язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Алоқа ва ахборот-коммуникацион технологиялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 й. 848-сон "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2018 й.

N 848



"БОЛАЛАРНИ УЛАРНИНГ СОҒЛИҒИГА

ЗАРАР ЕТКАЗУВЧИ АХБОРОТДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан экспертларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга доир маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар, дастурий-аппарат ва техника воситаларига доир талабларни белгилаш тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш ва ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини аниқлаш бўйича махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан бирга бир ой муддатда ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибини тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш бўйича кадрларни, ташкилотчиларни тайёрлаш, таълим жараёнига тегишли фанлар (машғулотлар)ни жорий этиш, педагоглар ва ота-оналардаболаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш кўникмаларини ҳосил қилишга доир комплекс дастурни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясибилан биргаликдааҳолининг кенг қатламлари, энг аввало, ёшлар, ота-оналар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик фаолияти субъектлариниушбу қарорнинг мақсади, мазмуни ва қўлланиши тўғрисида хабардор қилинишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишЎзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Бош директори Л.Х. Тангриев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 октябрь