язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2018 й. 840-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2018 й.

N 840



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини

таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил

11 июндаги ПҚ-3782-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 октябрдаги

840-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Ренспубликаси ҚҲТ, 2009 йил, 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган "Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 10-бандида:

а) қуйидаги мазмундаги бешинчи-саккизинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига мувофиқ қуйидаги алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объекти учун ижара тўлови ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади:

ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва инвентарлар ишлаб чиқариш, уларга ортопедик протезлаш, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларини таъмирлаш хизматлари кўрсатишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;

ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 20 фоизини Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видеоматериаллар яратишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;

меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар, ўн олти ёшга тўлмаган болалари ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар, жазони ижро этувчи муассасалардан озод этилган шахслар, одам савдоси қурбонлари, ўқишни тугатган кунидан бошлаб уч йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, "Меҳрибонлик" уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъекти.";

б) бешинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил., 41-сон, 506-модда) билан тасдиқланган "Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нул" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида"ги низом 29-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестиция мажбуриятлари миқдори бўйича ҳам ва ижтимоий мажбуриятлар бўйича ҳам иккита ва ундан кўп танлов таклифлари тенг бўлган тақдирда "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига мувофиқ, алоҳида тоифага киритилган тадбиркорлик субъекти устун ҳуқуққа эга бўлади, у бўлмаган тақдирда эса - таклифини олдин ҳудудий танлов комиссияси рўйхатдан ўтказган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади."


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" 2015 йил 13 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 8-модда) қуйидаги мазмундаги 2-1-банд қўшилсин:

"2-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига мувофиқ, шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорида белгиланади ва ягона ижтимоий тўлов суммаси белгиланган тартибда тақсимланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 октябрь