язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2018 й. 838-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2018 й.

N 838



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЭЛЕКТР

ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2018 ЙИЛ 12 ЯНВАРДАГИ 22-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ ҳамда истеъмол қилинадиган электр энергияси ва табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 1-сон, 10-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов, "Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафоев ва "Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси Ш.А. Турсунов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 октябрдаги

838-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий

газдан  фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил

12 январдаги 22-сон қарорига киритиладиган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. 1-иловада:


а) 4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюро истеъмолчилар билан биргаликда истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги миқдорини аниқлаш учун улардаги электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари (маиший истеъмолчилардан ташқари) кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олиши ва зарур бўлганда электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини улаш схемасини текшириб кўриши керак. Истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва Бюрога белгиланган шакл бўйича ўз қўли билан, факсимил, электрон ёки почта алоқаси орқали тақдим этилган ҳисобот юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги ҳажмини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади";


б) 9-банддаги "гача" сўзи чиқариб ташлансин;


в) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Республикада электр энергияси истеъмолининг прогнози ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан иқтисодий ривожланиш, аҳоли сонининг ўсиши ва уй-жой қурилишини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир истеъмолчи билан тузилган электр таъминоти шартномаларида кўрсатилган эҳтиёж миқдорлари асосида аниқланади";


д) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги электр таъминоти шартномаси электр таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ тайёрланган шаклда тузилади.

Электр таъминотининг намунавий шартномаси "Ўзбекэнерго" АЖ томонидан ишлаб чиқилади ва Бюро, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ҳамда Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади";


е) 52-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Маиший истеъмолчилардаги электр энергиясини ҳисобга олиш электрон асбобларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд (жумладан, индукцион) ҳисобга олиш асбоблари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилади";


ж) 71-бандда:

биринчи хатбошига ", корхона эса, ўз навбатида, қайд этилган ҳолатлар тўғрисида Бюрога кечиктирмасдан хабар беради" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошига "электр тармоқлари корхонаси" сўзларидан кейин "Бюро ва" сўзлари қўшилсин;


з) 84-банднинг ўзбек тилидаги матни ўзгаришсиз қолдирилсин;


и) 87-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


к) 98-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва хусусий хонадонлар ичида ўрнатилган ҳисобга олиш асбобларининг сақланиши ва бутунлиги учун истеъмолчи жавоб беради";


л) 117-бандда:

биринчи хатбошидаги "ўзгартирилган" сўзидан кейин "ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилган," сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошидаги "корхонаси томонидан" сўзларидан кейин "Бюро билан биргаликда" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "ўзгартирилганда," сўзидан кейин "ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда" сўзлари қўшилсин;

бешинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги гап қўшилсин:

"Бунда I тариф гуруҳидаги истеъмолчилар учун ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати ягона электр энергетикаси тизимининг максимал юкланиш соатларида амал қиладиган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинади";


м) 118-банднинг биринчи хатбошидаги "электр ускуналарнинг уланган қувват бўйича суткасига 24 соат давомида ишлаши" сўзлари "электр энергиясини қабул қилгич қурилманинг уланган қувват бўйича суткасига 24 соат давомида ишлаши ва ўзбошимчалик билан уланган электр тармоғи (электр узатиш линияси ва трансформаторлар) участкасида йўқотилган қувват" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 120-бандда:

биринчи хатбошидаги "пломбалари бузилганда" сўзларидан кейин "ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "ўлчов трансформаторлари уланиши," сўзларидан кейин "ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилиши" сўзлари қўшилсин;


о) 121-банднинг иккинчи хатбошидаги "корхонаси томонидан" сўзларидан кейин "Бюро билан биргаликда" сўзлари қўшилсин;


п) 125-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


р) 130-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"130. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

истеъмолчилардан электр таъминоти шартномасида белгиланган мажбуриятларни тегишли даражада бажаришни талаб этиш;

истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши оқибатида унга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда қопланиши;

авария режимида Бюрони хабардор қилган ҳолда истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш (ўчириш);

Бюро кўрсатмаси бўйича истеъмолчиларни электр тармоқларидан, шунингдек, ЭҲНАТга уланган ва олдиндан тўланган маблағ тугагандан сўнг электр энергияси учун олдиндан тўловни амалга ошириш қурилмасига эга ҳисобга олиш асбоб мавжуд бўлган истеъмолчиларни узиш.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ёки Бюро мазкур Қоидалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолатларда истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш оқибатлари учун жавобгар бўлмайдилар";


с) 134-банднинг биринчи хатбошидаги "истеъмол қилинган" сўзларидан кейин "(ҳосил қилган)" сўзлари қўшилсин;


т) 135-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"135. Устамалар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи уланган электр тармоқнинг катта юклама соатларида реактив энергия истеъмол қилинганда ва ягона электр энергетика тизимининг кам юклама соатларида истеъмолчи реактив энергия ҳосил қилганда қўлланади.

Устама қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда актив энергия учун қуйидаги миқдорда аниқланади:

5% - реактив энергия мазкур Қоидаларнинг 134-банди бешинчи хатбошига мувофиқ аниқланган иқтисодий қийматнинг амалдаги миқдори доирасида истеъмол қилинганда;

10% - реактив энергия мазкур Қоидаларнинг 134-банди бешинчи хатбошига мувофиқ аниқланган иқтисодий қийматнинг амалдаги миқдоридан ортиқ истеъмол қилинганда.

Реактив энергия коммпенсацияси учун электр энергияси тарифига устамалар жарима санкцияси ҳисобланмайди ва электр таъминоти шартномасига асосан ундирилади.

Реактив энергия ўрни етарлича қопланмагани ҳисобига қувват коэффициенти қийматининг истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан пасайтирилгани аниқланганда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси йўқолиши қийматининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини амалга оширади, шунингдек, қувват коэффициенти кўрсаткичлари белгиланган нормативларга нисбатан пасайтирилгани учун истеъмолчилардан қўшимча маблағлар ундиради.

Бунда ҳисоб-китоблар ва қўшимча маблағларни ундириш ҳисоб-китоб даврида электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан истеъмолчи томонидан қувват коэффициентининг амалдаги қийматини пасайтиришга йўл қўйилганлиги тўғрисида "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг тасдиқлови мавжуд бўлганда амалга оширилади";


у) 137-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "7-00" ва "23-00" рақамлари тегишли равишда "6-00" ва "22-00" рақамлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "23-00" ва "7-00" рақамлари тегишли равишда "22-00" ва "6-00" рақамлари билан алмаштирилсин;


ф) 140-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"талаб этиладиган қувват коэффициенти (косинус "фи")";

учинчи - олтинчи хатбошилари тегишли равишда тўртинчи - еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;


х) 152-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган электр энергияси ҳақи ушбу тариф гуруҳига кирадиган амалдаги тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўланади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган электр энергияси истеъмолчилари мазкур банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган тариф бўйича ҳақ тўлайди. Ушбу уйлар ва ётоқхоналарни электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларда аввал бошидан мазкур электр плиталарининг қуввати ҳисобга олинган, электр қурилмаларни (трансформаторлар, куч кабеллари, тақсимлаш шитлари, коммутация аппаратлари, электр узаткичлар ва бошқаларни) лойиҳалаштириш ва монтаж қилиш уларнинг техник шартларда кўрсатилган қувват ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади";


ц) 153-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"153. Бюджет ташкилотларидан ташқари электр энергиясидан биноларни электр билан иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш мақсадида фойдаланадиган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан сарфланадиган электр энергияси ҳажмининг ҳақи IV тариф гуруҳи бўйича тўланади";


ч) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 2-иловада:


а) 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"хатлов далолатномаси - газ таъминоти ташкилоти ёки Бюро вакили томонидан истеъмолчи иштирокида истеъмолчининг табиий газ истеъмоли ҳажмини аниқлашга таъсир кўрсатадиган барча маълумотлари (номланиши, манзили ва реквизитлари, газни ҳисобга олиш прибори ва газдан фойдаланиш ускунасининг техник тавсифлари, газ хўжалигининг лойиҳа маълумотлари, расмийлаштириш санасидаги ҳисоб-китоблар ҳолати, ваколатли органлар томонидан табиий газдан оқилона фойдаланиш бўйича берилган хулосаларнинг мавжудлиги, шунингдек, маиший истеъмолчилар учун яшовчилар, ҳайвонлар сони ва иситиладиган бинолар ҳажми) акс эттирилган ҳолда тузилган ҳужжат";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар - ҳисобга олиш прибори ёки ўлчов комплексининг ишига аралашиш ҳолати ва санасини аниқлаш имконини берадиган маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ёки материаллар";

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши қўшилсин:

"ҳисоб-китоб даври - табиий газ истеъмолининг сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган табиий газ учун истеъмолчи ва газ таъминоти ташкилоти ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилиши зарур бўлган вақт даври (ой)";

йигирманчи - йигирма тўртинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма биринчи - йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома газ таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ тайёрланган шаклда тузилади.

Газ таъминотининг намунавий шартномаси "Ўзтрансгаз" АЖ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Бюро, "Ўздавнефтгазинспекция" ва Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади";


в) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 67-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


д) 81-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Хатловдан ўтказиш далолатномаси табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини давлат қиёсловидан ўтказиш учун ечиб олиш санасида тузилади. Маиший истеъмолчида ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда хатловдан ўтказиш далолатномаси уч йилда камида бир марта тузилади";


е) қуйидаги мазмундаги 122-1-банд қўшилсин:

"122-1. Тарифлар ўзгарганда, истеъмол қилинган табиий газ учун тўловлар мазкур Қоидаларнинг 100-102-бандларида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади".


ж) 125-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Шунингдек, тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати қуйидаги ҳолларда ундирилади:

а) ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборининг конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш учун табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига модем ёки бошқа алоқа воситаларининг рухсатсиз улангани аниқланганда - рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб бутун вақт давомида (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;

б) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборининг хотирасидан истеъмолчининг айби билан назорат қилинадиган маълумотлар қисман ёки тўлиқ йўқотилишига йўл қўйилганда - маълумотлар йўқотилган вақтдан носозлик аниқланган вақтгача (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), вақтни (даврни) аниқлаш имкони бўлмаганда - охирги кўрик ёки Бюро ёхуд газ таъминоти ташкилоти вакили бориб кўрган вақтдан бошлаб, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;

в) газ истеъмоли ҳажмлари ҳисобга олиш приборининг рухсат этилган максимал ўлчов чегарасидан ортиқча бўлганда. Ушбу ҳолатда пломбаланмаган газ жиҳозларида фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоблар охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, хатлов далолатномаси мавжуд бўлмаганда эса - Бюро ёки газ таъминоти ташкилоти вакили томонидан охирги марта бориб кўрилган кунда амалга оширилади;

г) ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ва схемаси ўзгартирилганда, прибордан ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан уланишлар (газ қувурлари, байпас линиялари ва бошқаларни яширинча монтаж қилиниши) аниқланганда - охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;

д) ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг ҳақиқий истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга олиш приборидан ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда) - бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда;

е) истеъмолчи томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан газдан фойдаланиш бўйича қўшимча ускуна ўрнатилганда - бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда.

Бунда қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномага мувофиқ амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб ҳажми ва суммаси мазкур Қоидаларни бузилиши билан боғлиқ бўлган қонун бузилиши натижасида келтирилган зарарни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади";


з) 135-бандда:

"з" кичик бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"газ таъминоти ташкилоти томонидан тасдиқлаган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш:";

"к" кичик бандининг биринчи хатбошидаги "нархларни тартибга солиш органи" сўзлари "газ таъминоти ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин";


к) 138-бандига қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банд қўшилсин:

"ж) газ сарфини ҳисобга олиш приборларига уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан аралашилган, ўрнатилган пломбаларнинг бутунлиги бузилган ва пломбалар узилган ҳолларда газ тармоқларига рухсатсиз улангандаги каби мазкур Қоидаларнинг 67, 123 - 125-бандларида назарда тутилган чораларни қўллаш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 октябрь