язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Таълим тўғрисида/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2018 й. 857-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2018 й.

N 857




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "БОШҚАРУВ

КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА ДОИР

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 19 СЕНТЯБРДАГИ 745-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3901-сон қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 23 октябрдаги

857-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Бошқарув кадрларини

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 19 сентябрдаги

745-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 2-иловада:


а) 11-бандда:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбошидаги "интерфаол" сўзидан кейин "ва тренинг" сўзлари қўшилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "суҳбат ва илмий мунозаралар" сўзлари "суҳбат, илмий мунозаралар ва тренинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-бандда:

"а" кичик банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

"б" кичик бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"мамлакатда макроиқтисодий сиёсатни амалга ошириш зарурияти, иқтисодиётни тартибга солишнинг замонавий механизмлари, макроиқтисодий даражада монетар, фискал ва бошқа усуллардан ташаббускорлик ҳамда етакчиликда фойдаланиш тўғрисидаги тасаввурларни шакллантириши";

иккинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


в) 20-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"босқичли назорат - ўқув режасига мувофиқ равишда ўқув фанлари доирасида тингловчилар ўртасида тест-синовларини, ёзма, оғзаки имтиҳонларни, кафедралар томонидан берилган лойиҳа ишини ишлаб чиқишни ҳамда ташқаридан жалб этилган мутахассислар ёрдамида суҳбатларни ташкил қилиш".


2. 3-иловада:


а) 22-банднинг биринчи хатбошисидан "ва уларнинг малакасини ошириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) қуйидаги мазмундаги 22-1-банд қўшилсин:

"22-1. Бошқарув кадрларининг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг тайёргарлигига қўйиладиган умумий талабларга қуйидагилар киради:

а) қуйидаги билим ва кўникмаларни эгаллаш:

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳияти ва аҳамиятини;

маҳаллий бошқарувнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини;

маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизими ва фаолият йўналишларини;

ҳудудларни ривожлантиришда замонавий инновацион менежмент усулларидан фойдаланишни;

давлат бошқарувида горизонтал ва вертикал муносабатлар тизимини самарали ташкил этишни;

раҳбар кадрларнинг ахлоқ-одоб қоидалари ва уларга қўйилаётган талабларни;

б) бошқарувни таъминловчи асосий кўникмаларни;

в) ташкилотда замонавий ташкилий ва корпоратив маданиятни шакллантириш ва меҳнат муносабатларини самарали ташкил этиш усулларини амалда қўллашни;

г) муаммоли вазиятларни аниқлай олиш, вазиятни таҳлил қилиш ва қарор қабул қилишнинг илғор технологияларни қўллашни;

д) ташкилотда бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштиришни;

е) устуворликларни аниқлаш ва шу асосда мақсадларни белгилаш ҳамда фаолиятни режалаштириш ва иш режалари ("йўл хариталари")ни сифатли бажаришни, қўл остидагиларга иш юкламасини самарали тақсимлашни, ваколатларни узатишни;

ж) жамоада уйғун муҳитни шакллантира олиш ва конструктив ҳамкорлик ўрнатишни;

з) мулоқотда бошқаларга таъсир этиш ва ишонтириш, мураккаб вазиятларда музокара олиб боришни.".


3. 5-иловада:


а) 4-банддаги "курсларда ўқиши" сўзларидан кейин "давлат гранти ва" сўзлари қўшилсин;


б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Масофавий курслар бошланишидан 3 кун олдин тингловчиларга Академия Ўқув-услубий бўлими томонидан электрон портфолио логини ва пароли берилади. Тингловчилар ўзига берилган логин ва парол ёрдамида "Масофавий курслар" бўлимига киради ва тизимда ўзининг шахсий кабинетига эга бўлади.

Тингловчига берилган логин ва паролни ҳамда шахсий кабинетидан бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.

Тингловчининг шахсий кабинетидан бошқа шахслар фойдаланишини олдини олиш мақсадида ҳимоя усулларидан фойдаланилади";


в) 10-банднинг учинчи хатбошисидан "онлайн кириш тест синовларини муваффақиятли топширган" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 11-банддаги "тингловчи томонидан мустақил равишда танланади" сўзлари "Ўқув-методик бўлим томонидан белгиланади" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 12-банддаги "онлайн маърузалар" сўзларидан кейин "(вебинар)" сўзи қўшилсин;


е) 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Онлайн маърузалар (вебинарлар) ўтказилишидан 3 кун олдин тизимда Ўқув-методик бўлим томонидан онлайн маъруза ўтказиладиган сана, вақт, маъруза мавзуси ҳамда маърузачининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган эълон берилади.

14. Тингловчининг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун курс давомида тингловчи ўқув режасидаги ҳар бир фан мавзулари бўйича ассесмент (жорий назорат) топшириқларини бажаради.

Ассесмент топшириқлари ҳар бир фан мавзулари тўлиқ ўзлаштирсагина (56 % дан ошса) навбатдаги мавзуга ўтади ва уларни муваффақиятли топширган тингловчиларга навбатдаги фанларни ўзлаштиришга рухсат берилади.

Ассесмент топшириқлари тест ёки профессор-ўқитувчи томонидан текшириб баҳоланадиган вазифа тарзида берилиши мумкин.

Ўқув режасидаги барча фанлар бўйича тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари уларнинг электрон рейтинг дафтарчасида қайд этилиб борилади";


ж) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Оралиқ (чиқиш) онлайн тест синовлари масофавий курс дастури доирасида тайёрланган саволлар асосида, белгиланган режа бўйича ташкил этилади.

Тингловчига тест топшириқларини бажариш учун 100 та тест саволи берилади. Тест синовларининг натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.

Бунда тингловчиларга оралиқ (чиқиш) онлайн тест синовларини асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда тегишли марказларда, белгиланган вақтда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг якунида ўтказиладиган тест синовларида қатнашаётган бошқа тингловчилар билан биргаликда топширишга рухсат берилади";


з) 19-банддаги "бошқарув кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш факультети" сўзлари "Бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш факультети" сўзлари билан алмаштирилсин".


4. 6-иловада:


а) 5-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Шартнома шартларига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув кадрлари малакасини ошириш Академиянинг ҳудудий филиаллари томонидан амалга оширилиши мумкин";


б) 6-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Академия ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномалар тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлади. Бир шартнома доирасида икки ва ундан ортиқ гуруҳ тингловчиларига таълим хизматлари бир вақтда ёки турли вақтда кўрсатилиши мумкин";


в) 19-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Академия таълим хизматини кўрсатиш давомида ўқув жараёни учун зарур шарт-шароитлар яратади ва малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 октябрь