язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат бюджети/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2018 й. ПФ-5565-сон "Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.10.2018 й.

N ПФ-5565



ОЛИЙ ДАРАЖАДАГИ ТАШРИФЛАР

ДАВОМИДА ИМЗОЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ,

ШУНИНГДЕК, СТРАТЕГИК АҲАМИЯТГА ЭГА ХЎЖАЛИК

ЖАМИЯТЛАРИ ВА КОРХОНАЛАР ИШТИРОКИДАГИ

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ва чет давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари (кейинги ўринларда - олий даражадаги ташрифлар) давомида имзолаш учун ҳужжатларни тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар (кейинги ўринларда - стратегик корхоналар) иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига қуйидаги қўшимча функциялар юклатилсин:

олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатларни, уларнинг асослилигини ва ижро этиш имкониятларини таҳлил қилган ҳолда тайёрлашда вазирлик ва идораларга кўмаклашиш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базасини шакллантириш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаб, тизимли таҳлил қилган ҳолда, якуний натижаларга эришиш учун уларни ҳал этишда, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда зарур ёрдам кўрсатиш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар, стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши устидан мониторинг ва доимий назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш;

вазирлик ва идораларнинг олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги ахборотларининг асосланганлигини бирламчи маълумотлар асосида ўрганиш;

чет эллик ҳамкорлар ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан "телекўприк" ташкил этиш орқали олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини мунтазам муҳокама қилиш, уларнинг асослантирилган ҳисоб-китобларга эга, аниқ, ташаббускор инвестиция лойиҳаларини тақдим этиш борасидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тузилмасида:

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозими қўшимча равишда жорий этилсин;

бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 12 кишидан иборат Олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини назорат қилиш ва унга кўмаклашиш шуъбаси ташкил этилсин;

бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 8 кишидан иборат Стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш шуъбаси ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу бандда назарда тутилган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 10 та штат бирлигини оптималлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси штат бирликларининг камайтирилиши ҳисобига қўшимча 11 та штат бирлиги ажратиш орқали амалга оширилади.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги олий даражадаги ташрифлар муддатлари аниқланишига қараб бир кун муддатда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини ёзма равишда хабардор қилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорида назарда тутилган ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида ижро қилиниши устидан назорат ўрнатади;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳалари ташриф бошланишидан бир ой аввал Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан бирга батафсил кўриб чиқилганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади. Бунда ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига киритилаётганда параллел равишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли тузилмаларига ҳам киритилади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳар ойда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритади.


4. Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни ва имзоланган ҳужжатларни ижро этиш учун тузилган идоралараро ҳайъат органларини (комиссиялар, гуруҳлар) тугатган ҳолда Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштириш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини якуний натижаларга эришган ҳолда таъминлаш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш;

ушбу Фармонга мувофиқ юклатилган қўшимча функцияларни тезкорлик билан бажаришда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига кўмаклашиш.


5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга кўмаклашиш доирасида:

Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси тузилмалари билан - олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатларни тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган асосий ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан;

Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси тузилмалари билан - олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, инвестициявий ва ташқи савдо сиёсатини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган тизимли муаммоларни аниқлаш юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан - олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ташқи сиёсий ҳамкорлик соҳасидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни келгусида ижро этиш масалалари юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан - олий даражадаги ташрифларга тайёргарликни ташкил этиш, шу жумладан ташриф давомида имзолаш учун ҳужжатларни тайёрлаш, шунингдек, уларни келгусида ижро этиш масалалари юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан - хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан - олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича ишлаб чиқиладиган ва амалга ошириладиган аниқ инвестиция лойиҳалари, халқаро молия институтларининг қарзлари, кредитлари, техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб қилиш юзасидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари билан - тегишли ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик қилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратураси:

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан юзаки (аниқ амалий натижаларга эришилмасдан) ижро этилишига йўл қўймаслик чораларини кўрсин;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотнинг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (кейинги ўринларда - "Ijro.gov.uz" тизими) орқали ўз вақтида тақдим этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросининг бориши, шунингдек, стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳар ойда кўриб чиқилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритилишини таъминласин;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ижро этишда бюрократизм ва масалаларни ҳал қилиш муддатларининг чўзилиши ҳолатларини бартараф этиш орқали доимий равишда кўмаклашсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва бошқа масъул идоралар икки ҳафта муддатда 2017 йилдан бошлаб олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича, шу жумладан, уларнинг ижро ҳолати тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш учун "Ijro.gov.uz" тизимига интеграция қилиш имконияти мавжуд бўлган электрон материалларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тақдим этсин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бир ой муддатда тақдим этилаётган материалларнинг тўлиқлиги, сифати, уларни янгилаб бориш тезлиги ва ҳар бир идора бўйича маълумотлар базасининг мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросини назорат қилиш жараёнига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини, келгусида уларнинг "Ijro.gov.uz" тизимига интеграция қилинишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда хориждаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг "Ijro.gov.uz" тизимига мониторинг режимида кириш имкониятини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда хорижий ҳамкорлар ўртасида видеоконференц-алоқа ўрнатиш имконини берувчи "телекўприк" ишга туширилишини бепул асосда таъминласин.


9. Қуйидагиларга шахсий жавобгарлик юклатилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси (Икрамов)га - олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросига кўмаклашиш ва уни назорат қилиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмурадов) ва бошқа манфаатдор вазирликлар раҳбарларига - олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларда аввалдан қўйилган мақсадларга эришиш ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўтарилган масалаларни ва юзага келган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган вазифалар ижроси натижаларини ўз вақтида ва сифатли тақдим этиш учун;

вазирлик ва идораларга - олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ушбу Фармонга мувофиқ материалларни ўз вақтида, асослантирилган ҳолда ва тўлиқ тақдим этиш учун;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига - олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ижро этиш доирасида қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажариш, шу жумладан, инвесторлар ва тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ер участкаларини ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда кўмаклашиш учун.


10. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар билан бир хилда шахсий жавобгар ҳисобланади.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги тегишли равишда ҳукумат ва идоралараро даражада халқаро ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларнинг маълумотлар базасини яратсин ҳамда келгусида унинг "Ijro.gov.uz" тизимига интеграция қилинишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 30 октябрдаги

ПФ-5565-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган

ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича

республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи

ТАРКИБИ

   

1.

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, гуруҳ раҳбари

2.

З.Ш. Низомиддинов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

И.Б. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, гуруҳ раҳбари ўринбосари

4.

О.Б. Муродов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

5.

Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - молия вазири

6.

С.Р. Холмурадов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси

7.

В.В. Маҳмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби

8.

М.М. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси

9.

Б.М. Мавлонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

10.

Э.М. Ганиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари


11.

Г.К. Саидова

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

12.

М.Б. Нурмуратов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

13.

А.Х. Камилов

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

14.

Ж.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири

15.

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари, гуруҳ котиби

  

Изоҳ. Гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, гуруҳ таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 30 октябрдаги

ПФ-5565-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини

тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олтинчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ва чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари (кейинги ўринларда - олий даражадаги ташрифлар) вақтида имзоланган ҳужжатлар ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар (кейинги ўринларда - стратегик корхоналар) иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини ташкил этиш ва назорат қилиш".


2. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ".


3. 4-банддаги "70" рақами "81" рақами билан алмаштирилсин.


4. 5-банднинг учинчи хатбошидаги "Давлат" деган сўз чиқариб ташлансин.


5. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилмаганлиги, шу жумладан, улар ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни "Ijro.gov.uz" тизими орқали тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида тақдим қилмаганлиги, бюрократизмга ва масалаларни ҳал қилиш муддатларининг чўзилишига йўл қўйганлиги учун вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни "Ijro.gov.uz" тизими орқали тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида тақдим этмаган ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимнома киритиш".


6. 1-илова қўйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 августдаги

ПФ-5147-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг

ТУЗИЛМАСИ

  















Раис











































































Раиснинг биринчи ўринбосари - Инспекция бошлиёи




Раис ўринбосари



Раис ўринбосари






































Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш Инспекцияси




Олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини назорат қилиш ва унга кўмаклашиш шуъбаси

12



Бюджет тизими бюджетлари шакллантирилиши ва харажат қисми ижро этилишини назорат қилиш шуъбаси

9

























Қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шуъбаси

9























Стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш шуъбаси

8



Пул-кредит ва валюта сиёсати шуъбаси

5











































Солиқ, божхона, молия органлари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўловчилар билан ишлаш шуъбаси

23




Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш шуъбаси

11
























































  

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бошқарув ходимларининг умумий сони хизмат кўрсатиш ва техник ходимлардан ташқари 81 штат бирлигини ташкил этади".


7. 2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. 3-иловада:


а) 7-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ва чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари (кейинги ўринларда - ташрифлар) вақтида имзоланган ҳужжатлар ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар (кейинги ўринларда - стратегик корхоналар) иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;


б) 8-банднинг "е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини ташкил этиш ва назорат қилиш соҳасида:

олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатларни, уларнинг асослилигини ва ижро этиш имкониятларини таҳлил қилган ҳолда тайёрлашда вазирлик ва идораларга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базасини шакллантириш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаб, тизимли таҳлил қилган ҳолда, якуний натижаларга эришиш учун уларни ҳал этишда, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда зарур ёрдам кўрсатиш;

олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар, стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши устидан мониторинг ва доимий назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш;

вазирлик ва идораларнинг олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги ахборотларининг асосланганлигини бирламчи маълумотлар асосида ўрганиш;

чет эллик ҳамкорлар ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан "телекўприк" ташкил этиш орқали олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини мунтазам муҳокама қилиш, уларнинг асослантирилган ҳисоб-китобларга эга, аниқ, ташаббускор инвестиция лойиҳаларини тақдим этиш борасидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш";


в) 9-банд:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилмаганлиги, шу жумладан, улар ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни "Ijro.gov.uz" тизими орқали тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида тақдим қилмаганлиги, бюрократизмга ва масалаларни ҳал қилиш муддатларининг чўзилишига йўл қўйганлиги учун вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни "Ijro.gov.uz" тизими орқали тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида тақдим этмаган ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимнома киритиш";

ўнинчи-ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи-ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 11-банддан "штатлар жадвали" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


д) 12-банднинг иккинчи хатбошидаги "иккита" деган сўз "учта" деган сўз билан алмаштирилсин;


е) 13-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳисоб палатаси штат жадвалини бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони ва ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқлайди";

тўртинчи-саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


ж) 14-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас";


з) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари, тиббий ва транспорт таъминоти бўйича Ҳисоб палатасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисига, раиснинг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг ўринбосарига, Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли ходимларига тенглаштирилади";


и) 16-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган миқдорларда";


к) 23-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


л) 26-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президент девони Ишлар бошқармаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 октябрь