ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 й. 845-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2018 й.

N 845



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА

ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ ДОИМИЙ

ЯШАШ ЖОЙИ ВА ВАҚТИНЧА ТУРГАН ЖОЙИ БЎЙИЧА

РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 28 АВГУСТДАГИ

ПҚ-3924-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов








Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 октябрдаги

845-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон

Республикасида бўлиши

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари деб аталади) Ўзбекистон Республикасида доимий яшашлари ёки вақтинча бўлишлари мумкин.

2. Ушбу Қоидалар:

а) чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиши;

б) чет эл фуқароларини аккредитация қилиш;

в) Ўзбекистон Республикасига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқароларининг автотранспорт воситаларини ҳисобга қўйиш;

г) қонун ҳужжатларини ва ушбу Қоидаларни бузганлик учун чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатларини қисқартириш ва уларни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш тартибини белгилайди.

3. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналарда, меҳмонхона хизматлари - вақтинча яшаш хизматлари кўрсатиладиган туристик базаларда ва мажмуаларда, дам олиш уйлари ва зоналарида, пансионатларда, кемпингларда, мотелларда, оилавий меҳмон уйларида, ўтов ва чодирли лагерларда, санаторийларда ва бошқа объектларда, шунингдек, тунаш учун жойлашиш воситаларига айлантирилган ер транспортида), ўзлари танлаган бошқа уй-жой майдонида, шунингдек, даволаш муассасаларида қабул қилувчи ташкилотларни (вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклидан ҳамда фаолият туридан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларни, чет давлатларнинг доимий ваколатхоналарини, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ва чет давлатларнинг ҳукумат ташкилотларини, халқаро ва чет эл нодавлат (ноҳукумат) нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ваколатхоналарини), шунингдек, уларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда яшайдилар.

4. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ёнида паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжатлар (кейинги ўринларда миллий паспортлар деб аталади) бўлиши ҳамда улар бу ҳужжатларни ваколатли органлар вакилларининг талабига мувофиқ тақдим этишлари шарт.

Чет эл фуқаролари миллий паспорт йўқолганлиги ҳақида дарҳол қабул қилувчи ташкилотга ва ички ишлар органларига хабар қилишлари шарт.

Туристларнинг ҳужжатларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.

5. Таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар, шу жумладан туризм операторлари чет эл фуқароларига уларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва ушбу Қоидаларда назарда тутилган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўз вақтида тушунтириб берилишини, чет эл фуқаролари билан муносабатларда белгиланган ҳуқуқий меъёрлар аниқ бажарилишини таъминлайдилар, чет эл фуқароларининг тегишли ҳисобини юритадилар (Ўзбекистон Республикасига шахсий ишлар билан нотижорат мақсадларда келаётган чет эл фуқароларини қабул қиладиган ва уларга турар жой берадиган жисмоний шахслар бундан мустасно), шунингдек, Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) ёрдамида хабардор қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлимларига мурожаат қилиш йўли билан уларнинг вақтинча пропискадан ўтказилишини, республика ҳудудида ҳаракатланишини ҳамда ўзларига белгилаб берилган бўлиш муддати тугагач, Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини таъминлаш учун жавобгар бўладилар.

Чет эллик туристларни қабул қиладиган туризм операторлари, шунингдек, уларнинг ходимлари чет эллик туристлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган жавобгарлик бундан мустасно.

Жойлаштириш воситаларига, даволаш муассасаларига ва бошқа уй-жой майдонларига жойлаштирилган чет эл фуқаролари (мустақил саёҳат қилиб, чодирли лагерларда ҳамда тунаш учун жойлаштириш воситасига айлантирилган ер транспортида яшайдиган чет эл фуқаролари бундан мустасно) вақтинча пропискадан ўтиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан озод қилиниб, чет эл фуқаролари келганларидан кейин уч сутка ичида ички ишлар органларини мустақил равишда хабардор қилишлари шарт бўлган жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятининг, шунингдек, бошқа уй-жой майдонлари эгаларининг жавобгарлиги кучайтирилади.

6. Чет эллик фуқаро ташкилотлардан бирининг таклифига мувофиқ келган ҳолларда бошқа ташкилот ушбу фуқарога нисбатан мажбуриятларни ва ушбу Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган жавобгарликни зиммасига олган ҳолда, уни ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ҳуқуқига эга.

7. Ўзига нисбатан виза режими қўлланилмайдиган ёхуд виза беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган, учинчи шахсларнинг таклифисиз ёки таклифсиз туристлар сифатида келган чет эл фуқаролари паспорт назоратидан ўтишдан олдин ушбу Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар ва жавобгарлик билан танишиб чиқадилар. Мазкур фуқаролар зарур ҳолларда виза муддатини узайтириш учун мустақил равишда ҳужжатлар топшириш ҳуқуқига эга.

8. Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда шахсий ишлар бўйича таклиф қилган ва уларга уй-жой майдонини берган шахслар қуйидагиларга мажбур:

уларни қуйидаги йўллар билан вақтинча прописка қилиш чораларини кўрадилар:

агар чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат этиш орқали хабардор қилиш;

агар чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тўлиқ 30 кундан ошмаса, Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат этиш орқали;

чет эл фуқаролари учун белгиланган Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тугаганидан кейин уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига ёрдам беришлари шарт.

Бу шахслар томонидан чет эл фуқароларига уй-жой, транспорт воситалари бериш ёхуд бошқа хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидалар бузилишига олиб келиши олдиндан маълум бўлган ҳолларда ушбу шахсларнинг чет эл фуқароларига уй-жой, транспорт воситалари беришига ёхуд бошқа хизматлар кўрсатишига йўл қўйилмайди.

9. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва ушбу Қоидаларга риоя этишлари шарт.

10. Чет эл фуқаролари, мансабдор шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари ушбу Қоидаларнинг талабларига риоя этишлари юзасидан назоратни ички ишлар органлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ўз ваколатлари доирасида жойлардаги ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда, шу жумладан Дастур ёрдамида амалга оширадилар.

11. Чет эл фуқароларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва уларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳамда унинг ҳудудида ҳаракатланиши учун рухсатномалар бериш тартиби Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама битимлари билан, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тенг асосларда ўзгартирилиши мумкин.



II. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ.

ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИНГ АВТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида чет эл фуқароларининг қуйидаги тоифалари аккредитация қилинади:

а) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг раҳбарлари, дипломатик персонал аъзолари, консулликларнинг мансабдор шахслари, ҳарбий атташелар, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатиш персонали, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;

б) оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва уларнинг оила аъзолари;

в) халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасига хизмат ишлари бўйича келган мансабдор шахслари, мазкур ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида штаб-квартираси бўлган халқаро ташкилотлар ҳузуридаги мамлакатлар ваколатхоналарининг мазкур ташкилотлар устав ҳужжатларига ёки тегишли шартномаларга мувофиқ дипломатик имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланувчи ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ваколатхоналари томонидан мазкур шахсларга аккредитация карточкалари берилади ҳамда бевосита уларнинг миллий паспортларига аккредитация ҳақида ёзиб қўйилади.

13. Ўзбекистон Республикасига олти ойгача муддатга келган чет эл фуқароларининг шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона органларида ҳисобга қўйилиши керак. Чет эллик эгалари томонидан Ўзбекистон Республикасига олти ойдан ортиқ муддатга олиб кирилаётган транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиниб, миллий рақам белгилари алмаштирилади.

Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқийдир. Чет эл фуқароларига миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ёки ушбу фуқароларнинг мазкур Конвенция талабларига жавоб бермайдиган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириб бериш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Чет эллик эгаларининг транспорт воситаларини давлат техник кўригидан ўтказиш ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёки Ўзбекистон Республикасида яшаётган чет эл фуқароларига қарашли бўлган автомототранспортни фойдаланиш учун чет эл фуқароларига бериш нотариал тартибда расмийлаштирилиб, автомототранспортнинг давлат рақами белгисини чет эл фуқароларига мўлжалланган тегишли тоифадаги белгига алмаштириш учун ички ишлар органлари хабардор қилинади. Чет эл фуқаролари томонидан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбурияти билан олиб кирилган автотранспорт белгиланган муддат тугаганидан кейин чет элга олиб чиқиб кетилиши керак ва у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиб қўйилиши мумкин эмас.



III. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ҲАРАКАТЛАНИШИ


14. Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг ўзларига ташриф учун рухсат берилган ҳудудидагина ҳаракатланишлари шарт.

Чет эл фуқаролари вақтинча бўлиш пунктига етиб келганларидан кейин таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар уларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида Дастур воситасида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат қилиш орқали вақтинча рўйхатдан ўтказишлари шарт.

Жойлаштириш воситаларида ёки даволаш муассасаларида турган чет эл фуқаролари мазкур муассасаларда ҳисобдан ўтадилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномаларига эга бўлган чет эл фуқароларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш уларнинг муайян яшаш жойида турадиган даври учун амалга оширилади. Уч суткадан то олти ойгача даврга вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан ўчирмаган ҳолда амалга оширилади. Хизмат сафарига, таътилга, дам олиш ёки даволанишга жўнаб кетаётганлардан ташқари бошқа шахсларни олти ойдан ортиқ муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан ўчирган ҳолда амалга оширилади.

15. Қабул қилувчи ташкилотлар йўналиши бўйича келган чет эл фуқароларининг чегара зонасига ва ташриф учун ёпиқ бўлган жойларга кириши ҳамда ҳаракатланиши:

ушбу ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари асосида;

шахсий ишлар билан келган чет эл фуқароларининг чегара зонасига ва ташриф учун ёпиқ бўлган жойларга кириши ҳамда ҳаракатланиши чет эл фуқароларининг шахсий ёзма аризалари асосида фақат ички ишлар органларининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.

Қабул қилувчи ташкилотларнинг илтимосига кўра чет эл фуқароларига кўп марта кириш ва ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши мумкин.

16. Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш тартиби, агар Ўзбекистон иштирокчиси бўлган халқаро келишувларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, икки томонлама шартномалар билан ва тенглик асосида белгиланади.

17. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида транзит ҳаракатланиши Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтиши қоидаларига (3-иловага қаралсин) мувофиқ амалга оширилади.

18. Ўзбекистон Республикасидаги турар жойини ушбу Қоидаларни бузган ҳолда ўзгартирган чет эл фуқаролари ички ишлар органларининг талаби билан олдинги турар жойларига қайтишлари ёки танлаган бориш пунктларига мувофиқ юришлари шарт.



IV. БЎЛИШ МУДДАТИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН

ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ


19. Чет эл фуқаролари ушбу Қоидаларни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Ушбу Қоидаларнинг талабларига амал қилишлари шарт бўлган шахсларнинг (шу жумладан республикага чет эл фуқароларини шахсий ишлар бўйича таклиф қилган ёки уларга хизмат кўрсатадиган шахсларнинг) Қоидалар талабларини бузиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

20. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ёки ушбу Қоидаларни бузаётган чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикасида бўлиш учун унга белгиланган муддат қисқартирилиши мумкин.

Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати унинг бундан буён бўлиши учун асослар ёки маблағлар бўлмаганида ҳам қисқартирилиши мумкин.

21. Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш ҳамда уни чиқариб юбориш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

22. Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаган, вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтиш, ҳаракатланиш ёки яшаш жойини танлаш бўйича белгиланган тартибга риоя қилмаган, бўлиш муддати тугаганидан кейин чиқиб кетишдан бўйин товлаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтиш қоидаларига риоя этмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборилиб, кейинчалик унинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йилдан уч йилгача чекланиши мумкин.

Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят учун суд томонидан белгиланган жазони ижро этиб бўлган ёки ўтаб бўлганидан кейин ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборилиб, бундан кейин унинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи:

катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлик учун - беш йилга;

оғир жиноятларни содир этганлик учун - ўн йилга.

ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун - умрбод чекланади.

Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини чеклаш муддати у Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилган (Давлат чегарасини кесиб ўтган) пайтдан бошлаб ҳисобланади.

23. Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш ва уни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан қабул қилинади. Чет эл фуқароси ушбу қарорда кўрсатилган муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши шарт. Бундай ҳолларда чиқиб кетишдан бўйин товлайдиганлар қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тартибда чиқариб юборилиши лозим.

Чет эл фуқаросига берилган виза уни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юбориш вақтида бекор қилинади.

24. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқароларини таклиф қилган қабул қилувчи ташкилотлар ва хусусий шахслар ички ишлар органларига чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатларини қисқартириш ҳамда уларни чиқариб юборишни илтимос қилишлари мумкин.

25. Хизмат, шахсий, савдо ёки жамоат ишлари бўйича, ўқиш, малака ошириш, ишлаш учун ёки туристлар сифатида келган чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш харажатлари Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборилаётган чет эл фуқароларини таклиф қилган қабул қилувчи ташкилотлар ва хусусий шахслар зиммасида бўлади.

Бошқа чет элликларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароларини чиқариб юбориш харажатлари ички ишлар органлари зиммасида бўлади.

26. Чет эл фуқароси ўзини Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш тўғрисидаги қарор юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосда шикоят қилиши мумкин.

27. Ушбу Қоидаларнинг 19-25-бандларидаги қоидалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига, шунингдек, халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланувчи шахсларга татбиқ этилмайди".





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 октябрдаги

845-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучин йўқотган деб эътироф этилаётган

айрим қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 16 апрелдаги 178-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 20-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори)" 2012 йил 20 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 4-банди "б" кичик банди ва 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)" 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 292-модда) илованинг 7-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 126-модда) илованинг 16-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 октябрь











































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск