Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича Малака талаблари (АВ томонидан 29.10.2018 й. 3081-сон билан рўйхатга олинган, 10.09.2018 й. Халқ таълими вазирлигининг 10-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказининг 9/ққ-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 29 октябрда 3081-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Касб-ҳунар

таълими марказининг

2018 йил 10 сентябрдаги

10-мҳ, 9/ққ-сон қарорига

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф

ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида

бериладиган касблар бўйича

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


Мазкур Малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талабларини (бундан буён матнда Малака талаблари деб юритилади) белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


§ 1. Асосий тушунчалар


1. Малака талаблари ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатишнинг зарурий билимлар мазмунига ва амалий кўникмаларига қўйиладиган талаблар, ўқув юкламалари ҳажми ва бажарилишининг назоратини белгилаб беради.

Малака талаблари касбга ўргатиш сифати ва даражасини баҳолашда асосий мезон ҳисобланади.

Малака талаблари ўзининг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари томонидан татбиқ этилиши мажбурийдир.

Касбга ўргатиш таълим дастурининг назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, мазкур Малака талабларини тўлиқ бажарган ва якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган умумий ўрта таълим мактабининг ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари битирувчиларига (бундан буён матнда битирувчи деб юритилади) меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи касб малакаси бўйича давлат намунасидаги диплом берилади.


2. Мазкур Малака талабларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


касбга ўргатиш дастури - касб-ҳунар таълими тайёргарлигининг асосий мазмунини аниқловчи ҳужжатлар тўплами;


компетенция - тегишли соҳада касбий фаолият юритиш учун зарур бўлган билим, кўникма, малака ва шахсий сифатлар мажмуи;


касбий фаолият объекти - предметлар, воқеликлар, жараёнлар ва фаолият доирасида ҳаракатга йўналтирилган тизимлар;


касбий фаолият тури - касбий фаолият объектига таъсир қилишнинг усуллари, услублари ва тавсифи;


касбий компетенция - битирувчининг билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбий фаолиятга тегишли вазифаларни мустақил бажариш кўникмаларига эга бўлиш ҳамда масалаларни ечишда муваффақиятли фаолият юритиш қобилияти.



§ 2. Касбга ўргатиш дастурининг

компонентлари ва ўқув режаси


3. Касбга ўргатиш дастурининг компонентларига муайян касб бўйича битирувчиларга касбий фанлар ўргатишнинг муддати, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари таркиби, ҳажми ва мазмунини белгиловчи ҳужжатлар киради.


4. Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини 10 ва 11-синфларда касбга ўргатиш дастури 2 ўқув йилига мўлжалланган бўлиб, ҳар ҳафтада 1 кун 6 соатдан, жами 408 соат ҳажмида амалга оширилади.


5. Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўргатиладиган касбларнинг ўқув режаси мазкур Малака талабларининг иловасига мувофиқ таркибий қисмларга бўлинади.

Ўқув режасига Халқ таълими вазирлиги ва Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


6. Таълим муассасасига зарур ҳолларда ўқув юкламасининг ҳафталик 6 соат ҳажмини сақлаган ҳолда, таълим муассасаси педагогик кенгаши қарорига асосан ўқув блоклари таркибидаги мавзуларга ажратилган соатлар ҳажмини 15% гача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.


7. 10 ва 11-синф ўқувчилари учун ўқув йилларининг 4-чорагида, уларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантириш ва касбга йўналтириш мақсадида таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида таълим муассасасида ёки идора ва корхоналарда 6 кун давомида 6 соатдан амалий меҳнат машғулотлари ўтказилади.


8. Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида касбга ўргатиш жараёни якунида битирувчи якуний давлат аттестациясига жалб қилинади.



2-БОБ. КАСБЛАР ТАВСИФИ ВА КАСБГА

ЎРГАТИШ ДАСТУРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ

ДАРАЖАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


§ 1. Асаларичи


9. Асаларичи касбининг касбий фаолият объектларига асалари оилалари, она асалари, асалари уялари, асалари павильонлари, асалари асбоб-ускуналари, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига асалари оиласига тез-тез қаровлар ўтказиш, асалари уя ҳароратини бошқариш, кўчма асаларичиликни ташкил этиш, эртанги она асалари ва асалари пакетларини етиштириш, касалликларга ва юқумли касалликларга, зараркунандаларга қарши курашда ҳар хил дори-дармонлардан, автопуркагичлардан фойдаланиш киради.


10. Асаларичи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

асалари оиласига тез-тез қаровлар ўтказишни, асалари уя ҳароратини бошқаришни билиш;

асалари уясини кенгайтириш, кўч ажралиши олдини олиш чораларини кўришни билиш;

асаларичилик озуқа базасини яратишда серасал экинлар турларини кўпайтиришни билиш;

қишлоқ хўжалик экинлари гулини чанглантириш мақсадида кўчма асаларичиликни ташкил этишни билиш;

эртанги она асалари ва асалари пакетларини етиштиришни билиш;

касалликларга қарши курашда ҳар хил дори-дармонлардан ва автопуркагич каби техника воситалардан фойдаланишни билиш.



§ 2. Аёллар сартароши


11. Аёллар сартароши касбининг касбий фаолият объектларига соч қирқиш асбоб-ускуналари, соч ювиш воситалари, соч қирқиш усуллари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига соч турмаклашнинг асосий элементлари, сочни турмаклаш усуллари, совуқ воситалар, соч турмаклаш, соч бўяш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда ижод намуналари билан қатнашиш киради.


12. Аёллар сартароши касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

жиҳозлар, асбоб-ускуналарининг турларини билиш;

иш жойини ташкил қилиш қоидаларини, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларини, санитария ва гигиена қоида ҳамда меъёрларини, электр ва ёнғин хавфсизлиги талабларини билиш;

соч кесиш, соч бўяш усуллари ва технологиясини билиш;

иш қуроллари, асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланишни билиш;

турли услубларда соч турмаклашни билиш;

аниқланган камчиликларни қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 3. Бетон қуювчи


13. Бетон қуювчи касбининг касбий фаолият объектларига бетон ишлатадиган барча қурилиш объектлари, бетон қоришма тайёрлайдиган шахобчалар, йиғма темирбетон конструкциялар ишлаб чиқарадиган заводлар, қуйма темирбетон конструкциялари тайёрланадиган қурилиш майдонлари, бетон қоришма материаллари, бетон қуйишда ишлатиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига бино ва иншоотларнинг конструктив элементларини тайёрлашда қолиплар ўрнатиш, бино ва иншоотларнинг конструктив элементларини тайёрлашда арматура тўрларини ўрнатиш, бино ва иншоотларнинг конструктив элементларини тайёрлашда бетон қуйиш, йиғма темирбетон конструкциялар ишлаб чиқарадиган заводларда арматура тўрларини ўрнатиш ва бетон қуйиш, қурилиш объектларида бетон ишларини назорат қилиш киради.


14. Бетон қуювчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

бетон тайёрлашда ишлатиладиган хом ашёларнинг хоссаларини билиш;

бетон тайёрлашда ишлатиладиган қурилмаларни ишлатишни билиш;

бетон ва арматуранинг турларини билиш;

темирбетон конструкцияларининг турларини билиш;

бетон қоришмасининг қотиш жараёни ва унинг вақт меъёрларини билиш;

қурилиш объектларида қуйма конструкцияларни тайёрлашда қолипни ўрнатишни билиш;

арматура тўрларини ўрнатишни билиш;

бетоннинг сифатини назорат қилиш, маҳсулоти сифатини баҳолаш ва аниқланган камчиликларини қайд қилиш ҳамда уларни бартараф этишни билиш.



§ 4. Боғбон


15. Боғбон касбининг касбий фаолият объектларига мевали, манзарали дарахтлар, гул турлари, боғдорчиликда қўлланиладиган асбоб-ускуналар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига дарахтларни парваришлаш, дарахтларни пайвандлаш ва шакл бериш, кўчат етиштириш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш киради.


16. Боғбон касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

боғдорчиликда атроф муҳит шароитини ўрганиши билиш;

боғдорчиликда қўлланиладиган асбоб-ускуналарни билиш;

манзарали буталар, резавор мевалар, мевали дарахтлар ҳамда ток ўсимликлари ҳақида маълумотларни билиш;

ўсимлик кўпайтириш технологиясини билиш;

илдизлашув жараёнини кучайтириш усулларини билиш;

пайванд қилиш турлари ва шакл бериш усулларини билиш;

манзарали буталар, резавор мевалар, мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда ток ўсимлиги ва уни парвариш этиш усулларини билиш;

ўсимлик касалликлари ва зараркунандаларга қарши курашни билиш;

ҳосилни териш ва сақлаш усулларини билиш;

ерга ишлов беришни билиш;

ўсимликларни уруғидан ва қаламчасидан кўпайтиришни билиш;

ҳосилни йиғиб олишни ва уни сақлаш шароитларини билиш.



§ 5. Бухгалтер


17. Бухгалтер касбининг касбий фаолият объектларига нақд пулли ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, касса операцияларидаги ҳисоб-китоблар, назорат ҳужжатлари ва уларнинг реквизитлари, касса журнали киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига хўжалик маблағлари ва мажбуриятларини ҳисобга олиш, мол етказиб берувчилар ва харидорлар билан ҳисоб-китоблар, бюджет билан ҳисоб-китоблар, ходимлар билан ҳисоб-китоблари киради.


18. Бухгалтер касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

ҳисоб турларини, ҳисоблаш тизимини, иккиёқлама ёзувни, бухгалтерия проводкаларини, баҳолашни, калькуляцияни, инвентаризацияни, ҳисобот шакллари ва таркибини билиш;

хўжалик муомалаларини ҳисоблаш тизимида иккиёқлама ёзувда акс эттиришни билиш;

хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш ва расмийлаштиришни билиш;

маблағларни баҳолашни, калькуляция қилишни, инвентаризация қилишни билиш;

ҳисобот шаклларини тўлдиришни мустақил бажаришни билиш.



§ 6. Бўёқчи


19. Бўёқчи касбининг касбий фаолият объектларига бўёқчилик жиҳозлари, бўёқ материаллари, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига юзаларни, қоришмаларни тайёрлаш, жиҳоз ва асбоб-ускуналардан фойдаланган холда суваш ва пардозлаш ишларини бажариш киради.


20. Бўёқчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг эгаллаган касби бўйича касбий компетенциясига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

жиҳозлар, асбоб-ускуналарининг турларини билиш;

иш жойини ташкил қилиш қоидаларини билиш;

техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларини, санитария ва гигиена қоида ҳамда меъёрларини билиш;

электр ва ёнғин хавфсизлиги талабларини билиш;

бўёқ ишларининг турларини, бўёқ ишларини бажариш технологиясини билиш;

бўёқ ишларининг сифатини назорат қилиш усулларини билиш;

технологик жараённи тўғри ташкил қилишни билиш;

иш қуроллари, асбоб-ускуналар, мосламалардан тўғри фойдаланишни билиш;

материаллар сарфини ҳисобга олишни билиш;

ишлар сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 7. Видеомонтаж техниги


21. Видеомонтаж техниги касбининг касбий фаолият объектларига турли типдаги видеомонтаж асбоб-ускуналари, монтаж қилишда қўлланиладиган мосламалар, ўлчов-назорат асбоблари, монтаж аппарат ва махсус хоналари, техник, технологик ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига тасвирларга ва турли кадрларга ишлов беришда видеомонтаж техниги кадрларни қирқиш, интерфейсларини созлаш ва ростлаш, тасвирларга ишлов бериш киради.


22. Видеомонтаж техниги касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

тасвирларга ишлов бериш аппаратларининг тузилишини билиш;

универсал ва махсус мосламаларни қўллаш қоидаларини, ўлчов-назорат асбоблари тузилиши, кесиш электр хавфсизлик талабларини билиш;

кадрларга ишлов бериш компьютер дастурларидан фойдаланишда меҳнат муҳофазаси, техника ва ахборот хавфсизлиги қоидаларини билиш;

иш ўринларини ташкил этиш қоидаларини билиш;

мосламалар ёрдамида кадрларга ишлов беришни билиш.



§ 8. Ганч ўймакорлиги уста-рассоми


23. Ганч ўймакорлиги уста-рассоми касбининг фаолият объектларига ганч ўймакорлигида ишлатиладиган композициялар, ганч ўймакорлигидаги пардоз турлари, ганчларнинг нақшларини ўйиш ишлари, қуйма ганчкорлик ишлари, ганчкорликда ишлатиладиган қолиплар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига давлат ва нодавлат тасарруфидаги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, таълим тизимларида ганч ўймакор уста рассом ёки ганч ўймакорлиги тўгараги раҳбари сифатида фаолият кўрсатиш, ганч ўймакорлиги композицияларини яратиш, ганч ўймакорлиги ишларини ташкил этиш, эркин бозор тизимида ганч ўймакорлиги устахоналарини ташкил этиш ва уларни бошқариш киради.


24. Ганч ўймакорлиги уста-рассоми касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

ганч ўймакорлигида ишлатиладиган композиция турларини, композиция тузиш қоидаларини, ганч ўймакорлигида ишлатиладиган пардоз турларини, уларнинг тавсифини, афзалликлари ва камчиликларини, ганч ўймакорлигида ишлатиладиган асбоб-ускуналар турларини ва уларни ишлатиш қоидаларини билиш;

ганч ўймакорлигида заминлар турларини, уларнинг тавсифини, афзалликлари ва камчиликларини билиш;

ганч ўймакорлиги ишларини ташкил этиш, меҳнат муҳофазасини билиш;

ганч ўймакорлик тўгарагини ташкил этишни билиш;

ганч ўймакорлик тўгарагида ўқувчилар билан ишлашни билиш;

бажарилган иш натижаси бўйича ҳисоботлар тайёрлашни билиш.



§ 9. Гилам тўқувчи


25. Гилам тўқувчи касбининг касбий фаолият объектларига гилам тўқишда ишлатиладиган жиҳозлар ва асбоб ускуналари, матолар, иплар, нақшлар тўплами, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига гилам тўқиш учун лойиҳа яратиш, гилам тўқишда ишлатиладиган жиҳозлар, асбоб ускуналарни танлаш, нақш тайёрлаш, дастгоҳни ўлчаш, махсус рангли ипларни танлаш, дастгоҳга танда ип тортиш, маҳкамлаш, ипини ўтказиб ва нақш асосида гилам тўқиш, нақш асосида гилам тўқиш жараёнида хар бир қаторда арқоқ ипини тортиш ва махсус ургучда зичлаш, гилам тўқишни бошланиш ва тугалланиш тугунини ҳосил қилиш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш киради.


26. Гилам тўқувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

амалий фаолиятида мураккаб бўлмаган тўқиш учун лойиҳа яратишни билиш;

гилам тўқишда ишлатиладиган жиҳозлар ва асбоб ускуналарни танлашни билиш;

нақш тайёрлаш, дастгоҳни ўлчаш, махсус рангли ипларни танлашни билиш;

ранглар уйғунлигини ва уларни тўғри танлашни билиш;

дастгоҳга танда ип тортишни билиш;

маҳкамлаш ипини ўтказишни билиш;

тўқиш анжомлари турлари ва вазифаларини, тўқиш усулларини билиш;

нақш асосида гилам тўқиш жараёнида хар бир қаторда арқон ипини тортиш ва махсус ургучда зичлашни билиш;

гилам бошлаш ва тугалланиш тугунини ҳосил қилишни билиш;

буюртмага мувофиқ талаб даражасида гилам тўқишни билиш;

тўқувчилик маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларни қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 10. Гулқоғоз ёпиштирувчи


27. Гулқоғоз ёпиштирувчи касбининг касбий фаолият объектларига қурилиш материаллари, кесиш учун махсус пичоқлар, ўлчов ишлари учун метр, метростат, сувли сатҳ ўлчагичлари, ўлчаш асбоблари, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига асос ва девор юзаларини гулқоғоз ёпиштиришга тайёрлаш, юзаларни режалаш, елим тайёрлаш, гулқоғозларни қўл асбоблари билан қирқиш, гулқоғозни гулини гулига мослаб режалаш ва кесиш, гулқоғозни юзаларга ёпиштириш ва унинг устидан ишлов бериш киради.


28. Гулқоғоз ёпиштирувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

ўлчов асбобларни танлашни, асос ва девор юзаларини тузилишини, уларни гулқоғоз ёпиштириш учун тайёрлашни, грунтовка билан ишлов беришни, гулқоғозларни танлаш ва режалашни билиш;

гулқоғозларни кўл асбоблари билан кесишни, елимларни тайёрлашни, гулқоғозларга елимлар суртишни, юзаларга ёпиштириш ва ёпиштирилган гулқоғозларга ишлов беришни билиш.



§ 11. Гулчи


29. Гулчи касбининг касбий фаолият объектларига гулчилик иш қуроллари ва жиҳозлар, гулли ўсимлик намуналари, уруғлари, кўчатлари, ўғит турлари, гербарийлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига гулли манзарали ўсимлик турларини ажратиш, уларнинг морфо-биологик хусусиятларини фарқлаш, экиш учун тупроққа ишлов бериш, экиш муддатларини билиши, озиқлантириш, кўчатларини етиштириш, касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш, ўғит турларидан фойдаланиш, ўғитлаш, ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар ҳамда гулли ўсимликларни муҳофаза қилиш киради.


30. Гулчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

гулли манзарали ўсимликларнинг биологик хусусиятларини, уларнинг турларини билиш;

гулчиликка доир вазифаларни самарали амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни глобал тармоқдан қидиришни билиш;

гулли ўсимликларни парваришлаш ва экишда қўлланиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозлар турларини ва улардан фойдаланиш қоидаларини билиш;

гулли манзарали ўсимликларда учрайдиган касалликлар ва уларга қарши кураш чораларини билиш;

ўғит турларини, Ўзбекистоннинг тупроқ ва иқлим шароитини билиш;

гулли ва манзарали ўсимликлар билан атроф, хона, кириш жойлари ва йўлакларни кўкаламзорлаштиришни билиш;

гулли ўсимлик турларини ажратишни билиш;

гулларнинг морфо-биологик хусусиятларига кўра уларни озиқлантириш ва парваришлашни билиш;

гулларда учрайдиган касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашишни билиш;

очиқ майдонларда ўстириладиган ўсимлик турларини уларга таъсир этувчи омилларга кўра ёруғсевар, соясевар гулли, манзарали ўсимликларни экишни ва уларни парваришлашни билиш;

ўғитлашни, гулли ва манзарали ўсимликларни кўпайтиришни билиш;

кўчат етиштиришни билиш.



§ 12. Доривор ўсимликлар йиғувчиси


31. Доривор ўсимликлар йиғувчиси касбининг касбий фаолият объектларига доривор ўсимликларни теришда фойдаланиладиган жиҳозлар, доривор ўсимликлар, гербариглар, қуритиш учун стеллажлар, қадоқлаш материаллари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига доривор ўсимликларни турларини ажратиши, доривор ўсимликларни йиғишда қўлланиладиган жиҳозлардан фойдаланиш, доривор ўсимликларни териш, йиғиш, қуритиш ва сақлаш, доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш киради.


32. Доривор ўсимликлар йиғувчиси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

доривор ўсимлик турларини, уларни йиғиш муддатларини билиш;

заҳарли ўсимликлар билан ишлашда эҳтиёткорлик қоидаларини, хавфсизлик чораларини билиш;

доривор ўсимликларни аниқлаш йўлларини ва аниқлагичдан фойдаланиш қоидаларини билиш;

доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш йўлларини билиш;

амалий фаолиятида доривор ўсимликларни йиғишда қўлланиладиган жиҳозлардан фойдаланишни билиш;

доривор ўсимликларни шифобахш хусусиятларига кўра шифобахш қисмларини йиғишни, қуритишни, қадоқлашни ва сақлашни билиш.



§ 13. Дурадгор


33. Дурадгор касбининг касбий фаолият объектларига ёғоч маҳсулотлари, дурадгорлик жиҳозлари, мосламалар, турли материаллардан тайёрланган конструкция ва деталлар, ўлчаш асбоблари, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турлари ёғоч материалларни режалаш, кесиш ва эгиш, дастгоҳларда ва қўл асбобларида уларга ишлов бериш, дурадгорлик материалларини режалаш, дастгоҳ ва қўл асбобларида кесиш ва қирқиш, пармалаш, арралаш, дурадгорлик деталларни бириктириш, дастгоҳларда фрезалаш, силлиқлаш, дурадгорлик буюмларни ясаш киради.


34. Дурадгор касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

ёғоч материалларни режалаш, кесиш ва эгиш, дастгоҳларда ва қўл асбобларида уларга ишлов беришни билиш;

дурадгорлик асбоб-ускуна, мослама ва дастгоҳларидан фойдаланишни билиш;

ёнғин, электр ва техника хавфсизлиги қоидаларини, санитария ва гигиена қоидаларини билиш;

дурадгорлик анжомлари турлари ва вазифаларини билиш;

нақш тушириш, нақшни қирқиш ва жойлаштириш усулларини, ёғочга ишлов беришни билиш;

маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 14. Дўппидўз


35. Дўппидўз касбининг касбий фаолият объектларига ипак ип билан тикилган болалар дўппилари, эркаклар дўппилари, аёллар дўппилари, рангли иплар билан тикилган декоратив композициялар, зардўзий ва попоп дўппилар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига дўппи тикиш учун нақш композицияларини лойиҳалаш, дўппи тикиш учун нақш ва мавзули композициялар тузиш, нақшларни қирқиш ва матога тикиш, зардўзи дўппиларни гулдўзи ва попоп усулларида тикиш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш киради.


36. Дўппидўз касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

дўппидўзлик маҳсулотларига мос матолар турларини, мулина иплар, нақш гуллари турларини билиш;

композиция асосларини билиш;

нақшни картон қоғозга тушириш, қирқиш ва матога тикиш усулларини билиш;

ранглар уйғунлигини ва уларни тўғри танлашни билиш;

тикиш анжомлари турлари ва вазифаларини билиш;

дўппидўзлик маҳсулоти турига мос композициясини яратишни билиш;

дўппидўзлик маҳсулотининг лойиҳасини чизишни билиш;

матога композицияни тўғри жойлаштиришни билиш;

зардўзлик гуллари нусхасини тайёрлашни, уларни қирқиш ва жойлаштиришни билиш;

зардўзлик гуллари турларини, улардан дўппидўзлик маҳсулотига мосини танлашни ва қўллашни, тикиш жараёнида усулларни тўғри танлашни билиш;

буюртмага мувофиқ талаб даражасида тикишни билиш;

дўппидўзлик маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларни қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 15. Ёғоч ўймакори


37. Ёғоч ўймакори касбининг касбий фаолият объектларига ёғоч ўймакорлик асбоблари, нақшлар тўплами, ёғоч ўймакорлик билан қилинган кичик ўлчамдаги сувенирлар, ёғоч ўймакорлик билан қилинган кичик ўлчамдаги уй-рўзғор буюмлари, ёғоч ўймакорлик билан қилинган декоратив композициялар, ёғоч ўймакорлик ишланма ва маҳсулотлари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига ёғоч ўймакорлик билан қилинган уй-рўзғор буюмлари учун нақш композицияларини лойиҳалаш, ёғоч ўймакорлик билан қилинган уй-рўзғор буюмлари учун нақш ва мавзули композициялар тузиш, ёғоч ўймакорлик нақшларни қилиш, уй-рўзғор буюмларини ёғоч ўймакорлик усулида безаш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш киради.


38. Ёғоч ўймакори касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

ёғоч ўймакорлик турларини, ёғоч ўймакорлик нақш турларини билиш;

композиция асосларини, нақшни картон қоғозга тушириш усулларини билиш;

ранглар уйғунлигини ва уларни тўғри танлашни, ёғоч ўймакорлик анжомлари турлари ва вазифаларини, ёғоч ўймакорлик усулларини билиш;

ёғоч ўймакорлик маҳсулотининг вазифасига мос нақш турини танлашни билиш;

ёғоч ўймакорлик маҳсулоти турига мос композиция яратишни билиш;

ёғоч ўймакорлик маҳсулотининг лойиҳасини чизишни билиш;

ёғоч ўймакорлик композициясини тўғри жойлаштиришни билиш;

ёғоч ўймакорлик гуллари тархини тайёрлашни, уларни қирқиш ва жойлаштиришни билиш;

буюртмага мувофиқ талаб даражасида маҳсулот тайёрлашни билиш;

ёғоч ўймакорлик маҳсулоти сифатини баҳолашни, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 16. Заргар


39. Заргар касбининг касбий фаолият объектларига заргарлик асбоб-ускуналари, маиший заргарлик буюмлари, тарихий заргарлик буюмлари, миллий заргарлик буюмлари, замонавий заргарлик буюмлари, таъмирлашга муҳтож заргарлик буюмлари, уй интерьерида заргарлик буюмлари (сувенирлар) киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига қадимий тарихий заргарлик буюмларини таъмирлаш; интерьерда бадиий безаш ва уларни таъмирлаш, заргарлик буюмларига мос композицияли лойиҳалар чизиш, миллий ва замонавий заргарлик буюмларини ясаш ва таъмирлаш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш киради.


40. Заргар касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

заргарлик ишларига оид нақшларни чизишни, нақшлардан композиция қилишни билиш;

рангли металлар ва заргарлик тошлари ҳақидаги тушунчаларни билиш;

заргарликка оид иш қуроллари билан ишлашни билиш;

заргарлик буюмларини таъмирлашни билиш;

тур хил маиший буюмларга ишлов беришни билиш;

заргарлик буюмларига ишлов беришда металлардан тўғри фойдаланишни билиш;

ишлаб чиқариладиган заргарлик маҳсулотларини сифат даражасига ажратишни билиш.



§ 17. Зардўз


41. Зардўз касбининг касбий фаолият объектларига зардўзлик асбоблари, корчўп, матолар, иплар, нақшлар тўплами, зар билан тикилган кичик ўлчамдаги сувенирлар, уй-рўзғор буюмлари, декоратив композициялар, зардўзий либослар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига уй-рўзғор буюмлари учун нақш композицияларини лойиҳалаш, уй-рўзғор буюмлари учун нақш ва мавзули композициялар тузиш, нақшларни қирқиш ва матога қавиш, уй-рўзғор буюмлари ва кийим-кечакларни гулдўзи усулида тикиш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш.


42. Зардўз касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

зардўзлик маҳсулотларига мос матолар, зар иплар, нақш гуллари турларини билиш;

нақш композицияси асосларини билиш;

нақшни картон қоғозга тушириш, қирқиш ва матога қавиш усулларини билиш;

ранглар уйғунлигини ва уларни тўғри танлашни билиш;

тикиш анжомлари турлари ва вазифаларини билиш;

тикиш усулларини билиш;

зардўзлик маҳсулоти турига мос композициясини яратишни, уни матога тўғри жойлаштиришни билиш;

зардўзлик маҳсулотининг лойиҳасини чизишни билиш;

зардўзлик гуллари тарҳини тайёрлашни, уларни қирқиш ва жойлаштиришни билиш;

буюртмага мувофиқ талаб даражасида зардўзлик маҳсулотларини тикишни билиш;

зардўзлик маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 18. Иссиқхона ишчиси


43. Иссиқхона ишчиси касбининг касбий фаолият объектларига иссиқхона, мевали ва манзарали дарахт турлари, сабзовотлар, гуллар, боғдорчиликда қўлланиладиган асбоб-ускуналар, махсус кийимлар, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига ерга ишлов бериш, кўчатларни уруғидан ва қаламчасидан кўпайтириш, дарахтларни пайвандлаш ва шакл бериш, кўчат етиштириш, ўсимликларни парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, иссиқхона ҳароратини назорат қилиш, ҳосилни териш ва сақлаш киради.


44. Иссиқхона ишчиси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

боғдорчиликда иссиқхона шароитини билиш;

иссиқхона боғдорчилигида қўлланиладиган асбоб-ускуналарни билиш ва фойдалана олишни билиш;

ёнғин, электр ва техника хавфсизлиги қоидаларини билиш;

цитрус, резавор мевалар ҳамда ток дарахти ҳақида маълумотларни билиш;

ўсимликларни кўпайтириш технологиясини, илдизлашув жараёнини кучайтириш усулларини билиш;

пайванд қилиш, шакл бериш усуллари ва турларини билиш;

ўсимлик касалликлари ва зараркунандалари ва уларга қарши курашни билиш;

ҳосилни териш ва сақлаш усулларини билиш;

ерга ишлов беришни билиш;

ўсимликларни уруғидан ва қаламчасидан кўпайтиришни билиш;

ҳосилни териш ва сақлашни билиш;

аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 19. Каштачи


45. Каштачи касбининг касбий фаолият объектларига каштачилик лойиҳалари, рангли иплар, махсус матолар, дастгоҳ ва махсус иш асбоблари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига каштачилик лойиҳаларини чизиш, каштачилик ишларини лойиҳалаш, қоғозга чизилган лойиҳаларни ранг тусини аниқлаган ҳолда турлаш, мавзули иш ҳажмини танлаш, мустаҳкам дастгоҳ тайёрлаш, дастгоҳга махсус матони тортиш, каштани иплар ва махсус иш асбоб-ускуналари ёрдамида тикиш, рангли иплар ёрдамида турли мавзулардаги ишларини тикиш, маиший жиҳозларни кашталар билан безаш.


46. Каштачи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

каштачилик асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланишни билиш;

нақш композицияларини яратишни ва тўғри жойлаштиришни билиш;

каштачиликда ишлатиладиган кашта нақшларини яратишни билиш;

уй-рўзғор буюмларига лойиҳа эскизлар яратишни билиш;

маиший ҳаётда бевосита қўлланиладиган кашта буюмларининг лойиҳаларини, композицион гулларини жойлашни билиш;

чок турларини тикишни, тикиш технологиясини танлашни, танланган лойиҳаларда чокларни қўллашни билиш;

мавзули композицияни лойиҳалаш, матога жойлаштиришни билиш;

каштада камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 20. Кафелчи


47. Кафелчи касбининг касбий фаолият объектларига пардозлаш (кошинлаш, мозаика, мармар ва бошқа материалларни қоплаш) ишларини бажаришда ишлатиладиган материаллар, қоришма, елим, кафел ёпиштириш асбоб-ускуналари, кошинлаш ишлари махсус асбоблари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига сопол плитка, табиий ва сунъий тошлардан девор конструкцияларини териш, қоплаш ҳамда безаш, кошин, варақсимон, шитсимон, панелсимон ва профилли тузилмаларни пардозланадиган юзаларга қоришма, елим ёки қуруқ ҳолда турли қотиргич ашёлар билан бириктириш ёки қоплаш, қўлда бажариладиган кошинлаш ишларида махсус асбоблардан фойдаланиш, девор ва бошқа юзаларни табиий тош, сопол, глазурланган сопол, мозаика, керамика материаллари билан қоплаш киради.


48. Кафелчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

кошинлаш, мозаика, мармар ва юзаларни турли материаллар билан қоплашда ишлатиладиган материаллар турлари, хоссалари ва вазифалари, материаллар сифатини билиш;

пардозлаш (кошинлаш, мозаика, мармар ва бошқа материалларни қоплаш) ишларини бажаришда ишлатиладиган материалларни иш жараёнига тайёрлаш усулларини билиш;

кошинлаш, мозаика, мармар юзаларни қоплаш ва жило бериш ишлари технологиясини билиш;

кошинлаш, мозаика, мармар юзаларни қоплаш ва жило бериш ишларида қўлланиладиган асбоб-ускуналарнинг тузилиши ва вазифаларини билиш;

меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишни билиш;

лойиҳа ҳужжатларига асосан материалларни танлаш ва саралашни билиш;

технологик харита ва лойиҳа ҳужжатлари билан ишлашни билиш;

кошинлаш, юзаларни мозаика, мармар билан қоплаш ва жило бериш ишларини амалга оширишни билиш;

материаллар сарфи ва бажарилган ишлар ҳажмини ҳисоблашни билиш;

маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 21. Котиб(а)


49. Котиб(а) касбининг касбий фаолият объектларига замонавий иш юритиш учун зарур бўлган техника воситалари, иш ҳужжатлари, меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига офис техникаларидан фойдаланиш, интернет тармоғида ишлаш, иш юритишнинг давлат талабларини билиш ва уларни амалда қўллаш, учрашув ва йиғилишларни ташкил этиш, раҳбарнинг хизмат сафари ҳужжатларини расмийлаштириш учун турли чипталар ва меҳмонхоналарни бронь қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш, муомала маданияти, ташкилий ишларни бажариш, компьютер дастурларида (Microsoft Office Word, Excel) ишлаш киради.


50. Котиб(а) касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

иш юритишнинг давлат талабларини билиш;

раҳбар ҳузурига келганларни муомала талабларига (этикет) риоя қилган ҳолда қабул қилишни билиш;

телефонда сўзлашиш этикетига риоя қилган ҳолда қўнғироқларга жавоб бериш ва қўнғироқларни амалга оширишни билиш;

офис техникаларидан тўғри ва самарали фойдаланишни билиш;

иш юритиш, кирувчи ва чиқувчи хат ва корреспонденциялар билан ишлашни билиш;

учрашув ва йиғилишларни ташкил этишни билиш;

раҳбарнинг хизмат сафари ҳужжатларини расмийлаштиришни, чипталар ва меҳмонхоналарни бронь қилишни билиш;

офис учун канцелярия молларига буюртма бериш тартибини билиш;

ташкилот тузилмаси, раҳбарияти, ходимлари ва уларнинг исм-фамилияси, функционал вазифалари тўғрисидаги барча маълумотларни билиш;

давлат тилида ёки бошқа бирор чет тилида имловий, грамматик ва стилистик хатоларга йўл қўймасдан ишлашни билиш.



§ 22. Компьютер ва дастурий таъминотлар

ҳамда офис жиҳозларини ўрнатувчи ва уларга

техник хизмат кўрсатувчи


51. Компьютер ва дастурий таъминотлар ҳамда офис жиҳозларини ўрнатувчи ва уларга техник хизмат кўрсатувчи касбининг касбий фаолият объектларига шахсий компьютерлар ва офис жиҳозларини йиғиш ва эҳтиёт қисмларга ажратиш учун керакли асбоблар, шахсий компьютерлар ва офис жиҳозларига хизмат кўрсатиш хом ашёлари, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига шахсий компьютерларни йиғиш, дастурий таъминот ўрнатиш ва созлаш, шахсий компьютерлар профилактикаси, компьютерларнинг қўшимча қурилмаларини ўрнатиш ва кичик тузатишлар, офис жиҳозларини ўрнатиш, офис жиҳозларининг дастур қисмларини созлаш керади.


52. Компьютер ва дастурий таъминотлар ҳамда офис жиҳозларини ўрнатувчи ва уларга техник хизмат кўрсатувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

амалий фаолиятида шахсий компьютер қисмларини ўрнатишни билиш;

ташқи қурилмаларни улаш, термопастани алмаштиришни билиш;

шахсий компьютернинг носоз қисмларини аниқлаш ва ўзгартиришни билиш;

шахсий компьютер модернизациясини билиш;

турли офис техникасини ўрнатиш, лазер ва пуркагичли принтерларни ҳамда кўп функцияли қурилма, сканерларни ўрнатишни билиш;

драйверларни ўрнатишни билиш;

компьютер ва унинг қўшимча қурилмаларининг носозликларини аниқлаш ва созлашни билиш.



§ 23. Компьютер оператори


53. Компьютер оператори касбининг касбий фаолият объектларига ички ва глобал тармоққа уланган шахсий компьютерлар, проектор, проектор учун экран, лазер билан кўрсатувчи таёқча, интерактив доска, махсус дастурлар тўплами, UPS қурилмаси, модем, шахсий компьютер тизимли блоки, мультимедия воситалари, Wеb камера, принтер, сканер, факс, махсус дастурлар тўплами, Wi-fi адаптер киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига компьютерда матн киритиш, компьютер дастурларни ўрнатиш, маълумотлар базаси билан ишлаш, жадваллар билан ишлаш, компьютер ва компьютер тизимларини монтаж қилиш, қўшимча қурилмалар билан ишлаш, уларни созлаш.


54. Компьютер оператори касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

компьютер архитектурасини, тизимли блок (кейс) тузилишини билиш;

компьютер дастури иш фаолияти носозликларини қидириш ва бартараф этишни қоидаларини билиш;

шахсий компьютер клавиатурасидаги тугмалар гуруҳи ва уларнинг вазифаларини билиш;

Windows операцион тизимининг тузилиши, хусусият ва имкониятларини билиш;

Microsoft Office интеграллашган пакетлари билан ишлашни, унинг қўшимча имкониятларини билиш;

антивирус дастурларининг турларини, ишлаш принципини, созлаш турлари ва улар билан ишлаш тартибини билиш;

шахсий компьютерларни тестлаш ва диагностика қилиш усулларини билиш;

тақдимот ва фотоальбомлар яратишнинг технологик босқичларини билиш;

оптик дискларга ёзиш дастурларини билиш;

мультимедиали дастур воситаларини билиш;

интернет таркибидаги дастурий воситаларни билиш;

компьютер техникасини ўрнатишнинг санитар-гигиеник талабларини, техника хавфсизлиги қоидаларини билиш;

матнли ҳужжатлар ва электрон жадваллар билан ишлашни билиш;

архив дастурлари билан ишлашни билиш.



§ 24. Кулол


55. Кулол касбининг касбий фаолият объектларига совға буюмлари, маиший буюмлар, бадиий таъмирлашга муҳтож буюмлар ва кулолчилик маҳсулотлари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига лой турлари ва бўёқ турлари билан ишлаш қоидаларига амал қилиш, жиҳозларни фойдаланишга тайёрлаш, махсус асбоб-ускуналар тайёрлаш, майда турдаги совға буюмларини ясаб, уларга бадиий безак ишларини бажариш, лой турини танлаш, ҳар хил турдаги ва ҳажмдаги кўза, лаган ва шунга ўхшаш маиший буюмларини қолипини олиш, қолипдан чиқариб тўғри ясаш киради.


56. Кулол касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

хом ашё ва маҳсулотларга дастлабки ишлов бериш усулларини билиш;

хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария-гигиена қоидаларини билиши ва риоя қилишни билиш;

касбий вазифаларни самарали амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни қидиришни билиш;

касбий фаолиятида ахборот-коммуникацион технологияларини самарали қўллашни билиш;

амалий фаолиятида мураккаб бўлмаган лойиҳаларни чизишни билиш;

мавзули композицияни тўғри лойиҳалашни билиш;

лойда мавзули композицияни ясаш, пардозлашни билиш;

кулолчиликдаги афзалликлар ва камчиликларни, рангларни тўғри танлашни билиш;

махсус лой ва асбоб-ускуналарни ишлатишни билиш;

лойиҳа устида ишлаш ва композиция тузишни билиш;

талаб даражасида кулолчилик маҳсулотларини ясашни, аниқланган камчиликларини бартараф этишни билиш.



§ 25. Кўкаламзорлаштирувчи


57. Кўкаламзорлаштирувчи касбининг касбий фаолият объектларига мевали ва манзарали дарахтлар, буталар, гуллар ва бошқа ўсимликлар, кўкаламзорлаштириш жиҳозлари, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига ерни танлаш, тўғри тайёрлаш, кўчатларни ўтказиш, кўчатларни тўғри тартибда суғориш, уларни зараркунандалардан асраш, уларни тегишли тартибда оқлаш, дарахтларга ўз вақтида шакл бериш, дарахтларнинг касалликларини даволаш киради.


58. Кўкаламзорлаштирувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

ерга ишлов беришни билиш;

экиладиган дарахт, гул ва ўсимлик турларига қараб ер ҳозирлашни билиш;

ерни суғориш ва намлантириш ва экишга тайёрлаш ишларини билиш;

мавсумий соғлом гул кўчатларини танлаб олиш ва экишга тайёрлашни билиш;

экилган дарахт, гул ва ўсимликларни суғориш ишларини билиш;

ўсимликларни ёмғирлатиб суғоришни билиш;

ёш дарахт, гул ва ўсимликларни парваришлаш ишларини билиш;

бир йиллик гуллар ҳақида маълумотга эга бўлиш ва уларга қўлда ишлов беришни билиш;

экилган ўсимликларни парваришлаш, сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 26. Мебель ишлари устаси


59. Мебель ишлари устаси касбининг касбий фаолият объектларига мебеллар, мебель ясаш ва таъмирлаш жиҳозлари, йиғиш учун мосламалар, турли материаллардан тайёрланган конструкция ва деталлар, ўлчаш асбоблари, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига мебель материалларини режалаш, дастгоҳ ва кўл асбобларида кесиш, пармалаш, арралаш, мебель деталларни бириктириш, дастгоҳларда фрезалаш, силлиқлаш, мебель буюмларини ясаш, мебелни таъмирлаш киради.


60. Мебель ишлари устаси касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

мебель ясаш ва таъмирлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, мослама ва дастгоҳлар турларини ва улардан фойдаланишни билиш;

пармалаш ва ўйиш дастгоҳларнинг тузилиши, турлари, вазифалари тўғрисида умумий тушунчаларни билиш;

бир ва кўп шпинделли тик ва ётиқ пармалаш дастгоҳлари тузилиши турлари, вазифалари ўзига хос томонлари ҳақида умумий маълумотларни билиш;

амалий фаолиятида мураккаб бўлмаган чизмаларни ўқишни билиш;

ўлчов асбобларни танлашни билиш;

деталларни ўлчашни, ёғочга ишлов бериш учун режалашни билиш;

хом ашёларни тилишга тайёрлаш ва тилинган материалларни бичишни билиш;

ёғочга қўл асбоблари ёрдамида ишлов бериш, елимлаш бириктириш, эгиш, ёғочларни бичишни билиш;

бичиш аниқлиги ва цехларда иш ўринларини ва ишлаб чиқариш жараёнини кетма-кет ташкил қилишни билиш;

мебель буюмларини ясаш (мебель дераза блоклари, мебель эшик блоклари) ёғоч қисмларини ўзаро бириктириш, дастгоҳларда турли дурадгорлик операцияларини амалга оширишни билиш;

маҳсулот сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 27. Миллий таомлар ошпази


61. Миллий таомлар ошпази касбининг касбий фаолият объектларига турли типдаги ошхона, кафе, ресторан жиҳозлари ва идиш товоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, тарози турлари, назорат-ўлчов асбоблари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига таом тайёрлаш учун иш ўрнини ташкил этиш ва асбоб-ускуналарини танлаш, жиҳозларни фойдаланишга тайёрлаш, хавфсизлик техникаси ва санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, таом тайёрлаш учун хом ашёни миқдор ва сифатига қараб тайёрлаш, хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни дастлабки ишлов беришга тайёрлаш ва дастлабки ишлов бериш, тайёрланиши мураккаб бўлмаган миллий суюқ, қуюқ, совуқ ва газак таомларни тайёрлаш, миллий иссиқ, ширин ва салқин ичимликлар тайёрлаш киради.


62. Миллий таомлар ошпази касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

таом турларини, таом тайёрлаш учун хом ашёни миқдор ва сифатига қўйилган гигиеник талабларни билиш;

хом ашё ва маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш усулларини, ярим тайёр маҳсулотларини тайёрлашни билиш;

гўшт, парранда, балиқ, сабзавот, ёрма ва бошқа маҳсулотларни таом тайёрлаш учун механик ва пазандалик ишловини бериш йўлларини билиш;

хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария-гигиена қоидаларини билиши ва риоя қилиш;

технологик асбоб-ускуналар, назорат-ўлчов асбоблари, жиҳозларининг турларини ва улардан фойдаланиш йўлларини билиш;

таом тайёрлаш учун хом ашёни миқдор ва сифатига қараб тайёрлашни билиш;

таом тайёрлаш учун механик ва иссиқлик (электр, газ, олов ва электрон) жиҳозларни ва назорат-ўлчов асбобларидан фойдаланишни билиш.



§ 28. Муқоваловчи


63. Муқоваловчи касбининг касбий фаолият объектларига матбаа ашёлари, ярим фабрикатлар ва босишдан кейинги ишлаб чиқарилган тайёр матбаа маҳсулотлари, брошюралаш ва муқовалаш ускуналари, брошюралаш ва муқовалаш жараёнлари параметрлари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига варақларни буклаш, китоб тахламларини йиғиш, китоб тахламларини маҳкамлаш, босма нашрларга қўшимча элементларни бирлаштириш, китоб тахламани жилдга бирлаштириш, муқова тавақаларини тайёрлаш, тахламни муқовага ўрнатиш, китоблар, папкалар, оқ қоғоз ва бланка маҳсулотларини тайёрлаш бўйича алоҳида муқовалаш жараёнларини бажариш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш киради.


64. Муқоваловчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

китоблар, муқова қопқоқлари, папкалар, оқ қоғоз ва бланк буюмларини тайёрлаш бўйича технологик жараёнларни билиш;

материалларга ва ярим тайёр маҳсулотларга техник талабларни, буклаш турлари, букиш машиналарини ишлаш тамойили ва технологиясини, букланган дафтарларни сифатига қўйиладиган талабларни билиш;

дафтарларни йиғиш турлари, қўлда ва машинада йиғиш технологияси билиш;

босма нашрларни маҳкамлаш турлари ва усуллари, босма нашрларни қўлда маҳкамлаш технологияси, босма нашрларни қурилмаларда маҳкамлаш технологиясини билиш;

қирқиш қурилмаларининг турлари, бир ва уч пичоқли қирқиш машиналарда ишлаш техникасини, қўшимча элемент турлари ва тузилмалари, қўшимча элементларини тайёрлаш технологиясини, жилд турлари ва тавсифлари, нашрларни жилдга бирлаштириш технологияси ва қурилмаларини билиш;

тахламларини жилдга бирлаштиришни билиш;

муқова тавақалари турлари, мўлжалланиши, тузилмаси ва технологик тавсифлари, муқова тавақаларини йиғиш кетма-кетлиги, тахламларини муқова тавақасига ўрнатиш усулларини билиш;

муқовага ўрнатиш қурилмалари, тахламларини муқова тавақаларига қўлда ва машинада ўрнатиш технологиясини билиш;

қоғознинг ҳажми ва зичлигига боғлиқ ҳолат блок корешогини думалоқлаш режимларини билиш;

тахлам корешогини фальцларини букиш операциялари; тахлам корешогини қўлда ва машинада думолоқлаш технологияси, нашр чидамлигига ҳамда муқова жилдни тахлам билан мустаҳкам боғланишига таъсир этувчи кўрсаткичлар, нашрларни қадоқлаш усулларини билиш;

қўлда ва машинада варақларни букишни билиш;

дафтарларни пресслашни билиш;

чизиқлаш ва перфорация операцияларини билиш;

сим ва ип билан тикишни билиш;

елимли маҳкамлашни билиш;

тахламларни жилдга қўлда ва машинада бирлаштиришни билиш;

муқова тавақалари учун материалларни тайёрлашни билиш;

қўлда муқова тавақаларини тайёрлашни билиш;

муқова четларини букишни билиш;

тахламларни муқова тавақаларига қўлда ва матбаа қурилмаларида ўрнатишни билиш;

китобларга ишлов бериш операцияларини мустақил бажаришни билиш.



§ 29. Мобиль телефонларни таъмирловчи


65. Мобиль телефонларни таъмирловчи касбининг касбий фаолият объектларига жиҳозларни йиғиш учун мосламалар, турли мобиль телефонлар, деталлар ва асбоб-ускуналар, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига мобиль телефонларни очиш, уларни тозалаш, металларни қўл асбоблари билан кесиш ва қирқиш, тўғрилаш ва эгиш, металларни эговлаш ва пармалаш, ташқи ва ички резбаларни кўл асбоблари ёрдамида кесиш, металларни бир-бирига бириктириш (кавшарлаш, елимлаш ва парчинлаш) ҳамда турли бирикмалар орқали йиғиш киради.


66. Мобиль телефонларни таъмирловчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

мобиль телефонларнинг тузилишини ва ишлаш тамойилларини билиш;

касбий фаолиятида ахборот-коммуникацион технологияларни қўллашни билиш;

техника, электр ва ёнғин хавфсизлик қоидаларини билиш;

мобиль телефонларни таъмирлаш воситаларидан фойдаланишни билиш;

мураккаб бўлмаган чизмаларни ўқишни билиш;

ўлчов асбобларни танлашни ва деталларни ўлчашни билиш;

мобиль телефондаги камчиликларни бартараф қилишни билиш.



§ 30. Наққош


67. Наққош касбининг касбий фаолият объектларига дўкон, наққошлик асбоблари, нақшлар тўплами, нақш билан бажариладиган кичик ўлчамдаги сувенирлар, нақш билан бажарилган кичик ўлчамдаги уй-рўзғор буюмлари, нақш билан бажарилган декоратив композициялар, нақш билан бажарилган буюмлар, наққошлик санъатида ишлатиладиган асбоб-ускуналар, наққошлик буюмларини безаш усуллари, наққошликда ишлатиладиган бўёқлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига наққошлик санъатида ишлатиладиган хом ашёлар ва асбоб-ускуналардан мустақил фойдаланиш, бадиий безалган буюмларни сифатларга ажратиш, наққошлик буюмларини турли усулларда бўяш, ясалган буюмлар кўргазмасини ташкил этиш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш киради.


68. Наққош касбининг таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

наққошлик маҳсулотлари, нақш гуллари турларини, композиция асосларини билиш;

нақшни картон қоғозга тушириш усулларини билиш;

ранглар уйғунлигини ва уларни тўғри танлашни билиш;

наққошлик усталари фаолияти ва уларнинг иш услубларини қўллай олишни билиш;

наққошлик санъати тарихини билиш;

наққошлик санъатида ишлатиладиган асбоб-ускуналар турлари ва вазифаларини билиши, улардан фойдалана олишни билиш;

наққошлик буюмларини безаш усулларини билиш;

наққошлик маҳсулоти турига мос композициясини яратишни билиш;

буюмга композицияни тўғри жойлаштиришни билиш;

наққошлик гуллари тархини тайёрлашни, уларни қирқиш ва жойлаштиришни билиш;

наққошлик усуллари турларини, улардан наққошлик маҳсулотига мосини танлашни ва қўллашни билиш;

буюртмага мувофиқ талаб даражасида наққошлик маҳсулотларини тайёрлашни билиш;

наққошлик маҳсулоти сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 31. Новвой


69. Новвой касбининг касбий фаолият объектларига новвойчилик жиҳозлари, ун элаш, хамир қориш, тарозида тортиш, хамирни бўлакларга бўлиш, зувала тугиш, хамирни тиндириш, шакл бериш, хом ашё учун мосламалар, хамирни пишириш учун мосламалар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига иш ўрнини режалаш, жиҳозларни тартиблаш, ун ва хом ашёларни қўлда тайёрлаш, хамир қориш, тайёр хамирни бўлакларга бўлиш, қўлда зувала тугиш, тиндириш ва ясаш, пиширишга тайёрлаш ҳамда пишириш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш киради.


70. Новвой касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария-гигиена қоидаларини, иш ўрнини ташкил қилишни билиш;

механик ва иссиқлик жиҳозларини иш ҳолатига тушириш ва тўхтатиш тартибини билиш;

технологик асбоб-ускуналар, назорат-ўлчов асбоблари, жиҳозларининг турлари ва улардан фойдаланиш йўлларини билиш;

хамир тайёрлаш учун хом ашёни миқдор ва сифатига қараб тайёрлашни билиш;

хом ашё ва маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш, ярим тайёр маҳсулотларини тайёрлаш тартибини билиш;

ун, крахмал, шакар, асал, патокага ишлов беришни билиш;

тухум ва тухум маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотларига ишлов беришни билиш;

сариёғ, маргарин ва масаллиқларни қовуриш учун ишлатиладиган ёғларни технологик жараён учун тайёрлашни билиш;

хамир кўпиртиргичга ишлов беришни билиш;

ундан тайёрланадиган нон маҳсулотлари учун ишлов беришни билиш;

нон маҳсулотларнинг ичига солинадиган масаллиқларни тайёрлашни билиш;

хамир турлари ва уни кўпиртириш усулларини билиш;

тайёрланиши мураккаб бўлмаган новвойчилик маҳсулотларини тайёрлаш технологияларини ва тайёрлаш босқичларини билиш;

новвойчилик маҳсулотларини тайёрлаш учун механик ва иссиқлик (электр, газ, олов ва электрон) жиҳозларни, шунингдек, назорат-ўлчов асбобларини ишлата олишни билиш;

иш жойини ташкил қилиш ва техника хавфсизлиги, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилишни билиш;

асосий ва қўшимча хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларини миқдор ва сифатига қараб тайёрлашни билиш;

техник, электр ва электрон тарозилардан фойдаланишни билиш;

хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш ва ярим тайёр маҳсулотлар тайёрлашни билиш;

ундан тайёрланадиган нон маҳсулотлари учун ярим тайёр маҳсулотлар тайёрлашни билиш;

хамир кўпиртиргичларни технологик жараён учун тайёрлашни, хамирни кўпиртириш усулларини билиш;

хамир турлари ва уни кўпиртириш усулларини билиш;

новвойчилик ярим тайёр маҳсулотларини тайёрлашни билиш.



§ 32. Официант


71. Официант касбининг касбий фаолият объектларига ресторан, кафе, бар, ошхона анжомлари, ёрдамчи анжомлар, ресторан, кафе, бар, ошхона идиш-товоқлари, салфетка-дастурхонлари, ресторан, кафе, бар, ошхона мебеллари ва жиҳозлари, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига мижозлар билан муомала қилиш, столларни безатиш, меню ишлаб чиқиш ва тақдим этиш, таом ва ичимликлар хусусиятларини билиш, буюртмалар қабул қилиш, столга таом ва ичимликлар тортиш, мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш киради.


72. Официант касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

амалий фаолиятида мижозлар билан муомала қилишни билиш;

салфетка ва дастурхонлар билан ишлашни билиш;

идишлар билан ишлаш техникаларини билиш;

таом ва ичимликлар хусусиятларини билиш;

мижозлар билан муомала маданиятини ва касб этикасини билиш;

столларни безатишни билиш;

меню ишлаб чиқиш ва тақдим этишни билиш;

буюртмалар қабул қилишни билиш;

столга таом ва ичимликлар тортишни билиш;

мижозлар билан ҳисоб-китоб қилишни мустақил бажариш кўникмаларини билиш.



§ 33. Парда тикувчи


73. Парда тикувчи касбининг касбий фаолият объектларига тикув машиналари, тикув машинаси қисмлари, дазмол, бичиш столи, дазмоллаш столи, йўрмалаш машинаси ва ўлчаш асбоблари, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига жиҳозларнинг турларини билиш, расм ва эскизларни тайёрлашда ишлатиладиган анжомларни ишлатиш, андоза турлари, андозага қўшилган қўшимчаларни билиш, андозаларда тегишли ёзув, чизиқ, тешикча ҳамда кертикларни белгилаш, газлама сифат ва сонини аниқлаш, технологик тушунтириш картасини ўқиш, деталга ишлов бериш усули кетма-кетлигини билиш, тикувчилик дастгоҳларда тикишни билиш, қўлланиладиган ускуна ва кичик мосламаларни ишлата олиш, намлаб иссиқлик орқали ишлов бериш турлари, жиҳозлари, ускуна ва мосламаларида ишлаш киради.


74. Парда тикувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

парда тикиш маҳсулотларига мос мато турларини, ип турларини, нақш гуллари турларини билиш;

композиция асосларини, нақшни картон қоғозга тушириш, қирқиш ва матога қавиш усулларини билиш;

ранглар уйғунлигини ва уларни тўғри танлашни билиш;

тикиш анжомлари турлари ва вазифаларини, тикиш усулларини билиш;

парда тикиш маҳсулоти турига мос композициясини яратишни билиш;

парда тикиш маҳсулотининг лойиҳасини чизишни билиш;

матога композицияни тўғри жойлаштиришни билиш;

парда тикиш усуллари турларини, буюртмага мувофиқ талаб даражасида тикишни билиш;

тикиш жараёнида усулларни тўғри танлашни билиш;

парда тикиш сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 34. Паррандачи


75. Паррандачи касбининг касбий фаолият объектларига паррандалар, инкубаторлар, хар хил турдаги махсус катаклар, махсус кийимлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига паррандаларни боқиш, парваришлаш, инкубаторни ишлатиш киради.


76. Паррандачи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

паррандаларнинг турига қараб, галалаб ва катакларда боқишни билиш;

инкубаторни ишлатишни билиш;

боқиладиган парранда турига қараб инкубаторларни танлашни билиш;

паррандалар касалликларини олдини олиш мақсадида ветеринария чора-тадбирларини ўтказишни билиш.



§ 35. Пиллачи


77. Пиллачи касбининг касбий фаолият объектларига қурт боқиш хонаси, стиляж, пилла қурти, тут барги, хонани иситиш воситалари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига пилла етиштириш учун хона танлаш ва жиҳозлаш, пилла қурти учун озуқа базасини тайёрлаш, пилла қуртини қабул қилиш, пилла етиштириш агротехникасига риоя қилган холда қуртларни боқиш, пилла қурти ривожини назорат қилиб бориш, пилла қурти касалликларини вақтида аниқлаш ва зарур чораларни кўриш, пилла етилганлигини аниқлаш, пиллани сифатли териш ва топшириш киради.


78. Пиллачи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

ипак қурти озуқа базасини ташкил қилишни билиш;

уруғ зотларини танлашни билиш;

қурт уруғини жонлантиришни билиш;

қурт боқиш хоналарини ва жиҳозларни тайёрлашни билиш;

қурт боқиш агротехникасини билиш,

пилла териш муддатини аниқлашни билиш;

пилла териш, навларга ажратиш ва қабул пунктларига топширишни билиш;

пиллани қабул қилиш, саралаш, сақлаш меъёрларини билиш;

зараркунандаларга қарши курашни билиш.



§ 36. Пойабзал таъмирловчи


79. Пойабзал таъмирловчи касбининг касбий фаолият объектларига пойабзал таъмирлаш ишчи столи, пойабзал таъмирлаш асбоб-ускуналари, пойабзал таъмирлаш хом ашёлари, чармлар, елимлар, иплар, тагликлар, пардозлаш материаллари, қолиплар жамланмаси киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига пойабзални тикиш, пошналарни таъмирлаш, пойабзал патагини алмаштириш, тановар астарлигини янгилаш киради.


80. Пойабзал таъмирловчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

пойабзал таъмирлаш ишчи ўринларини ташкил қилишни, пойабзал таъмирлашда ишлатиладиган асосий ва ёрдамчи асбобларни билиш;

пойабзал таъмирлашда ишлатиладиган устки ва таглик материалларни билиш;

пойабзал тановари ва пойабзални йиғиш технологик жараёнларини билиш;

пойабзални детал ва боғламларга ажратишни, пойабзал тановарини таглик билан бириктириш усулларини, пойабзални таъмирлаш учун ишлатиладиган чок турларини билиш;

пойабзал тановарини юза ва астар қисмларини, пойабзал таглигини, пошнали ва баланд пошнали пойабзаллар пошнасини таъмирлашни билиш;

пойабзални тайёрлаш ва таъмирлашда ишлатиладиган иситиш воситаларидан фойдаланишни билиш;

чарм-атторлик буюмларини таъмирлашни билиш;

тикиб таъмирланган пойабзални пардозлашни билиш;

меҳнатни ташкил қилишни ва бажариладиган ишни режалаштиришни билиш;

чарм резина ва полиуретан тагликларини, молнияли тақилмани таъмирлашни билиши, шунингдек пойабзални боғламларга ажратишни билиш;

сумка ва портфелларни, камарларни, спорт анжомларини таъмирлашни билиш;

таъмирланган пойабзал сифатини баҳолашни, аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 37. Полизчи


81. Полизчи касбининг касбий фаолият объектларига суғориладиган ва лалмикор полиз экин турлари, уларнинг уруғлари, полизчиликда қўлланиладиган асбоб-ускуналар, полизчиликда қўлланиладиган минерал ўғитлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига полиз экинлари экиш учун ер тайёрлаш ва ўғитлаш, ерга ишлов бериш ва экишга тайёрлаш, полиз экинларини экиш, полиз экинларини парваришлаш фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда маҳсулотлари билан қатнашиш киради.


82. Полизчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

полиз экинларининг ботаник таснифи ва навларини, полиз экинларининг морфологик ва биологик хусусиятларини, полизчиликда қўлланиладиган асбоб-ускуналарни, суғориладиган ерларда полиз экинлари етиштириш технологиясини, лалимикор ерларда полизчилик хусусиятларини, ҳосилни йиғиш, ташиш ва сақлаш усулларини билиш;

полиз экинлари навлари ва уларнинг уруғларини саралашни билиш;

экиш учун ер танлашни, тайёрлашни ва ўғитлашни билиш;

ерга ишлов бериш ва экишга тайёрлашни билиш;

полиз экинларини экишни ва парваришлашни билиш;

касаллик ва зараркунандаларга қарши курашни билиш;

ҳосилни йиғиш ва сақлашни билиш.



§ 38. Сантехник


83. Сантехник касбининг касбий фаолият объектларига ички сув таъминоти, ички канализация тизимлари, санитар-техник асбоблар, металлни кесишда ишлатиладиган механизмлар ва мосламалар, сантехника жиҳозлари, мосламалар, турли материаллардан тайёрланган конструкция ва узеллар, деталлар, ўлчаш асбоблари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турлари - лойиҳа чизмалари ва технологик ҳужжатлар билан ишлаш, сантехника қурилмалари ва жиҳозлари техник талабларини бажариш, сантехника жиҳозларини ўрнатиш, сантехника жиҳозларини таъмирлаш ишлари киради.


84. Сантехник касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

Сув айланиш ва сув билан иситиш тизимларини, сантехника жиҳозларини билиши;

турли материаллардан тайёрланган конструкция ва узеллар, деталларни, ўлчаш асбобларини билиш;

ёнғин, электр ва техника хавфсизлиги қоидаларини, санитария ва гигиена қоидаларини билиш;

техник, технологик ва меъёрий ҳужжатларни билиш;

амалий фаолиятида мураккаб бўлмаган чизмаларни ўқишни ҳамда чизмалар ёрдамида ишни бажаришни билиш;

сантехника жиҳозлари, мосламаларини ўрнатиш ва таъмирлаш ишларини мустақил бажаришни билиш.



§ 39. Сотувчи-кассир


85. Сотувчи-кассир касбининг касбий фаолият объектларига товарлар, савдо тарозилари, ўлчаш асбоблари, касса аппаратлари, қадоқлаш воситалари, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Сотувчи-кассир касбига мувофиқ касбий фаолият турларига савдо залларини, дераза витриналарини жиҳозлаш, товарларни сақлаш муддати ва вақтини назорат қилиш, савдо технологик жиҳоз ва инвентарни қабул қилиш ва ишлатиш, маҳсулотларни савдога тайёрлаш, савдо маҳсулотлари турини ажратиш ва маҳсулотларга буюртма бериш, бирламчи ҳисоб ҳужжатларини расмийлаштириш, ёнғин сигнализациясидан ва ёнғин ўчириш биринчи воситаларидан фойдаланиш, қўриқлаш воситаларидан фойдаланиш ва дўконни қоровулга топшириш, маҳсулотларни харидорларга кўрсатиш ва сотиш киради.


86. Сотувчи-кассир касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

савдо-технологик жараёнларни, товарлар ва уларнинг ассортиментини, товарларнинг истеъмол хусусиятларини билиш;

савдо бўлимлари ва уларнинг фаолиятини билиш;

электрон жиҳозлар билан ишлашни билиш;

харидорлар билан муомала маданиятини ва касб этикасини билиш;

товарларни савдо залига жойлаштириш қоидаларини билиш;

электрон жиҳозлар билан ишлашда техника хавфсизлиги, электр ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиш;

турли хил тарозиларда ишлашни, шу жумладан электрон назорат тарозилар ва уларнинг турларини билиш;

электрон принтерли тарозиларда чек рулонларини жойлаштиришни билиш;

савдо инвентарларидан фойдаланишни билиш;

товарларни савдо залига тайёрлашни ҳамда қадоқловчи жиҳозлар билан ишлашни билиш.



§ 40. Сувоқчи


87. Сувоқчи касбининг касбий фаолият объектларига сувоқчилик жиҳозлари, суваш учун ишлатиладиган материаллар, суваш учун турли қоришмалар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига сувоқчилик ишларини бажариш, сувоқчилик жиҳозларини ишлатиш, суваш учун юзаларни тайёрлаб ишлов бериш, суваш учун турли қоришмаларни тайёрлаш ва уларни ишлатиш, сувалган жойларни оддий ва сифатли пардозлаш, фаолият соҳасига тегишли кўрик ва тадбирларда қатнашиш киради.


88. Сувоқчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

сувоқчилик жиҳозларини ишлатишни, суваш учун юзаларни тайёрлашни, суваш учун турли қоришмаларни тайёрлаш ва улардан фойдаланишни, сувалган жойларни оддий ва сифатли пардозлаш усулларини билиш;

сувоқчилик маҳсулоти юзаларга ишлов беришига қараб танлашни билиш;

сувоқчилик ишлар сифатини баҳолашни билиш;

аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиши.



§ 41. Сут соғувчи


89. Сут соғувчи касбининг касбий фаолият объектларига соғин чорва турлари, сут соғиш аппаратлари, сут солинадиган идишлар, махсус кийимлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига сут соғиш, сутларни идишларга жойлаш киради.


90. Сут соғувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

соғин чорва турларини соғиш вақтларини билиш;

қўлда ёки сут соғиш аппаратларида сигир ва эчкиларни соғишни билиш;

сут соғиш аппаратларини ишлатишни билиш;

соғиладиган чорва турига қараб соғиш аппаратларини танлашни билиш;

соғиш даврида соғиладиган чорвани елинларида турли яра ёки шунга ўхшаш ветеринар хизматига муҳтожлик бор-йўқлигини аниқлашни билиш;

сут соғиш аппаратларини ювиш ва сақлашга қўйишни билиш.



§ 42. Тикувчи


91. Тикувчи касбининг касбий фаолият объектларига тикув ишлаб чиқариш корхоналари, тикувчилик цехлари, оилавий ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик, буюртма асосида тикиш киради.

Битирувчининг касбий фаолият турлари, жиҳозларнинг турларини билиш, расм ва эскизларни тайёрлашда ишлатиладиган анжомларни ишлатиш, андоза турлари, андозага қўшилган қўшимчаларни билиш, андозаларда тегишли ёзув, чизиқ, тешикча ҳамда кертикларни белгилаш, газлама сифат ва сонини аниқлаш, технологик тушунтириш картасини ўқиш, кийимга ишлов бериш усули кетма-кетлигини билиш, тикувчилик дастгоҳларида тикишни билиш, қўлланиладиган ускуна ва кичик мосламаларни ишлата олиш, намлаб иссиқлик орқали ишлов бериш турлари, жиҳозлари, ускуна ва мосламаларида ишлаш киради.


92. Тикувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

жиҳозларнинг турларини, махсус компьютер дастурларини билиш;

расм ва эскизларни тайёрлашда ишлатиладиган анжомларни ишлатишни билиш;

андоза турлари, андозага қўшилган қўшимчаларни, андозаларда тегишли ёзув, чизиқ, тешикча ҳамда кертикларни белгилашни билиш;

кийимга ишлов бериш усули кетма-кетлигини билиш;

тикиш анжомлари турлари ва вазифаларини билиш;

газлама сифат ва сонини аниқлашни билиш;

қўл чоклари турлари ва атамаларини билиш;

машина чоклари турлари ва атамаларини билиш;

технологик тушунтириш картасини ўқишни билиш;

тикувчилик дастгоҳларда тикишни билиш;

кийимга ишлов бериш усули кетма-кетлигини билиш;

газлама сифатини аниқлашни билиш;

андозаларда тегишли ёзув, чизиқ, тешикча ҳамда кертикларни белгилашни билиш;

буюртмага мувофиқ талаб даражасида тикишни билиш;

намлаб иссиқлик орқали ишлов бериш ускуна ва мосламаларида ишлашни билиш.



§ 43. Токарь


93. Токарь касбининг касбий фаолият объектларига токарлик дастгоҳлари, конструкторлик, техник, технологик ва меъёрий ҳужжатлар, ишлов беришда қўлланиладиган мосламалар, ишлов бериш ва назорат-ўлчов асбоблари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турлари-металларга ва турли материалларга ишлов беришда токарлик винт-қирқиш дастгоҳларини созлаш ва ростлаш, турли типдаги токарлик винт-қирқиш дастгоҳларида деталларга ишлов бериш, металларга ва турли материалларга ишлов беришда ишлов бериш ва назорат-ўлчов асбобларини танлашни билиши киради.


94. Токарь касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

металларга ишлов бериш дастгоҳларининг тузилишини, универсал ва махсус мосламаларни қўллаш қоидаларини билиш;

ўлчов-назорат асбоблари тузилишини, кесиш асбобларининг геометрик вазифаларини билиш;

электр хавфсизлик талабларини; металларга ишлов бериш дастгоҳларида ишлов беришда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини билиш;

токарлик дастгоҳларида турли кесиш асбоблари ва универсал мосламалар ёрдамида деталларга ишлов беришни билиш;

ташқи цилиндрик юзаларга, торецларга, конус юзаларга ишлов беришни билиш;

ички цилиндрик ва конус юзаларни пармалашни ва йўниб кенгайтиришни билиш;

плашка ва метчик ёрдамида ташқи ва ички резбалар қирқишни билиш;

токарлик дастгоҳларида резьба қирқувчи резец билан ташқи ва ички резбалар қирқишни билиш;

хизмат кўрсатаётган дастгоҳларини созлашни билиш.



§ 44. Фотограф


95. Фотограф касбининг касбий фаолият объектларига рақамли фото-видео камералар, компьютер, график дастурлар, рангли принтерлар, сканер, сунъий ёритиш қурилмалари, фотоматериаллар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига рақамли фото-видео камераларда суратга олиш, компьютер техникаларидан фойдаланиш, график дастурларда суратларни таҳрирлаш, рангли принтерларда чоп этиш, сканер ёрдамида суратни компьютер хотирасига киритиш, эсдалик учун суратга олиш, манзараларни, маросимларни, меъморий ёдгорликларни суратга олиш, суратларга ишлов бериш, эски суратларни қайта тиклаш, ҳужжатлар учун суратлар тайёрлаш, компьютернинг суратларга ишлов бериш дастурларида ишлаши керак.


96. Фотограф касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

расмларга ишлов беришда компьютер дастурларидан фойдаланишда меҳнат муҳофазаси, техника ва ахборот хавфсизлиги қоидаларини билиш;

рақамли фотоаппаратлардан фойдаланишни билиш;

турли жанрларда суратга олишни билиш;

сунъий ёритиш мосламаларидан фойдаланишни билиш;

турли хилдаги фотопринтерлардан фойдаланишни билиш;

ҳужжатлар учун сурат тайёрлашни билиш;

эски суратларни қайта тиклашни билиш;

график дастурларда амалий ишларни бажаришни билиш.



§ 45. Чилангар


97. Чилангар касбининг касбий фаолият объектларига чилангарлик жиҳозлари, йиғиш учун мосламалар, турли материаллардан тайёрланган конструкция ва узеллар, деталлар ва ўлчаш асбоблари, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига металларни режалаш, металларни қўл асбоблари билан кесиш ва қирқиш, металларни кўл асбоблари билан тўғрилаш ва эгиш, металларни эговлаш, металларни пармалаш, ташқи ва ички резбаларни кўл асбоблари ёрдамида кесиш, металларни бир-бирига бириктириш (кавшарлаш, елимлаш ва парчинлаш) ҳамда турли бирикмалар йиғиш киради.


98. Чилангар касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

ўлчов асбобларининг тури ва уларнинг тузилишини билиш;

металларни режалашни, металларни кесиш усулларини билиш;

резбалар турини ва уларни кесиш усулларини билиш;

кавшарлар ва елимлар турларини билиш;

чилангарлик ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси талабларини билиш;

амалий фаолиятда мураккаб бўлмаган чизмаларни ўқишни билиш;

ўлчов асбобларни танлаш ва деталларни ўлчашни билиш;

металларни ишлов бериш учун режалашни билиш;

металларни қўл асбоблари билан кесиш ва қирқишни билиш;

металларни механизациялашмаган ускуналар билан тўғрилаш ва эгишни билиш;

металларни эговлаш, металларни пармалаш, ташқи ва ички резбаларни метчик ва плашка ёрдамида кесишни билиш;

металларни бир-бирига бириктириш (кавшарлаш, елимлаш ва парчинлаш), уй-рўзғор буюмларни (илгак, зулфин, куракча, хомут ва ҳ.к) тайёрлашни билиш.



§ 46. Чорвадор


99. Чорвадор касбининг касбий фаолият объектларига қорамол, қўй, йилқи, чўчқа, туя, эчки каби ҳайвонлар турлари, чорвачилик асбоблари ва жиҳозлари, чорвачилик ҳайвонлари учун юритиладиган журналлар ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турлари, ҳайвон турига қараб озуқа маҳсулотларини қиш ва кузги мавсумга тайёрлаш, озуқа рационини тузиш, чорва ҳайвонларини озиқлантириш, сақлаш, асраш, кўпайтириш, чорва зотларини яхшилаш киради.


100. Чорвадор касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

чорва биноларидаги хавфсизлик техника қоидалари, зоогегеник талабларни билиш;

қорамол, қўй, йилқи, чўчқа, туя, эчки зотларини билиш;

ҳайвон турига қараб тузилган рацион асосида озиқлантиришни билиш;

чорва парваришланадиган биноларда ишлатиладиган механизациялашган ва автоматлаштирилган ускуналарни вазифасига кўра ажратишни билиш;

чорва ҳайвонларини турига қараб урчиш ва туғиш мавсумларини, ҳайвонларни бўғозлик даври календарини юритишни билиш;

чорвачилик фермалари турларини фарқлашни билиш;

фермаларда техника, электр ва ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни билиш;

шикастланишдан сақланишни билиш;

биринчи ёнғин ўчириш ускуналаридан фойдаланишни билиш;

санитария ва гигиена қоидаларига амал қилишни билиш;

иш жойида махсус кийимдан фойдаланиш талабларига риоя қилишни билиш.



§ 47. Шина монтажчи


101. Шина монтажчи касбининг касбий фаолият объектлари шина монтажчи учун зарур жиҳозлар ва мосламалар, шиналар ва ўлчаш асбоблари, кўтаргич, техник ва меъёрий ҳужжатлар, шина монтажчининг иш жараёнидаги махсус иш кийими киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига шина монтаж қилиш, шина ва ғилдиракларни таъмирлаш, шина демонтаж қилиш киради.


102. Шина монтажчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

автомобилларнинг юриш қисмига техникавий хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда қўлланиладиган технологик жиҳозларни билиш;

автомобилларни таъмирлаш жараёнида меҳнат хавфсизлиги ва саноат санитарияси талабларини билиш;

ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ва атроф муҳитни муҳофазалаш чораларининг мазмуни ва моҳиятини билиш;

ғилдиракларнинг тузилишини, шиналарнинг ғилдиракка маҳкамлаш усулларини, дискасиз ғилдирак тузилишининг ўзига хослигини билиш;

шиналарнинг вазифалари ва турларини билиш;

камерали ва камерасиз шиналарнинг тузилишини билиш;

шина ўлчовларининг белгиланиши, шина ҳолати ва конструкциясининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсирини, шиналарнинг ғилдиракка маҳкамлаш усулларини билиш;

автошиналарнинг нақшли қопламаларининг носозликларини таъмирлаш турларини билиш;

шиналарни таъмирлашга қабул қилиш учун техник шартларни, шиналардаги ҳаво босими меъёрларини билиш;

маҳаллий шикастларни таъмирлаш технологик жараёни, тозалаш ва ювиш, тозалаш ишлари, протекторни елимлаш ва қуритишни билиш;

шиналарни таъмирлаш технологик жараёни, протекторни текшириш ва таъмирлаш усулини белгилаш, протекторга елим суртиш, қуритиш, протектор резинани тайёрлаш, вулканизация усулида пишириш, тозалов ишловини билиш;

якка ва қўшалоқ ғилдиракни гупчакка маҳкамлашни билиш;

камерали ва камерасиз шиналарни ўрнатишни билиш;

шиналардаги ҳаво босими меъёрлари аниқлашни билиш;

захирадаги ғилдиракни ушлагичга ўрнатиш ва маҳкамлашни билиш.



§ 48. Қандолатчи


103. Қандолатчи касбининг касбий фаолият объектларига қандолатчилик билан боғлиқ бўлган техник, технологик ва меъёрий ҳужжатлар, ишлов беришда қўлланиладиган мосламалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, тарози турлари, назорат-ўлчов асбоблари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига қандолат маҳсулотларини тайёрлаш учун иш ўрнини ташкил этиш ва асбоб-ускуналарини танлаш, жиҳозларни фойдаланишга тайёрлаш, хавфсизлик техникаси ва санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, қандолат маҳсулотларини тайёрлаш учун хом ашёни миқдор ва сифатига қараб ажратиш, хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни дастлабки ишлов беришга тайёрлаш ва дастлабки ишлов бериш, ундан тайёрланадиган қандолат маҳсулотлари учун ярим тайёр масалликларни тайёрлаш, қиймалар ва маҳсулотларнинг ичига солинадиган масаллиқларни тайёрлаш, қиём, куйдирилган шакар (жженка) помада, мевали масаллиқларни тайёрлаш, хамир турларини тайёрлаш киради.


104. Қандолатчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

таом турларини, таом тайёрлаш учун хом ашёни миқдор ва сифати қўйилган гигиеник талабларни билиш;

хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария-гигиена қоидаларини билиши ва риоя қилишни билиш;

механик ва иссиқлик жиҳозларини иш ҳолатига тушириш ва тўхтатиш тартибини билиш;

технологик асбоб-ускуналар, назорат-ўлчов асбоблари, жиҳозларининг турлари ва улардан фойдаланиш йўлларини билиш;

таом тайёрлаш учун хом ашёни миқдор ва сифатига қараб тайёрлашни билиш;

хом ашё ва маҳсулотларга дастлабки ишлов бериш, ярим тайёр маҳсулотларини тайёрлаш тартибини билиш;

ярим тайёр маҳсулотларини тайёрлаш тартибини билиш;

ун, крахмал, шакар, асалга ишлов беришни билиш;

тухум ва тухум маҳсулотларини, сут ва сут маҳсулотларига ишлов беришни билиш;

сариёғ, маргарин ва масаллиқларни қовуриш учун ишлатиладиган ёғларни технологик жараён учун тайёрлашни билиш;

хамир кўпиртиргичларга ишлов беришни билиш;

мазали там ва ёқимли ҳид берадиган моддаларни технологик жараён учун тайёрлашни билиш;

ундан тайёрланадиган қандолат маҳсулотлари учун яримфабрикатлар ишловини беришни билиш;

қиймалар ва маҳсулотларнинг ичига солинадиган масаллиқларни тайёрлашни билиш;

хамир турлари ва уни кўпиртириш усулларини билиш;

тайёрланиши мураккаб бўлмаган қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлаш технологияларини ва тайёрлаш босқичларини билиш;

қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлаш учун механик ва иссиқлик (электр, газ, олов ва электрон) жиҳозларни, шунингдек, назорат-ўлчов асбобларини ишга тайёрлай олишни билиш;

электрон тарозилардан фойдаланишни билиш;

тайёрланиши мураккаб бўлмаган, ундан тайёрланадиган қандолат маҳсулотлари учун ярим тайёр маҳсулотлар тайёрлашни билиш;

хамир кўпиртиргичларни технологик жараён учун тайёрлашни билиш;

қандолатчилик ярим тайёр маҳсулотларини тайёрлашни билиш.



§ 49. Ғишт терувчи


105. Ғишт терувчи касбининг фаолият объектларига ғишт, цемент, қум, тупроқ, ғишт терувчилик асбоблари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига ғишт-тош терувчиларнинг иш ўринларини ташкил этиш, бино ва иншоотлар деворларини пишиқ ёки хом ғиштдан териш, деворни сунъий ва табиий тошдан тайёрланган материаллар билан қоплаш киради.


106. Ғишт терувчи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

бино ва иншоотлар деворларини пишиқ ғиштдан қулф-калит қилиб териш қоидаларини билиш;

сопол плитка, девор қоплашда ишлатиладиган табиий тошларнинг хусусиятларини билиш;

ғишт-тош терувчиларнинг иш ўринларини ташкил этишни билиш;

девордаги тутун ва вентиляция каналлари, арка ва гумбазлар теришни билиш;

қиш шароитида ғишт-тош теришни билиш;

ғишт-тош териш ишларини бажариш жараёнида техника хавфсизлигини билиш;

девор, устун, оралиқ деворларини теришни билиш;

ғишт-тош теришнинг сифатини текширишни билиш;

ғишт-тошдан терилган бино қисмларини таъмирлаш ишларини билиш;

ғишт-тошдан терилган бино қисмларини гидроизоляциялаш ишларини сифатини баҳолашни билиш;

аниқланган камчиликларини қайд қилиш ва уларни бартараф этишни билиш.



§ 50. Ўрмончи


107. Ўрмончи касбининг касбий фаолият объектларига ўрмонлар, ўрмон ўсимликлари ва ҳайвонлари, ўрмон хўжалиги, ўрмон хўжалиги биолабораторияси, техник ва меъёрий ҳужжатлар киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига ўрмонни броканерлардан ва қонун бузувчилардан ҳимоя қилиш ва қўриқлаш, ўрмонни хар томонлама ривожлантириш, ўрмондан ҳар томонлама фойдаланиш ва фойда келтириш, ўрмони суғориш ва кўкаламзорлаштириш, зараркунандалардан ва касалликлардан ҳимоя қилиш киради.


108. Ўрмончи касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

ўрмончилик касбидаги меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, қизил китобга киритилган ҳайвон ва ўсимликларни, ўрмон турлари, майдонларини, ўрмон манзарали дарахт ва ўсимликлар оилаларини, доривор ўсимликлар турларини билиш;

ўрмон ўсимликлари зараркунандалари ва касалликларини номини ва фарқини билиш;

дарахтларга ишлов бериш ва парваришлашни, ўғит номларини билиш;

геодезик карта (план)да юзани аниқлаш ва ҳисоблашни билиш;

тупроқ турлари ва таркибини аниқлашни, ўрмон ўсимликлари зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишни билиш;

манзарали ва мевали дарахтларга шакл беришни билиш;

мевали дарахтларни пайвандлаш усулларини билиш;

мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларига ер тайёрлаш ва экиш усулларини билиш;

дарахтларда таксация ўтқазишни билиш.



§ 51. Эркаклар сартароши


109. Эркаклар сартароши касбининг касбий фаолият объектларига соч қирқиш асбоб-ускуналари, соч ювиш воситалари, соч қирқиш усуллари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари киради.

Битирувчининг касбий фаолият турларига соч қирқиш бўйича фасонлар яратиш, соч қирқиш усуллари: тушевка (тароқни ишлатмасдан, тароқни ишлатиб), окантовка (оддий ва филировка қайчида, устарада) қилиш, оддий қайчи ва икки жуфт оддий қайчи ёрдамида сочни қирқиш усуллари ("сэссун", "градуировка", "бахрома"; сирпанувчи филировка қилиш), буралган тутам сочларни устара ёрдамида филировка қилиш, фаолият соҳасига тегишли кўргазма ва тадбирларда қатнашиш.


110. Эркаклар сартароши касбига ўргатиш таълим дастурини ўзлаштирган битирувчининг касбий компетенциясига қуйидагилар киради:

эркаклар сартароши жиҳозларини, асбоб-ускуналарининг турларини билиш;

иш жойини ташкил қилиш қоидаларини, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларини, санитария ва гигиена қоидаларини, электр ва ёнғин хавфсизлиги талабларини билиш;

эркаклар сартароши ишларининг турларини, соч кесиш усулларини, соч бўяш усуллари ва технологиясини билиш;

аниқланган камчиликларни бартараф этишни билиш.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


111. Мазкур Малака талабалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.






Малака талабларига

ИЛОВА



Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида

ўргатиладиган касблар бўйича

ЎҚУВ РЕЖА

Т/р

Ўқув режа таркиби

Аудитория ўқув юкламаси

Чораклар ва ҳафталар бўйича соатлар тақсимоти

10-синф

11-синф

жами

назарий

амалий машғулот

Чораклар ва ҳафталар сони

1

2

3

4

1

2

3

4

9

7

10

8

9

7

10

8

I.

Ўқув амалиёти:

330

66

264










Ўқув фани

330

66

264

54

42

60

12

54

42

60

6

II.

Ишлаб чиқариш амалиёти

72


72










Амалий меҳнат машғулоти

72


72




36




36

III.

Давлат аттестацияси

6


6








6

Жами:

408

66

342

54

42

60

48

54

42

60

48

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 ноябрь, 44-сон, 865-модда





















































Время: 0.1548
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск