ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Қарз /

Прокуратура органлари ходимларига имтиёзли шартларда кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиболиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарз бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.10.2018 й. 873-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 октябрдаги

873-сон қарорига

ИЛОВА



Прокуратура органлари ходимларига

имтиёзли шартларда кредитга уй-жой ва автотранспорт

воситаларини сотиболиш учун дастлабки бадални киритиш

мақсадида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш

жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз

қарз бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (кейинги ўринларда Бош прокуратура деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ва Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) бошқарув ходимлари, шунингдек, прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ходимларига имтиёзли шартларда кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарз (кейинги ўринларда қарз деб аталади) бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


иш берувчи - Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар, Департамент ҳамда Бюронинг марказий аппаратлари ва уларнинг ҳудудий бошқармалари;

ходим - Бош прокуратура, Академия, Департамент, Бюро органларида аттестациядан ўтиш талаб этиладиган лавозимларда хизматни ўтаётган, шунингдек, бошқа лавозимларда ишлаётган даражали унвонларга эга ходимлар.

3. Жамғармадан пул маблағларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


4. Ходимга қарз бериш тартиби ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


5. Қарз бериш масаласини кўриб чиқиш учун иш берувчи раҳбарининг буйруғи билан етти нафар аъзодан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.

Академия, Марказ ва Жамғарма ходимлари, шунингдек, прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ходимларнинг аризалари бевосита Бош прокуратура комиссияси томонидан кўриб чиқилади.


6. Ходим қарз олиш учун комиссияга ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

фуқаролик паспорти нусхаси;

уй-жой ёки автотранспорт воситасини сотиб олиш юзасидан тузилган шартнома нусхаси;

кафилнинг паспорти нусхаси ва даромадлари тўғрисидаги маълумотнома.


7. Комиссия йиғилиши заруратга кўра, қоида тариқасида, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссия ходимнинг аризасини кўриб чиқиш натижасига кўра аризани қаноатлантириш ёки қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади.


8. Комиссия қарори унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.


9. Комиссия томонидан аризани қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, икки кун муддатда тегишли раҳбарнинг буйруғи билан қарз беришга тақдим этиладиган ходимлар рўйхати тасдиқланади.

Ушбу рўйхат бир ҳафта муддатда Бош прокуратура комиссиясига тақдим қилинади.


10. Бош прокуратура комиссияси комиссиялар томонидан тасдиқланадиган рўйхатларни ўрганиб чиқиб, якуний рўйхатни тасдиқлайди.

Бунда, ўрганиб чиқишда ва рўйхатда ходимларнинг навбати кетма-кетлигини белгилашда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

ходимнинг уй-жой ва автотранспорт воситасига бўлган эҳтиёжи;

ходимнинг уй-жой шароитларини яхшилашга ва автотранспорт воситасини янгилашга бўлган эҳтиёжи;

ходимнинг кўп йиллик хизмати;

хизмат вазифаларини виждонан ва намунали бажариши, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишга муносиб ҳисса қўшганлиги.



3-БОБ. ҚАРЗНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


11. Қарз ходимларга якуний рўйхатдаги навбат бўйича берилади.

Якуний рўйхатда иш берувчининг номи, ходимнинг фамилияси, исмива отасининг исми, лавозими, сотиб олинадиган уй-жойнинг манзилиёки автотранспорт воситасининг русуми кўрсатилади.


12. Қарз миқдори сотиб олинадиган уй-жой ва автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.


13. Қарз шартномаси Жамғарма ва ходим ўртасида тузилади.


14. Қарз шартномаси, қоида тариқасида, автотранспорт воситаси бўйича 5 йил ва уй-жой бўйича 10 йил муддатга тузилади.


15. Комиссия тавсиясига кўра қарз шартномаси кредитни қайтариш муддатидан кам бўлмаган бошқа муддатга тузилиши мумкин.


16. Қарз ходимнинг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


17. Жамғарма қарз шартномаси тузилган кундан бошлаб 10 кун муддатда маблағларни ходимнинг депозит ҳисоб рақамига ўтказади.


18. Қарз фақат ходимга уй-жой ва автотранспорт воситасини сотиб олиш юзасидан расмийлаштирилган кредитнинг дастлабки бадалини киритиш учун берилади.


19. Қарз учинчи шахс кафиллиги тақдим этилган ҳолда берилади.


20. Кафиллик шартномаси Жамғарма ва кафил ўртасида оддий ёзма шаклда тузилади. Кафиллик шартномасини нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.


21. Жамғарма номидан қарз ва кафиллик шартномасини тузиш (имзолаш) ваколати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш берувчига берилиши мумкин.


22. Ходимнинг эҳтиёжини инобатга олиб, муайян кредит тури (уй-жой ёки автотранспорт воситаси) учун қарз берилган вақтдан 3 йил ўтгач ва қарз тўлиқ қайтарилган тақдирда айни шу кредит тури бўйича такроран қарз берилиши мумкин.


23. Жамғарма қарзлар ва уларнинг қайтарилиши бўйича тушумларнинг ҳисобини алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритади.



4-БОБ. ҚАРЗНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


24. Ходим қарз суммасини қарз шартномасида белгиланган муддатлар ва миқдорда қайтаради.


25. Ходим қарз шартномасида белгиланган тўловларни белгиланган муддатдан олдин амалга ошириш ҳуқуқига эга.


26. Қарзни қайтариш Жамғарманинг ғазначиликдаги шахсий ғазна ҳисобварағига иш ҳақи, пенсия, омонат ва бошқа даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш ҳамда нақд пул топшириш йўли билан амалга оширилади.


27. Ходим прокуратура органлари тизимида бошқа ҳудудга ёки бошқа органга ўтган ёхуд хизматни ўташни тугатган ҳолларда иш берувчи бу ҳақда 1 ой ичида Жамғармага маълум қилади.


28. Ходим ёки иш берувчининг ташаббуси билан прокуратура органларида хизматни ўташ тугатилганда ходим қарзни 3 ой ичида бирйўла тўлиқ қайтаради.


29. Жамғарма ва иш берувчи қарздан фойдаланишнинг бутун даври давомида берилган маблағларни қайтариш муддатларига риоя қилиниши юзасидан биргаликда доимий мониторинг олиб боради.


30. Қарз бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки тўлиқ қайтарилмаслик хавфи юзага келганда, Жамғарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарзни ундириш чораларини кўради.


31. Қарзни ундириш жараёнида иш берувчи Жамғарма номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳаракат қилиши мумкин.


32. Қарз бўйича тўловлар кечиктирилиши шартномада белгиланган тартибда ва миқдорда пеня ундириш учун асос ҳисобланади.


33. Ходим қарзни, қарз шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиши мумкин эмас.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. Қарзни қайтариш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Қарз бериш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

             

1-босқич

Ходим

Иш берувчи ҳузуридаги комиссияга мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра



2-босқич

Иш берувчи ҳузуридаги комиссия

Аризани комиссия йиғилишида кўриб чиқиб, аризани қаноатлантириш ёки қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади.

Заруратга кўра, қоида тариқасида, ҳар ойда камида бир марта



3-босқич

Иш берувчи


1. Иш берувчи ҳузуридаги комиссия томонидан аризани қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, қарз беришга тақдим этиладиган ходимлар рўйхати тасдиқланади.


2. Рўйхат Бош прокуратура комиссиясига тақдим қилинади.

2 иш кунида



1 ҳафтада




4-босқич

1. Бош прокуратура комиссияси



2. Жамғарма


1. Комиссиялар томонидан тасдиқланган рўйхатлар ўрганиб чиқилиб, қарз олувчи ходимларнинг якуний рўйхати тасдиқланади.


2. Маблағлар ходимнинг депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.

Ўрганиб чиқиш натижасига кўра


Қарз шартномаси тузилган кундан бошлаб 10 кун муддатда





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 октябрь
















































Время: 0.1992
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск