Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Метрология. Геодезия ва картография /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2018 й. 756-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2018 й.

N 756



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2003 ЙИЛ 14 НОЯБРДАГИ

510-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва

рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва

соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-

шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 119-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 8-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 24 сентябрдаги

756-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Геодезия ва картография

фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 14 ноябрдаги

510-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Қарорнинг муқаддимасига "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига" сўзларидан кейин "шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига" сўзлари қўшилсин.


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин".


3. Иловада:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорларни Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси деб аталади) Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) қабул қилади, комиссия таркиби "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.

Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади";


б) 6-банддаги "5 йил муддатга" сўзлари "муддатсиз" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-банддаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан белгиланади ва Комиссия томонидан тасдиқланади" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 11-бандда:

учинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади";


е) 18-банднинг иккинчи хатбошидаги "ўттиз" сўзи "йигирма" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган барча керакли ҳужжатлар билан бирга аризани олган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Қабул қилинган қарор протоколини Комиссия раиси (унинг ўринбосари) имзолайди.

Зарур ҳолларда, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси жойларга бориб, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятини ўрганиш ҳуқуқига эгадир.

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси лицензия талабгорининг аризаси олингандан кейин йигирма кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаган ҳолларда, белгиланган муддат тугагандан сўнг лицензия талабгори "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда геодезия (картография) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатларда "Ергеодезкадастр давлат қўмитаси лицензия талабгорининг ёзма билдиришномасини олгандан сўнг беш иш кунида лицензия беришга мажбур";


з) 21-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


и) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари намуналари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда унинг буюртманомасига кўра "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.

Лицензиялар белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади";


к) 27-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади.

Бунда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси лицензия талабгорининг қайта тақдим этилган барча ҳужжатлар билан бирга аризаси қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаган муддатда эксперт хулосасини тайёрлайди ва унинг асосида Комиссия қарорининг тегишли протоколи билан лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


л) 28-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада лицензияланадиган бир хил фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган лицензиатлар - юридик шахслар қўшилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади";


м) 31-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


н) 32-бандининг биринчи хатбошидаги "амал қилиш муддати ўтмаган" сўзлари чиқариб ташлансин;


о) 39-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи- еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


п) 42-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


р) Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари







1-босқич

Лицензия талабгори - юридик шахс

      

1. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ тайёрлайди.


2. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳужжатларни бевосита ёҳуд уларни олингани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқаси воситаси орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда тақдим этади.


3. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси лицензия талабгорининг аризаси олингандан кейин 20 кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаган ҳолларда, белгиланган муддат тугагандан сўнг лицензия талабгори "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда геодезия (картография) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

       

Лицензия талабгорининг хоҳишига кўра

































2-босқич

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси


        

1. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг маъсул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


2. Эксперт хулосасини тайёрлайди ва унга асосан Комиссия қарорининг тегишли протоколи билан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Агар лицензия талабгорининг аризаси олингандан кейин 20 кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, белгиланган муддат тугагандан сўнг лицензяи талабгорининг ёзма билдиришномасини олгандан сўнг беш иш кунида унга лицензия беришга мажбур.


3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг лицензия талабгорлари томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган ҳолатда, эксперт хулосасини тайёрлайди ва унинг асосида Комиссия қарорининг тегишли протоколи билан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

         

1) ҳужжатлар қабул

қилинган кунда









2) ариза олинган кундан

бошлаб 20 кундан

ошмайдиган муддатда




3) ҳужжатлар қайта тақдим

этилгандан сўнг 10 кун

давомида
































3-босқич



"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

       

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.


2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

       

- тегишли қарор қабул қилингандан сўнг 3 кун муддатда
































Лицензиат

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай



































4-босқич

















Лицензия талабгори

       

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.


2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

       

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда



































5-босқич

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.


2. Лицензиатга расмийлаштирилган лицензияни беради.

- 3 кун давомида





























".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 сентябрь



















































Время: 0.1881
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск