язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Марказий банк Бошқарувининг 343-В-2-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 42-сон "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 24.09.2018 й. Қарори (АВ томонидан 25.10.2018 й. 2886-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.10.2018 й.

N 2886-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.09.2018 й.

N 343-В-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

24.09.2018 й.

N 42


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга

қарши курашиш департаменти

бошлиғи в.б.

Д. Рахимов





Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;".


2. 5-банднинг бешинчи хатбошиси "унинг тижорат банкининг" деган сўзлардан кейин "раҳбарияти," деган сўз билан тўлдирилсин.


3. 22-бандда:

а) "а" кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик ёки жисмоний шахс банк ҳисобварағини (омонатни) очиш учун ариза билан мурожаат қилганда, тижорат банки аввал тақдим этилган, текшириш даврига ҳақиқий ва верификация қилинган ҳужжатлари асосида лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно;";

учинчи хатбошидан "пластик" деган сўз чиқариб ташлансин;

б) "б" кичик бандда:

бешинчи хатбошида "пластик карталардан" деган сўзлар "банк карталаридан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошида "пластик карталар" деган сўзлар "банк карталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"энг кам иш ҳақи миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини сотиб олинишида.".


4. 38-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "25" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин.


5. 45-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳисобварақ очаётган шахснинг ёхуд унинг ваколатли вакилининг шахсан иштирокисиз ҳисобварақ очиш, тижорат банки аввал тақдим этилган, текширув даврига ҳақиқий ва верификация қилинган ҳужжатлар асосида идентификация қилиш имконияти мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно;".


6. 48-бандда:

ўн учинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мижоз томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада бажарилаётган операцияларга ўхшаш операцияларнинг суммалари асоссиз тақсимланиши;";

ўн бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн олтинчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн олтинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён эттирилсин:

"жисмоний шахс томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммада нақд пул кўринишидаги пул маблағларини юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг банк ҳисобварағига қарз, молиявий ёрдам, устав фонди (капитал)га қўйилма сифатида киритилиши ёхуд айланма маблағларини тўлдирилиши;";

ўн еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн саккизинчи - йигирма иккинчи хатбошилар тегишлича ўн тўққизинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн еттинчи хатбошидаги "500" рақами "1000" рақами билан алмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг дивиденд ёки даромад сифатида кўчирилиши;";

йигирманчи хатбошидаги "100" рақами "500" рақами билан алмаштирилсин;

қўйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига, олувчи рўйхатдан ўтган жойдан фарқланувчи ҳудудда жойлашган банкда очилган олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши.".


7. 49-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний шахслар томонидан (шу жумладан, бир нечта жисмоний шахслар томонидан бир контрагент номига), шу жумладан, пул ўтказмалари тизимлари орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 1 ойдан ошмаган муддат давомида энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасида чет элдан жўнатилган пул маблағлари олиниши ёки чет элга пул маблағлари жўнатилиши;

жисмоний шахслар ва/ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бир вақтда ёки кўп маротаба 1 ойдан ошмаган муддат давомида энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасидаги пул маблағлари сотилиши, сотиб олиниши ёки халқаро тўлов карталаридан ечиб олиниши;";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи - ўнинчи деб ҳисоблансин;

қўйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"норезидент томонидан резидентга грантлар, молиявий ёрдам, қарз ёки беғараз ёрдам сифатида пул маблағлари берилиши;

операция бажарувчи томонлардан бири фаол террористик ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса (мамлакатлар ва туманлар рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим қилинади);

террористик тусдаги жиноятни содир этганлиги учун халқаро қидирувда бўлган шахсларнинг операциялари (шахслар рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим қилинади);

янги ташкил этилганига уч ойдан кўп бўлмаган юридик шахс - мижознинг унинг фаолияти характерига мувофиқ бўлмаган мақсадларда пул айланмаси энг кам иш ҳақининг 20000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошса;

жисмоний шахслар томонидан бир вақтда ёки 1 ойдан ошмаган муддат давомида кўп маротаба энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини сотиб олиниши.".


8. 54-банднинг тўртинчи хатбошиси "географик ҳудудлар" деган сўзлардан кейин ", шунингдек маҳсулот ва хизматлар етказиш каналлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. 55-банднинг "в" кичик бандидаги "фуқаролари бўлмаган жисмоний шахслар" деган сўзлар "норезидент - жисмоний шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 67-бандда:

биринчи хатбошидаги "банк бошқаруви раисига" деган сўзларни "тижорат банки раҳбариятига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Раҳбариятни хабардор қилиш тартиби ва шакли тижорат банкининг ички қоидалари билан белгиланади.".


11. 84-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"84. Барча мижозлар (лозим даражада текшириш талаб этилмайдиган мижозлар бундан мустасно) бўйича анкеталар махсус дастурлар ёрдамида электрон шаклда тўлдирилади. Гумонли ва (ёки) шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган мижозлар бўйича анкеталар реестри электрон шаклда юритилади.".


12. 85-банддан иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 октябрь