Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 22.09.2018 й. 30/8-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.10.2018 й. 1948-16-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.10.2018 й.

N 1948-16




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.09.2018 й.

N 30/8


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 7-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Банклар томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларидан ҳужжатларга муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб этиш тақиқланади.".


2. 8-банднинг иккинчи хатбошиси "тақдим қилинади" деган сўзлардан кейин ", таъсисчилари резидент жисмоний шахслардан иборат бўлган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида масофадан туриб ҳисобварақ очиш ҳолатлари бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. Қуйидаги мазмундаги 8-2-банд билан тўлдирилсин:

"8-2. Таъсисчилари резидент жисмоний шахслардан иборат бўлган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварағини масофадан туриб очиши мумкин.

Банк ҳисобварағини очиш банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан тузилади.

Мазкур юридик шахслар томонидан тўловлар ушбу Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча ҳамда юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тақдим этилгандан сўнг, амалга оширилиши мумкин. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.".


4. 12-банднинг "б" кичик бандидан "ва муҳр изи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 13-банднинг "в" кичик бандида "3-иловасида" деган сўзлар "3а-иловасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 14-бандда:

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча;";

қуйидаги мазмундаги "в-1" кичик банди билан тўлдирилсин:

"в-1) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар учун мазкур Йўриқноманинг 3а-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;".


7. 33-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик фаолияти субъектлари номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахсларнинг имзо намуналари тақдим этилади.".


8. 35-банддаги "муҳр мавжуд бўлган тақдирда" деган сўзлар "тадбиркорлик фаолияти субъектларидан муҳр қўйиш талаб этилмайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 36-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур банд талаблари тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан тадбиқ этилмайди.".


10. 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда 3а-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари

тўғрисидаги йўриқномага

3-ИЛОВА



Олд томони

        

Имзолар намуналари қўйилган

ВАРАҚЧА

(тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун)

БАНК БЕЛГИСИ

Ҳисобварақ эгаси







Имзолар намуналарини қабул қилишга







(тўлиқ номи)

рухсат берилди





































Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий













бошқариш вазифаларини амалга













оширувчи шахс

























(имзо)

Манзили:

































Сана: 20__ йил "___" __________.





































БОШҚА БЕЛГИЛАР









































































Орқа томони

      



Ҳисобварақ рақами



(хўжалик юритувчи субъектнинг номи)



                     

Лавозими


Фамилияси, исми,

отасининг исми


Имзо

намуналари


Биринчи ёки иккинчи имзо

ҳуқуқидан вақтинча фойдаланувчи мансабдор шахсларнинг ваколат муддати

Биринчи имзо






Иккинчи имзо






           

        


Ваколат ва имзоларни тасдиқлайман




(Юридик шахс раҳбари)

(Ф.И.О. ва имзо)



Берилган чек дафтарчалари





Сана


N дан


N гача







".


        





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари

тўғрисидаги йўриқномага

3а-ИЛОВА



Олд томони

        

Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган

ВАРАҚЧА

БАНК БЕЛГИСИ

Ҳисобварақ эгаси







Имзолар намуналарини қабул қилишга







(тўлиқ номи)

рухсат берилди





































Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий













бошқариш вазифаларини амалга













оширувчи шахс

























(имзо)

Манзили:

































Сана: 20__ йил "___" __________.





































БОШҚА БЕЛГИЛАР









































































Орқа томони

      



Ҳисобварақ рақами



(хўжалик юритувчи субъектнинг номи)



                     

Лавозими


Фамилияси, исми,

отасининг исми


Имзо

намуналари


Биринчи ёки иккинчи имзо

ҳуқуқидан вақтинча фойдаланувчи мансабдор шахсларнинг ваколат муддати

Биринчи имзо






Иккинчи имзо






           

        


Ваколат ва имзоларни тасдиқлаган

хўжалик юритувчи субъект муҳрининг ўрни

Тасдиқлайман




(Юридик шахс раҳбари)

(Ф.И.О. ва имзо)



Берилган чек дафтарчалари





Сана


N дан


N гача







".


        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 октябрь, 43-сон, 849-модда













































Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск