ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2018 й. 829-сон "Интеграциялашган тариф" интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2018 й.

N 829



"ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН ТАРИФ"

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сон қарори ижросини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни амалий қўллаб-қувватлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати ишлаб чиқилгани ва Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида белгиланган тартибда жойлаштирилгани;

жорий этилаётган интерактив хизмат манфаатдор барча фойдаланувчиларга ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни Интернет тармоғи орқали олиш имконини бериши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Интеграциялашган тариф" интерактив хизматининг ахборотини ўз вақтида янгилаб бориш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича технологик йўриқнома 1-иловага мувофиқ;

ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан киритиладиган ва "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати доирасида тақдим этиладиган ахборот рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати доирасида ахборот реал вақт режимида тақдим этилади;

"Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати базасига ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган ахборотнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилиши ҳамда уларнинг ишончлилигини таъминлаш учун ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юкланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Интеграциялашган тариф" интерактив хизматининг ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда узлуксиз ишлашини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, тадбиркорлик фаолияти субъектларини мазкур қарорнинг мақсади, мазмуни ҳамда аҳамияти тўғрисида кенг хабардор қилишни таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 октябрдаги

829-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар

томонидан киритиладиган ва "Интеграциялашган

тариф" интерактив хизмати доирасида

тақдим этиладиган ахборот

РЎЙХАТИ


Т/р

"Интеграциялашган тариф" интерактив хизматининг

базасига киритиладиган ахборот

Ваколатли органнинг номи

1.

Ўзига хос товарларнинг экспортива импорти учун лицензия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

3.

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома


Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

4.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш ҳамда сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

5.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун рухсатнома

6.

Импорт қилинаётганда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хомашёлар рўйхатида кўрсатилган "in bulk" маҳсулотлар турлари учун хулоса

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

7.

Санитария-эпидемиологик хулоса

8.

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, четга олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

9.

Ўзбекистон Республикасидан маданий бойликларни олиб чиқиш ёкивақтинчалик олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

10.

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.

Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарлар экспорти, импорти ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

12.

Ветеринария сертификати, ветеринария гувоҳномаси

13.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотлар экспортига ёки импортига рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

14.

Экологик сертификат

15.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

16.

Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар ва тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

17.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи бўлган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар намуналарини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

18.

Фитосанитария сертификати

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

19.

Карантин рухсатномаси

20.

Карантин кўриги далолатномаси

21.

Мувофиқлик сертификати

"Ўзстандарт" агентлиги

22.

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мулк учун сертификат

"Ўзбекэкспертиза" АЖ

      

Изоҳ: Давлат божхона қўмитаси ҳар бир товарга нисбатан қўлланиладиган ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари, божхона тўловлари ставкалари ҳамда божхона чегараси орқали товар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича тақиқлар ва чекловлар тўғрисидаги маълумотларни киритади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 октябрь















































Время: 0.1441
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск