ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 й. 848-сон "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2018 й.

N 848



"БОЛАЛАРНИ УЛАРНИНГ СОҒЛИҒИГА

ЗАРАР ЕТКАЗУВЧИ АХБОРОТДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга доир маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар, дастурий-аппарат ва техника воситаларига доир талабларни белгилаш тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш ва ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини аниқлаш бўйича махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.

3. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан бирга бир ой муддатда ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибини тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш бўйича кадрларни, ташкилотчиларни тайёрлаш, таълим жараёнига тегишли фанлар (машғулотлар)ни жорий этиш, педагоглар ва ота-оналарда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш кўникмаларини ҳосил қилишга доир комплекс дастурни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадио компанияси билан биргаликда аҳолининг кенг қатламлари, энг аввало, ёшлар, ота-оналар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ушбу қарорнинг мақсади, мазмуни ва қўлланиши тўғрисида хабардор қилинишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг директори зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 октябрь










































Время: 0.1954
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск