язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари/ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.10.2018 й. 845-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 октябрдаги

845-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий

прописка қилиш ва турган жойи бўйича

ҳисобга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда (кейинги ўринларда вилоятлар деб аталади) (Тошкент вилоятидан ташқари) доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланади.


2. Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш жойларида пропискадан ўтишлари ва/ёки турган жойларида ҳисобда туришлари шарт.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос деб ҳисобланиши мумкин эмас.

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кунларидан бошлаб беш кун мобайнида доимий пропискада туриш ёки ҳисобга қўйиш учун ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.

16 ёшга тўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олиш уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг хоҳишига қараб ихтиёрий асосда амалга оширилади.


3. Фуқароларни доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг вилоят ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.

Доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлайдиган электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ДОИМИЙ

ПРОПИСКА ҚИЛИШ ТАРТИБИ


4. Фуқаро вилоятларда доимий пропискага эга бўлиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) (кейинги ўринларда ТШИИББ деб аталади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (кейинги ўринларда паспорт деб аталади);

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

прописка учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.


5. Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек, қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жой майдонига доимий прописка қилинади.


6. Турар жой мулкдори ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни пропискадан ўтказиш ҳуқуқига эга.


7. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасига доимий пропискадан ўтиши мумкин.


8. Ҳарбий хизматга мажбур шахсларни прописка қилиш улар мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ҳарбий ҳисобга қўйилганларидан кейин амалга оширилади. 16 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар ҳарбий ҳисобга қўйилишлари керак.


9. ТШИИББ МваФРБ уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва ҳақиқийлигини текширади ҳамда фуқарога белгиланган тартибда доимий пропискани расмийлаштиради.



3-БОБ. РЎЙХАТДАН ЧИҚИШНИ ВА РЎЙХАТДАН

ЎТГАНЛИКНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


10. Фуқаро рўйхатдан чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ТШИИББ МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

мудофаа ишлари бўлимидан ҳисобдан ўчирилганлиги ҳақида белгиси мавжуд ҳисоб-ҳарбий ҳужжатлар;

уй дафтари ёки қайд этиш карточкаси ва квартиралар бўйича карточка (ушбу Низомга 3-5-иловалар);

рўйхатдан чиқарганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.


11. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.


12. Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим

Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


13. Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган, шунингдек, вилоятларда доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги аниқланган тақдирда доимий прописка ТШИИББ МваФРБ томонидан бекор қилинади, кейинчалик материаллар тергов органларига юборилади.


14. Пропискани бекор қилиш ёки рўйхатдан чиқариш суд қарорига кўра, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам амалга оширилиши мумкин.


15. Рўйхатдан чиқарилганда ёки прописка бекор қилинганда МваФРБ инспектори уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳамда вилоятлар ИИБ манзил-маълумотлар бюросига кетиш варақларини (ушбу Низомга 6-илова) юборади.



4-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ТУРАР ЖОЙИ

БЎЙИЧА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


16. Фуқарони вилоятда турган жойи бўйича ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади) фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан бир йил муддатга амалга оширилади. Доимий прописканинг йўқлиги турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Вилоятларга беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.


17. Вилоятлардаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


18. Вилоятда ҳисобга туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамдаги иккита расм  16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ҳисобга олинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.


19. МваФРБ инспектори ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан ва белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин ўша куннинг ўзида ариза берувчига ушбу Низомга 8 ва 9-иловаларга мувофиқ турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қайд варағи (кейинги ўринларда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи деб аталади) ёки BARE-CODE* билан ҳимояланган қайд варағини беради.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи ҳамда BARE-CODE* билан ҳимояланган қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ягона намуна бўйича тайёрланади;


20. Ариза берувчининг паспортига ва турар жойнинг уй дафтарига (прописка карточкасига) ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.


21. Вилоятда ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш жойида яшаши шарт.


22. Таълим муассасаларига ўқишга келган фуқароларни МваФРБ инспектори томонидан ҳисобга олиш турар жойи (уй-жой майдони) бўйича амалга оширилади.

Ўқиш вилоятдан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқарони вақтинча турган жойида ҳисобга олишни расмийлаштирган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилади.

Таълим муассасаси раҳбариятининг билдиришномаси асосида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олишни бекор қилади.


23. Ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


24. Қуйидагилар:

вилоятда ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши;

шахснинг вилоятда бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олишни расмийлаштириш рад этилиши учун асос ҳисобланади.

Фуқароларнинг ҳисобда туриши рад этилган тақдирда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.

Ҳисобда туришни расмийлаштириш рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.


25. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда фуқаро тегишли МваФРБга ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши ҳолатларини кўрсатиб, ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликати расмийлаштирилиши тўғрисидаги аризани тақдим этади.

МваФРБ инспектори кўрсатилган турган жойда ушбу фуқаронинг ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда ариза берувчига ўша куннинг ўзида ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликати расмийлаштирилади.


26. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи бергандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни МваФРББнинг компьютер маълумотлар базасига киритади.

МваФРБ инспектори фуқаронинг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги келиш варақасини (ушбу Низомга 10-илова) тўлдиради ва бир сутка мобайнида уларни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ёки вилоятлар ИИБнинг манзил-маълумотномалар бюросига юборади.

Вилоятлардаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари 12 соат мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) киритиб қўядилар.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг (МваФРББ) марказий маълумотлар базасига юборади.


27. Ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


29. Турар жой бўлмаган биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади.


30. Вилоятларда доимий пропискага эга бўлмаган ёки ҳисобга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.


31. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.


32. Фуқарони прописка қилиш, рўйхатдан чиқариш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.


33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



*) BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағи 2019 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилади.






Низомга

1-ИЛОВА





(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)








ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Доимий прописка қилиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси


Туғилган жойи


Қаердан келди





(минтақа номи)



Келиш мақсади



(ўз уй-жойига, қариндошларга, васий (ҳомий)га, ишга, ўқишга ва бошқа сабаблар)

Қуйидаги манзил бўйича мени доимий пропискага қўйишни сўрайман


.

Турар жой


томонидан берилди.


(олди-сотди шартномаси, ордер, рақами, қачон ва ким томонидан берилган, уй-жой мулкдори Ф.И.О.

(қариндошлик даражаси) ёки уй-жой берган ташкилот номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги қариндошларимни пропискага қўйишни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди
















Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.


Имзо ______________

                                          20__ йил "___" __________


  

Изоҳ. Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчилар ишончли шахслар ҳисобланади.






Низомга

2-ИЛОВА





(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)








ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Доимий яшаш манзилидан пропискадан

чиқариш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси


Туғилган жойи


Прописка қилинган жой





(минтақа номи)



Кетишдан мақсади



(доимий яшашга, ишга, ўқишга ёки бошқа сабаблар)

Мўлжалланаётган яшаш жойи манзили


.

Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги вояга етмаган болаларни (васийлигимдагиларни) пропискадан чиқаришингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаерга кетди
















Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.


Имзо ______________

                                          20__ йил "___" __________


  

Изоҳ. Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчилар ишончли шахслар ҳисобланади.






Низомга

3-ИЛОВА





тумани



кўчасидаги

______-уйда яшовчи фуқароларни прописка қилиш учун


УЙ ДАФТАРИ

    


Ички ишлар органи номи

1-бет


1-бўлим. Дафтарни юритиш ва уйда прописка қилиш бўйича

масъул шахслар ҳақидаги маълумотлар

   

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Қачондан бошлаб

Изоҳ




2-бет


2-бўлим. Уйга прописка қилиш ва дафтарларни юритиш ҳолати

бўйича мансабдор шахсларнинг қайдлари


Т/р

Текширишни ким ўтказди

Текшириш натижалари ҳақида қайдлар

лавозими

имзо



3-бўлим. Прописка

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи (республика, ўлка, шаҳар, қишлоқ), оилавий аҳволи (бунда у билан бирга келган

16 ёшгача бўлган болалар ҳам кўрсатилади)

Туғилган санаси

Қачон ва қаердан (республика, ўлка, вилоят, туман, шаҳар (шаҳар типидаги посёлка), қишлоқ) келган. Агар аҳоли яшаш пункти доирасида (бир кўчадан бошқасига) кўчиб ўтган бўлса, кўча номи, уй, корпус, квартира рақамлари кўрсатилади

Келишдан мақсади ва муддати

Миллати ва фуқаролиги

Паспорт сериясива рақами, ким томонидан ва қачон берил-ган

Ҳарбий хизматга муносабати, ким томонидан ва қачон ҳисобга олинган

Қаерда ва қайси вазифада ишлайди.

Агар ишламаётган бўлса, пенсионер, ўқувчилиги кўрсатилсин

Квартира рақами

Ички ишлар органининг прописка қилинганлиги ҳақидаги белгиси (киритилган маълумотларни таққослаш). Сана ва имзо

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11





Низомга

4-ИЛОВА



ҚАЙД ЭТИШ КАРТОЧКАСИ

1. Фамилияси


2. Исми



3. Отасини исми



4. Миллати




5. Туғилган санаси

20____ йил "  " _______

6. Туғилган

жойи


_________________________________________ вилояти (ўлкаси, республикаси)


______________________________________________________________ тумани


_______________________________________________________ шаҳар (қишлоқ)

7. Қачон

ва қаердан келди


_______________________________ вилояти (ўлкаси, республикаси)


____________________________________________________ тумани


_____________________________________________ шаҳар (қишлоқ)

________________________________________ кўчаси


______________ уй _______________________ корпус


____________________________________________ кв.


20__ йил "_______" _____________________________

8. Паспорт серияси

Рақами

Ким томонидан ва қачон берилган























9. Яшаш жойи манзили


шаҳар (туман)

__________________________ кўчаси _______________________ уй _______________________ корпус ___________________________ кв.

10. Қаерда ва қайси вазифада ишлайди


11. 16 ёшгача бўлган


болалар


(фамилияси,

исми, отасининг исми

туғилган йили)


12.  Ҳарбий хизматга

муносабати (ким

томонидан ва қачон

ҳисобга олинганва

ҳисобдан чиқарилган)

13.  Прописка тўғрисида

белги


14. Қаерга (вилоят, ўлка, республика, туман,

шаҳар, қишлоқ) жўнаб кетди ва қайддан

чиққанлик ҳақида белги.





Низомга

5-ИЛОВА



КВАРТИРАЛАР БЎЙИЧА КАРТОЧКА

    


________________________________________________________ кўчаси


_____________ уй _____________ корпус _______________________ кв.


Телефон ______________________________________________________


Турар жой майдони ____________________________________ кв. метр


Уй эгаси ________________________________________________________

(ижарага берувчи)                                    (Ф.И.О.)


________________________________________________________________


__________________________________________ вилояти (республикаси)


_________________________________________________________ тумани


__________________________________________________________ шаҳар


ХУЖМШ ______________________________________________________


    

Т/р

Уй эгасига (ижарага берувчига) муносабати

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган куни, ой, йил

Паспорт қачонгача ҳақиқий

Прописка қилинган вақти ва қанча муддатга

Рўйхатдан чиқарилган сана

1

2

3

4

5

6

7





































































































Низомга

6-ИЛОВА







КЕТИШ МАНЗИЛ ВАРАҚАСИ

1. Фамилияси _______________________________________________________________________________


2. Исми ____________________________________________________________________________________



3. Отасининг исми __________________________________________________________________________


4. Туғилган санаси: 20 ________ йил "________"__________________________

5. Туғилган  жойи

_________________________________ давлати (вилояти, республикаси)

_________________________________________________ тумани (шаҳар)


_______________________________________________________ қишлоғи


6. Жинси______________

          эркак, аёл

7. Миллати ______________________________

8. Ққачон,

қаердан

келган

________________________________ вилояти (ўлкаси, республикаси)


_____________________________________________ тумани (шаҳар)


___________________________________________________ қишлоғи



9. Пропискада турган

манзили

_________________________________ вилояти (ўлкаси, республика)

_____________________________________________ тумани (шаҳар)

__________________________________________________ қишлоғи

________________ кўчаси __________ уй _______ корпус _______ кв.





                                                                                                           прописка қилинган МваФРБ

10. Қаерга кетди


___________________________________ вилояти (ўлкаси, республикаси)

_________________________________________________ тумани (шаҳар)

_______________________________________________________ қишлоғи




Орқа томони

10. Кетишдан мақсад



ишга, ўқишга ёки доимий яшашга ва шу кабилар ва қанча муддатга


11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди




агар ишламаётган бўлса,


      


пенсионер, ўқувчи, бировнинг қарамоғида эканлиги ва шу кабилар кўрсатилсин


    

12. Паспорт серияси _____ рақами ___________________________



ички ишлар органи номи


20 ___ йил "___"_______ да ______________________ томонидан берилган




13. Фуқаро билан бирга 16 ёшга тўлмаган қўйидаги фарзандлари ҳам кетди:

        



Ф.И.О.

Жинси

Туғилган йили, ойи











Изоҳ. Фарзандлар ота-оналаридан фақат биттасининг кетиш манзил варақасига ёзилади.

14. Варақа 20 ___ йил "____"___________да тўлдирилди.


Ҳисобга олган масъул ходим Ф.И.О.________________


15. Маълумотларни текширдим ва ҳисобдан чиқаришни расмийлаштирдим:

20 ___ йил "____"__________                      Ф.И.О. имзо





Низомга

7-ИЛОВА





(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)








ТШИИБ МваФРБ бошлиғига


Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси


Туғилган жойи


Қаердан келди





(минтақа номи)



Келиш мақсади



(ишга, ўқишга ёки бошқа сабаб кўрсатилади)

Қуйидаги манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман:

_______тумани (шаҳар) _____кўчаси ___ (квартал)____уй ___корпус ____квартира.

Турар жой


томонидан берилди.


(уй-жой мулкдори Ф.И.О. (қариндошлик даражаси) ёки уй-жой берган ташкилот номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги қариндошларимни турган жойи бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман:

        

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди














    

Менга турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

_____________-сон қайд варағини олдим.

Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.

Имзо ______________

                                          20__ йил "___" __________



Изоҳ. Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар, васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.






Низомга

8-ИЛОВА



Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, турган жойи бўйича

ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга _____-сон

ҚАЙД ВАРАҒИ

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилган санаси


5. Туғилган жойи


6. Қачон ва қаердан келган

(доимий яшаш жойи манзили)

7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

   

8. Яшаш манзили


9. Келишдан мақсад


10. 20___ йил "___"____________ гача турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати

11. Қайд варағини берган орган


12. Қайд варағини берган мансабдор шахснинг имзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" _____________________


М.Ў.






Низомга

9-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш Бош

бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

      

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ

  

ЖСШИР _______________________________

Рақам ___________________



Фуқаро: ________________________________

Туғилган вақти ___________



Ҳужжат ________ Берилган вақти __________

Амал қилиш муддати  __________________________

Серия N ____________________________




Вақтинча яшаш манзили



           Қўшимча маълумотлар


Кадастр N ______________________________


Келишдан мақсад ___________________







_________________________________ вилояти


Турган жойи бўйича ҳисобга олиш

муддати ________дан _____________гача

"_________" ойга







___________________________ тумани (шаҳар)


Қаердан келди _______________________







Манзил ______________________








Уй N ______ квартира N ________


Маълумотлар _______________________






Қайд варағини берган орган _________________________

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга

олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг

шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган

шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.






Низомга

10-ИЛОВА






КЕЛИШ МАНЗИЛ ВАРАҚАСИ

1. Фамилияси _______________________________________________________________________________


2. Исми ____________________________________________________________________________________



3. Отасининг исми __________________________________________________________________________


4. Туғилган санаси: ________ йил "________"__________________________

5. Туғилган жойи

___________________________________ давлат, вилоят (ўлкаси, республика)

_____________________________________________ тумани (шаҳар)


___________________________________________________ қишлоғи


6. Жинси______________

          эркак, аёл

7. Миллати______________________________

8. Қуйидаги манзилга

прописка қилинди

________________________________ вилояти (республикаси)


_____________________________________________ тумани (шаҳар)


___________________________________________________ қишлоғи


_____________________________________________________ кўчаси


____________ уй ________________ бино _______________ квартира




пропискани расмийлаштирган ички ишлар органи кўрсатилсин

9. Қачон қаердан

келди

_________________________________ давлатдан, вилоят ( ўлка республикаси)дан

вилоят (республика, шаҳар) ______________________________

_____________________________________________ туман (шаҳар)

__________________________________________________ қишлоғидан

20 ___ йил "___"_______________________


Орқа томони




10. Келишдан мақсад ва муддати



       



ишга, ўқишга, яшаш жойига ва шу кабилар, қанча муддатга


11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди




агар ишламаётган бўлса,


      

пенсионер, ўқувчи, бировнинг қарамоғида эканлиги ва шу кабилар кўрсатилсин


    

12. Паспорт серияси _____ рақами ___________________________













ички ишлар органи номи


20 ___ йил "___"_______________________________________ томонидан берилган

13. Фуқаро билан бирга 16 ёшга тўлмаган қўйидаги фарзандлари ҳам келган:

        



Ф.И.О.

Жинси

Туғилган йили, ойи











Изоҳ. Фарзандлар ота-оналаридан фақат биттасининг келиш манзил варақасига ёзилади.

14. Варақа 20 ___ йил "____"___________да тўлдирилди.


Прописка учун масъул ходим Ф.И.О.___________________________________


15. Маълумотларни текширдим ва пропискани расмийлаштирдим:

20 ___ йил "____"__________                     Ф.И.О.         имзо ";

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 октябрь