язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Адлия вазирининг 31.10.2018 й. 508-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.10.2018 й. 2202-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.10.2018 й.

N 2202-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

31.10.2018 й.

N 508-мҳ


БУЙРУҒИ




Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд

экспертиза муассасаларида суд экспертизасини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг

14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон "Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2202, 2011 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 14-банди иккинчи хатбошисидан "Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                   Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 31 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 ноябрь, 44-сон, 866-модда