язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Банк қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2018 й. 877-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2018 й.

N 877



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"МИКРОКРЕДИТБАНК" АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ

БАНКИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ    ТЎҒРИСИДА"    2006 ЙИЛ

6 МАЙДАГИ 78-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 7 августдаги ПФ-5504-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 28-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 октябрдаги

877-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Микрокредитбанк"

акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш

ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 майдаги

78-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Микрокредитлар тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантириш (кенгайтириш)га, шу жумладан ишлаб чиқаришни технологик жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун замонавий технологик ускуналар ва техникалар сотиб олишга, шунингдек, айланма маблағларни тўлдиришга берилади.";


б) 3-5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Микрокредитлар кичик тадбиркорлик субъектларига бизнесни бошлаш ва ривожлантириш (кенгайтириш) учун, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган молиявий ресурслар доирасида имтиёзли фоиз ставкалари бўйича берилади.

4. Микрокредитлар тадбиркорликни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига (шу жумладан микрофирмаларга, кичик корхоналарга), деҳқон ва фермер хўжаликларига - 24 ойгача муддат билан энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда берилади.

5. Микролизинг хизматлари кичик тадбиркорлик субъектларига - технологик ускуналар ва техникалар сотиб олиш учун 3 йилгача муддат билан энг кам ойлик иш ҳақининг 2000 бараваригача миқдорда кўрсатилади";


в) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бериладиган микрокредитлар ва кўрсатиладиган микролизинг хизматлари бўйича фоиз ставкалари "Микрокредитбанк" АТБ сиёсатига асосан белгиланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 октябрь