ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби. Судьяларнинг мақоми. Халқ маслаҳатчилари /

Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.10.2018 й. 879-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 октябрдаги

879-сон қарорига

ИЛОВА



Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан

мажбурий суғурта қилиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси суд органлари тизимидаги судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


судьялар - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, судьялар орасидан тасдиқланган Судьялар олий кенгашининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ва туман (шаҳар) маъмурий судлари судьялари;


наф олувчи - суғурта қилинган шахс ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда суғурта тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс;


судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси (кейинги ўринларда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси деб аталади) - суғурталовчи у бўйича суғурта ҳодисаси вужудга келганда келишилган тўлов (суғурта мукофоти)ни суғурта қилинган шахсга (наф олувчига) суғурта суммаси доирасида суғурта қилинган шахснинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини оладиган суғурта шартномаси;


суғурта қилинган шахс - фойдасига суғурта амалга ошириладиган ва унинг учун суғурта мукофоти тўланган судья;


суғурта қилдирувчи - давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди;


суғурталовчи - "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти;


суғурта суммаси - суғурталовчи давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси доирасида суғурта тўлови тўлаш мажбуриятини олган пул маблағлари суммаси;


суғурта тўлови - ҳар бир суғурта қилинган шахс учун суғурта суммаси доирасида ушбу Низом ҳамда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасида белгиланган суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта қилинган шахсга (наф олувчига) тўланадиган пул маблағлари суммаси;


суғурта мукофоти - ушбу Низом ҳамда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда суғурта қилдирувчи суғурталовчига тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;


суғурта ҳодисаси - давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш даврида ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши.


3. Суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш объекти ҳисобланади.

Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 76-моддаси асосида ва Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш суғурта мукофоти суммаси суғурта қилдирувчининг харажатлар сметасида назарда тутилади.


4. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси муносабати билан суғурта қилинган шахсга (наф олувчига) етказилган маънавий зарар қопланмайди.


5. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш полиси, суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ва соғлигини давлат томонидан мажбурий суғурта қилишнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ

СУҒУРТА ҚИЛИШ ШАРТНОМАСИНИ

ТУЗИШ ВА ШАРТНОМА ШАРТЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ


6. Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.


7. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида бир йил муддатга тузилади.


8. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун суғурта қилдирувчи суғурталовчига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги аризани тақдим қилади.


9. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган суғурталаш муддати давомида амал қилади.


10. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси суғурта қилдирувчига суғурталовчининг ҳисоб рақамига давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади.Суғурта полиси йўқотилган тақдирда, унинг дубликати суғурта қилдирувчи тегишли ариза билан мурожаат қилганидан сўнг уч иш куни мобайнида суғурталовчи томонидан берилади. Дубликат берилгандан сўнг йўқотилган суғурта полиси ҳақиқий ҳисобланмайди ва у бўйича суғурта таъминоти амалга оширилмайди.


11. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишда тақдим қилинган аризада кўрсатилган маълумотлардаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида суғурта қилдирувчи суғурталовчига уч иш кунидан кечикмай ёзма шаклда хабар қилиши шарт.


12. Суғурта қилдирувчидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишда тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида ариза олинганда суғурталовчи, зарур ҳолларда, давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасига қўшимча келишув тузади ва суғурта полисини қайта расмийлаштиради.


13. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида шартнома шартлари ўзгарган тақдирда, ўзгарган шартларга қараб суғурта мукофотига тузатиш киритилади. Бунда суғурта мукофоти бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида томонларнинг мажбуриятлари давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасига қўшимча келишув тузилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмасдан бажарилиши лозим.



3-БОБ. СУҒУРТА СУММАСИ, СУҒУРТА МУКОФОТИ

ВА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ СУҒУРТА

ҚИЛИШ ШАРТНОМАСИ БЎЙИЧА СУҒУРТА

МУКОФОТИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


14. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммаси - суғурталовчининг ҳар бир суғурта қилинган шахс олдидаги мажбуриятларининг чекланган ҳажмидан иборат бўлиб, судьянинг эллик ойлик иш ҳақига тенг сумма ҳисобланади.


15. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурта қилинган шахслар сонини суғурта суммасига ва 0,238 фоиз миқдорида белгиланган суғурта тарифига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқилади.

Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қиладиган муддат мобайнида суғурта тарифи даражасининг ўзгариши суғурта қилдирувчи томонидан тўлов вақтида амалда бўлган суғурта тарифи бўйича тўланган суғурта мукофотининг ўзгаришига олиб келмайди.


16. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурта қилдирувчи томонидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бирйўла тўланади.



4-БОБ. ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ СУҒУРТА

ҚИЛИШ ШАРТНОМАСИ ТОМОНЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


17. Суғурта қилдирувчи:

суғурталовчидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;

суғурталовчининг суғурта тўловини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

суғурта қилинган шахсларнинг сони камайганда суғурта мукофотининг суғурталанган шахсларнинг камайган сонига ва давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг тугалланмаган даврига мутаносиб қисмини олиш;

суғурта полиси йўқотилган тақдирда суғурталовчидан суғурта полиси дубликатини олиш ҳуқуқига эга.

Суғурта қилдирувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


18. Суғурта қилдирувчи:

ушбу Низомда белгиланган тартибда ва муддатларда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаши;

суғурта қилинган шахсларни давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан, ушбу шартнома бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

суғурта қилинган шахс (наф олувчи) ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилган санадан эътиборан икки иш куни мобайнида суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиши;

суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги ҳақида ўзига маълум бўлган пайтдан эътиборан йигирма иш куни мобайнида суғурталовчига ёзма шаклда маълум қилиши шарт.

Суғурта қилдирувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.


19. Суғурталовчи:

суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларини текширишда иштирок этиш ва зарур бўлган ҳолларда тегишли экспертларни жалб этиш;

суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларига доир ахборотни текшириш ҳуқуқига эга.

Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Суғурталовчи:

суғурта қилдирувчини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

суғурта қилдирувчи ва суғурта қилинган шахс (наф олувчи) тўғрисида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;

суғурта тўловини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта қилинган шахс (наф олувчи) суғурта тўловини тўлаш учун мурожаат этганидан кейин ўн беш иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда суғурта қилдирувчига рад этиш сабабларини далиллар билан асослаган ҳолда ёзма шаклда хабар қилиши;

ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан эътиборан ўн беш иш кунидан кечиктирмай қарор қабул қилиши ва суғурта тўловини тўлаши;

ташкилот номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган жойи ўзгарган тақдирда, бу ҳақда суғурта қилдирувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маълум қилиши;

суғурта полиси йўқотилган тақдирда, суғурта қилдирувчи тегишли ариза билан мурожаат қилган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида суғурта полиси дубликатини бериши шарт.

Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.


21. Суғурта қилинган шахс:

суғурталовчига суғурта тўловини тўлаш ҳақида ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурта тўлови олиш;

давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартлари тўғрисида суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчидан бепул ахборот олиш;

белгиланган тартибда ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларини текширишда, зарурият бўлганда, ўзининг ишончли вакилини жалб этган ҳолда иштирок этиш;

суғурта қилдирувчидан суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.

Суғурта қилинган шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


22. Наф олувчи:

суғурта тўловини олиш ҳақидаги талаб билан суғурталовчига мурожаат қилиш;

суғурталовчидан қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар ва тартиб асосида суғурта тўловини олиш;

давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартлари тўғрисида суғурта қилдирувчи ва суғурталовчидан бепул ахборот олиш;

суғурталанган шахс ўз хизмат вазифаларини бажараётганда ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) ҳақида суғурта қилдирувчини хабардор қилиш;

суғурта ҳодисасини текширишда белгиланган тартибда иштирок этиш;

суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни суғурта қилдирувчидан олиш ҳуқуқига эга.

Наф олувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



5-БОБ. ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ

СУҒУРТА ҚИЛИШ ШАРТНОМАСИ БЎЙИЧА

СУҒУРТА ТЎЛОВИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

ВА ШАРТЛАРИ


23. Суғурталовчи қуйидаги ҳолатларда:

судья ишлаётган даврда ёки унинг ваколат муддати тугаганидан кейин ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда олинган тан жароҳатлари ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган)да - унинг меросхўрларига судьянинг эллик ойлик иш ҳақи миқдорида;

суғурта қилинган шахсга ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада майиб бўлиши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши оқибатида ногиронлик белгиланган бўлса - судьянинг йигирма беш ойлик иш ҳақи миқдорида;

судьяга ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этмайдиган ва меҳнат қобилиятининг доимий йўқолишига олиб келмайдиган тан жароҳатлари ёки унинг соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганда - судьянинг беш ойлик иш ҳақи миқдорида суғурта тўловини тўлайди.

Вояга етмаган наф олувчига тегиши лозим бўлган суғурта тўлови унинг ота-онаси (фарзандликка олувчиси, васийси)га тўланади.


24. Суғурта тўловини тўлаш учун суғурталовчига суғурта тўловини тўлаш тўғрисидаги талаб билдирилган ариза қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим этилади:


а) суғурта қилинган шахс хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлганда (вафот этганда):

суғурта қилинган шахснинг вафоти тўғрисидаги гувоҳнома (нусха олиш учун асл нусхаси тақдим этилади);

наф олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (нусха олиш учун);

суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат (махсус текшириш далолатномаси).

Ўз хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ваколат муддати тугаб вафот этган суғурта қилинган шахсга нисбатан ушбу ҳолатни тасдиқловчи суд-тиббий экспертиза комиссиясининг хулосаси ҳам тақдим этилади.

Наф олувчи нотариал идорадан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиши учун суғурта қилдирувчи наф олувчига нотариал идорага тақдим этиш учун ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ маълумотнома беради;


б) суғурта қилинган шахсга ногиронлик белгиланганда:

суғурта қилинган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат (махсус текшириш далолатномаси, Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК)нинг ногиронлик гуруҳи, сабаблари ва белгиланган вақти кўрсатилган ногиронликни белгилаш тўғрисидаги хулосаси нусхаси);

меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси;


в) суғурта қилинган шахсга касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этмайдиган тан жароҳатлари ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганда:

суғурта қилинган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

ушбу Низомга 4-иловадаги шакл бўйича тиббиёт муассасасининг олинган тан жароҳатлари ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат (махсус текшириш далолатномаси, суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг тан жароҳати ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлари).

Суғурта қилинган шахс (наф олувчи) юқорида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни суғурта ҳодисасига боғлиқ ҳолда тақдим этади. Улар тўлиқ ҳажмда (бут ҳолда) тақдим этилмаган тақдирда суғурталовчи етишмаётган ҳужжатларни ёзма равишда талаб қилишга ҳақли.


25. Суғурта ҳодисаси тан олинганда суғурта ҳодисаси тўғрисида ҳар бир томон учун бир нусхадан - уч нусхада далолатнома тузилади ва суғурталовчи, суғурта қилдирувчи ва суғурта қилинган шахс (наф олувчи) томонидан имзоланади.


26. Суғурталовчи ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан эътиборан ўн беш иш кунидан кечиктирмай қарор қабул қилади ва суғурта тўловини тўлайди.

Суғурталовчи томонидан суғурта тўловини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, бу ҳақда суғурта қилдирувчига суғурта тўловини тўлаш ҳақида ёзма мурожаат қилингандан бошлаб ўн беш иш кунидан кечикмай рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда хабар қилинган бўлиши керак.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича зиммасига олинган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


28. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасидан келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


29. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан

мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш тартиби

СХЕМАСИ

    

Этапы


Субъекты


Мероприятия


Сроки исполнения

1-босқич

Конституциявий суд,

Олий суд,

Судьялар олий кенгаши

   

Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги аризани суғурталовчига тақдим қилиш.

  

25 декабрга қадар

























2-босқич

Конституциявий суд,

Олий суд,

Судьялар олий кенгаши

   

Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида бир йил муддатга тузиш.

  

30 декабрга қадар

























3-босқич

   

Конституциявий суд,

Олий суд,

Судьялар олий кенгаши


Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш суммаларини тўлаш.

15 январга қадар


4-босқич

"Ўзагросуғурта" АЖ

Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бериш.

   

суғурталовчининг ҳисобрақамига суғурта мукофоти тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай

  

























5-босқич

   

Конституциявий суд,

Олий суд,

Судьялар олий кенгаши


  

Суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказганлиги ҳақида суғурталовчига ёзма шаклда хабар бериш.


   

бу ҳақида ўзига маълум бўлган пайтдан эътиборан йигирма иш куни давомида


























6-босқич

"Ўзагросуғурта" АЖ

   

Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин қарор қабул қилиш ва суғурта тўловини тўлаш.

  

ўн беш иш кунидан кечиктирмай

  





Низомга

2-ИЛОВА



Суғурталовчи


га



(суғурталовчининг номи)



Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини

давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш

шартномасини тузиш тўғрисида

АРИЗА

Суғурта қилдирувчининг номи


номидан

асосида

(ҳужжатнинг номи)


ҳаракат қилувчи шахс



(ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва лавозими)

Сиздан Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишни сўрайди.


1. Суғурталанувчининг реквизитлари:

почта манзили: ____________________________________________________

телефон: _________________ факс _______________ e-mail:____________

2. Суғурталанувчининг банк реквизитлари:

банкнинг номи _____________________________________________________

ҳисобрақами N _____________________________________________________

хизмат кўрсатувчи банк МФО _______________ СТИР __________________

3. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) ________________________________________________________

б) ________________________________________________________

4. Биз ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз.



(имзо)

(суғурталанувчи ваколатли шахсининг Ф.И.О.)

20___ йил "___" ______________

М.Ў.

Аризага

ИЛОВА



Давлат томонидан мажбурий суғурта қилинадиган шахслар

РЎЙХАТИ

Т/р

Суғурта қилинадиган шахсларнинг Ф.И.О.

Туғилган йили

Паспорт: серияси __________,

N ________,

ким томонидан ва

қачон берилган

Наф олувчининг Ф.И.О.

Паспорт: серияси ______,

N _____________,

ким томонидан ва

қачон берилган



































Низомга

3-ИЛОВА



Ваколатли тузилманинг

бурчакли штампи



МАЪЛУМОТНОМА

Берилди шу ҳақдаким,


да вафот этган (ҳалок бўлган)


(йил, ой, кун, суғурта қилинган шахснинг Ф.И.О.)

судьяларни давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш бўйича


сўм

(рақам ва сўзда)


миқдоридаги суғурта суммасига суғурталанган.

Ушбу сумма вафот этган (ҳалок бўлган)нинг меросхўрларига улар томонидан тақдим қилинган нотариал идоранинг меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномаси бўйича тўланиши лозим


Маълумотнома нотариал идорага тақдим қилиш учун берилди.







Ваколатли тузилманинг раҳбари










(Ф.И.О)




20___ йил "____" ____________

М.Ў.






Низомга

4-ИЛОВА



Тиббиёт муассасасининг

(тиббий комиссиянинг)

бурчакли штампи



МАЪЛУМОТНОМА

Ушбу маълумотнома



га

(лавозими, мартаба даражаси, фамилияси, исми, отасининг исми)


берилди шу ҳақдаким, ҳақиқатдан ҳам у хизмат вазифаларини бажариш даврида


(суғурта ҳодисаси содир бўлишининг ҳолати кўрсатилади)

тан жароҳати ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст олган



(керак бўлмагани устидан чизилсин)


(тан жароҳати ёки соғлиққа шикаст етказилишининг хусусияти кўрсатилади)

Бунда


(суғурта ҳодисаси содир бўлиши ҳолати кўрсатилади)

Шу муносабат билан у 20 ___ йил "___" _____ дан 20 "____" _______ йилгача


да

(даволаш муассасасининг номи кўрсатилади)


даволанишда бўлди.


Маълумотнома суғурта тўловини олиш учун берилди.








Тиббиёт муассасаси раҳбарининг имзоси






20 ___ йил "____" ______________

М.Ў.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 октябрь

















































Время: 0.1331
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск