



ш.ж., 150 млн. долл. - ОТБ маблағлари,

32,2 млн. долл. - ЎзРТТЖ маблағлари,

25,2 млн. долл. - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

Қўшимча ходимларни жалб қилган ҳолда, 2019 йилда 1 млн. ва 2020 йилнинг I ярим йиллигида 400 минг дона ҳисоблаш ускуналари билан таъминлаш ва ўрнатилишини туман ҳамда маҳаллалар кесимида бажарилишининг ойлик ва ўн кунлик жадвалларини тасдиқлаш ҳамда ижросини таъминлаш.

2018 йил декабрь -

2020 йил

июнь

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев), Мажбурий ижро бюроси (Кудратходжаев)

16.

ЭЭҲО ва НҚАТ 4-босқичини жорий этиш бўйича техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

476,6 млн. АҚШ долл.



ш.ж., 300 млн. долл. - ОТБ маблағлари,

73,8 млн. долл. -Давлат бюджети маблағлари,

102,8 млн. долл. - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш бўйича "Ўзинжиниринг" РЛИ билан шартнома тузиш.

2018 йил

ноябрь



"Ўзинжиниринг" РЛИ (Уразаев), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Хайдаров), Мажбурий ижро бюроси (Кудратходжаев)

Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағлардан 300 млн. АҚШ долларини республиканинг қолган ҳудудларида "ЭЭҲО ва НҚАТ 4-босқичи" лойиҳаси бўйича электр энергиясини ҳисоблаш ускуналари ҳамда қўшимча ускуналарни харид қилиш юзасидан музокаралар олиб бориш.

2018 йил

ноябрь


Осиё тараққиёт банки, Мажбурий ижро бюроси ва "Ўзбекэнерго" АЖ маблағлари ҳисобидан маълумотларни қайта ишлаш республика ягона марказини ташкил этиш ва республиканинг барча ҳудудларини қамраб олиш учун ҳисоблаш ускуналарини харид қилиш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2018 йил

ноябрь-декабрь


Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

январь

17.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан танлов асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифлари асосида электр энергиясини ҳисоблаш ҳамда қўшимча ускуналарни харид қилишни параллел молиялаштириш учун 2019 йилда 500 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратиш.

500 млрд. сўм


Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш

жамғармаси маблағлари

Электр энергиясини ҳисоблаш ускуналари ҳамда қўшимча ускуналарни харид қилиш бўйича шартномалар тузиш.

2018 йил

ноябрь




"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев), Мажбурий ижро бюроси (Кудратходжаев)

Пул маблағларини ажратиш жадвалларини Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси билан келишиш.

2018 йил

ноябрь


Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси томонидан маблағларни ажратиш.

жадвал

асосида

IV. МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТНИ ЯХШИЛАШ ТАДБИРЛАРИ

18.

Дебитор қарздорликни қисқартириш ҳисобига электр энергияси тўловларини йиғиб олиш даражасини ошириш.


Электр энергияси учун тўловларни йиғиб олиш даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

5 декабрь


Мажбурий ижро бюроси (Кудратходжаев), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев)

Ҳар ойда жойларга чиқиш даражасини оширишни таъминлаш.

ҳар ойда


"Ўзбекэнерго" АЖ ходимларини, шунингдек, қўшимча равишда шартнома асосида ишчиларни жалб қилиш.

2018 йил

ноябрь


Энергия ресурслари истеъмолининг реал ҳажмини ва унинг шартномада кўрсатилган ҳажмга, шунингдек, амалга оширилган тўловларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида турар ва нотурар объектлар фондини тўлиқ хатловдан ўтказишни якунлаш.

2019 йил

1 январь

19.

500 кВтли "Сурхон-Пули-Хумри" ЭУЛ линияси қурилишини тугатган ҳолда, электр энергетика тармоғининг экспорт салоҳиятини ошириш.

150 млн. АҚШ долл.



ш.ж., 118 млн. долл. - Афғонистон томони маблағлари,

32 млн. долл. - "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

Лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2018 йил

октябрь



Вазирлар Маҳқамаси (Султонов), Молия вазирлиги (Қўчқоров), ТИВ (Иргашев), ТСВ (Ходжаев), "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ (Исакулов)

Тадқиқот олиб бориш учун мутахассисларнинг жўнаб кетиши муддатларини Афғонистон томони билан келишиш.

2018 йил

ноябрь


Ўзбекистон ҳудудида электр тармоқларининг қурилиши ишларини якунлаш.

2019 йил

декабрь

20.

Аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини, айниқса куз-қиш мавсумида электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни қабул қилиш.


Қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2018 йил

ноябрь

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев), "Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев)

21.

"Чорвоқ ГЭС гидрогенератор ускуналарини модернизация қилиш ва ишчи ғилдиракларини алмаштириш" инвестициявий лойиҳасини молиялаштириш учун илгари берилган кредитни "Ўзбекэнерго" АЖдан "Ўзбекгидроэнерго" АЖга қайта расмийлаштириш.



Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда тегишли тижорат банки билан биргаликда кредит шартномаларига ўзгартиришлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси кафолатини қайта расмийлаштириш.

2018 йил

ноябрь

ЎзРТТЖ (Вафаев), Молия вазирлиги (Қўчқоров), "Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов)

              

              


млн. АҚШ долл

млрд сўм




Лойиҳаларни амалга ошириш харажатлари шундан:

4 826,9

500,0




Ўзбекистон Республикасининг имтиёз ва преференциялар кўринишидаги улуши

611,7

0




Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари

668,1

0




тижорат банклари кредитлари

653,5

0




"Ўзбекэнерго" АЖ маблағлари

603,9

0




Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш Жамғармаси маблағлари

0

500




халқаро молия институтлари маблағлари

2 240,1

0




халқаро ташкилотлар грантлари

49,6

0




          

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 23 октябрдаги

ПҚ-3981-сон қарорига

2-ИЛОВА



Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш

бўйича амалий чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

   

   

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Муддатлар

Масъул ижрочилар

I. ХМИ ТЕХНИК КЎМАГИ БИЛАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ

ТАРМОҒИНИ РЕСТРУКТУРИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ИНСТИТУЦИОНАЛ

ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

1.

Жаҳон банкининг техник кўмагида электр энергетикасининг амалдаги тузилмасида электр таъминотининг бутун ҳалқаси (электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш) бўйича сектор бошқарувидаги, норматив-ҳуқуқий асосларидаги муаммоларни аниқлаш юзасидан таҳлил ўтказиш.

Таҳлилий материаллар

2018 йил

декабрь

Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев), Молия вазирлиги (Хайдаров), "Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов)

2.

Жаҳон банкининг техник кўмагида республика шароитларида қўлланилиши мумкин бўлган электр энергетика соҳасидаги энг яхши халқаро амалиётларни қиёсий таҳлил қилиш.

Таҳлилий материаллар

2019 йил

январь

Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев), Молия вазирлиги (Хайдаров), "Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов)

3.

Жаҳон банкининг техник кўмагида электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш (реструктуризация) моделини амалга ошириш бўйича батафсил "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти қарори лойиҳаси

2018 йил

декабрь

Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев), Молия вазирлиги (Хайдаров), Давлат инвестиция қўмитаси (Вафаев), "Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов)

4.

Осиё таррақиёт банки ва Жаҳон банкининг техник кўмагида электр энергетикаси тармоғидаги тариф сиёсатини такомиллаштириш, шу жумладан:



Молия вазирлиги (Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев), "Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов)

молиявий аҳволни баҳолаш, электр энергетикаси тармоғи корхоналарини молиявий соғломлаштириш режасини ишлаб чиқиш (Осиё таррақиёт банки);

Таҳлилий материаллар



2018 йил

декабрь


илғор халқаро амалиётдан келиб чиқиб, электр энергетикаси тармоғи учун тариф моделини тайёрлаш (Жаҳон банки);

Таҳлилий материаллар


2018 йил

декабрь

электр энергиясига тарифларни шакллантириш методологияси лойиҳасини тайёрлаш (Осиё тараққиёт банки).

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

2019 йил

март

5.

Осиё тараққиёт банкининг техник кўмагида:

энергия ресурсларига ўсиб бораётган талабни қондириш учун Жаҳон банки иштирокида ишлаб чиқариш қувватларини 2030 йилгача энг кам харажат ҳисобига кенгайтириш;

узатиш ва тақсимлаш объектларини ва инфратузилмаларини кенгайтириш ҳамда модернизация қилиш;

муқобил энергия манбалари (гидро, қуёш, шамол ва атом) улушини ошириш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилишини диверсификация қилиш бўйича узоқ муддатли инвестициявий дастурларни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

июнь

Давлат инвестиция қўмитаси (Қудратов), Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев), Молия вазирлиги (Хайдаров),"Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов), ЎзРТТЖ (Вафаев)

6.

Жаҳон банки гуруҳи техник кўмагида қайта тикланувчи энергия манбаларини комплекс ривожлантириш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олувчи таклифларни тайёрлаш:



Иқтисодиёт вазирлиги (Ниёзматов), Молия вазирлиги (Хайдаров), Адлия вазирлиги (Давлетов), Давлат инвестиция қўмитаси (Вафаев), "Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев)

Навоий вилоятида танлов асосида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси

Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

июнь

тизимнинг ишончли ва мувозанатли ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва тавсияларни ишлаб чиқиш орқали қайта тикланувчи энергетиканинг мамлакат электр энергетикаси тизимига интеграцияси таъсирини ўрганиш;

Таҳлилий материаллар



2019 йил

март


қайта тикланувчи энергетика соҳасида норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикасининг

"Қайта тикланувчи энергия

манбалари тўғрисида"ги

Қонуни лойиҳаси


2018 йил

декабрь



норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳалари,

техник ҳужжатлар

2019 йил

июнь

7.

Электр энергиясини ишлаб чиқариш (генерацияси)га хусусий капитални жалб қилиш ҳамда электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш вазифаларини хусусий операторларга топшириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига давлат улушини тобора қисқартириб бориш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси


Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича Комиссия (Арипов), вазирлик ва идоралар

хусусийлаштириш, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида хусусий операторларга ишончли бошқарувга топшириш учун тавсия этиладиган корхоналар рўйхати (кейинги ўринларда - рўйхат)ни шакллантириш ва тасдиқлаш;

2018 йил

декабрь


рўйхатга киритилган корхоналарнинг ҳолатини баҳолаш учун техник ва молиявий аудит ўтказиш;

2019 йил

апрель


халқаро консультантлар билан биргаликда тегишли танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича техник вазифаларни тайёрлаш;

2019 йил

июнь


хусусийлаштириш, ДХШ асосида хусусий операторларга ишончли бошқарувга топшириш бўйича танловлар эълон қилиш ва ўтказиш;

2019 йил

сентябрь


танлов натижаларига кўра инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

тармоқ жадвалига

асосан

8.

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг техник кўмагида электр энергетикаси тармоғи корхоналарида корпоратив бошқарувнинг қуйидагиларни назарда тутувчи замонавий шакл ва усулларини жорий этиш:

Кузатув кенгашлари таркибига профессионал бошқарувчилар (менеджерлар)ни, шу жумладан, нуфузли хорижий ташкилотларда иш тажрибасига эга ва хорижда таълим олганларни жалб қилиш;

бошқарув, сифат назорати, молиявий ҳисоботлар ва операцион менежментнинг халқаро стандартларини жорий қилиш.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

2019 йил

март

"Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев), Давлат рақобат қўмитаси (Шарипов), Молия вазирлиги (Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев)

9.

Маҳаллий электр энергия бозори иштирокчиларини тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасида ваколатли давлат органини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти қарори лойиҳалари

2018 йил

декабрь

Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев), Молия вазири (Хайдаров), Давлат рақобат қўмитаси (Шарипов), Адлия вазирлиги (Жураев), "Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев), "Ўзбекнефтегаз" АЖ (Ашрафханов), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов)

10.

Жаҳон банки кўмагида корхонани бошқариш тизимини (ERP) жорий этиш йўли билан "Ўзбекэнерго" АЖнинг молия-хўжалик фаолияти шаффофлигини ошириш.

Корхонани бошқариш тизимини (ERP) жорий қилиш бўйича "Йўл харитаси"

2019 йил

февраль

"Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев), Давлат инвестиция қўмитаси (Вафаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

II. ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИДА

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

11.

Европа тикланиш ва тараққиёт банкини жалб этган ҳолда электр энергетикаси тармоғида лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш шартлари ва механизмларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2019 йил

март

Молия вазири (Кучкаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев), Давлат инвестиция қўмитаси (Вафаев), Давлат рақобат қўмитаси (Шарипов), "Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев)

12.

"Ўзбекэнерго" АЖнинг улушини "Ангрен ИЭС" АЖ ва "Янги Ангрен ИЭС" АЖ ишончли бошқарувига топшириш бўйича таклифлар киритиш.

Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

март

"Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев), Давлат инвестиция қўмитаси (Вафаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев), Давлат рақобат қўмитаси (Шарипов)

13.

Жаҳон банкининг техник кўмагида электр энергияси, шу жумладан, муқобил энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини ягона энергетика тизимига улаш регламентини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

март

"Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев), "Ўздавэнергоназорат" ДИ (Исакулов)





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 23 октябрдаги

ПҚ-3981-сон қарорига

3-ИЛОВА



Электр энергетикаси тармоғини

ислоҳ қилиш бўйича Комиссия

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси


2. Ж.А.Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Комиссия раиси ўринбосари


3. А.С. Султанов

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири,

Комиссия раиси ўринбосари


4. Б.М. Мавлонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари


5. Г.К. Саидова

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари


6. Ш.А. Вафаев

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори


7. Ш.Я. Исмаилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг шўъба мудири


8. О.Э. Насритдинходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг

биринчи ўринбосари


9. Б.К. Абдиназаров

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари


10. Н.Ш. Шарипов

-

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси


11. Ш.Х. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари


12. У.У. Эгамбердиев

-

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" бошлиғи


13. М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси


14. Р.Г. Мубаракшин

-

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқаруви раиси


15. Д.А. Исакулов

-

"Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси


16. У.М. Мустафоев

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси


17. А.А. Сангинов

-

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси


18. Б.А. Хаджиханов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шўъба мудири, Комиссия масъул котиби


Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 23 октябрдаги

ПҚ-3981-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзбекэнерго" АЖ лойиҳаларини биргаликда

молиялаштириш учун ажратилган, қайта молиялаштирувчи

банкларнинг мажбуриятларини реструктуризация қилиш

билан якуний тўловлар муддатлари 3 йилга узайтириладиган

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт

жамғармаси кредитларининг

РЎЙХАТИ

млн. АҚШ доллари

Т/р

Лойиҳалар номи:

Жами кредит суммаси,

жумладан

Асосий қарз суммаси

расмийлаштирилган

кредит суммаси

ажратилган кредит суммаси

жами

жумладан

2019 йил

2020 йил

2021 йил

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ

1.

Янги-Ангрен ИЭСнинг 1 - 5-рақамли энергоблокларини йил давомида кўмир ёқишга ўтказиш (1-босқич)

51,3

48,3

9,6

6,4

3,2


2.

Тахиатош ИЭСда 230 - 280 МВт қувватга эга 2 та Буғ-газ қурилмасини қуриш

230,7

16,6

16,6



16,6

Ўзбекистон Республикаси

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

3.

Навоий ИЭСда Буғ-газ қурилмасини қуриш

282,8

282,8

94,7

27,3

27,3

40,1

4.

Тошкент ИЭСда 370 МВт қувватга эга Буғ-газ қурилмасини қуриш

76,2

76,2

30,6

10,2

10,2

10,2

5.

Толимаржон ИЭСни 450 МВт қувватга эга 2 та Буғ-газ қурилмасини қуриш билан кенгайтириш

240,9

202,6

57,9

19,3

19,3

19,3

6.

"Ғузор-Сурхон" йўналиши ва "Сурхон" кичик станциясида 500 кВ юқори кучланишли автотрансформаторни қуриш

46,2

24,0

1,0



1,0

ЖАМИ

928,1

650,5

210,4

63,2

60,0

87,2


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 октябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 24 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 октябрь, 43-сон, 843-модда











































Время: 0.1858
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск