язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ "Интеграциялашган тариф" интерактив хизматининг ахборотини ўз вақтида янгилаб бориш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича Технологик йўриқнома (ЎзР ВМ 16.10.2018 й. 829-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 октябрдаги

829-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Интеграциялашган тариф" интерактив

хизматининг ахборотини ўз вақтида янгилаб бориш

ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича

ТЕХНОЛОГИК ЙЎРИҚНОМА


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Технологик йўриқнома "Интеграциялашган тариф" интерактив хизматининг ахборотини ўз вақтида янгилаб бориш ҳамда унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Технологик йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати базасига киритиладиган ахборот (кейинги ўринларда ахборот деб аталади) - ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатлар, санитария-эпидемиология, фитосанитария назорати ва ветеринария назорати ҳужжатларини бериш тартиби, божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш ва олиб чиқишга чекловлар ва тақиқлар, ҳар бир товар учун божхона тўловлари ставкаси, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича бошқа чоралар тўғрисидаги ахборот;


"Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати - ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган товарлар тўғрисидаги тўлиқ ахборотни реал вақт режимида Интернет тармоғи орқали бепул олиш имкониятини берадиган хизмат;


ваколатли органлар - "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати базасига ахборотни ўз вақтида, ишончли ва тўлиқ киритиш учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар;


масъул шахс - "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати базасига ахборот ўз вақтида, ишончли ва тўлиқ киритиш учун ваколатли орган томонидан тайинланган шахс.



2-БОБ. "ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН ТАРИФ"

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТИНИНГ

ИШЛАШ ТАРТИБИ


3. "Интеграциялашган тариф" интерактив хизматининг ахборот базасини шакллантириш бўйича манфаатдор ваколатли органлар билан ҳамкорлик маълумотларни узатиш телекоммуникация тармоғи орқали амалга оширилади.


4. "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтида тақдим этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси "Интеграциялашган тариф" интерактив хизматининг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлайди.


6. Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати базасига ахборотни киритиш, янгилаш ва ушбу хизматдан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида фойдаланувчиларга "Бош администратор" "Администратор", "Масъул ходим" ва "Фойдаланувчи" мақомлари берилади.

Давлат божхона қўмитаси "Интеграциялашган тариф" интерактив хизматининг "Бош администратори" ҳисобланади ва ваколатли органлар томонидан тайинланган ходимларга "Администратор" мақомини беради.

Ваколатли органларда тайинланган "Администраторлар" "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмат базасига ахборотни киритиш ва янгилаш учун масъул ходимлар рўйхатини шакллантиради ҳамда уларга "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати базасига кириш учун рухсат беради.

Ваколатли органларнинг "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати доирасида электрон ҳамкорликни таъминлаш бўйича рўйхатга киритилган барча масъул ходимлари (божхона органлари ходимларидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилган электрон рақамли имзо калитларига эга бўлишлари керак.

Божхона органлари ходимлари "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати базасига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кирадилар.


7. "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати базасига ахборотни киритиш, уни янгилаш ва бекор қилиш ҳуқуқига фақат ваколатли органларнинг масъул ходимлари ҳисобланган ва рўйхатга олинган фойдаланувчилар эга. Рўйхатга олинмаган фойдаланувчиларга ушбу амалларни бажариш ман этилади.


8. "Интеграциялашган тариф" интерактив хизматининг ахбороти асосини ташки этадиган электрон ҳужжатлар қуйидаги форматларда жойлаштирилиши мумкин: bmp, jpg, jpeg, gif, tif, tiff, docx, doc, rtf, txt, pdf, xls, xlsx, rar, zip. Электрон ҳужжат ҳажми 5 Мбдан ошмаслиги керак.


9. Ваколатли органлар:

"Интеграциялашган тариф" интерактив хизматига Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларининг ягона ахборот тизими орқали киришни;

"Интеграциялашган тариф" интерактив хизматига ахборотнинг ўз вақтида, ишончли ва тўлиқ киритилиши учун масъул шахсларни белгилашни;

"Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати базасига ахборотнинг ўз вақтида, ишончли ва тўлиқ киритилишини ҳамда ўзларига тегишли қисми бўйича уни доимий равишда янгилаб боришни таъминлайди.


10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинган, бекор қилинган ёки уларга ўзгартиришлар киритилган ҳолларда, масъул шахслар "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати базасига тегишли ахборотнинг ушбу ҳужжатлар маълумотларни қонуний кучга киргандан сўнг бир кун мобайнида тезкор киритилишини таъминлайди.

Масъул шахс норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз вақтида олмаган тақдирда, ушбу шахс қайд этилган ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир кун давомида маълумотлар киритилишини таъминлаши шарти билан ахборот ўз вақтида киритилмаганлиги учун жавобгарликдан озод этилади.


11. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати маълумотлари билан танишиш вақтида муайян товарга тегишли кўчирмани "pdf" форматида шакллантириши, сақлаши ва қоғозга чоп этиши ҳуқуқига эга. Кўчирма шакллантирилган пайтда товарларнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олади.


12. Кўчирмада мажбурий ҳужжатлар тўғрисида маълумотларнинг йўқлиги товарларни божхонада расмийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Товарларни божхона расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар бўйича ахборотнинг ўз вақтида киритилмаганлиги учун ваколатли орган жавоб беради.


13. "Интеграциялашган тариф" интерактив хизматидан фойдаланиш орқали чоп этилган маълумотларнинг аслига тўғрилигини бир ой давомида маълумотлар базасидан текшириш мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Ушбу Технологик йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 октябрь