язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Соғликни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 й. 849-сон "Dori-darmon" акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ва "О’zmedimpeks" давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2018 й.

N 849



"DORI-DARMON" АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИ

БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ВА "OZMEDIMPEKS"

ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИНИНГ МОЛИЯВИЙ

БАРҚАРОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Dori-Darmon" АКда корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий қилиш, "O'zmedimpeks" ДУКнинг молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек, республика аҳолиси ва тиббиёт муассасаларининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг "United Investment Healthcare Group" ХК МЧЖни "Dori-Darmon" АК устав капиталидаги давлат улушининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Dori-Darmon" АК Кузатув кенгашига "United Investment Healthcare Group" ХК МЧЖ томонидан "Dori-Darmon" АК фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича ишлаб чиқилган бизнес режани бир ой муддатда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси бир ой муддатда:

"United Investment Healthcare Group" ХК МЧЖга инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси лицензиясини белгиланган тартибда берсин;

"Dori-Darmon" АК Кузатув кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда музокаралар ўтказсин ҳамда улар асосида "United Investment Healthcare Group" ХК МЧЖ билан (кейинги ўринларда ишончли бошқарувчи деб аталади) "Dori-Darmon" АК устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқариш учун беш йил муддатга шартнома тузсин ва тасдиқланган бизнес режа параметрларига эришилган тақдирда ушбу муддатни янада беш йил муддатга узайтирсин.


4. Белгилансинки:

ишончли бошқарувчи "Dori-Darmon" АКни бошқаришга хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга;

ишончли бошқарувчи хизматлари учун тўлов ҳар ойлик тушумдан ойлик мукофот ва бонус шаклида белгиланади;

бонус миқдори бизнес режа параметрларининг бажарилишига қараб, "Dori-Darmon" АКнинг соф даромад суммаси, шунингдек, молиявий йил якунлари бўйича "Dori-Darmon" АК устав капиталидаги давлат улуши асосида ҳисобланадиган дивидендларнинг бир қисми ҳисобидан бизнес режада белгиланган миқдордан юқори бўлган соф даромад суммасидан ҳисоблаб чиқилади;

ишончли бошқарувчи тасдиқланган бизнес режани амалга ошириш учун инвестицияларни пул маблағлари, асбоб-ускуналар ва дастурий маҳсулотлар қўринишида жалб қилган тақдирда, ушбу инвестициялар молиявий-хўжалик фаолиятни таҳлил қилиш якунларига кўра мустақил халқаро аудиторлик компаниясининг хулосалари асосида ҳамда ишончли бошқарувчи ва "Dori-Darmon" АК тасдиқлаган инвестицияларни қоплаш жадвалига мувофиқ асосланган ҳисоб-китоблар бўйича "Dori-Darmon" АК томонидан қопланиши керак.


5. "Dori-Darmon" АК Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда ишончли бошқарувчи билан биргаликда "Dori-Darmon" АКни ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"нинг лойиҳасини уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн беш кунда "Dori-Darmon" АКга 150 млрд сўм миқдорида 2 фоизли бюджетдан ссудани белгиланган тартибда уч йил муддатга берсин.


7. "Dori-Darmon" АКга 2017 йил якунлари бўйича олинган даромадни, истисно тариқасида, дивидендлар ҳисобламасдан компаниянинг молиявий барқарорлигини ошириш ва кейинчапик "Dori-Darmon" АК устав капиталини капиталлаштириш учун йўналтиришга рухсат берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, "O'zmedimpeks" ДУКнинг:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чекланган савдо устамаларини қўлламаган ҳолда 300 млрд сўм миқдорида ажратилган фоизсиз бюджет ссудаси ҳисобидан "O'zmedimpeks" ДУК харид қилган дори воситалари ва тиббиёг буюмларини, истисно тариқасида, Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарув органлари, шунингдек, давлат тиббиёт ташкилотлари ўртасида дори воситалари ҳамда тиббиётг буюмларини сотиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги олдидаги бюджетдан фоизсиз қарзни 2019 йил 1 мартгача бўлган муддатда қоплаши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


9. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 8-бандига мувофиқ дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ғазначилик шахсий ҳисобрақамида жамланади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва давлат тиббиёт бошқармаларининг расмий талабларига кўра, улар томонидан ушбу қарорнинг 8-бандида назарда тутилган тартибда етказиб берилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун ҳисоб-китоб қилишга зарур бюджет маблағлари бўйича уларнинг харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва "O'zmedimpeks" ДУК билан биргаликда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тасдиқланган тақсимот асосида қабул қилиш-топшириш ҳамда икки ой муддатда уларнинг республика, вилоят ва туман даражасидаги давлат тиббиёт ташкилотларига етказиб берилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:

"O'zmedimpeks" ДУКнинг фоизсиз бюджет ссудасидан мақсадли ва самарали фойдаланишини ўрганиш;

"O'zmedimpeks" ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилишини таъминласин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 октябрь