язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2018 й. 878-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2018 й.

N 878



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП

МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШ, УНДАН ОЛИБ

ЧИҚИШ ВА ТРАНЗИТ ТАРЗИДА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ,

ШУНИНГДЕК   УЛАРНИНГ   МУОМАЛАДА   БЎЛИШИ

ЮЗАСИДАН   НАЗОРАТНИ   ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА"   2015 ЙИЛ   12 НОЯБРДАГИ  330-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек, уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 11-сон, 100-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 октябрь