язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари/ Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.10.2018 й 845-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 октябрдаги

845-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни доимий ва вақтинча прописка

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда (кейинги ўринларда вилоятлар деб аталади) (Тошкент вилояти бундан мустасно) доимий ва вақтинча прописка қилиш, бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий яшаш учун рухсатнома олиши тартибини, шунингдек, яшаш гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш, шунингдек, бошқа давлатлардан келаётган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий яшаш учун рухсатнома олиши тартиби алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланади.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий ва вақтинчалик пропискадан ўтишни расмийлаштириш учун давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлайдиган электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин.


2. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшашлари ёки вақтинча бўлишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзлари яшаб турган жой тўғрисида хабар бериши тартиби, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар ҳамда ташкилотларнинг мажбурияти ва жавобгарлиги Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида белгиланади.


3. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя этишлари шарт.


4. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек, бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш ички ишлар органлари (кейинги ўринларда ИИО деб аталади) томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, аҳоли миграцияси ҳисобини юритиш мақсадида шахснинг вилоятдаги муайян жойда доимий яшаётганлиги ёки вақтинча бўлиб турганлиги фактини белгилашни назарда тутади.


5. Вилоятда доимий пропискадан ўтиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳуқуқига, вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари Рўйхатига мувофиқ (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) эга бўладилар.



2-БОБ. ВИЛОЯТГА БОШҚА ДАВЛАТЛАРДАН

КЕЛГАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА ДОИМИЙ ЯШАШ УЧУН

РУХСАТНОМА ОЛИШИ ТАРТИБИ


6. Агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатномага ва яшаш гувоҳномасига эга бўлсалар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшашлари мумкин.


7. Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча пропискадан ўтган жойлари бўйича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) (кейинги ўринларда ТШИИББ деб аталади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда 2 нусхада ариза-анкета;

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (Рўйхатнинг 6-банди бўйича пропискадан ўтиш чоғида);

ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда йиғим тўланганлиги ҳақидаги квитанция;

35х45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат.


8. Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуни кучга кирганидан кейин (1992 йил 28 июль) келган ҳамда вилоятда узоқ вақтдан бери собиқ СССР паспортлари билан яшаётган ёки уларни йўқотиб қўйган, шунингдек, ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ва Рўйхатга кирган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун ТШИИББ МваФРБга ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этадилар, чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати (фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси) бундан мустасно.

Юқорида кўрсатилган, Рўйхатга кирмаган шахслар тегишли ҳужжат (фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати) билан ҳужжатлаштириладилар.


9. ТШИИББ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан кейин икки ҳафта муддатда уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсини текширади ҳамда ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда ҚР ИИВ МваФРБ деб аталади) ёки вилоятлар ички ишлар бошқармасининг МваФРБга (кейинги ўринларда ИИБ МваФРБ деб аталади) юборади, булар тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни мобайнида текширадилар ва материалларни тегишли ваколатли органга юборадилар.

Зарур ҳолларда ҚР ИИВ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ ариза берувчининг шахсини ҳамда бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш ҳақида хорижий давлатнинг ваколатли органига белгиланган тартибда сўровнома юбориши мумкин.


10. Тегишли ваколатли органдан, шунингдек, хорижий давлатдан сўровномага ижобий жавоб олинган тақдирда ҚР ИИВ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда хулоса тайёрлайди ва материалларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига (кейинги ўринларда ИИВ МваФРББ деб аталади) якуний қарор қабул қилиш учун юборади. Сўровномага уч ой ичида хорижий давлатнинг жавоби келмаганлиги ҚР ИИВ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБнинг хулосасини тайёрлаш ҳамда материалларни ИИВ МваФРББга юбориш учун асос бўлади.

ИИВ МваФРББ ушбу масалани ҳал қилиш чоғида тегишли ваколатли органнинг фикрини, зарур ҳолда эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини сўрайди ва бир ой муддатда қарор чиқаради, бу қарор Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.


11. ИИВнинг ижобий қарори вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга белгиланган тартибда чет элликнинг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида яшаши учун рухсат берувчи гувоҳномани (кейинги ўринларда яшаш гувоҳномаси деб аталади) расмийлаштириш ҳамда беришга асос бўлади.

Вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоят ИИБ ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан қабул қилиниши мумкин.

Вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат бериш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш кунида ТШИИББ МваФРБга қайтарилади, у бир сутка ичида ушбу қарорни ариза берувчига етказади.


12. Вилоятга прописка қилиш ва пропискадан чиқариш институти мавжуд бўлган бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олганларидан кейин пропискадан чиққанлиги ҳолатини тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни (жўнаб кетиш варақасини) тақдим этадилар.


13. Чет элликлар учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси 5 йилга муддатга, аммо миллий паспортнинг амал қилиш санасидан ошмаган муддатга берилади. Шахс 60 ёшга тўлганидан кейин чет элликларга яшаш гувоҳномаси миллий паспортнинг амал қилиш муддатига берилади.


14. Фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, у 60 ёшга тўлганидан кейин эса муддатсиз берилади.


15. Яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддатларини узайтириш 5 мартагача ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандларида белгиланган муддатларга амалга оширилади, шундан кейин у алмаштирилади.



3-БОБ. ЯШАШ ГУВОҲНОМАСИГА ЭГА

БЎЛГАН ҲАМДА ВИЛОЯТГА РЕСПУБЛИКАНИНГ

БОШҚА МИНТАҚАЛАРИДАН КЕЛГАН ЧЕТ ЭЛ

ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРГА ДОИМИЙ ПРОПИСКАНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


16. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан вилоятга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вилоятда доимий пропискани расмийлаштириш учун ТШИИББ МваФРБга мурожаат қиладилар ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

яшаш гувоҳномаси;

уй-жой ҳужжатининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ва ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

тегишли давлат ҳокимияти органининг, давлат ёки хўжалик бошқаруви органининг, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотининг илтимосномаси (Рўйхатнинг 6-банди бўйича пропискадан ўтиш чоғида);

доимий пропискадан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция;

35х45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат.


17. ТШИИББ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан кейин бир сутка ичида уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсини текширади ва ҳужжатларни ҚР ИИВ МваФРБга ёки ИИБ МваФРБга юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширадилар ҳамда материалларни тегишли ваколатли органга юборадилар.


18. Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда ҚР ИИВ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда қарор чиқаради, ушбу қарор ҚР ИИВ ёки ИИБ раҳбарининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.


19. ҚР ИИВ ёки ИИБнинг ижобий қарори яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда вилоятга республиканинг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга вилоятда доимий пропискани расмийлаштириш учун асос бўлади.

Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда вилоятга республиканинг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вилоятда доимий пропискадан ўтишини расмийлаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарор ТШИИББ МваФРБ ёки ҚР ИИВ МваФРБ, ИИБ МваФРБ томонидан қабул қилиниши мумкин.


20. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда вилоятга республиканинг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вилоятда доимий пропискадан ўтишини расмийлаштириш рад этилган тақдирда, ҳужжатлар уч иш куни мобайнида ТШИИББ МваФРБга қайтарилади, у бир сутка ичида бу қарорни ариза берувчига етказади. Ариза берувчи бундан буён туриш учун асослар бўлмаса, хабардор қилинганидан кейин уч сутка ичида вилоят ҳудудидан чиқиб кетиши шарт.

Доимий пропискадан ўтказиш рад этилган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс қуйидаги ҳолларда белгиланган тартибда вилоятда вақтинча яшаб туриши мумкин:

қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойи бўлса;

яқин қариндошлари бўлса;

васийлари (ҳомийлари) бўлса;

меҳнат фаолияти билан шуғулланса, таълим муассасаларида ўқиётган бўлса;

даволаш муассасаларида даволанаётган бўлса.


21. Яшаш гувоҳномаси бўлган ҳамда вилоятда доимий пропискадан ўтган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вилоятдаги бошқа манзилда доимий пропискадан ўтиш масаласида мурожаат қилган тақдирда материаллар ТШИИББ МваФРБ томонидан ваколатли органлар билан келишмасдан кўриб чиқилади.



4-БОБ. ЯШАШ ГУВОҲНОМАСИГА ЭГА

БЎЛГАН ҲАМДА ВИЛОЯТГА РЕСПУБЛИКАНИНГ

БОШҚА МИНТАҚАЛАРИДАН КЕЛГАН ЧЕТ ЭЛ

ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРНИНГ ВАҚТИНЧА ПРОПИСКАДАН

ЎТИШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


22. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда вилоятга республиканинг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтинча пропискадан ўтиши доимий яшаш жойидан чиқарилмаган ҳолда турар жойи бўйича уч кундан то олти ойгача муддатга амалга оширилади.


23. Республиканинг бошқа минтақаларидан вилоятдаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийларга, дам олиш уйларига ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотларга (кейинги ўринларда жойлаштириш воситалари деб аталади) келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳисобга олиш улар келиб жойлашганидан кейин ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


24. Вақтинча пропискадан ўтиш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вилоятга келган кунларидан бошлаб уч кун муддатда ТШИИББ МваФРБга мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома - 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

уй-жой ҳужжатининг асл нусхаси (нусхаси олинади, асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

пропискадан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.


25. ТШИИББ МваФРБ ҳужжатларни ўрганганидан ва расмийлаштирганидан кейин бир сутка ичида вилоятда вақтинча пропискани расмийлаштириб, яшаш гувоҳномасига тегишли белги қўяди ёки ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ BARE-CODE* билан ҳимояланган вилоятда вақтинча пропискадан ўтказилганлик ҳақида қайд варағи беради.


26. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан вилоятнинг таълим муассасаларига ўқишга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш ТШИИББ МваФРБ томонидан бир ўқув йили даврига амалга оширилади. Улар вилоятдан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига ўқишга ўтган, академик таътил олган ёки таълим муассасасидан бўшатилган ҳолларда ушбу муассасаларнинг раҳбарлари тегишли қарор қабул қилинган кунда вақтинча турар жой бўйича вақтинча пропискага олишни расмийлаштирган ТШИИББ МваФРБни бундан хабардор қиладилар.

Таълим муассасаси раҳбарларининг билдириши асосида ТШИИББ МваФРБ вақтинча пропискани бекор қилади.


27. Вақтинча пропискани такроран расмийлаштириш масалалари ТШИИББ МваФРБ томонидан кўриб чиқилади. Бунинг учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка муддати тугашидан уч кун олдин ТШИИББ МваФРБга ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этадилар.

ТШИИББ МваФРБ аризани қайд этгач, шунингдек, ҳужжатларни белгиланган тартибда ўргангач ва расмийлаштиргач, бир сутка ичида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга вақтинча пропискани расмийлаштиради.


28. ТШИИББ МваФРБ ариза берувчининг вақтинча пропискасини расмийлаштирганидан кейин ўша куннинг ўзида ҚР ИИВга ёки ИИБ Манзил-маълумотлар бюросига вилоятда вақтинча пропискадан ўтказилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келиш варақларини юборади, шунингдек, уларнинг рўйхатини (электрон кўринишда) тегишли ТШИИББнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлимига юборади.

Жойлаштириш воситаларининг масъул шахслари келганлар ҳақидаги ахборотни 12 соат ичида Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) киритадилар.


29. ТШИИББ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими олинган рўйхатларни ИИБ тегишли профилактика инспекторларига ички ишлар органлари таянч пунктларининг компьютер маълумотлар базасига тегишли ахборотни киритиб қўйиш ҳамда ўзлари хизмат кўрсатаётган ҳудудда паспорт режимига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш учун топширади.


30. ТШИИББ МваФРБ вақтинча пропискадан ўтказилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни компьютер маълумотлар базасига киритиб қўяди, бу маълумотлар идоравий маълумотлар узатиш тармоғи орқали реал вақт режимида ИИВ МваФРББнинг марказий маълумотлар базасига узатилади.


31. ИИВ МваФРББ ҳар ойда идоравий маълумотлар узатиш тармоғи орқали (электрон шаклда) вилоятда вақтинча пропискадан ўтказилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатини уларнинг доимий яшаш жойлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳудудий бўлинмаларига узатиш учун тегишли ҚР ИИВ МваФРБга ва ИИБ МваФРБга юборади.


32. ИИО профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт-виза режими қоидаларига риоя этилишини назорат қилиб борадилар.



5-БОБ. ВИЛОЯТГА БОШҚА

ДАВЛАТЛАРДАН КЕЛГАН ЧЕТ ЭЛ

ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРНИНГ ВАҚТИНЧА ПРОПИСКАДАН

ЎТИШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


33. Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатлари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг гувоҳномалари бўйича вақтинча прописка асосида яшайдилар. Вақтинча прописка белгиланган пунктга келгач, уч сутка ичида амалга оширилади, байрам ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно.

Вақтинча прописка қилишнинг уч суткалик муддати келиш (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтган) санасидан кейинги куннинг 00:01 соатидан ҳисобланади.


34. Қуйидагилар вақтинча пропискадан озод қилинади:

а) республикага Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига мувофиқ келган чет мамлакатлар давлат ва ҳукумат бошлиқлари, парламент ва ҳукумат делегацияларининг аъзолари, ушбу делегацияларнинг техник ходимлари, санаб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари;

б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган паспортлар бўйича Ўзбекистон Республикасига келган шахслар;

в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган чет эл фуқаролари;

г) 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

д) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунларида ёки оддий кунларда уч суткагача бўлган муддатга келадиган ҳамда шу кунлар давомида республикадан чиқиб кетадиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

е) саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар уларнинг республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли пунктида туриш муддати уч суткадан ошмаса, туриш фактини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (хизматлардан фойдаланилганлигини ёки товарлар харид қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар) мавжуд бўлганида. Бунда битта аҳоли пунктида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби қўйилмайди;

ж) Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда келган чет эл ҳарбий самолётлари (кемалари) экипажларининг аъзолари.

Ҳарбий самолётлар (кемаларнинг) экипажлари аъзоларининг қирғоққа тушиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришига ҳарбий самолётлар (кемалар) қабул қилиш режасига мувофиқ катта (ҳарбий) бошлиқ томонидан рухсат этилади;

з) халқаро йўлларда юк ва йўловчилар ташишни амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар, ташишларни амалга ошираётган йўналишлардаги шаҳарларда ва аҳоли яшаш жойларида, шу жумладан, борадиган жойларида бўлган чоғларида;

и) ҳарбий бўлмаган чет эл кемалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар гарнизонларда ва чегара шаҳарларида бўлган чоғларида, бу шахслар уюшган ҳолда саёҳатга чиққан вақтларида эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам.

Чет эл фуқаролари кўрсатиб ўтилган тоифаларининг объектлардан чиқишларига портларда амалда бўлган қоидалар ва йўриқномаларга мувофиқ чегара қўшинлари вакиллари томонидан рухсат этилади;

к) халқаро авиация йўлларининг фуқаро ҳаво кемалари экипажлари, халқаро темир йўл поездлари бригадалари таркибига кирувчи шахслар, қатновнинг амалдаги жадвалида кўрсатилган аэропортларда ёки станцияларда бўлган чоғларида.


35. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

а) жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятларини улар келиб жойлашган вақтда Дастур ёрдамида, қанча туришларидан қатъи назар, таклиф қилган (қабул қиладиган) шахсларнинг, шу жумладан, туризм операторларининг тур бошлангунча хабардор қилиши;

б) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний шахсларнинг:

улар келиб жойлашган пайтда Дастур ёрдамида хабардор қилиши ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганидан кейин, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг туриш муддати тўлиқ 30 суткадан ошмаса, байрам ва дам олиш (якшанба) кунларидан ташқари уч сутка ичида ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилиши;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганидан кейин, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг туриш муддати 30 суткадан ошса, байрам ва дам олиш (якшанба) кунларидан ташқари уч сутка ичида ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилиши;

в) мустақил равишда саёҳат қилаётган, чодирли лагерларда ва тунаш учун жойлаштириш воситасига айлантирилган ер транспортида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келганларидан кейин уч сутка ичида туристик-ахборот марказларига ёки яқин орадаги жойлаштириш воситаларига мурожаат қилиши, махсус Дастур модули ишга туширилганидан кейин эса сафар йўналишидаги аҳоли пунктларини кўрсатиб маълумотларни мустақил равишда тўлдирган ҳолда хабардор қилиши йўли билан.

Туристик-ахборот марказлари ва жойлаштириш воситаларининг маъмуриятлари мустақил равишда саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мурожаатлари асосида улар тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилган билдиришномани Дастур ёрдамида ҳудудий ички ишлар органларига юборишлари шарт.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан жойлашган шахсларнинг ҳисоби юритилади.

Ички ишлар органи ҳар ҳафтада жойлашган шахслар тўғрисидаги ахборотни ҳудуд бўйича манзил-маълумотлар бюросига юбориши шарт. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари яшовчилар жойлаштирилган пайтда ҳудудий ички ишлар органларини жойлашган ва пропискадан ўтишлари керак бўлган шахслар тўғрисида Дастур ёрдамида хабардор қилишлари шарт.

Жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий уйларга (квартираларга) келувчиларни ҳисобга олиш жойлаштириш воситаларининг масъул шахслари томонидан жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги ёзма келишув (шартнома) асосида ёки белгиланган тартибда сертификатлаштирилган ушбу уйларнинг (квартираларнинг) эгалари томонидан мустақил равишда Дастур ёрдамида амалга оширилади.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан ушбу талабнинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


36. Ушбу Низомнинг 34 ва 37-бандларида кўрсатилмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳудудда бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлмаса, Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат қилиш ёрдамида билдириш асосида ҳамда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳудудда бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, таклиф қилувчи (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотларнинг ёзма мурожаати асосида Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий ички ишлар органларида пропискадан ўтказилиши керак. Билдиришномалар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жойлашган пайтда, ички ишлар органларига мурожаат эса байрам ва дам олиш (якшанба) кунларини истисно қилганда кечи билан уч суткада берилиши керак.

Ўзбекистон Республикасида шахсий ишлар билан, фуқароларнинг таклифлари билан турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда таклиф қилаётган (қабул қилаётган) ва уларга уй-жой майдонини берган жисмоний шахслар томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳудудда туриш муддати тўлиқ 30 кундан ортиқ бўлмаса, ҳудудий ички ишлар органларини Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат этиш йўли билан хабардор қилиш;

агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳудудда бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилиш йўли билан.

30 кунгача вақтинча прописка қилиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар Дастурда қайд этилади ва ушбу Дастур ёрдамида турист (меҳмонхона) йиғимини тўлайдилар ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда юборадилар:

ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

келувчининг миллий паспортидан ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжатдан кўчирма нусха;

уй-жой мулкдорининг вақтинча прописка қилишга ёзма розилигидан ва уй-жойнинг ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларидан нусха.

Ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат қилиш йўли билан 30 кунгача вақтинча прописка қилиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар юқорида санаб ўтилган ҳужжатларни ҳамда турист (меҳмонхона) йиғимини тўлаганлик ҳақидаги квитанцияни тақдим этадилар.

30 кундан ортиқ муддатга вақтинча прописка қилиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар ўзлари турган жойдаги ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

белгиланган шаклдаги ариза;

қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;

миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдорининг вақтинча прописка қилишга ёзма розилиги ва уй-жойнинг ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлари;

давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка муддатини узайтириш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар вақтинча прописка муддати тугашидан уч иш куни олдин ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилишлари керак.


37. Жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:

а) Ўзбекистон Республикасига хизмат, савдо ёки жамоат ишлари билан, даволаниш ёки дам олиш учун, туристлар сифатида, алоҳида ҳолларда эса ички ишлар органларининг рухсати билан фуқароларнинг таклифига мувофиқ келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шахсий ишлар билан келган миллий паспортларнинг (дипломатик ёки хизмат паспортларининг) эгалари, хорижий мамлакатлар ташқи ишлар идораларининг хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг амалда ҳисобга олинганлигини текшириш ички ишлар органлари томонидан ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида амалга оширилади.


38. Ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳисобга олиш вақтинча прописка қилишга тенглаштирилади ва жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари маъмурияти томонидан қонунда белгилаб қўйилган тартибда, Дастур ёрдамида амалга оширилади.


39. Ички ишлар органларига туристларнинг паспортга оид маълумотлар, ҳаракатланиш йўналишларининг схемалари, сафарни амалга ошириш вақтида тўхташ (тунаш) жойлари кўрсатилган пропискаларини ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида электрон шаклда тақдим этиш вақтинча прописка қилишга тенглаштирилади;

Сафар тур оператори томонидан аҳоли пунктларидан ташқарида ташкил этиладиган тур доирасида экскурсия раҳбари, гид ва/ёки йўриқчи-бошловчи ҳамроҳлигида амалга оширилганида, агар бундай тур ёки унинг бир қисми 10 суткадан ошмаса, тур операторлари томонидан;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан тур операторининг автотурини сотиб олган ҳолда шахсий автомобилда, мотоциклда, велосипедда, яёв ёки гуруҳ таркибида автобусда амалга оширилганида.


40. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик пропискадан ўтмасдан ушбу Низомнинг 33-бандида кўрсатилган муддатдан ортиқ вақт давомида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳужжатларини ички ишлар органларининг тегишли рухсатисиз расмийлаштириш ҳамда уларнинг жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида яшаши тақиқланади.


41. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг маъмурияти, бошқа уй-жой майдонларининг эгалари ҳудудийлик бўйича ички ишлар органларига дарҳол хабар беришлари шарт.

Бундай шахслар жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасасида бўлишини расмийлаштириш фақат ички ишлар органларининг рухсати олинганидан кейин амалга оширилиши мумкин.


42. Жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида, шунингдек, бошқа уй-жой майдонларида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддатларини узайтириш қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимосномалари ёхуд таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари ёки виза режими қўлланилмайдиган, ё бўлмаса виза беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган, учинчи шахсларнинг таклифисиз ёки туристлар сифатида таклиф қилинмасдан, аммо визанинг амал қилиш муддати доирасида (туристлар учун - турнинг амал қилиш муддатига) келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ёзма аризалари асосида амалга оширилади.


43. Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни қайд этишни расмийлаштириш чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс жойлаштириш воситасига, даволаш муассасасига ва бошқа уй-жой майдонига келган пайтдан бошлаб 12 соат ичида амалга оширилади.


44. Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаш гувоҳномалари бўйича жойлаштириш воситаларига ва даволаш муассасаларига умумий асосларда жойлашадилар ва ҳисобга олинадилар.


45. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмаларида аккредитация қилинмаган чет эл фуқароларининг дипломатик паспортлари жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида ушбу Низомга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.

Белгиланган тартибда аккредитация қилинган, миллий паспорт ёки аккредитация карточкаси асосида жойлаштириш воситасида яшаётган ва даволаш муассасасида бўлган Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик корпус аъзолари жойлаштириш воситаларининг ва даволаш муассасаларининг ҳисобга олиш дафтарлари ва карточкалари бўйича паспортларга ва аккредитация карточкаларига бирон-бир белги қўймасдан ҳисобга олинадилар.


46. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти, шунингдек, бошқа уй-жой майдонларининг эгалари томонидан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳисобга олиш талабларига риоя этилиши устидан назоратни ички ишлар органлари амалга оширади.


47. Ушбу Низомнинг 36 ва 37-бандларида кўрсатилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш муддатини узайтириш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида, жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида визаларнинг амал қилиш муддатига, улар белгиланган тартибда узайтирилганидан кейин амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат жойлардаги ИИО ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


49. Вилоятда яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган ва доимий ёки вақтинчалик пропискадан ўтмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уч кундан кам бўлмаган муддатга уй-жой майдонини берган уй-жой мулкдори уй-жой майдони берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида ушбу шахслар ҳақида ИИОни хабардор қилиши шарт.


50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


*) BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варақ 2019 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилади.






Низомга

1-ИЛОВА





ТШИИБ МваФРБ бошлиғига



Расм учун

жой


35х45



Ўзбекистон Республикасида қуйидаги

манзилда вақтинча яшовчи:







(фуқаролиги)




дан



(фамилияси, исми, отасининг исми)



тел:


АРИЗА-АНКЕТА


Менга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсат беришингизни

сўрайман



(сабаби кўрсатилсин)

Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:


1. Туғилган куни, ойи ва йили_______________________________________________


2. Туғилган жойи __________________________________________________________


3. Миллати _______________________________________________________________


4. Муқаддам бошқа давлат фуқароси бўлганмисиз? Қачон, қаерда ва қайси давлат фуқароси бўлгансиз, нима сабабдан уни йўқотгансиз, батафсил кўрсатинг_______________________________________________________________________________________


5. Илгари қачон ва нима сабабдан ЎзРга келгансиз (келиш ва кетиш санаси, виза рақами ва ким томонидан берилган) _____________________________________________________________________________________________________________________


6. Никоҳда тураман, турмайман (кераксизи ўчирилсин)


7. Доимий яшашга рухсат олиш учун мен билан бирга келаётган фарзандларимнинг (16 ёшгача) фамилияси, исми, туғилган йили ва фуқаролиги:

а) _______________________________________________________________________

б ________________________________________________________________________

в) ________________________________________________________________________

г) ________________________________________________________________________

д) ________________________________________________________________________


а

б

в

г

д

8. Меҳнат фаолияти, шу жумладан, таълим ва ҳарбий хизмат:

Ой ва йили

Корхона, ташкилот ва муассаса номи, лавозими

Муассаса, ташкилот ва корхона жойлашган манзил

кириш

кетиш






















































































































Изоҳ: Меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун маълумотлар ариза берувчининг иш жойи бўйича мансабдор шахс имзоси билан тасдиқланади ва муҳр босилади.


9. Хорижда истиқомат қиладиган қариндошларим:

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи ва

лавозими

Яшаш манзили

































































10. Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган қариндошларим (шу жумладан, эр, хотиннинг қариндошлари)

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик

даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи ва лавозими

Яшаш манзили





































































11. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:

а) ________________________________________________________________________________________________ йилда берилган _________________________________________________________________________ амал қилиш муддати 20___ йил "___"_______гача


б) виза (келишдан мақсади) _____ N ____________ ________________20___йил куни



томонидан берилган

(ким ва қачон, берилиш асослари)



________________________________________амал қилиш муддати 20___ йил "___"_______гача


20___ йил "___"_______






(аризачи имзоси)


12. Ҳужжатларни солиштириб, аризани қабул қилдим:


20___ йил "___"_______






(ходимнинг лавозими, фамилияси, имзоси)


Қўшимча маълумотлар






Низомга

2-ИЛОВА





ТШИИБ МваФРБ бошлиғига



Расм учун

жой


35х45










манзилда доимий яшовчи




(фуқаролиги /фуқаролиги бўлмаган шахс)




дан



(фамилияси, исми, отасининг исми)



тел:


АРИЗА-АНКЕТА


Менга қуйидаги манзил бўйича доимий пропискани расмийлаштириб беришингизни сўрайман

_____________________________________________________________________________________________________________________


Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:


1. Туғилган кун, ой ва йили __________________________________________


2. Туғилган жойи ___________________________________________________


3. Миллати ________________________________________________________


4. Никоҳда туради, турмайди (кераксизи ўчирилсин)


5. Доимий яшашга рухсат олиш учун мен билан бирга келаётган фарзандларимнинг (16 ёшгача) фамилияси, исми, туғилган йили ва фуқаролиги:

а) _________________________________________________________________

б) _________________________________________________________________

в) _________________________________________________________________

г) _________________________________________________________________

д) _________________________________________________________________

а

б

в

г

д

6. Меҳнат фаолияти, шу жумладан таълим ва ҳарбий хизмат:

Ой, йил

Муассаса, ташкилот, корхона

номи ва лавозими

Муассаса, ташкилот, корхона

жойлашган манзил

кириш

кетиш

































































































Изоҳ: Меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун маълумотлар ариза берувчининг иш жойи бўйича мансабдор шахс имзоси билан тасдиқланади ва муҳр босилади.


7. Ўзбекистон Республикасида яшовчи қариндошларим, шу жумладан, эр, хотиннинг қариндошлари:

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик

даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи ва

лавозими

Яшаш манзили













































































8. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:


яшаш гувоҳномаси серияси______________, рақами ____________________, __________________________________ томонидан ____________________ йилда берилган, муддати 20__ йил "____" ________________га қадар.


Анкетада кўрсатилган барча маълумотлар тўғри. Ўзим, оила аъзоларим ва яқин қариндошларим ҳақида нотўғри маълумотлар берилган тақдирда доимий прописка рад этилиши ҳақида огоҳлантирилдим.

20___ йил "___"_______






(ариза берувчининг имзоси)


9. Ҳужжатларни солиштириб, аризани қабул қилдим:

20___ йил "___"_______






(ходимнинг лавозими, фамилияси, имзоси)






Низомга

3-ИЛОВА





(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)








ТШИИБ МваФРБ бошлиғига


Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга

бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни вақтинча прописка қилиш тўғрисида

АРИЗА


Фамилияси _______________________________________ Исми___________________ Отасининг исми ___________________________


Фуқаролиги _________________________________________________________________


Фуқаролиги бўлмаган шахс____________________________________________________


Туғилган йили ______ туғилган санаси "_____" __________ туғилган жойи ___________


Қаердан келди



(номи)

Келишдан мақсади



(ўз уйига, қариндошлариникига, васийсига (ҳомийсига), ишга, ўқишга ёки бошқа сабаблар)

Қуйидаги манзил бўйича вақтинча прописка қилишни сўрайман: _____________ тумани, ___________ кўчаси, ___________ мавзеси, __________ уй, ____ корпус, _______ квартира

Уй-жой майдони берилди

(мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (қариндошлик даражаси) ёки яшаш майдони берган ташкилот номи)

Мен билан бирга қуйидаги қариндошларимни прописка қилишни сўрайман:

Қариндошлик

даражаси

Фамилия, исми,

отасининг исми

Фуқаролиги

Туғилган жойи

ва санаси

Қаердан келди





















Ариза берувчининг имзоси ______________


20___ йил "___"_______





Низомга

4-ИЛОВА

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш

бош бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

      

Чет эл фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс)ни

вақтинча прописка қилиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ



Фуқаролиги ______________________________

Рақами __________________________



Чет эл фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс) __________________________________________

Туғилган санаси __________________



Ҳужжат ________ Берилган сана _____________

Амал қилиш муддати ______________

Серия N _____________________________




Вақтинча яшаш манзили


      Қўшимча маълумотлар

Кадастр N __________________________________


Келишдан мақсади ___________________




Қабул қилувчи томон _________________

_____________________________________ вилояти


Вақтинча прописка қилиш муддати ________ дан

_______ гача "__" ойга







________________________________ тумани (шаҳар)


Қаердан келди _______________________________







Манзил _______________________________________








Уй N __________ квартира N _____________________


Маълумотлар ________________________________






Қайд варағини берган орган _________________________

Қайд варағи унда кўрсатилган муддатгача паспорт ёки

унинг ўрнини босувчи ҳужжат кўрсатилганда ҳақиқийдир






Низомга

5-ИЛОВА



(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)





ТШИИБ МваФРБ бошлиғига


АРИЗА


______________________ Сиздан фуқарони вақтинча прописка қилиш ва вақтинча прописка муддатини узайтиришни сўрайди (кераксизи ўчирилсин):

1. Ф.И.О.



(чет эл фуқаросининг фамилияси, исми, отасининг исми кириллчада ёзилади)


(чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми паспорт бўйича лотин ҳарфларида ёзилади)

2. Фарзандлари

(16 ёшгача бўлган фарзандларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)

3. Фуқаролиги ___________________________ 4. Жинси _________________________________________


5. Туғилган жойи ва санаси___________________________________________________________________


6. Миллий паспорти______________________________ 7. Виза тури ва рақами________________________________________________


8.Виза ким томонидан берилган ва унинг муддати________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________


9. Ўзбекистонга келиш санаси (НЎП):_________________________________________________________


10.Иш жойи ва лавозими: ___________________________________________________________________


11. Яшаш манзили: _________________________________________________________________________


12. Уй-жой майдони берган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми____________________________________________________

____________________________________ ______________________ уй. тел.__________________________


13. Ҳужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этишга масъул бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми _____________________________________________________________________________________________________________________


Паспорт серияси ________ N ______________________ хиз. тел.___________________________________





(Қабул қилувчи ташкилот раҳбарининг лавозими)


(Ф.И.О., имзо)

М.Ў.


Изоҳ:

Юридик шахслар учун тақдимнома корхона бланкасида ёки тоза оқ қоғозда расмийлаштирилиб, юқори чап бурчакда қабул қилувчи ташкилотнинг ҳужжатнинг чиқиш рақами ва санаси кўрсатилган бурчакли штампи қўйилади.

Тақдимномага уй-жой майдони берган шахснинг розилик аризаси илова қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 октябрь