Умная подшивка

Моҳир тахлам / Юридик шахсларни ташкил этиш, уларнинг фаолиятини амалга ошириш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Юридик шахс - норезидентнинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси (СБХ, 44-сон 2018 йил 30 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЮРИДИК ШАХС - НОРЕЗИДЕНТНИНГ

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ДОИМИЙ МУАССАСАСИ


Норезидент юридик шахслар Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Бунда улар мустақил солиқ тўловчилар бўладиган айрим юридик шахсларни ташкил этишда иштирок этишлари, шунингдек уларни ташкил этмасдан фаолият юритиб, ўз фаолиятларидан даромад олишлари мумкин. Кейинги ҳолатда норезидентнинг бюджет билан ҳисоблашиш тартибини белгилаш учун, яъни фақат солиқ мақсадларида "доимий муассаса" атамаси қўлланилади.

Доимий муассасани белгилашнинг бундай тартиби 2018 йил охиригача амал қилишини қайд этиб ўтамиз. 2019 йилдан янги Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан у ўзгариши мумкин.



НОРЕЗИДЕНТНИНГ ДОИМИЙ МУАССАСАСИ

ДЕГАНДА НИМА ТУШУНИЛАДИ


Республикамизда рўйхатдан ўтказилмаган шахс Ўзбекистон норезиденти деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 19-моддаси).

Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган норезидент республика қонунчилигига мувофиқ мустақил тадбиркорлик субъектини ташкил этиши мумкин. Бу ҳолда у ташкил этган корхона Ўзбекистон норезидентига айланади. Бироқ норезидент бундай резидент субъектни рўйхатдан ўтказмай, республикамизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши мумкин. Бунда унинг фаолияти доимий муассаса (ДМ) аломатларига эга бўлади ёки бундай аломатларга эга бўлмайди. Буни фарқлаш муҳим аҳамиятга эга, сабаби бундай фаолиятнинг солиқ оқибатлари турлича бўлади.

"Доимий муассаса" атамаси фақат солиқ мақсадларида, яъни норезидент бюджет билан ҳисоблашиши тартибини аниқлаш учун қўлланилади. Яъни ДМ норезидентнинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми ҳисобланмайди.

Норезидентнинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси - у республика ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган (шу жумладан ваколатли шахс орқали) ҳар қандай жой. Норезидентнинг доимий муассасаси деганда Ўзбекистонда ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида 183 календарь кунидан ортиқ давом этадиган тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши ҳам эътироф этилади (Солиқ кодексининг 20-моддаси).

Солиқ кодексига мувофиқ, "доимий муассаса" тушунчаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) товарларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, бутлаш, қадоқлаш, ўраш-жойлаш, реализация қилиш билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган ҳар қандай жойни. Агар норезидент ходимларни меҳнат шартномалари бўйича ёлласа ва (ёки) резидент ёки норезидент юридик ва (ёки) жисмоний шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни тузса ҳамда улар ушбу шартномаларга мувофиқ кўрсатилган фаолият билан шуғуллансалар, солиқ-ҳуқуқий оқибатлар нуқтаи назаридан норезидентнинг ушбу фаолияти ДМ юзага келишига олиб келади;

2) ҳар қандай бошқарув жойи, ваколатхона, филиал, бўлим, бюро, идора, офис, хона, агентлик, фабрика, устахона, цех, лаборатория, дўкон, омборни. Агар норезидент белгиланган тартибда резидент юридик шахсни рўйхатдан ўтказмай, ўз фаолиятини кўрсатилган шаклларда амалга оширса, у ДМ аломатларига эга бўлади. Бундай фаолиятга мисоллар - норезидентнинг тегишли шартнома бўйича резидент корхонани бошқариши; тобе шахс томонидан норезидент учун вакиллик функцияларининг амалга оширилиши; товарлар ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун фабрика, цех, дўкон сотиб олиниши ёки ижарага олиниши ва ҳ.к.;

3) табиий ресурсларни қазиб олиш билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган ҳар қандай жойни: шахта, кон, нефть ва (ёки) газ қудуғини, карьерни. Табиий ресурсларни қазиб олиш фаолияти лицензияланадиган фаолият ҳисобланади (7.06.2007 йилдаги ПҚ-649-сон қарор билан тасдиқланган Низом). Норезидентнинг шахта, кон, нефть ва газ қудуқлари, карьерларда табиий ресурсларни қазиб олиш фаолияти ДМ аломатларига эга, унинг маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар (МТБ) доирасида амалга оширилиши бундан мустасно;

4) қувур, газ

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск