язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2018 й. 875-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2018 й.

N 875



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ РЕГЛАМЕНТИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида

фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан

ошириш  чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил

4 майдаги ПФ-5430-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентининг 35-банди иккинчи хатбошиси "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан" сўзларидан кейин "нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган масалалар бўйича - Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 октябрь