язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2018 й. 859-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2018 й.

N 859



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон

Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан

такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий

фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда

унинг   масъулиятини   кучайтириш   чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5400-сон Фармони

ва "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий

чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги

ПҚ-3654-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5400-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОРИ ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 23 октябрдаги

859-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисидаги низомнинг 2.6-бандидаги "дипломатик сервис хизмати" сўзлари "Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 16-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларда:


а) 3-банднинг бешинчи хатбошидаги "Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг" сўзлари "Ташқи ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 17-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизматларидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюросининг хизматларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Дипломатик сервис хизмати" сўзлари "Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 24-банддаги "Дипломатик сервис хизмати" сўзлари "Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 7-позициясида:

а) "Вазирликлар ва идораларнинг номлари" устунидаги "Ташқи ишлар вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси (Ташқи ишлар вазирлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) "Ажратмалар миқдори (фоизларда)" устунидаги "8" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида биометрик паспорт тизими доирасида идоралараро ҳамкорлик тўғрисида" 2012 йил 6 мартдаги 63-сон қарорига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 191-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 15-бандининг учинчи хатбошидаги "Дипломатик сервис хизмати" сўзлари "Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 октябрь