язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2018 й. 828-сон "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2018 й.

N 828



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН   РЕСПУБЛИКАСИ   ДАВЛАТ

ЧЕГАРАСИНИНГ АВТОЙЎЛ (ЙЎЛОВЧИ), ТЕМИР

ЙЎЛ ВА ДАРЁ ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИ ОРҚАЛИ

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ УНДИРИЛМАЙДИГАН

АЙРИМ   ТОВАРЛАРНИ  ОЛИБ   ЎТИШНИНГ

МИҚДОР НОРМАЛАРИГА  ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни олиб ўтишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 463-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 25-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 октябрдаги

828-сон қарорига

ИЛОВА



Жисмоний шахслар томонидан

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг

автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари

орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим

товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-20-бандларнинг "Даврийлик" устунидаги "1 календарь ой" сўзлари "6 календарь ой" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

      

"

21.

Бошқа товарлар**

ҳар бир номдаги товардан 2 кг (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно), аммо умумий оғирлик

10 кг дан ошмаслиги керак

1 календарь ой

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 октябрь