ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Кимё ва нефть-кимё саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2018 й. ПҚ-3983-сон "Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2018 й.

N ПҚ-3983



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КИМЁ

САНОАТИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Минерал ўғитларни сотишнинг бозор механизмларини жорий этиш, кимё саноати корхоналарининг қарздорликларини реструктуризация қилиш юзасидан кўрилган чоралар уларни молиявий соғломлаштиришга ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини оширишга имкон берди.

Шу билан бирга, кимё тармоғини янада ривожлантириш ва диверсификация қилиш, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг мавжуд қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш учун инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда.

Хусусан, инвестициявий жозибадорликнинг пастлиги ва тармоқни ривожлантириш учун ўз маблағларининг етарли эмаслиги хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни жорий қилиш имконини бермаяпти, бунинг оқибатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотда минерал ўғитлар улушининг юқорилиги сақланиб қолмоқда.

Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида жаҳон кимё саноати ривожланишининг тенденцияларини ва республиканинг муҳим хомашё салоҳиятини ҳисобга олувчи фундаментал илмий база ва замонавий лойиҳа-инжиниринг ишланмалари мавжуд эмас.

Кимё тармоғини янада диверсификация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳамда ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, етакчи хорижий институтларни жалб қилган ҳолда замонавий илмий ва лойиҳа базасини яратиш, шунингдек, "Ўзкимёсаноат" АЖ корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида:


1. Республика кимё тармоғини янада ривожлантириш ва диверсификация қилишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

углеводород хомашёсини ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш асосида иқтисодиёт тармоқларида ва жаҳон бозорида талаб катта бўлган, юқори қўшилган қийматли кимё маҳсулотлари номенклатурасини кенгайтириш;

республиканинг минерал ўғитларга бўлган талабини қондириш ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва фаолият юритаётганларини модернизация қилиш;

кимё саноати корхоналарининг устав капиталида давлат иштирокини қисқартириш, тармоққа тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, тармоқ корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш орқали базавий маҳсулотларни қайта ишлашни чуқурлаштириш;

фанни ва соҳавий илмий тадқиқотларни фаол ривожлантириш, шунингдек, биринчи навбатда, углеводород хомашёси ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлашга қаратилган илғор илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга интеграция қилиш;

лойиҳа-инжиниринг ишлари ва диагностика тадқиқотлари сифатини ошириш, кимё ва кимё технологияларининг барча йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил этиш.


2. 2019-2030 йиллар давомида "Ўзкимёсаноат" АЖ фаолиятида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва модернизация қилиш, базавий маҳсулотларни қайта ишлашни янада чуқурлаштириш, мавжуд активлардан оқилона фойдаланиш ва бошқаришнинг замонавий усулларини жорий қилишнинг асосий йўналишларини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида "Ўзкимёсаноат" АЖ қуйидагиларни таъминласин:

"Фарғонаазот" АЖ ва "Қўқон суперфосфат заводи" АЖни хорижий инвесторларга сотиш мақсадида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, кенгайтириш ва диверсификация қилиш бўйича 2018 йил 30 декабрга қадар ушбу жамиятларнинг активларини мустақил баҳолашни якунлаш;

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун, кейинчалик "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда комплекс экспертиза қилиш шарти билан, кимё соҳасида тажрибага эга хорижий компания билан истисно тариқасида тўғридан-тўғри музокаралар асосида шартнома тузиш;

Навоий вилоятида фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш комплексини қуриш бўйича 2019 йил август ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда хорижий ташкилот томонидан фосфорли хомашё майдонини баҳолаш (экспертизадан ўтказиш) асосида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ва "Ўзкимёсаноат" АЖ билан биргаликда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш натижаларига кўра, "Йўл харитаси"да кўрсатилган истиқболли инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгиласин.

Бунда кимё соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш, янги қайта ишлаш қувватларини яратишга қаратилган янги инвестициявий лойиҳалар асосан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига амалга оширилиши белгилансин.


5. Халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда тармоқ корхоналарининг инвестициявий жозибадорлигини ва минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда энергия тежамкорликни ошириш бўйича ишлар амалга оширилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 15 апрелига қадар халқаро консалтинг компанияларининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, кимё саноати тизимини ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича таклиф киритсин.


6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Ариповга - "Йўл харитаси"да белгиланган тадбирлар ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини қатъий назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султоновга - кимё тармоғи объектларини ўз вақтида ишга тушириш ҳамда "Йўл харитаси"да белгиланган тадбирларни амалга ошириш бўйича вазирликлар ва идораларнинг ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродовга - халқаро молия институтлари ва ташкилотлари маблағларини жалб этиш ҳамда салоҳиятли инвесторларни топиш ва кимё тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси А.А. Абдуллаевга - жалб этиладиган маблағларни ўз вақтида ўзлаштириш ҳамда инвестициявий лойиҳалар доирасида объектлар қурилишининг якунланишини таъминлаш ва уларнинг қатъий белгиланган муддатларда лойиҳа қувватларига чиқиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ўзкимёсаноат" АЖнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

"Ўзкимёсаноатлойиҳа" АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини номинал қийматда ва "Навоий КМК" ДКнинг Қизилқум фосфорит комбинати мулк комплексини қолдиқ баланс қийматида "Ўзкимёсаноат" АЖ устав капиталига давлат улуши сифатида киритиш;

"Фарғонаазот" АЖнинг 3-сон саноат майдончасидаги умумий майдони 6,5 гектар бўлган фойдаланилмаётган объектларни (цехлар, объектлар ва уларга туташ ҳудудлари билан) инвестиция мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан "ноль" қийматида сотиш;

инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан капролактам ишлаб чиқариш чиқиндиларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун беғараз топшириш юзасидан патентланган технологияга эга бўлган "ECO TECH GROUP" ҚК МЧЖ билан инвестиция келишувини тузиш;

2020 йилдан бошлаб "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни эълон қилиш ва уларни Халқаро аудит стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига мувофиқлиги юзасидан ташқи аудитдан ўтказиш тартибини жорий этиш;

2021 йилга қадар халқаро тажрибага асосланиб инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини, моддий ва молиявий ресурсларни бошқариш бўйича ахборот тизимларини, самарадорликни ошириш кўрсаткичларини қўллаган ҳолда ходимлар меҳнатини рағбатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этиш.


8. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ва қайта молияловчи тижорат банкларига кимё саноатида янги инвестициявий лойиҳаларни тайёрлаш мақсадида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тадқиқот ишларини амалга ошириш учун "Ўзкимёсаноат" АЖ ва унинг таркибига кирувчи хўжалик жамиятларига кредитлар ажратишга рухсат берилсин.

Белгилансинки:

янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш учун кредитлар Жамғарма томонидан шартномада белгиланган, бироқ 5 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади;

хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда молиялаштириладиган янги инвестициявий лойиҳаларни тайёрлаш учун Жамғарма томонидан ажратиладиган кредит миқдори 10 миллион АҚШ доллари эквивалентигача кўпайтирилиши мумкин;

Жамғарма маблағларини ажратишга тармоқ илмий-техника кенгаши билан келишилган техник вазифа, "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда экспертизадан ўтказилган лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш ва тадқиқот ишларини бажариш бўйича тузилган шартнома асос бўлади;

ушбу бандга асосан Жамғарма кредитларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

Жамғарма кредитлари хизмат кўрсатувчи банклар орқали қайта молиялаштирилади ва қайта молияловчи банкнинг йиллик 0,25 фоиз миқдоридаги маржаси қўшилган ҳолда, лойиҳани ишга тушириш даврига қадар, жумладан, 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, умумий йиллик фоиз ставкаси 2,25 фоиз миқдорида 5 йил муддатга ажратилади;

кредитлар ва улар бўйича барча харажатлар техник-иқтисодий асос тасдиқланиши жараёнида лойиҳалар қийматига киритилади ва уларнинг қайтарилиши лойиҳалар амалга оширилганидан кейин, объектлар ишга туширилганидан сўнг олинган даромадлар ва лойиҳа ҳужжатларини инвесторларга сотишдан тушган Жамғарма маблағлари ҳамда қарз олувчининг умумхўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ёки "Ўзкимёсаноат" АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


9. "Ўзкимёсаноат" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг Корея кимё- технологиялари илмий-тадқиқот институти (KRICT) билан ҳамкорликда "Тошкент кимё технологиялари илмий-тадқиқот институти" МЧЖ ва "Ўзкимёсаноатлойиҳа" АЖ негизида - Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти - Кимё технологиялари маркази (кейинги ўринларда - Марказ)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ўзкимёсаноат" АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Марказ фаолиятини ташкил қилиш учун EDCF (Корея Республикаси) линияси бўйича Эксимбанкнинг 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит ва грант маблағларини жалб этишни таъминласин.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзкимёсаноат" АЖ ва унинг таркибига кирувчи хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улуши бўйича 2019-2021 йиллар якунларига кўра ҳисобланадиган дивидендлар инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этилган кредит ва қарзларни тўлашга йўналтириш шарти билан капитализация қилинсин (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган 30 фоиз миқдоридаги дивидендлар бундан мустасно).


11. Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Жамғарма, тижорат банклари ва "Ўзкимёсаноат" АЖнинг "Ўзкимёсаноат" АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарнинг Жамғарма ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитлари бўйича мажбуриятларини 2-иловага мувофиқ реструктуризация қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзкимёсаноат" АЖ корхоналарининг мажбуриятлари бўйича олдин берилган давлат кафолатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. "Ўзкимёсаноат" АЖ бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.С. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 25 октябрдаги

ПҚ-3983-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Ўзкимёсаноат" АЖ фаолиятида

ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш

ва модернизация қилиш, базавий маҳсулотларни

қайта ишлашни янада чуқурлаштириш, мавжуд

активлардан оқилона фойдаланиш ва бошқаришнинг

замонавий усулларини жорий қилишнинг асосий

йўналишларини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар


Лойиҳа қиймати ва

молиялаштириш

манбалари


Амалга ошириш шакли

ва механизми


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар



I. МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШ БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ


1.

"Самарқандкимё" АЖ негизида аммиак, карбамид, сульфат аммоний

ва меламин ишлаб чиқариш

450 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.


2019 йил

апрель


"Ўзкимёсаноат" АЖ

(Темиров)

2. Лицензиарларни танлаш ва баҳолаш.


2019 йил

апрель-июнь

3. "Самарқандкимё" АЖнинг техник аудитини ўтказиш.


2019 йил

июль

4. Лойиҳанинг оптимал конфигурациясини танлаш.

2019 йил

июль


5. Лойиҳа доирасида базавий лойиҳалаштириш (FEED) ва ТИАни ишлаб чиқиш.

2019 йил

август -

2020 йил

май


6. ЕРС контрактини тайёрлаш ва имзолаш (тадқиқот ишлари ва қурилиш).

2019 йил

декабрь -

2020 йил

март


7. Дастлабки қурилиш ишларини амалга ошириш.

2019 йил

декабрь -

2020 йил

март


8. Лойиҳа учун молиялаштиришни излаш ва жалб қилиш.

2019 йил

август -

2020 йил

август


9. Асосий қурилиш ишларини амалга ошириш.

2020 йил

март -

2023 йил

февраль


2.

"Навоийазот" АЖда азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш

216,6 млн АҚШ долл.

1. Технологик ускуналарни харид қилиш ва етказиш.


2019 йил

сентябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Навоийазот" АЖ (Шарипов)

2. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.


2019 йил

октябрь


3. Тайёргарлик ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш.


2019 йил

декабрь


4. Ўрнатилган тартибда объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи комиссия далолатномасини расмийлаштириш.


2020 йил

март

3.

"Навоийазот" АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни ташкил этиш

985,7 млн АҚШ долл.

1. Технологик ускуналарни харид қилиш ва етказиш.


2019 йил

август


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Навоийазот" АЖ (Шарипов)

2. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.


2020 йил

май

3. Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, ишлаб чиқаришни бошлашни таъминлаш.


2020 йил сентябрь

4. Ўрнатилган тартибда объектни ишга қабул қилиш бўйича ишчи комиссия далолатномасини расмийлаштириш.


2020 йил декабрь

4.

"Аммофос-Максам" АЖда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш - I босқич

9,7 млн АҚШ долл.

1. Технологик ускуналарни харид қилиш ва етказиш.


2019 йил

июль


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Аммофос-Максам" АЖ (Ибрагимов)

2. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.


2019 йил

август

3. Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш ва ишлаб чиқаришни бошлашни таъминлаш.


2019 йил

сентябрь

5.

"Деҳқонобод калий заводи" МЧЖда калий сульфати ва калий тузларининг бошқа турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

61 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

октябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Деҳқонобод калий заводи" МЧЖ (Шерматов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.


2020 йил

январь

6.

"Деҳқонобод калий заводи" МЧЖда гранулаланган хлорли калий ишлаб чиқаришни ташкил этиш

15 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил октябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Деҳқонобод калий заводи" МЧЖ (Шерматов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.


2020 йил январь

7.

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш

600 млн АҚШ долл.

(манбалар аниқланмоқда)

1. Дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2019 йил

июль

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Асакабанк (Сайдуллаев), "ЎзИнжиниринг" РЛИ (Уразаев)

2. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва кейинчалик ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш шарти билан бош пудратчи билан шартнома тузиш орқали лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

ноябрь

3. Молиялаштиришни очиш.


2019 йил

декабрь

4. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш.


2022 йил

декабрь

8.

Навоий вилоятида фосфорли ўғитлар, олтингугурт кислотасини ишлаб чиқариш, фосфорит хом ашёсини қайта ишлаш

950 млн АҚШ долл.

1. Қўшимча геологик тадқиқотлар ўтказиш ва халқаро ташкилот томонидан фосфор хом ашёси майдонини баҳолаш (экспертиза) асосида лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш орқали технология лицензиарларини аниқлаш.


2019 йил октябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Давлат геология қўмитаси (Исламов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Навоий вилояти ҳокимияти (Турсунов), "ЎзИнжиниринг" РЛИ (Уразаев)

2. Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарадиган қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуаларининг дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2020 йил апрель

3. Қайта ишлаш мажмуаси ва фосфорли ўғитларни ишлаб чиқариш бўйича тегишли келишувларга эришилган ҳолда потенциал хорижий инвестор ёки кредиторни излаб топиш.


2020 йил

июль

4. Молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

октябрь

5. Бош пудратчини аниқлаш ва шартнома тузиш ҳамда уни ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш.


2021 йил

январь

6. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.


2021 йил

февраль

7. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш.


2024 йил

июль

9.

"Фарғонаазот" АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни модернизация қилиш

91 млн АҚШ долл.

1. Потенциал инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

декабрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Фарғонаазот" АЖ (Салижанов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), "ЎзИнжиниринг" РЛИ (Уразаев)

2. Бош пудратчини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш ҳамда ўрнатилган тартибда уни экспертизадан ўтказиш.


2020 йил

март

3. Молиялаштиришни очиш.


2020 йил

май

4. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш.


2023 йил

декабрь

10.

"Фарғонаазот" АЖда аммиакли селитра ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва концентрация қилинмаган азот кислотаси ишлаб чиқаришни кенгайтириш


45 млн АҚШ долл.

1. Потенциал инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

декабрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Фарғонаазот" АЖ (Салижанов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), "ЎзИнжиниринг" РЛИ (Уразаев)

2. Бош пудратчини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш ҳамда ўрнатилган тартибда уни экспертизадан ўтказиш.


2020 йил

март


3. Молиялаштиришни очиш.


2020 йил

май

4. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш.


2023 йил декабрь

11.

"Аммофос-Максам" АЖда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш II босқич

70 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини технология лицензиарлари билан ишлаб чиқиш ва лойиҳани амалга ошириш шартларини "Аммофос-Максам" АЖнинг хорижий ҳамтаъсисчиси "Максам" (Испания) компанияси билан келишиш.


2019 йил

октябрь

"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Аммофос-Максам" АЖ (Ибрагимов)

2. Молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

март

3. Бош пудратчини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш ҳамда ўрнатилган тартибда уни экспертизадан ўтказиш.


2020 йил

июнь

4. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.


2020 йил

июль

5. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш.


2022 йил

декабрь

12.

"Қўқон суперфосфат заводи" АЖда ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш ҳамда янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

70 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш.


2019 йил

июль


Давлат активларини бошқариш агентлиги (Жўраев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Фарғона вилояти ҳокимияти (Ганиев), хорижий инвестор

2. Лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.


2019 йил

июль

3. Биринчи босқични фойдаланишга топшириш (175,0 минг тн. соф вазндаги суперфосфат).


2020 йил

июль

4. Иккинчи босқични фойдаланишга топшириш (350,0 минг тн. соф вазндаги суперфосфат).


2021 йил

январь

5. Жамиятнинг ривожланиш концепциясини тайерлаш ва II босқич доирасида инвестиция мажбуриятларини жалб қилиш.


2021 йил

декабрь

II. ПОЛИМЕР МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ

13.

"Навоийазот" АЖда поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш


500,1 млн АҚШ долл.

1. Монтаж ишларининг механик қисмини якунлаш.


2019 йил

июль


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Навоийазот" АЖ (Шарипов)

2. Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш.


2019 йил

август

3. Объектни фойдаланишга топшириш.


2019 йил

сентябрь

4. Ўрнатилган тартибда объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи комиссия далолатномасини расмийлаштириш.


2019 йил

декабрь

14.

"Жиззах" ЭИЗда БОПП пленка ишлаб чиқаришни ташкил этиш

40 млн АҚШ долл.

1. Қўшма корхонани ташкил этиш.


2019 йил

август


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Жиззах пластмасса" АЖ (Туракулов), "ЎзСҚБ" АТБ (Воитов), Жиззах вилояти ҳокимияти (Солиев), "Жиззах" ЭИЗ дирекцияси (Зоиров)

2. Лойиҳанинг бизнес режасини ишлаб чиқиш.


2019 йил

декабрь

3. Бош пудратчини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш.


2020 йил

март

4. Лойиҳанинг Ўзбекистон томони улушини биргаликда молиялаштириш учун тижорат банкининг кредитини жалб қилиш.


2020 йил

май

5. Молиялаштиришни очиш.


2020 йил

июнь

6. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.


2020 йил

август

7. Объектни фойдаланишга топшириш.


2021 йил

декабрь

15.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ билан ҳамкорликда

ПЭТ, синтетик каучук, кимёвий толалар, полистирол, полимерлар ва бошқа нефт-кимё маҳсулотларини келгусида ишлаб чиқариш мақсадида МТО технологияси бўйича 2 млрд куб.м газни қайта ишлаб, олефинлар ишлаб чиқариш

6 500 млн АҚШ долл.

1. "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Ўзкимёсаноат" АЖ мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш.


2019 йил

апрель


Энергетика вазирлиги (Султанов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), "Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров)

2. 2019 йил май ойида Тошкентдаги халқаро нефт-газ конференциясида лойиҳанинг потенциал иштирокчилари, лицензиарлар, инвесторлар, консультантлар билан бизнес форум ўтказган ҳолда, лойиҳа концепциясини аниқлаш.


2019 йил

май

3. Бозорни ўрганиш натижасида технологик конфигурацияни ишлаб чиқиш ва маҳсулот тури бўйича қувватларни аниқлаш.


2019 йил

сентябрь

4. Йириклаштирилган молиявий-иқтисодий моделни ишлаб чиқиш.


2019 йил

ноябрь

III. РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТ СОҲАЛАРИ УЧУН КИМЁ

МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ МАВЖУД ТУРЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ВА ЯНГИ ТУРЛАРИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ

16.

Навоий вилоятида ферросилиций ишлаб чиқаришни ташкил этиш

10 млн АҚШ долл.

1. Ишлаб чиқариш технологиясини аниқлаш ва бизнес режани ишлаб чиқиш.


2019 йил

сентябрь


"Навоийазот" АЖ (Шарипов), Давлат геология қўмитаси (Исламов), "Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров)

2. Бош пудратчини аниқлаш.


2019 йил

ноябрь

3. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш, молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.


2020 йил

январь

4. Объектни фойдаланишга топшириш.


2022 йил

август

17.

Капролактам ишлаб чиқаришда кимёвий чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни ташкил этиш

3 млн АҚШ долл.

1. Капролактам ишлаб чиқариш чиқиндиларини "ECO TECН GROUP" ҚК МЧЖга беғараз ўтказиш шартлари:

чиқинди полигони ҳудудида чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга мўлжаллаган мини завод қуриш учун тегишли рухсатнома олиш;

чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашда хавфсизликни таъминлаш учун мини заводни қонунчиликда ўрнатилган барча талаб ва нормаларга риоя қилган ҳолда, инвесторнинг 3 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган ўз маблағлари ҳисобига қуриш;

чиқинди полигонини капролактам ишлаб чиқариш чиқиндиларидан бутунлай тозалаш ва капролактам ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланган чиқинди полигонини "Максам-Чирчиқ" АЖ балансига кейинчалик фойдаланиш учун қайтариш;

70 тадан кам бўлмаган янги иш ўринларини яратиш;

инвестор томонидан табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ва атроф-муҳитни сақлаш чораларини кўриш, шунингдек, экологияга турли зарарлар етказилиши хавфининг жавобгарлигини ўз маблағлари ҳисобига қоплаш мажбуриятини қабул қилиш.


2019 йил

апрель


Давлат активларини бошқариш агентлиги (Жўраев), "Максам-Чирчиқ" АЖ (Сайдахмедов), "Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Тошкент вилояти ҳокимияти (Ибрагимов), Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

2. Кичик завод қуриш учун Тошкент вилояти Паркент туманида умумий майдони 9,21 га бўлган ер участкасини ажратиш.


2019 йил

май

18.

"Навоийазот" АЖ негизида аммоний роданити ва натрий полисульфиди асосида тиомочевина ишлаб чиқаришни ташкил этиш

50 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш.


2019 йил

сентябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Навоийазот" АЖ (Шарипов), "ЎзИнжиниринг" РЛИ (Уразаев), Ўзсаноатқурилишбанк (Воитов)

2. Лойиҳанинг ТИАсини экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

ноябрь

3. Қўшма корхонани ташкил этиш.


2020 йил

январь


4. Лойиҳанинг молиялаштириш, шу жумладан Ўзбекистон томони улушини биргаликда молиялаштириш учун манбаларни аниқлаш.


2020 йил

март

5. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.


2020 йил

июнь

6. Объектни фойдаланишга топшириш.


2022 йил

декабрь

19.

"Жиззах пластмасса" АЖда кимёвий қўшилмалар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш

1,6 млн АҚШ долл.

1. Кимёвий қўшилмаларни чиқаришга доир технологик ускуналарни жойлаштириш учун ишлаб чиқариш майдонини тайёрлаш.


2019 йил

июнь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Жиззах пластмасса" АЖ (Туракулов)

2. Кимёвий қўшилмаларни чиқаришга доир ускуналарни тайёрлаш, етказиш ва ўрнатиш.


2019 йил

октябрь

3. Кимёвий қўшилмаларни чиқаришга доир объектни фойдаланишга топшириш.


2019 йил

декабрь

20.

"Навоийазот" АЖда қуруқ циан тузларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

30 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш.


2019 йил

сентябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Навоийазот" АЖ (Шарипов), "ЎзИнжиниринг" РЛИ (Уразаев), Ўзсаноатқурилишбанк (Воитов)

2. Лойиҳанинг ТИАсини экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

ноябрь

3. Қўшма корхонани ташкил этиш.


2020 йил

январь

4. Лойиҳанинг молиялаштириш, шу жумладан Ўзбекистон томони улушини биргаликда молиялаштириш учун манбаларни аниқлаш.


2020 йил

апрель

5. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.


2020 йил

июнь

6. Объектни фойдаланишга топшириш.


2023 йил

июль

21.

Навоий вилоятида ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


5 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

октябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.


2020 йил

март

22.

"Ангрен" ЭИЗда енгил, юк ва автобус шиналари, конвейер ленталари, шунингдек, бошқа резина маҳсулотларини ишлаб чиқариш (II босқич)

200 млн АҚШ долл.

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, лойиҳанинг дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2019 йил

декабрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Биринчи резинотехника заводи" МЧЖ (Тиллаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), "Ўзкимёсаноат-лойиҳа" АЖ (Абдуллаев)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларини излаб топиш ҳамда тегишли келишувларга эришиш.


2020 йил

март

3. Лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.


2020 йил

май

23.

ЛАБ асосида синтетик ювиш воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

58,6 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

октябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.


2020 йил

март

24.

"Ангрен" ЭИЗ ҳудудида тўқимачилик кордларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

20 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

октябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Тошкент вилояти ҳокимияти (Ибрагимов)

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.


2020 йил

март

25.

"Ангрен" ЭИЗ ҳудудида техник углерод ишлаб чиқаришни ташкил этиш


100 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

октябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Тошкент вилояти ҳокимияти (Ибрагимов)

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.


2020 йил

март


26.

"Қўнғирот сода заводи" МЧЖда мавжуд калцинацияланган сода ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


180 млн АҚШ долл.

1. Хорижий инвестор билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш тармоқ жадвалини келишиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

август


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

2. Инвестор ва молия институтлари билан хорижий инвестицияларни жалб қилиш шартларини ишлаб чиқиш.


2019 йил

декабрь

27.

ПВХ ишлаб чиқариш учун каустик сода ва хлор ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

213 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

октябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.


2020 йил

март

28.

Водород пероксидини ишлаб чиқариш

25 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил

октябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.


2020 йил

март

29.

"Навоийазот" АЖ метанол негизида кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

435 млн АҚШ долл.

1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, лойиҳанинг дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2019 йил

октябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), "Ўзкимёсаноат-лойиҳа" АЖ (Абдуллаев)

2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларини излаб топиш ҳамда тегишли келишувларга эришиш.


2019 йил

декабрь

3. Лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.


2020 йил

февраль

30.

"Фарғонаазот" АЖ негизида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва янги турдаги кам тоннали кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

12,2 млн АҚШ долл.

1. Қувватларни ошириш ва янги турдаги кам тоннали кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича бизнес режа ишлаб чиқиш.


2019 йил

июнь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Фарғонаазот" АЖ (Салижанов)

2. Лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаш.


2019 йил

декабрь

3. Ускуналарни харид қилиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш.


2020 йил

декабрь

4. Лойиҳани босқичма-босқич фойдаланишга топшириш.


2021 йил

март

31.

Катализаторлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

125 млн АҚШ долл.

1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


2019 йил октябрь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш.


2020 йил

март

Амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати - 12 073,0 млн АҚШ долл.


Изоҳлар:


1. Мазкур "Йўл харитаси"даги тадбирларни амалга ошириш механизми ва муддатларига инвесторлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шартларини ишлаб чиқиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин.


2. Лойиҳаларнинг параметрларига лойиҳалар ДТИА/ТИАси ишлаб чиқилиши асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 25 октябрдаги

ПҚ-3983-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт

жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий

фаолият миллий банки томонидан "Ўзкимёсаноат" АЖ

инвестициявий лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш

учун ажратилган, якуний тўлов муддатлари узайтирилмаган

ҳолда қайта молияловчи банкларнинг мажбуриятлари

реструктуризация қилинадиган кредитлар

РЎЙХАТИ

млн. АҚШ доллари

Т/р

Инвестициявий лойиҳаларнинг номи

Жами кредит суммаси, жумладан

Асосий қарз суммаси*

расмийлаштирилган кредит суммаси

ажратилган кредит суммаси

жами

жумладан

2019 й.

2020 й.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ

1.

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводини қуриш (I босқич)

61,7

61,7

26,0

13,0

13,0

2.

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (II босқич)

128,1

106,4

64,0

32,0

32,0

3.

"Навоийазот" АЖда азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш

75,5

75,5

20,6

10,3

10,3

"Асака" АТБ

4.

"Навоийазот" АЖда поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш

69,1

69,1

18,6

9,3

9,3

5.

"Навоийазот" АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни ташкил этиш

320,0

336,9

32,2

-

32,2

6.

"Ангрен" ЭИЗда конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

27,6

25,5

8,5

4,25

4,25

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий

фаолият миллий банки

7.

Аммиак селитраси ва азот кислотаси ишлаб чиқариш мажмуаси қурилишини якунлаш ("Фарғонаазот" АЖ 2001 йил 3 июлдаги рақамсиз кредит шартномаси)

56,6

56,6

26,06

13,03

13,03

ЖАМИ

738,6

731,7

195,96

81,88

114,08

Изоҳ: фоизларни кечиктириш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити бўйича амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 25 октябрдаги

ПҚ-3983-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва

Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш Дастури тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сон қарорининг 4-иловаси чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3900-сон қарорининг иловасидаги 30-позиция чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зоналарида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги 110-сон қарорида:


а) "Ўзкимёсаноат" АЖ бўлими қуйидаги мазмундаги 16-1 ва 16-2 позициялар билан тўлдирилсин:

"

16-1.

Турли лак-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2021 йил 4-чорак

10 минг тонна

4,0

3,0

1,0


ЎзСҚБ

30

"Навоий" ЭИЗ


16-2.

БОПП пленкаси ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

2022 йил 4-чорак

20 минг тонна

40,0

24,0

6,0

10,0

ЎзСҚБ

50

"Жиззах" ЭИЗ

";

б) 1-илованинг 17, 18, 19 ва 20-позициялари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқонобод калийли ўғитлар заводининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (II босқич)" инвестициявий лойиҳаси доирасида тоғ-кон мажмуаси қурилишини якунлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 августдаги 576-сон қарорнинг 4-банди учинчи хатбошидаги ва 6-бандидаги "2018 йил 1 сентябрь" сўзлари "2020 йил 1 январь" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Халқ сўзи", 2018 йил 26 октябрь


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 октябрь, 43-сон, 845-модда
























































Время: 0.1912
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск