язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2018 й. 837-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2018 й.

N 837



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "АРХИВ

ИШИ БЎЙИЧА МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА" 1999 ЙИЛ

30 ОКТЯБРДАГИ 482-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлиги хизматида архив ва бошқа ҳужжатларни сақлаш, жамлаш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ишларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомга иловага қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлиги хизмати";

тўққизинчи - ўн бешинчи хатбошилари тегишли равишда ўнинчи - ўн олтинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги Бош директори У.Б. Аъламов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 октябрь