язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2018 й. 873-сон "Прокуратура органлари ходимларига имтиёзли шартларда кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарз бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2018 й.

N 873




ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИГА

ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАРДА КРЕДИТГА УЙ-ЖОЙ ВА

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШ

УЧУН ДАСТЛАБКИ БАДАЛНИ КИРИТИШ МАҚСАДИДА

МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ФОИЗСИЗ

ҚАРЗ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон ва "Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Прокуратура органлари ходимларига имтиёзли шартларда кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарз бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 октябрь