язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2018 й. 884-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2018 й.

N 884



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон

Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик

фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини

янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш

шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)



"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонунининг 2, 9, 10, 12, 13 ва 17-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 октябрдаги

884-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2000 й., 9-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


б) 33-банднинг тўртинчи хатбошига "қайта ўзгартирилган" сўзларидан кейин "шунингдек, янгидан вужудга келган аудиторлик ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган аудиторлик ташкилотларида лицензия мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 36-бандидаги "қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) 1-иловада:


а) "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" бўлимида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - йигирманчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи - тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўнинчи - ўн еттинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш.";

ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги" бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш.";


в) "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси" бўлимидан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" бўлимининг номидаги "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Туризмни ривожлантириш департаментлари";


д) "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" бўлимида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.";

иккинчи - тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


е) "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги" бўлимининг биринчи хатбошидаги ", сотиш, ижарага бериш" сўзлари чиқариб ташлансин;


ж) "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" бўлимининг номига "Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари" сўзлари қўшилсин;


з) "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" бўлимида:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Риэлторлик фаолияти.";


и) "Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси" бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлимлар қўшилсин:

"Ўздавнефтгазинспекция".

Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш.

Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек, техник мой ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно (нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктларида сотишдан ташқари).

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси

Геодезия ва картография фаолияти.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

Ноширлик фаолияти.

"Саноатгеоконтехназорат" ДИ.

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш соҳасидаги фаолият.

Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш.".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 25-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида суғурталовчи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг айрим турлари (тоифалари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


б) 27-банднинг биринчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг айрим турлари (тоифалари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 24-бандида:

а) "қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 31-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


б) 33-банднинг биринчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 21-бандида:

а) "қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 29-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


б) 31-банднинг биринчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Аэропортларда ҳаво кемаларига ташиш ишлари билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 20-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аэропортларда ҳаво кемаларига тижорат асосида амалга ошириладиган ташиш ишлар билан боғлиқ хизмат кўрсатиш фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахслар - лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


б) 22-банднинг биринчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда):


а) 2-илованинг 21-бандида:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.";


б) 3-илованинг 21-бандида:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.";


в) 4-иловада:


21-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


22-банднинг иккинчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин;


г) 5-иловада:


21-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


22-банднинг иккинчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин;


д) 6-илованинг 21-бандида:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида хавф юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади."


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 21-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида ветеринария фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади."

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


б) 23-банднинг биринчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 119-модда) билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 28-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


б) 30-банднинг биринчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 124-модда):


а) 1-илованинг 52-бандида:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида божхона омбори фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.";


б) 2-илованинг 48-бандида:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида эркин омбор фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.";


в) 3-илованинг 41-бандида:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.".


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 22-бандида:

а) "қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида диний таълим соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.".


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 22-бандида:

а) "қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахслар - лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.".


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 23-бандида:

а) "қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.".


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 25-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


б) 27-банднинг биринчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 23-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахслар - лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";

учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 24-банднинг биринчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин;


в) 29-банднинг тўртинчи хатбошиси "унинг ўзгартирилиши" сўзларидан кейин "шунингдек, янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга қайта ташкил этилаётган юридик шахслар қўшиб юборилиши" сўзлари қўшилсин.


19 . Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 22-бандида:

а) "қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 ноябрдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 24-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахслар - лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


б) 25-банднинг иккинчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 22-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


б) 23-банднинг иккинчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 30-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


б) 32-банднинг биринчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 26-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида риэлторлик фаолияти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахслар - лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


б) 28-банднинг биринчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловага қуйидаги мазмундаги 20-1-банд қўшилсин:

20-1. "Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкасига эга юридик шахслар - хўжалик юритувчи субъектлар қўшиб юборилган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш карточкасини ушбу Тартибнинг 20-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкасидаги мавжуд маълумотлар ушбу Тартибнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш карточкаси хўжалик юритувчи субъектнинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 35-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 36-бандда "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига:


а) қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсат гувоҳномасига эга бўлган умумий овқатланиш корхоналари қўшиб юборилган тақдирда, рухсат гувоҳномасини ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсат гувоҳномасидаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсат гувоҳномаси умумий овқатланиш корхонасининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".


б) иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандида:


а) "қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.".


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 592-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбоши ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-илованинг 19-бандига:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида келишилган комплекс чора-тадбирларга эга бўлган суғурталовчилар қўшиб юборилган тақдирда, келишилган чора-тадбирлар ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Келишилган комплекс чора-тадбирлардаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, келишилган комплекс чора-тадбирлар суғурталовчиларнинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 4-илованинг 19-бандига:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатига эга бўлган суғурталовчилар қўшиб юборилган тақдирда, огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатини ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхатидаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, огоҳлантириш тадбирларининг келишилган рўйхати суғурталовчиларнинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


29 . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида тадбиркорлик субъектлари томонидан темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиботларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 19 ноябрдаги 310-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2013 й., 11-сон, 83-модда):


а) 1-илованинг 19-бандига:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида хулосага эга бўлган ариза берувчилар қўшиб юборилган тақдирда, хулосани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Хулосадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, хулоса ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


б) 2-илованинг 24-бандига:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида гувоҳномага эга бўлган ариза берувчилар қўшиб юборилган тақдирда, гувоҳномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Гувоҳномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, гувоҳнома ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 декабрдаги 320-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига:


а) қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида паспортга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари қўшиб юборилган тақдирда, паспортни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Паспортдаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, паспорт тадбиркорлик субъектининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".


б) иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида 2014 йил 17 июлдаги 196-сон (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори) қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда) 1-илова 42-бандининг "в" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларининг 45-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатномага эга бўлган оммавий тадбир ташкилотчилари қўшиб юборилган тақдирда, оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи - учинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома оммавий тадбир ташкилотчисининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида" 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда):


а) 1-иловага қуйидаги мазмундаги 56-1 ва 56-2-бандлар қўшилсин:

"56-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу Низомнинг 55-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

56-2. Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 55, 56 ва 56-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.";


б) 2-иловага қуйидаги мазмундаги 54-1 ва 54-2-бандлар қўшилсин:

"54-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу Низомнинг 53-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

54-2. Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 53, 54 ва 54-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.";


в) 3-иловага қуйидаги мазмундаги 46-1 ва 46-2-бандлар қўшилсин:

"46-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

46-2. Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 45, 46 ва 46-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгарган тақдирда, рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".


34. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига:


а) қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи - учинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.";


б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда) илованинг 49-бандининг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 106-модда):


а) 1-иловада:


29-банддаги:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахслар - лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми турлари (класслари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


31-банднинг биринчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин;


б) 3-илованинг 38-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчилар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида ва 39-бандда назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.";


37. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчилар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 166-модда):


а) 1-иловага қуйидаги мазмундаги 26-1 ва 26-2-бандлар қўшилсин.

"26-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида ветеринария-санитария хулосасига эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, ветеринария-санитария хулосасини ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

26-2. Ветеринария-санитария хулосасида мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 25, 26 ва 26-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, ветеринария-санитария хулосаси ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.";


б) 2-иловага қуйидаги мазмундаги 27-1 ва 27-2-бандлар қўшилсин:

"27-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида ветеринария-санитария хулосасига эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, ветеринария-санитария хулосасини ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

27-2. Ветеринария-санитария хулосасидаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 26, 27 ва 27-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, ветеринария-санитария хулосаси ариза берувчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.";


в) 3-иловага қуйидаги мазмундаги 31-1 ва 31-2-бандлар қўшилсин:

"31-1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

31-2. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасидаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 30, 31 ва 31-1-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.";


г) 4-илованинг 69-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатнома ушбу банднинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".


39 . Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 23-банддаги:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "биринчи хатбоши" сўзлари "биринчи - учинчи хатбошилари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 24-банднинг учинчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан " сўзлари қўшилсин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 301-модда) билан тасдиқланган 2018-2020 йиллар даврида фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалида:


а) 1-2, 4, 6-8, 14-18, 25, 28-30, 35, 54, 58-59 ва 67-позициялар чиқариб ташлансин;


б) 13-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    

"

13

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2018 йил

1 октябрь

";

в) 21-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

21

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


2018 йил

1 декабрь

";

    

г) 26-позициянинг "Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси".


д) 27-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

"

27

Махсус қўшиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқа қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома.

Махсус қўшиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқавий қўшимчалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқариш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2019 йил

1 июль


";

е) 48-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

48

Риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия


Риэлторлик фаолияти


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2019 йил 1 декабрь

";

ж) 56-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

56

Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга лицензия


Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш

Интеллектуал мулк агентлиги


2020 йил 1 апрель

";

з) 63-позициянинг "Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Туризмни ривожлантириш департаментлари".


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 20-сон, 364-модда):


а) 1-иловадаги:


38-банднинг биринчи хатбошидаги "қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;


41-бандга "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин;


б) 4-илова 22-банднинг биринчи хатбошидаги "қайта ташкил этилганда" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин.


42. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 548-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 29-банднинг биринчи хатбошидаги "қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 30-банднинг учинчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.


43. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-бандига:


а) қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчининг ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".


б) иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


44. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:

а) саккизинчи хатбошида "ҳамда асалари уялари ва қутиларини жойлаштиришга" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"давлат ўрмон фондидан жисмоний ва юридик шахсларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштиришга участкалар ажратиш;";

тўққизинчи - йигирманчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 октябрь