язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2018 й. ПҚ-3982-сон "Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2018 й.

N ПҚ-3982



ХОРИЖДА   ИСТИҚОМАТ   ҚИЛАЁТГАН

ВАТАНДОШЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК СОҲАСИДА

ЎЗБЕКИСТОН    РЕСПУБЛИКАСИ   ДАВЛАТ

СИЁСАТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар (кейинги ўринларда ватандошлар деб юритилади) билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини рағбатлантириш, шунингдек, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ва ҳар томонлама ҳимоя қилишга кўмак бериш борасида мурим ишлар амалга оширилди.

Айни пайтда кўплаб ватандошларимиз иқтисодиётимиз, ижтимоий соҳа, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа йўналишларни ривожлантиришга, ўзларининг тарихий Ватани - Ўзбекистоннинг обрўсини ошириш ҳамда унинг ташқи дунё билан муносабатларини мустаҳкамлашда муносиб ва сезиларли ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Шу билан бирга, ватандошлар билан алоқаларни ривожлантиришнинг аҳамияти ва долзарблиги ошаётган бир пайтда, улар билан самарали ҳамкорликни олиб бориш ва ислоҳотларни сифат жиҳатдан яхшилашда уларнинг салоҳиятини жалб қилиш борасида қуйидаги қатор муаммолар сақланиб қолмоқда:

давлат органлари ва ташкилотларнинг ватандошлар билан алоқаларни ўрнатишнинг самарадорлиги паст даражада ва қисман эканлиги;

иқтисодий, ижтимоий, инвестициявий, илмий-маърифий, маданий ва бошқа устувор лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга оширишда ватандошларнинг салоҳиятидан оқилона фойдаланмаслик;

ватандошларнинг ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини оммалаштириш билан шуғулланадиган ташкилотларини қўллаб-қувватлаш борасида комплекс ва узоқ муддатли стратегиянинг мавжуд эмаслиги;

хорижда таълим олаётган Ўзбекистон ёшлари билан ишлашга етарли даражада эътибор берилмаётганлиги, мамлакатга қайтганларидан кейин уларни иш билан таъминлаш тизимининг йўлга қўйилмаганлиги.

Ватандошлар билан ҳамкорлик қилишнинг узоқ муддатли ва мустаҳкам тизимини яратиш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:


1. Ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий мақсадлари сифатида қуйидагилар белгилансин:

халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари, истиқомат қилинаётган давлатнинг қонунчилиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга кўмаклашиш;

ватандошларнинг Ўзбекистон маданий, илмий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилишга, уни жаҳон миқёсида ўрганиш ва оммалаштиришга, истиқомат қилаётган давлатларида ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш борасидаги фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг Ўзбекистонда таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ва унинг хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли, дўстона муносабатларини қуришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ватандошлар ҳамда улар тузган ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

ватандошларнинг Ўзбекистон ҳудудида профессионал, шу жумладан, тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишлари учун қулай ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий шароитларни яратиш;

ватандошларнинг салоҳиятини Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга жалб қилиш.


2. Қуйидагилар:

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати Концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ;

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар дастури) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки:

хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади;

Концепция ва Чора-тадбирлар дастурининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;

Концепция ва Чора-тадбирлар дастурининг бажарилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади;

Концепция ва Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар орқали молиялаштирилади.

Вазирлик ва идоралар раҳбарларига Концепция ва Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни сифатли ҳамда ўз вақтида бажариш ва ҳар чоракда уларни амалга ошириш ҳолати борасидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш бўйича шахсан жавобгар эканликлари кўрсатиб ўтилсин.


3. Концепция ва Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Комиссия ташкил қилинсин ва унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов):

Концепция ва Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ҳолатини самарали мувофиқлаштиришни, тизимли мониторингини ҳамда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уларнинг бажарилиши бўйича маълумот тақдим этишни таъминласин;

оммавий ахборот воситаларида Концепция ва Чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши тўғрисида аниқ кўрсаткичлар ва натижаларни ифодалаган ҳолда ахборот-таҳлилий шарҳларни тизимли равишда тайёрлаш ва чоп этиш бўйича чоралар кўрсин;

зарур ҳолларда ватандошлар ва уларнинг ташкилотларини Концепция ва Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган долзарб масалаларни муҳокама этишга жалб қилсин;

ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатларни имзолаш бўйича чоралар кўрсин, Ўзбекистон Республикасининг жамоат ташкилотлари ҳамда ватандошларнинг хориждаги ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни, улар ўртасидаги алмашинувни рағбатлантирсин ва қўллаб-қувватласин.


5. Белгилансинки, ватандошлар билан ҳамкорликнинг даражаси ва шаклидан келиб чиқиб, уларга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат томонидан қуйидаги қўллаб-қувватлаш ва рағбат чоралари кўрсатилиши мумкин:

кириш визаларини, шу жумладан, кўп маротабалик ва узоқ муддатли визаларни соддалаштирилган ҳолда расмийлаштириш, вақтинчалик яшашга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш;

юқори малакали кадрларни Ўзбекистонда зарур бўлган мутахассисликлар бўйича ишга олиш;

ижтимоий ва маиший масалаларни ҳал қилишга ёрдам бериш;

давлат тасарруфидаги бўш турган объектларни ва ер майдонларини ватандошларга тадбиркорлик, илмий-тадқиқот, маърифий, инновацион ва бошқа дастур ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиб бериш;

ватандошларнинг ўқиши, иши ва бошқа ижтимоий масалаларини тўлиқ (қисман) молиялаштириш;

ватандошлар орасида юқори малакали мутахассисларни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ташкилотларига раҳбарлик лавозимларига, шунингдек, ушбу ташкилотлар раҳбарларининг консультанти (маслаҳатчиси) сифатида жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш;

ватандошлар - хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиёти, тарих, кино, маданият, театр санъати, телевидение ва радио йўналишлари бўйича таълим олишлари учун грантлар ажратиш;

ватандошларнинг оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтишини соддалаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган ватандошларни давлат мукофотлари ва фахрий унвонлар билан тақдирлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида давлат томонидан кўрсатиладиган бошқа қўллаб-қувватлаш ва рағбат чоралари.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ватандошлар орасида юқори малакали мутахассисларни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ташкилотларига раҳбарлик ва масъулиятли лавозимларига жалб қилиш борасида зарур чора-тадбирларни мунтазам амалга оширсин ҳамда уларга манфаатдор вазирлик ва идораларга ишга кириш, яқин алоқалар ўрнатиш бўйича тўлиқ ёрдам кўрсатсин.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини ҳамда Концепция ва Чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши ҳолатини ёритиш юзасидан мақолалар ва мавзули дастурларни ташкил этсин.


8. Ташқи ишлар вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 25 октябрдаги

ПҚ-3982-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг хорижда истиқомат

қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлигини

ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

N

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Муддат

Масъул ижрочилар

I. ҲУҚУҚИЙ-НОРМАТИВ БАЗАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар (кейинги ўринларда - ватандошлар) ва уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларини, шу жумладан, кўп маротабали ва узоқ муддатли, вақтинчалик яшаш ҳамда ишлаш учун рухсатномаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

1. Тегишли ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш.


2. Белгиланган тартибда ҳуқуқий-норматив ҳужжатларнинг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2018 йил

30 декабргача

ИИВ (Д.Назармухамедов),

ТИВ (Д.Ахатов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов),

Адлия вазирлиги (Н.Жураев), ДХХ (А.Усманов)

2.

"Ватандош паспорти"ни татбиқ қилиш бўйича чет эл тажрибасини ҳамда уни Ўзбекистон Республикасида жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш.

Аниқ таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш юзасидан чет эл тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2019 йил

1 мартгача

ИИВ (Д.Назармухамедов),

ТИВ (Д.Ахатов),

Адлия вазирлиги (Н.Жураев), ДХХ (А.Усманов),

вазирлик ва идоралар

3.

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонунга ватандошларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.


2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2019 йил

1 июнгача

ИИВ (Д.Назармухамедов), ТИВ (Д.Ахатов), Адлия вазирлиги (Н.Жураев), ДХХ (А.Усманов), вазирлик ва идоралар

4.

Ватандошларнинг маданий, маърифий, ахборот, лингвистик эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ҳамкорлик қилиш шунингдек, шу соҳада ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатларни тузиш.

1. Хорижий мамлакатларнинг ихтисослаштирилган ташкилотларини аниқлаш.


2. Халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва идоралараро келишиш.


3. Ҳужжатлар лойиҳаларини хорижий томон билан келишиш.


4. Шартномалар тузиш.

2019 йил

1 июлгача

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (К.Ишанходжаев), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (О.Абдурахманов), ТИВ (Д.Ахатов)

II. ЧЕТ ЭЛДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ВАТАНДОШЛАР БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР

БАЗАСИНИ ЯРАТИШ ВА УЛАР БИЛАН ИШ ОЛИБ БОРИШДАГИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

5.

Қуйидагиларни ўз ичига олган маълумотлар базасини яратиш:

бебаҳо илмий-амалий тажрибага эга, олим, эксперт, тадбиркор, юқори малакали мутахассис, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳа ходими бўлган ватандошлар (чет давлатлар ва мутахассисликлари бўйича каталоглаштириш ҳамда давлат идораларининг кадрлар хизмати учун онлайн қидирув ва фойдаланиш имконини яратиш), улар билан манзилли ишларни олиб бориш, шунингдек, уларнинг салоҳиятини Ўзбекистоннинг ривожланишига жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

чет элдаги ватандошлар ташкилотлари, шу жумладан, хориждаги бизнес-ассоциациялар, миллий ва маданий марказлар, фондлар, мактаб, кафедра ва университетлар, шунингдек, ватандошларнинг оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, хусусий теле ва радио компаниялар, босма ва электрон нашриётлар.

1. Идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этиш.


2. Маълумотлар базасини яратиш.


3. Ватандошлар ва уларга тегишли ташкилотлар билан манзилли иш олиб бориш, уларнинг салоҳиятини Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга жалб этиш бўйича чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 майгача

"Эл-юрт умиди" жамғармаси,

ТИВ (Д.Ахатов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Умаров), ДХХ (А.Усманов), Иқтисодиёт вазирлиги (М.Мирзаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Юсупалиев), Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (К.Ишанходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Л.Кудратов), Ташқи савдо вазирлиги (С.Саифназаров), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (О.Абдурахманов), Матбуот ва ахборот агентлиги (С.Шукуров), МТРК (А.Ходжаев), вазирлик ва идоралар

6.

Чет элда таълим олаётган Ўзбекистон ёшларини келгусида ўқишни тамомлаганидан кейин Ўзбекистон Республикасида иш билан таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида улар бўйича маълумотлар базасини яратиш.

1. Маълумотлар базасини яратиш.


2. Ёшларнинг ишга жойлашишга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва улар билан манзилли иш олиб бориш.


3. Ўқишни тамомлаган иқтидорли ёшларни Ўзбекистонда иш билан таъминлаш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 декабргача

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (О.Таджиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (О.Абдурахманов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), ТИВ (Д.Ахатов)

7.

Ўзбекистон Республикасининг ватандошлар билан ҳамкорлигини, уларнинг ташкилотлари фаолиятини, улар билан доимий мулоқот олиб борилишини, илм-фан, технологиялар, соғлиқни сақлаш, менежмент ва бошқа соҳаларда фикр, тажриба ва билимлар алмашинувини ёритиш мақсадида "UzBridge" ахборот- таҳлилий электрон журналини яратиш. 

1. Электрон журналнинг концепцияси ва мундарижаси (контент) ишлаб чиқиш.


2. Таҳрир кенгашни, бирламчи муаллифлик гуруҳини ташкил этиш.


3. Журналнинг бирламчи талқинини яратиш ва синовдан ўтказиш, сайтни ишга тушириш.


4. Сайтни мунтазам равишда янгилаб туриш.


5. Электрон журнал базасида ватандошларни бирлаштирувчи ижтимоий тармоқ платформасини яратиш.

2019 йил

1 апрелгача

ТИВ (Д.Ахатов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Умаров), Матбуот ва ахборот агентлиги (С.Шукуров), Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (К.Ишанходжаев)

III. ИҚТИСОДИЙ СОҲАДА ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

8.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига сармоя киритиш, венчур фондларни, қўшма корхоналарни яратиш ва бошқалар бўйича ватандошлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

1. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшишга қодир ва тайёр бўлган ватандошларни аниқлаш.


2. Музокаралар олиб бориш.


3. Ўзбекистонда тегишли лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳуқуқий, ахборот ва ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш.

2019 йил

1 мартгача

ТИВ (Д.Ахатов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Л.Кудратов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (А.Назаров),

Ташқи савдо вазирлиги (С.Саифназаров), Иқтисодиёт вазирлиги (М.Мирзаев), вазирлик ва идоралар

9.

Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасида экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга  ҳамда хорижий бозорларга ўзбек маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш бўйича фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

1. Ўзбекистон маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришда иштирок этишни истаган ватандошларни аниқлаш.


2. Музокаралар олиб бориш.


3. Экспорт шартномаларини тузишда ҳуқуқий, ахборот ва ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш.

Мунтазам равишда

Ташқи савдо вазирлиги (С.Саифназаров), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (А.Назаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Л.Кудратов), Иқтисодиёт вазирлиги (М.Мирзаев),

ТИВ (Д.Ахатов),

вазирлик ва идоралар

10.

Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотини илгари суришдан, мамлакатимизда туристик инфратузилма, туризмнинг янги турларини ривожлантиришда иштирок этишдан манфаатдор ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

Манфаатдор ватандошлар билан алоқалар ўрнатиш, музокаралар олиб бориш ва сайёҳлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Ватандошларга тегишли лойиҳалар ва  дастурларни амалга оширишда ҳуқуқий, ахборот ҳамда ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш.

Мунтазам равишда

Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси (У.Касимходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Л.Кудратов), ТИВ (Д.Ахатов), "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК (У.Хусанов)

11.

Ватандошлар сафидан юқори малакали мутахассисларни Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти ва бошқа давлат ташкилотларининг раҳбар ҳамда масъул лавозимларига, шунингдек раҳбарларнинг консультантлари (маслаҳатчилар) сифатида жалб қилиш.

1. Ватандошлар сафидан юқори малакали мутахассисларни тегишли лавозимларга номзодлиги бўйича таклифлар тайёрлаш.


2. Музокаралар олиб бориш, Ўзбекистон Республикасига танишув ташрифларини ўтказиш.


3. Раҳбар ва масъул лавозимларга жалб қилинаётган ватандошларга ҳуқуқий ва ахборот кўмагини бериш, шунингдек, Ўзбекистонга кўчиб келиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш.

Мунтазам равишда

"Эл-юрт умиди" жамғармаси, ТИВ (Д.Ахатов), ЛБМА (Д.Ли), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Л.Кудратов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (А.Назаров), Иқтисодиёт вазирлиги (М.Мирзаев), Ташқи савдо вазирлиги (С.Саифназаров), вазирлик ва идоралар

12.

Ватандошларга тадбиркорлик, илмий-тадқиқот, таълим, инновацион ва бошқа лойиҳалари ҳамда дастурларини амалга ошириш учун давлат тасарруфида бўлган бўш объектлар ва ер майдонларини тақдим этиш.

1. Ватандошларга тегишли талабномага асосан давлат тасарруфида бўлган бўш объектлар ва ер майдонларини бериш.


2. Ҳуқуқий ва ташкилий-техник масалаларни ҳал қилишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш.

Мунтазам равишда

"Эл-юрт умиди" жамғармаси, Рақобат қўмитаси (Н.Шарипов), Қарақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. МАДАНИЙ-ГУМАНИТАР, ИЛМИЙ, ТАЪЛИМ ВА АХБОРОТ

СОҲАЛАРИДА ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

13.

Ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини, хусусан, ўзбек тили ва адабиёти курсларини ташкил этиш, семинарлар, маданий кечалар, конференциялар, фестиваллар ва бошқа маданий тадбирларни ўтказиш йўли билан дунёга тарғиб этиш ва оммалаштириш учун Алишер Навоий номидаги Маданият марказини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш.

1.  (Конфуций институти/ХХР, Гёте институти/ГФР, Сервантес институти/Испания, Юнус Эмрэ институти/Туркия ва бошқалар) сингари шунга ўхшаш институтлар ташкил этиш ва фаолиятини юритиш орқали хорижий тажрибани ўрганиш


2. Алишер Навоий номидаги Маданият маркази ва унинг филиалларини чет элда таъсис этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ва концепциясини ишлаб чиқиш ва уларни белгиланган тартибда кўриб чиқилиши учун киритиш.

2019 йил

1 майгача

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Молия вазирлиги (А.Хайдаров), ТИВ (Д.Ахатов), Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси (К.Ишанходжаев),

вазирлик ва идоралар

14.

2019 йил Самарқанд шаҳрида Ватандошлар халқаро форумини ташкил этиш ва ўтказиш.

1. Форум концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Форум қатнашчилари рўйхатини тузиш.


3. Тегишли фармойиш қабул қилиниши учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


4. Форумни ўтказиш.

2019 йил

1 февралгача

"Эл-юрт умиди" жамғармаси, "Буюк келажак" ХННТ (Б.Исмаилов), Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси (К.Ишанходжаев),

ТИВ (Д.Ахатов)

15.

Хорижда Ўзбекистоннинг халқаро имиджини илгари суриш ва мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида олиб борилаётган туб ўзгаришларни намоён қилиш мақсадида ватандошлар билан мунтазам равишда учрашувлар, тақдимотлар, "давра суҳбатлари" ва бошқа тадбирларни ўтказишни ташкиллаштириш.



1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Тадбирларни ўтказиш.

2019 йил

1 мартгача

ТИВ (Д.Ахатов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси (К.Ишанходжаев),

маанфатдор вазирлик ва идоралар

16.

Ўзбекистон Олий ўқув юртларида ўзбек тили ва адабиёти, тарих, кино, маданият, театр санъати, телевидение ва радио йўналишлари бўйича таҳсил олиш учун хорижий фуқаролар сафидан ёш ватандошларга грантлар тақдим этиш.

1. Ватандошларга таълим грантларини тақдим этиш механизмларини ишлаб чиқиш.


2. Механизмнинг ижро этилишини таъмирлаш.

2019 йил

1 майгача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(О.Абдурахманов),

олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар

17.

Ватандошларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтказилишининг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

1. Ватандошларнинг оммавий ахборот воситалари ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг маълумотлар базасини шакллантириш.


2. Аккредитациядан ўтказишни енгиллаштириш мақсадида уларнинг фаолиятини ўрганиб чиқиш.


3. Аккредитациядан ўтказиш.

2019 йил

1 мартгача






Мунтазам равишда

ТИВ (Д.Ахатов), Матбуот ва ахборот агентлиги (С.Шукуров), ДХХ (А.Усманов), маанфатдор вазирлик ва идоралар





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 25 октябрдаги

ПҚ-3982-сон қарорига

3-ИЛОВА



Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан

ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати

Концепцияси ва Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар

билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги

чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш комиссиясининг

ТАРКИБИ

  

1.

А.А.Абдуҳакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси

2.

А.А.Курманов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси (келишувга асосан)

3.

А.Х.Комилов

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

4.

П.Р.Бобожонов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

5.

Р.К.Давлетов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

6.

Ш.Д.Қудбиев

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

7.

И.У.Маджидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

8.

Ж.А.Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири

9.

Б.С.Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

10.

А.Я.Хайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

12.

Р.Д.Қурбонов


-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

13.

А.Ш.Бекмуродов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси директори

14.

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари

        

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 октябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 26 октябрь