Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 22.09.2018 й. 30/9-сон "Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.10.2018 й. 1863-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.10.2018 й.

N 1863-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.09.2018 й.

N 30/9


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам

бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам

бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг биринчи хатбошиси "якка тартибдаги тадбиркорларга" деган сўзлардан кейин "ҳамда жисмоний шахсларга" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "3" рақами "5" рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (кейинги ўринларда - ЖШШИР) мавжуд бўлган жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан "80000001" дан "99999999" гача бўлган оралиқда, ЖШШИР бўйича хосликни сақлаган ҳолда хос рақамлар берилади.

ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларга хос рақамлар БДМАБ томонидан берилади.".


3. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари БДМАБда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, банкнинг маълумотлар базасига киритилади.

Мазкур Низомнинг юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларга боғлиқ нормалари жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига нисбатан татбиқ этилмайди.".


4. 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Жисмоний шахсларнинг БДМАБга юборадиган сўров турлари ушбу Низомнинг 12-иловасида кўрсатилган маълумотлардан ташкил топади.

БДМАБдаги маълумотларни шакллантиришда "Электрон ҳукумат" ҳамда маълумотлар базасини юритадиган давлат органларининг электрон ахборот тизимларидаги маълумотлардан фойдаланилиши мумкин.".


5. Қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1. БДМАБ жисмоний шахслар бўйича банкларга қуйидаги сўров турлари бўйича хизмат кўрсатади ҳамда ушбу сўров турларини шакллантиришда 12-иловада келтирилган маълумотлардан фойдаланилади:

жисмоний шахсни идентификациялаш;

жисмоний шахсга хос рақам бериш;

жисмоний шахснинг ҳисобварағини рўйхатдан ўтказиш;

жисмоний шахснинг БДМАБдаги маълумотларини ўзгартириш;

жисмоний шахснинг БДМАБдаги хос рақами фаоллигини тугатиш.".


6. Қуйидаги мазмундаги 5-параграф билан тўлдирилсин:


"5-§. Жисмоний шахслар ва уларнинг ҳисобварақларини

БДМАБда рўйхатга олиш ва юритиш хусусиятлари


64. Жисмоний шахслар БДМАБда ЖШШИР ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари асосида идентификацияланади.

65. ЖШШИР мавжуд бўлган жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ўзгарганда, уларнинг хос рақамлари ўзгармайди.

66. ЖШШИР мавжуд бўлмаган, хос рақамга эга жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ўзгарганда, уларнинг хос рақами ўзгаради.

67. Жисмоний шахсларнинг хос рақамларини бекор қилиниши қуйидаги ҳолларда рўйхатдан ўтказилади:

жисмоний шахс вафот этганда;

ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахс ЖШШИР олганда;

ЖШШИР мавжуд бўлган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда.".


7. 1-илова қуйидаги мазмундаги хатбошилари билан тўлдирилсин:

"23" белги - Суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларидан актив операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари ҳатланганда БДМАБ орқали барча ҳисобварақ очган банкларга хабар узатилади.

"24" белги - Суриштирув ёки тергов органларининг қарори асосида хатланган асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари бўйича ҳатлов бекор қилинганда БДМАБ орқали барча ҳисобварақ очган банкларга хабар узатилади.".


8. 5-илованинг изоҳи "21" рақамидан кейин "23" рақами билан тўлдирилсин.


9. 6-илованинг изоҳи "22" рақамидан кейин "24" рақами билан тўлдирилсин.


10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ 12-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

банк депозиторларининг миллий

ахборотлар базаси ва унда мижозларга

хос рақам бериш ҳамда банк

ҳисобварақлари рўйхатини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга

12-ИЛОВА



БДМАБда маълумотларни шакллантиришда ва сўровларни

бажаришда жисмоний шахсларнинг маълумотлари

РЎЙХАТИ

      

N

Кўрсаткичлар

ЖШШИР мавжуд жисмоний шахслар

ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахслар

1

2

3

4

5

1

2

3

4

5

1.

БДМАБдаги хос рақами

-

+

-

+

+

-

-

-

+

+

2.

ЖШШИР

+

+

+

-

+

-

-

-

-

-

3.

Фамилияси

-

-

-

+

-

-

+

-

+

-

4.

Исми

-

-

-

+

-

-

+

-

+

-

5.

Отасининг исми

-

-

-

- / +

-

-

- / +

-

- / +

-

6.

Жинси

-

+

-

+

-

-

+

+

-

+

7.

Туғилган санаси

-

+

-

+

-

+

+

+

-

+

8.

Фуқаролик мамлакати коди

-

-

-

-

-

+

+

-

+

-

9.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури коди

+

+

-

+

-

+

+

-

+

-

10.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами

+

+

-

+

-

+

+

-

+

-

11.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат берилган сана

-

-

-

+

-

-

+

-

+

-

12.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддатини тугаши санаси

-

-

-

+

-

-

+

-

+

-

13.

Ўлим ҳақида гувоҳнома санаси, серия ва номери

-

-

-

-

+

-

-

-

-

+

14.

Банк филиали коди

-

-

+

-

-

-

-

+

-

-

15.

Ҳисобварағи

-

-

+

-

-

-

-

+

-

-

        

Изоҳ.


"+" - сўров (жавоб) таркибига киради;

"-" - сўров (жавоб) таркибига кирмайди;

"- / +" - сўров таркибига кириши ёки кирмаслиги мумкин;


1-устунда - Жисмоний шахснинг БДМАБда идентификациялашда фойдаланиладиган кўрсаткичлар;


2-устунда - Жисмоний шахснинг БДМАБда хос рақамини рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган кўрсаткичлар;


3-устунда - Жисмоний шахснинг ҳисобварағини БДМАБда рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган кўрсаткичлар;


4-устунда - Жисмоний шахснинг БДМАБда маълумотларини ўзгарганини рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган кўрсаткичлар;


5-устунда - Жисмоний шахс хос рақамининг бекор қилинишини БДМАБда рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган кўрсаткичлар келтирилган.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 октябрь, 43-сон, 855-модда
















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск