Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, бўлиши ва кетиши /

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.10.2018 й. 845-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 октябрдаги

845-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган

жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда (кейинги ўринларда вилоятлар деб аталади) (Тошкент вилояти бундан мустасно) доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий яшаш учун рухсатнома олиши тартибини, шунингдек, яшаш гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, шунингдек, бошқа давлатлардан келаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий яшаш учун рухсатнома олиши тартиби алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланади.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш учун давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлайдиган электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин.

2. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшашлари ёки вақтинча бўлишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзлари яшаб турган жой тўғрисида хабар бериши тартиби, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар ҳамда ташкилотларнинг мажбурияти ва жавобгарлиги Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида белгиланади.


3. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя этишлари шарт.


4. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек, бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ички ишлар органлари (кейинги ўринларда ИИО деб аталади) томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, аҳоли миграцияси ҳисобини юритиш мақсадида шахснинг вилоятдаги муайян жойда доимий яшаётганлиги ёки вақтинча бўлиб турганлиги фактини белгилашни назарда тутади.

5. Вилоятда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳуқуқига, вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари Рўйхатига мувофиқ (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) эга бўладилар.


2-БОБ. ВИЛОЯТГА БОШҚА ДАВЛАТЛАРДАН

КЕЛГАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА ДОИМИЙ ЯШАШ УЧУН

РУХСАТНОМА ОЛИШИ ТАРТИБИ


6. Агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатномага ва яшаш гувоҳномасига эга бўлсалар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшашлари мумкин.


7. Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойлари бўйича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) (кейинги ўринларда ТШИИББ деб аталади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда 2 нусхада ариза-анкета;

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (Рўйхатнинг 6-банди бўйича доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш чоғида);

Рўйхатнинг 1-бандига биноан прописка қилиш вақтида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма ва кадастр паспортининг асл нусхаси (нусхаси олиниб асли қайтариб берилади);

ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда йиғим тўланганлиги ҳақидаги квитанция;

35х45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси - хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси) мурожаат қилганида, киритилган инвестициялар ҳақидаги тегишли маълумотномалардан бири ариза-анкетага илова қилинади.

Маълумотнома:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.

7-1. Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоятга бошқа давлатлардан келган "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча пропискадан ўтган жойлари бўйича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) (кейинги ўринларда ТШИИББ деб аталади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича 2 нусхада ариза-анкета;

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

"Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома;

35 х 45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат.

8. Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуни кучга кирганидан кейин (1992 йил 28 июль) келган ҳамда вилоятда узоқ вақтдан бери собиқ СССР паспортлари билан яшаётган ёки уларни йўқотиб қўйган, шунингдек, ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ва Рўйхатга кирган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун ТШИИББ МваФРБга ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этадилар, чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати (фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси) бундан мустасно.

Юқорида кўрсатилган, Рўйхатга кирмаган шахслар тегишли ҳужжат (фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати) билан ҳужжатлаштириладилар.


9. ТШИИБ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсини текширади. Чет эл фуқароси ушбу Низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошида кўрсатилган ҳолларда мурожаат қилганида, ТШИИБ МваФРБ амалда киритилган инвестициялар ҳақидаги тегишли маълумотни текширади.

Ўрганиш натижалари бўйича ТШИИБ МваФРБ ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда ҚР ИИВ МваФРБ деб аталади) ёки вилоятлар ички ишлар бошқармасининг МваФРБга (кейинги ўринларда ИИБ МваФРБ деб аталади) юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади.

Зарурат бўлганда ҚР ИИВ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ ариза берувчининг шахсини ва бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органларига сўровнома юбориши мумкин.

10. Тегишли ваколатли органдан, шунингдек, хорижий давлатдан сўровномага ижобий жавоб олинган тақдирда ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда хулоса тайёрлайди ва материалларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига (кейинги ўринларда ИИВ МваФРББ деб аталади) якуний қарор қабул қилиш учун юборади. Сўровномага уч ой ичида хорижий давлатнинг жавоби келмаганлиги ҚР ИИВ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБнинг хулосасини тайёрлаш ҳамда материалларни ИИВ МваФРББга юбориш учун асос бўлади, ушбу Низомнинг 11-1-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

ИИВ МваФРББ ушбу масалани ҳал қилиш чоғида тегишли ваколатли органнинг фикрини, зарур ҳолда эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини сўрайди ва бир ой муддатда қарор чиқаради, бу қарор Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.


11. ИИВнинг ижобий қарори вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга белгиланган тартибда чет элликнинг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида яшаши учун рухсат берувчи гувоҳномани (кейинги ўринларда яшаш гувоҳномаси деб аталади) расмийлаштириш ҳамда беришга асос бўлади.

Вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоят ИИБ ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан қабул қилиниши мумкин.

Вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат бериш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш кунида ТШИИББ МваФРБга қайтарилади, у бир сутка ичида ушбу қарорни ариза берувчига етказади.


11-1. Ушбу Низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошида қўрсатилган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби, шунингдек, сўровга хорижий давлатнинг ваколатли органларининг жавоби (жавоб уч ой мобайнида олинганда) олинган тақдирда, ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда ИИВ МваФРББ билан келишмасдан қарор қабул қилади.

ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБнинг ижобий қарори бошқа давлатлардан вилоятга келган чет эл фуқароларига белгиланган тартибда яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади.

12. Вилоятга рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш институти мавжуд бўлган бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олганларидан кейин рўйхатдан чиққанлиги ҳолатини тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни (жўнаб кетиш варақасини) тақдим этадилар.

13. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси:

чет эл фуқароларига - 5 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга;

ушбу Низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошида кўрсатилган чет эл фуқароларига - 10 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга;

60 ёшга тўлган чет эл фуқароларига - миллий паспортнинг амал қилиш муддатига берилади.

14. Фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, у 60 ёшга тўлганидан кейин эса муддатсиз берилади.


15. Яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддатларини узайтириш 5 мартагача ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандларида белгиланган муддатларга амалга оширилади, шундан кейин у алмаштирилади.



3-БОБ. ЯШАШ ГУВОҲНОМАСИГА ЭГА

БЎЛГАН ҲАМДА ВИЛОЯТГА РЕСПУБЛИКАНИНГ

БОШҚА МИНТАҚАЛАРИДАН КЕЛГАН ЧЕТ ЭЛ

ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРГА ДОИМИЙ ЯШАШ ЖОЙИ

БЎЙИЧА РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ТАРТИБИ

16. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан вилоятга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вилоятда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш учун ТШИИББ МваФРБга мурожаат қиладилар ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

яшаш гувоҳномаси;

уй-жой ҳужжатининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ва ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

тегишли давлат ҳокимияти органининг, давлат ёки хўжалик бошқаруви органининг, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотининг илтимосномаси (Рўйхатнинг 6-банди бўйича доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш чоғида);

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олганлик учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция;

35х45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат.


17. ТШИИББ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан кейин бир сутка ичида уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсини текширади ва ҳужжатларни ҚР ИИВ МваФРБга ёки ИИБ МваФРБга юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширадилар ҳамда материалларни тегишли ваколатли органга юборадилар.


18. Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда ҚР ИИВ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда қарор чиқаради, ушбу қарор ҚР ИИВ ёки ИИБ раҳбарининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.


19. ҚР ИИВ ёки ИИБнинг ижобий қарори яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда вилоятга республиканинг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга вилоятда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш учун асос бўлади.

Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда вилоятга республиканинг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вилоятда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарор ТШИИББ МваФРБ ёки ҚР ИИВ МваФРБ, ИИБ МваФРБ томонидан қабул қилиниши мумкин.

20. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда вилоятга республиканинг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вилоятда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш рад этилган тақдирда, ҳужжатлар уч иш куни мобайнида ТШИИББ МваФРБга қайтарилади, у бир сутка ичида бу қарорни ариза берувчига етказади. Ариза берувчи бундан буён туриш учун асослар бўлмаса, хабардор қилинганидан кейин уч сутка ичида вилоят ҳудудидан чиқиб кетиши шарт.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш рад этилган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс қуйидаги ҳолларда белгиланган тартибда вилоятда вақтинча яшаб туриши мумкин:

қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойи бўлса;

яқин қариндошлари бўлса;

васийлари (ҳомийлари) бўлса;

меҳнат фаолияти билан шуғулланса, таълим муассасаларида ўқиётган бўлса;

даволаш муассасаларида даволанаётган бўлса.


21. Яшаш гувоҳномаси бўлган ҳамда вилоятда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вилоятдаги бошқа манзилда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш масаласида мурожаат қилган тақдирда материаллар ТШИИББ МваФРБ томонидан ваколатли органлар билан келишмасдан кўриб чиқилади.

21-1. Доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлатга доимий яшашга кетаётганлиги сабабли пропискадан чиқарилгандан сўнг бир йил ичида республикадан чиқиб кетмаса, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмаган тақдирда, улар олдинги яшаш жойи бўйича ёки республиканинг бошқа ҳудудига тегишли МваФР бўлинмаси томонидан доимий прописка қилинади.

Бунда доимий пропискада туриш учун чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс МваФР бўлинмасига республикадан чиқиб кетмаганлиги сабабини тўлиқ кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома - 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

жўнаб кетиш варақаси.

Прописка қилинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат жойлардаги ИИО ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


49. Вилоятда яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган ва доимий яшаш жойи ёки вақтинчалик турган жойи бўйича рўйхатга олинмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уч кундан кам бўлмаган муддатга уй-жой майдонини берган уй-жой мулкдори уй-жой майдони берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида ушбу шахслар ҳақида ИИОни хабардор қилиши шарт.

50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


*) BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варақ 2019 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилади.






Низомга

1-ИЛОВА





ТШИИБ МваФРБ бошлиғига



Расм учун

жой


35х45



Ўзбекистон Республикасида қуйидаги

манзилда вақтинча яшовчи:







(фуқаролиги)




дан



(фамилияси, исми, отасининг исми)



тел:


АРИЗА-АНКЕТА


Менга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсат беришингизни

сўрайман



(сабаби кўрсатилсин)

Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:


1. Туғилган куни, ойи ва йили_______________________________________________


2. Туғилган жойи __________________________________________________________


3. Миллати _______________________________________________________________


4. Муқаддам бошқа давлат фуқароси бўлганмисиз? Қачон, қаерда ва қайси давлат фуқароси бўлгансиз, нима сабабдан уни йўқотгансиз, батафсил кўрсатинг_______________________________________________________________________________________


5. Илгари қачон ва нима сабабдан ЎзРга келгансиз (келиш ва кетиш санаси, виза рақами ва ким томонидан берилган) _____________________________________________________________________________________________________________________


6. Никоҳда тураман, турмайман (кераксизи ўчирилсин)


7. Доимий яшашга рухсат олиш учун мен билан бирга келаётган фарзандларимнинг (16 ёшгача) фамилияси, исми, туғилган йили ва фуқаролиги:

а) _______________________________________________________________________

б ________________________________________________________________________

в) ________________________________________________________________________

г) ________________________________________________________________________

д) ________________________________________________________________________


а

б

в

г

д

8. Меҳнат фаолияти, шу жумладан, таълим ва ҳарбий хизмат:

Ой ва йили

Корхона, ташкилот ва муассаса номи, лавозими

Муассаса, ташкилот ва корхона жойлашган манзил

кириш

кетиш






















































































































Изоҳ: Меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун маълумотлар ариза берувчининг иш жойи бўйича мансабдор шахс имзоси билан тасдиқланади ва муҳр босилади (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди).

9. Хорижда истиқомат қиладиган қариндошларим:

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи ва

лавозими

Яшаш манзили

































































10. Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган қариндошларим (шу жумладан, эр, хотиннинг қариндошлари)

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик

даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи ва лавозими

Яшаш манзили





































































11. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:

а) ________________________________________________________________________________________________ йилда берилган _________________________________________________________________________ амал қилиш муддати 20___ йил "___"_______гача


б) виза (келишдан мақсади) _____ N ____________ ________________20___йил куни



томонидан берилган

(ким ва қачон, берилиш асослари)



________________________________________амал қилиш муддати 20___ йил "___"_______гача


20___ йил "___"_______






(аризачи имзоси)


12. Ҳужжатларни солиштириб, аризани қабул қилдим:


20___ йил "___"_______






(ходимнинг лавозими, фамилияси, имзоси)


Қўшимча маълумотлар






Низомга

2-ИЛОВА





ТШИИБ МваФРБ бошлиғига



Расм учун

жой


35х45










манзилда доимий яшовчи




(фуқаролиги /фуқаролиги бўлмаган шахс)




дан



(фамилияси, исми, отасининг исми)



тел:


АРИЗА-АНКЕТА


Менга қуйидаги манзил бўйича доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйишингизни сўрайман

________________________________________________________________________


Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:


1. Туғилган кун, ой ва йили __________________________________________


2. Туғилган жойи ___________________________________________________


3. Миллати ________________________________________________________


4. Никоҳда туради, турмайди (кераксизи ўчирилсин)


5. Доимий яшашга рухсат олиш учун мен билан бирга келаётган фарзандларимнинг (16 ёшгача) фамилияси, исми, туғилган йили ва фуқаролиги:

а) _________________________________________________________________

б) _________________________________________________________________

в) _________________________________________________________________

г) _________________________________________________________________

д) _________________________________________________________________

а

б

в

г

д

6. Меҳнат фаолияти, шу жумладан таълим ва ҳарбий хизмат:

Ой, йил

Муассаса, ташкилот, корхона

номи ва лавозими

Муассаса, ташкилот, корхона

жойлашган манзил

кириш

кетиш

































































































Изоҳ: Меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун маълумотлар ариза берувчининг иш жойи бўйича мансабдор шахс имзоси билан тасдиқланади ва муҳр босилади (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди).

7. Ўзбекистон Республикасида яшовчи қариндошларим, шу жумладан, эр, хотиннинг қариндошлари:

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик

даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи ва

лавозими

Яшаш манзили













































































8. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:


яшаш гувоҳномаси серияси______________, рақами ____________________, __________________________________ томонидан ____________________ йилда берилган, муддати 20__ йил "____" ________________га қадар.


Анкетада кўрсатилган барча маълумотлар тўғри. Ўзим, оила аъзоларим ва яқин қариндошларим ҳақида нотўғри маълумотлар берилган тақдирда доимий яшаш жойи бўйича рўхатга қўйилиши рад этилиши ҳақида огоҳлантирилдим.

20___ йил "___"_______






(ариза берувчининг имзоси)


9. Ҳужжатларни солиштириб, аризани қабул қилдим:

20___ йил "___"_______






(ходимнинг лавозими, фамилияси, имзоси)






Низомга

3-ИЛОВА




(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)








ТШИИБ МваФРБ бошлиғига


Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга

бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни вақтинча турган жойи бўйича

рўйхатга олиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси _______________________________________ Исми___________________ Отасининг исми ___________________________


Фуқаролиги _________________________________________________________________


Фуқаролиги бўлмаган шахс____________________________________________________


Туғилган йили ______ туғилган санаси "_____" __________ туғилган жойи ___________


Қаердан келди



(номи)

Келишдан мақсади



(ўз уйига, қариндошлариникига, васийсига (ҳомийсига), ишга, ўқишга ёки бошқа сабаблар)

Қуйидаги манзил бўйича вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни сўрайман: _____________ тумани, ___________ кўчаси, ___________ мавзеси, __________ уй, ____ корпус, _______ квартира

Уй-жой майдони берилди

(мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (қариндошлик даражаси) ёки яшаш майдони берган ташкилот номи)

Мен билан бирга қуйидаги қариндошларимни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни сўрайман:

Қариндошлик

даражаси

Фамилия, исми,

отасининг исми

Фуқаролиги

Туғилган жойи

ва санаси

Қаердан келди





















Ариза берувчининг имзоси ______________


20___ йил "___"_______





Низомга

4-ИЛОВА

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш

бош бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

      

Чет эл фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс)ни

вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ

Фуқаролиги ______________________________

Рақами __________________________



Чет эл фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс) __________________________________________

Туғилган санаси __________________



Ҳужжат ________ Берилган сана _____________

Амал қилиш муддати ______________

Серия N _____________________________




Вақтинча яшаш манзили


      Қўшимча маълумотлар

Кадастр N __________________________________


Келишдан мақсади ___________________




Қабул қилувчи томон _________________

_____________________________________ вилояти


Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддати ________ дан _______ гача "__" ойга







________________________________ тумани (шаҳар)


Қаердан келди _______________________________







Манзил _______________________________________








Уй N __________ квартира N _____________________


Маълумотлар ________________________________






Қайд варағини берган орган _________________________

Қайд варағи унда кўрсатилган муддатгача паспорт ёки

унинг ўрнини босувчи ҳужжат кўрсатилганда ҳақиқийдир






Низомга

5-ИЛОВА



(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)





ТШИИБ МваФРБ бошлиғига


АРИЗА


______________________ Сиздан фуқарони вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни сўрайди (кераксизи ўчирилсин):

1. Ф.И.О.



(чет эл фуқаросининг фамилияси, исми, отасининг исми кириллчада ёзилади)


(чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми паспорт бўйича лотин ҳарфларида ёзилади)

2. Фарзандлари

(16 ёшгача бўлган фарзандларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)

3. Фуқаролиги ______________________ 4. Жинси _______________________


5. Туғилган жойи ва санаси____________________________________________


6. Миллий паспорти________________ 7. Виза тури ва рақами_____________


8.Виза ким томонидан берилган ва унинг муддати _______________________

_____________________________________________________________________


9. Ўзбекистонга келиш санаси (НЎП): __________________________________


10.Иш жойи ва лавозими: _____________________________________________


11. Яшаш манзили: ___________________________________________________


12. Уй-жой майдони берган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ____________________________________________________

____________________________________ ______________________ уй. тел.__________________________


13. Ҳужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этишга масъул бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ______________________________________

_____________________________________________________________________


Паспорт серияси _______ N ________________ хиз. тел._________________


     


(Қабул қилувчи ташкилот раҳбарининг лавозими)


(Ф.И.О., имзо)

М.Ў.


Изоҳ:

Юридик шахслар учун тақдимнома корхона бланкасида ёки тоза оқ қоғозда расмийлаштирилиб, юқори чап бурчакда қабул қилувчи ташкилотнинг ҳужжатнинг чиқиш рақами ва санаси кўрсатилган бурчакли штампи қўйилади.

Тақдимномага уй-жой майдони берган шахснинг розилик аризаси илова қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 октябрь





















































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск