ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 3-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 51-сон, Молия вазирлигининг 131-сон "Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 04.10.2018 й. Қарори (АВ томонидан 20.10.2018 й. 1647-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.10.2018 й.

N 1647-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

04.10.2018 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.10.2018 й.

N 51


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.10.2018 й.

N 131


ҚАРОРИ



Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши

натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу

ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга

нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2006 йил 27 ноябрдаги 11-1481, 10/8, 91-сон қарори (рўйхат рақами 1647, 2006 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 522-модда) билан тасдиқланган Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш давлат қўмитаси раиси


Б. Кучкаров

Қишлоқ хўжалиги вазири

Б. Юсупов

Молия вазири

Д. Кучкаров





Қарорга

ИЛОВА



Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши

натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу

ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга

нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банддаги "табиатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар "экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 7-банддаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий қўмиталари" деган сўзлар "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 8-банддаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат инспекторлари" деган сўзлар "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат инспекторлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 9-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларига" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига" деган сўзларга алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармалари" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси" деган сўзларга алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ишлатилади".


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 октябрь, 43-сон, 848-модда








































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск