язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Нотижорат ташкилотлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2018 й. 854-сон "Адлия органларининг қонун ҳужжатларини бузаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш бўйича бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2018 й.

N 854



АДЛИЯ ОРГАНЛАРИНИНГ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗАЁТГАН НОДАВЛАТ

НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ АНИҚЛАШ

БЎЙИЧА БОШҚА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ,

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Адлия органларининг қонун ҳужжатларини бузаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш бўйича бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 октябрь