ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Савдо бўйича умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2018 й. ПФ-5564-сон "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.10.2018 й.

N ПФ-5564



ТОВАР БОЗОРЛАРИДА САВДОНИ

ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА РАҚОБАТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада улгуржи ва биржа савдоси корхоналари фаолияти учун зарур ҳуқуқий асос яратилган, замонавий ахборот технологиялари жорий этилган ҳолда чакана савдо тармоқлари жадал ривожланмоқда, тадбиркорлик субъектларининг моддий-техник ресурслардан фойдаланиши кенгаймоқда.

Шу билан бирга, товар бозорларининг ҳозирги ҳолати, улгуржи ва биржа савдосининг ривожланиш даражаси замонавий талабларга жавоб бермайди. Савдо айланмасининг кенгайишига, ички бозорни ва ишлаб чиқарувчиларни зарур товарлар билан таъминлашга ҳамда республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилишга тўсқинлик қилаётган бир қатор муаммолар мавжуд, хусусан:

улгуржи савдонинг ривожланиши, кейинчалик қайта ишлаш учун ярим тайёр маҳсулотларни ва саноат маҳсулотларини, "бизнес учун - бизнес" (B2B) тамойили бўйича бошқа товарларни етказиб бериш тизими даражасининг пастлиги хўжалик юритувчи субъектлар транзакция харажатларининг ошишига ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлиги пасайишига олиб келмоқда;

тадбиркорларни, айниқса, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини бозор нархларининг ноқулай ўзгариши оқибатларидан муҳофаза қилиш имконини берувчи фьючерслар, ҳосила молиявий воситалар ва биржа товарлари савдоси бошқа замонавий механизмларининг суст жорий этилиши натижасида операциялар ҳажми ва савдога чиқариладиган товарлар турлари чекланмоқда;

савдо субъектларининг устав капиталида давлат улушининг юқорилиги, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида эскирган чекловларнинг сақланиб қолинаётганлиги мазкур соҳаларда рақобат муҳитининг изчил ривожланишига тўсқинлик қилмоқда;

товар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни, шу жумладан, хорижий истеъмолчиларни мамлакатда ишлаб чиқарилаётган талаб юқори бўлган маҳсулотлар турлари ва ҳажмлари тўғрисида хабардор қилишга доир ишларнинг тизимли йўлга қўйилмаганлиги республика ичида, шунингдек, хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ишлаб чиқариш кооперациясининг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

Савдо механизмларини янада такомиллаштириш, товарлар бозорида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва харажатларини камайтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:


а) 2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни:

улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш ва савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартибини;

акциз солиғи солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобиль, ўсимлик ёғи ва бошқалар) сотишдан тушадиган тушумлар ҳисобини юритиш ва ундан фойдаланишнинг махсус тартибини;

кўчма савдо учун рухсатнома олиш талабини;

давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар контрагентлари билан ўзаро муносабатларда кечиктирилган дебиторлик қарзлар учун санкцияларни, ташқи савдо шартномалари бўйича қарзлар бундан мустасно;

давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талабни;

1-иловага мувофиқ айрим турдаги товарлар экспортига чекловларни;

келишишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этган ҳолда, маҳсулотларни биржа савдосига чиқариш жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишишнинг амалдаги тартибини;

молиявий истеъмол кредитини ишлаб чиқарувчидан ёки реализация қилувчи ташкилотдан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари (хизматлари)ни сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги талабларни бекор қилиш;


б) 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб қуйидагилар:

товар-хомашё биржаларига биржада сотиладиган маҳсулотларни сақлаш ва логистика қилиш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича шуъба хўжалик бирлашмаларини тузиш;

импорт бўйича олиб келинган юқори ликвидли маҳсулот турларини, эгаларининг хоҳишига кўра, ички бозорда, шу жумладан, биржа савдоларида чекловларсиз сотиш;

биржа савдоларида харид қилинган юқори ликвидли маҳсулотлар, хомашё ва материаллар турларини сотувчи томонидан чиқариб юбориш тўлов муддатидан келиб чиққан ҳолда биржаларнинг электрон тизими орқали қатъий белгиланадиган муддатлар ва навбатлар бўйича амалга ошириш тартибини белгилаш;


в) 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб нақд пул тушумини топшириш ва ундан фойдаланишнинг қуйидагиларни:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириш имконияти;

ушбу кичик банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган миқдордан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириши имконияти;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муқобил инкассация хизматларини ташкил этган ҳолда нақд пул тушумини фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали топширишни бекор қилиш;

юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибини жорий этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин;


г) улгуржи савдо корхоналарига ўзининг фирма дўконлари орқали нақд пулга майда улгуржи ва чакана савдони амалга оширишга назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ва нақд тушумни белгиланган тартибда инкассация қилиш (банкларга топшириш) шарти билан рухсат берилсин.

2. Белгилансинки:

халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот юритган ҳолдаТашқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ юкнинг божхона декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади;

2019 йил 1 январдан бошлаб товар-хомашё биржаси аъзоларининг даромадларига қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун белгиланган солиққа тортиш шартлари татбиқ этилади;

жисмоний шахсларга умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида 38 нафар штат бирлигидан иборат Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази давлат муассасаси шаклида ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот порталини яратиш;

ички ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулотга ички бозорда нархларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш;

товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда шу асосида тегишли таклифлар тайёрлаш;

тармоқ бозорлар конъюнктурасини республика ва ҳудудлар кесимида комплекс ўрганиш, уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида таклифлар тайёрлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларида семинарлар ўтказсин ва хўжалик юритувчи субъектларга биржа ва улгуржи савдо фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини "Тошкент" республика фонд биржасида бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифлар бериш орқали сотиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда МДҲга аъзо давлатларнинг монополияга қарши келишилган сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги Шартномани белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.


6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармон қоидалари ва тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қўшимча имкониятлар тўғрисидаги маълумотларнинг кенг ёритилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 30 октябрдаги

ПФ-5564-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2019 йил 1 январдан бошлаб экспорт чеклови

бекор қилинадиган айрим товарлар

РЎЙХАТИ

N

Товар номи


ТИФ ТН коди


1.

Чўчқа гўшти


0203

2.

Уй паррандасининг гўшти ва қўшимча озуқабоп гўштли маҳсулотлари


0207

3.

Ёғсиз гўштдан алоҳида ажратиб олинган чўчқа ёғи ва эритилмаган ёки бошқа йўл билан ажратиб олинмаган уй паррандаси ёғи


0209

4.

Ўсимлик ёғи


1507, 1512 (техник мойдан ташқари

1512 11 100 0, 1512 21 100 0), 1516


5.

Шакар


1701-1702

6.

Нон-булка маҳсулотлари


1905

7.

Вольфрам рудалари ва концентратлари


2611 00 000 0

8.

Ипак чиқиндилари (титишга яроқсиз пилла, ипак ип чиқитлари ва титилган хом ашё)


5003 00 000 0

   





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 30 октябрдаги

ПФ-5564-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи бозорларда маҳаллий товарлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармони 1-иловасининг рус тилидаги матнида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.

Мясо и пищевые мясные субпродукты

0201-0210 (кроме 0203, 0207, мяса ослов, мулов или лошаков по субпозициям 0205 00, пищевых субпродуктов свиней, ослов, мулов или лошаков по кодам 0206 30 000 - 0206 80 910 0, 0206 90 910 0, 0208 10, а также 0208 50 000 0, 0208 90 700 0, 0210 11 - 0210 19, 0210 99 410 0, 0210 99 490 0, 0210 99 710 0, 0210 99 790, 0 0210 99 800 0)


";

б) 5, 6, 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


в) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

11.

Коконы шелкопряда, пригодные для разматывания, шелк-сырец (некрученый)


5001 00 000 0, 5002 00 000 0

".

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонида:


а) 9-бандидаги "2019 йил 1 январга қадар" сўзлари "2020 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:

номидаги "2019 йил 1 январга қадар" сўзлари "2020 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги таҳрирдаги 4-2 позиция билан тўлдирилсин:


"

4-2.

Гуруч


1006

".

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 мартдаги ПҚ-1512-сон қарорининг рус тилидаги матнида 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Распространить действие пункта 6 постановления Кабинета Министров от 25 марта 2004 г. N 141 по отношению ко всем субъектам предпринимательства".

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорида:


а) 9-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2020 йил 1 январга қадар муддатга ички истеъмол бозорларида, шу жумладан, биржа савдоларида эгаларининг ихтиёрига кўра чекловларсиз сотилиши мумкин бўлган ҳамда импорт қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хомашё ва материаллар рўйхати 3-иловага мувофиқ маъқуллансин";


б) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2020 йил 1 январга қадар муддатга импорт

қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича

имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви

учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот,

хомашё ва материаллар

РЎЙХАТИ

Т/р

Товар номи


ТИФ ТН коди


1.

Цемент, шу жумладан, цемент клинкери


2523

2.

Асбест


2524

3.

Қурилиш ойнаси


7003, 7004, 7005

4.

Ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари


4403, 4404, 4406, 4407

5.

Кўмир


2701, 2702

       

Изоҳ: Асосий қурилиш материаллари, шу жумладан, цемент клинкери ва асбест импорт қилинишида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) ишлаб чиқарувчи корхоналарга ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ҳам қўлланилади".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларнинг олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорининг рус тилидаги матнида 1-банд "в" кичик бандидаги "3 000 (три тысячи) долларов США" сўзлари "5 000 (пять тысяч) долларов США" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот юритган ҳолда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ юкнинг божхона декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади".



Изоҳ.

Ушбу илованинг 1 ва 2-бандлари 2019 йил 1 январдан кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 октябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 31 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 ноябрь, 44-сон, 858-модда

















































Время: 0.1939
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск