язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2018 й. 862-сон "Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2018 й.

N 862



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ТАШҚАРИДА

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ НАТИЖАЛАРИНИ ТАН

ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 сентябрдаги ПҚ-3948-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 24 октябрдаги

862-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016, 10-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 3-бандига қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши қўшилсин:

"доривор ангро-маҳсулот - йирик қадоқда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган, шунингдек, кейинчалик тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш (тайёрлаш) учун ишлатиладиган дори воситаси".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ижтимоий дорихоналар томонидан уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, харид қилиш нархи ёки улгуржи нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамаси кўлланилган ҳолда чакана сотилади";


б) 24-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ижтимоий дорихоналар Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган рўйхатини давлат ва рус тилларида 12 шрифт ўлчамидан кам бўлмаган ўлчамда кўринадиган жойга осиб қўйишлари шарт".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана савдосини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга 5-илованинг 5.5-бандидаги "белгиланган нархлари билан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат ва рус тилларидаги 12-шрифтдан кам бўлмаган ўлчамдаги тасдиқланган рўйхати" сатри чиқариб ташлансин;


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 741-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 214-модда) билан тасдиқланган Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари - ижтимоий аҳамиятга эга ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволаш учун талаб юқори бўлган ва аҳоли, тиббиёт ташкилотлари томонидан кўп фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 291-модда):


а) 4-иловада:


8-банднинг еттинчи хатбошидаги "шунингдек, уларга қатъий нархларни белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


9-банднинг "е" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "шунингдек, уларга қатъий нархларни белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг қатъий нархларини белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига таклифлар киритади" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-илова 6-бандининг "е" кичик бандида:

"шунингдек, уларга қатъий нархларни белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 октябрь