язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2018 й. 820-сон "Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2018 й.

N 820



ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ

ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ЯНАДА   ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида", "Чиқиндилар тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг базавий миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда муайян коэффициентларда қабул қилинади;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

74 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига;

26 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари  "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 11 октябрдаги

820-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 4-модда):


а) 1 ва 6-бандлардаги "юридик ва жисмоний шахслар" сўзлари "юридик шахслар, шунингдек, жисмоний шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги "шундан 60 фоизи республика бюджетига, 40 фоизи" сўзлари "шундан 26 фоизи республика бюджетига, 74 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


3-банднинг бешинчи хатбошидаги "юридик ва жисмоний шахсларнинг" сўзлари "юридик шахслар, шунингдек, жисмоний шахсларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг иккинчи хатбошидаги "ер усти сувини" сўзларидан сўнг "ва жой рельефини" сўзлари қўшилсин;


27-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Сув қувурлари-канализация хўжалиги корхоналарида ихтисослаштирилган лабораториялар мавжуд бўлмаса, Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг Атроф-муҳит ифлосланишининг мониторинги бўйича тегишли бўлимлари белгиланган тартибда шартнома асосида ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизишнинг мониторингини амалга ошириши мумкин";


29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблаб ёзиш тартиби ушбу бўлимда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади;


30-банддаги "Ҳар чоракда" сўзлари "Ҳар ойда" сўзлари билан алмаштирилсин;


34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Сув қувурлари-канализация корхоналари билан уларнинг абонентлари ўртасида ишлаб чиқариш оқова сувларининг сифат таркибини аниқлаш юзасидан бажарилган лаборатория текширишлари натижаларининг ҳаққонийлиги бўйича келишмовчиликлар пайдо бўлган ҳолларда, қарор Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг Атроф муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими томонидан қабул қилинади, ушбу Қоидаларнинг 27-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган Давлат экология қўмитасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази томонидан якуний қарор қабул қилиш ҳолатлари бундан мустасно.

Бунда Қоидаларнинг ушбу бандига мувофиқ ўтказиладиган назорат синовларининг натижалари фақат намуналар олинган даврда (ойда) компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳақиқий бўлиб, олдинги даврга (ойга) татбиқ этилмайди";


41-банднинг биринчи хатбошидаги "буйруқ беради" сўзларидан сўнг "ва унинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилади" сўзлари қўшилсин;


рус тилида берилган 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"НОРМАТИВЫ

предельно допустимых концентраций загрязняющих

веществ в сбросах производственных сточных вод

в коммунальные канализационные сети

      

N

Наименование загрязняющих веществ

   

Концентрация (мг/л)

1.

Азот аммонийный

1

2.

Азот нитратный

9,1

3.

Азот нитритный

0,2

4.

Ацетон

17,16

5.

Ацетонитрил

1,5

6.

Бериллий

0,002

7.

БПК полное, БПК 5

15

8.

Взвешенные вещества

150,0

9.

Диэтиловый эфир

2,0

10.

Жиры

1,0

11.

Калий

50,0

12.

Кальций

180,0

13.

Капролактам

10,73

14.

Краситель черный

1,0

15.

Ксилол

1,0

16.

Магний

40,0

17.

Масло легкое талловое

1,0

18.

Масло соляровое

1,0

19.

Метанол

1,0

20.

Молибден

1,0

21.

Мочевина (карбамид)

80,0

22.

Натрий

120,0

23.

Натрий тиосульфат

16

24.

Нитрат аммония

10

25.

ОЖК (оксилированные жирные кислоты)

3,9

26.

Роданиды

1,0

27.

Сера

10,0

28.

Сероуглерод

2,0

29.

Скипидар

0,5

30.

СПАВ

20,0

31.

Стирол

0,56

32.

Сульфаты

100,0

33.

Сулема

0,0001

34.

Сурьма

0,2

35.

Сухой остаток (минерализация)

2000,0

36.

Теллур (к фону)

0,05

37.

Титан

0,1

38.

Толуол

2,8

39.

Фосфаты

2,5

40.

Фосфор общий

3,0

41.

Фториды (фтор-ион)

1,5

42.

Хлориды

350,0

43.

Циклогексан

0,1

";

2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ПЕРЕЧЕНЬ

особо токсичных загрязняющих веществ

    

N

Наименование загрязняющих веществ

  

Концентрация (мг/л)

1.

Акриловая кислота

0,05

2.

Алюминий

0,75

3.

Анилин

0,001

4.

Антио (ядохимикат)

0,05

5.

Бензол

1,0

6.

Бутанол (нормальный)

1

7.

Бутифос

0,0015

8.

Ванадий

0,1

9.

Висмут (+3)

15,0

10.

Висмут (+5)

15,0

11.

Вольфрам

0,016

12.

ДДТ (технический)

0,02

13.

Диметилформамид

0,5

14.

Железо (общий)

0,03

15.

Кадмий

0,1

16.

Карбофос

0,02

17.

Кобальт

0,1

18.

Кремний

0,1

19.

Медь

1,0

20.

Мышьяк

0,1

21.

Нефть и нефтепродукты

1,0

22.

Никель

0.5

23.

Нитробензол

0,05

24.

Ртуть

0,001

25.

Свинец

0,1

26.

Селен

0,01

27.

Стронций

18,0

28.

Уксусная кислота

0,01

29.

Фенол

0,05

30.

Фозалон

0,05

31.

Формальдегид

0,6

32.

Фурфурол

2,0

33.

Хлор (остаточный)

1,0

34.

Хлорат натрия

0,1

35.

Хлорбензол

0,1

36.

Хром (+3)

0,5

37.

Хром (+6)

0,1

38.

Цианиды

0,64

39.

Цинк

1,0

40.

Этилбензол

0,5

41.

Этилен

0,1

".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси (Ўзбекистон Республи-каси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси)

Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ундириладиган жарима ва пул маблағлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарима ва пул маблағлари бундан мустасно

74


Атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари

74

".

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари суммасининг 74 фоизи;

ифлослантирувчи моддалар шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловлари суммасининг 74 фоизи;

ифлослантирувчи моддалар авария туфайли кўплаб чиқариб ташланиши (оқова оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш) туфайли атроф муҳитга етказилган зарар учун табиатдан фойдаланувчилардан ундириладиган маблағлар ва жарималар суммасининг 74 фоизи;

табиий ресурслардан ҳамда улардан олинадиган хом ашёдан меъёридан ортиқча ва нокомплекс фойдаланганлик (нобуд қилганлик) учун табиатдан фойдаланувчилар тўловлари суммасининг 40 фоизи;

хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият натижасида атроф табиий муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун табиатдан фойдаланувчилардан ундириладиган маблағларнинг 40 фоизи;

табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул маблағлари суммасининг 74 фоизи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари бундан мустасно;

табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик ва атроф муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун чет эл фуқаролари, шунингдек бошқа давлатларнинг юридик шахсларидан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул маблағлари суммаларининг 74 фоизи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари бундан мустасно;

давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесганлик учун тўлов суммаларининг 74 фоизи;

табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини биргаликда молиялаштиришда улуш қўшиб қатнашувчи юридик шахсларнинг маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан хайрия ташкилотларининг хайрия эҳсонлари;

экологик тадбирлар ва акцияларни ўтказишдан тушадиган маблағлар;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар".






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 11 октябрдаги

820-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари рўйхати


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 35-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-илованинг 22-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига 31-илованинг 7-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида" 2005 йил 18 майдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 25-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 6 февралдаги 15-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 4-модда) 7-банди ва қарорга 3-илова.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 2-илованинг 12-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 октябрь