язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Ноябрь, 2018 й./ Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2018 й. ПҚ-3995-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2018 й.

N ПҚ-3995



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқаро-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш тенденциялари ва мамлакат инвестициявий жозибадорлигининг ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда, божхона органлари кадрларини касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда - Институт) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки:

Институт божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса ҳисобланади;

Институт юридик шахс бўлиб, алоҳида мол-мулк, мустақил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича тасарруфидаги пул маблағлари ва мол-мулки билан жавобгар ҳисобланади;

Институтнинг илмий - таълим фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади;

Институт Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ташкилий тузилмасига киради.


2. Институтни янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шунингдек, вазифа ва функцияларни самарали ва оқилона амалга ошириш учун зарур бўлган юксак касбий маҳоратини ривожлантириш ва такомиллаштиришни таъминловчи божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этиш;

курсантларда таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган, асосан мутахассислик фанларидан ташкил топган замонавий таълим стандартларини ва сифат жиҳатидан янгича ўқитиш тизимини жорий этиш;

ўқитишнинг замонавий инновацион шакл ва усуллари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш, назарий тайёргарлик ва божхона органларининг амалий фаолияти билан боғлиқликни таъминловчи амалиёт ўташ тартибини такомиллаштириш;

замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган ўқув адабиётлари, ўқув-услубий материалларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш, ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар фондини, ўқитишнинг техник воситалари, шунингдек, глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш ҳамда улардан курсантлар ва ўқитувчиларнинг фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

профессор-ўқитувчилар таркибини юқори даражадаги касбий ва педагогик маҳоратга, шу жумладан, амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар билан мустаҳкамлаш;

илмий ишланмалар натижаларини ўқув жараёнига ва божхона органлари фаолиятига жорий этишни назарда тутган ҳолда божхона фаолиятини ҳуқуқий ва ахборот-техник таъминлаш, божхона назоратини такомиллаштиришга доир мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни амалга ошириш;

етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш соҳасида тажриба алмашиш;

курсантларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, жанговар ва жисмоний тайёргарлиги, ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали тизимни яратиш, уларда юксак маънавий, ахлоқий ва ватанпарварлик фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтидаги таълим мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Комплекс чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисига:

Институт тузилмасига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Институтдаги таълим мутахассисликлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки, Институтни Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошқаради.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Институт божхона органлари учун кадрларни базавий ва амалий профессионал тайёрлаш, шунингдек, ўрнатилган тартибда стипендия тўлаш ва моддий таъминот белгилашни таъминлаган ҳолда таълим муддати тўрт йил бўлган бакалаврларни ва таълим муддати бир йил бўлган магистрларни тайёрлайди;

божхона органлари ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича амалий кўникмаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни назарда тутувчи божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;

божхона органлари раҳбар кадрларини тайёрлаш учун ўқиш муддати 3 ойдан иборат бўлган "Божхона менежменти" олий курслари жорий этилади;

Институтда ўқиш даври божхона органларидаги хизмат стажига қўшиб ҳисобланади, биринчи курсда таълим муддатини якунлаган курсантлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳисобланадилар ва уларга Институт жойлашган манзилдаги мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бўлим томонидан ҳарбий гувоҳнома берилади;

Институт курсантлари билан ўқишни тугатгандан сўнг божхона органларида беш йил давомида мажбурий хизматни ўташ тўғрисида белгиланган тартибда шартнома тузилади;

тегишли соҳаларда илмий, педагогик ёки амалий тажрибага эга бўлган шахслар Институтнинг профессор-ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи таркиби лавозимларига тайинланишлари мумкин;

Институтнинг офицерлар ва сержантлар таркибига, курсантларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларининг тегишли тоифалари учун кўзда тутилган пул таъминоти, имтиёзлар, буюмлар ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда бошқа зарур нормалар, шунингдек, хизматни ўташ тартиби татбиқ этилади.


5. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

а) тегишли фанлар ва предметлар бўйича янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлашнинг комплекс дастури ишлаб чиқилишини таъминласин;

б) битирувчиларга нисбатан малака талаблари, божхона органлари учун мутахассислар тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин:

илғор халқаро тажрибани, курсантларда тил тайёргарлигини, таҳлил қилиш қобилиятини, тизимли таҳлил ва божхона фаолиятининг тегишли соҳаларида бошқариш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш;

махсус фанлар бўйича ўқув юкламаси, шунингдек, ихтисослаштирилган тренажер-имитацион ва дастурий комплексларни қўллаш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш;

божхона органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва амалга оширилишини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

бир ойлик муддатда Институт Уставини тасдиқласин;

мутахассислик фанлари ўқитувчиларининг ротациясини (1 йилгача бўлган муддатга) амалга ошириб борсин;

ҳар йили кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш асосида Институтга қабул квоталарини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;

Институт ўқитувчиларини республиканинг етакчи таълим муассасалари, тадқиқот марказлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларида, шунингдек, хорижий мамлакатларда стажировка ўташ дастурларини ҳар йили ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари мутахассисларини Институтда маъруза ўқиш ва "маҳорат дарслари"ни, шу жумладан, масофавий тарзда, ўтказиш учун жалб этишга доимий равишда кўмаклашсин;

божхона ишининг долзарб муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижаларини чоп этиш учун Институт ҳузурида "Ўзбекистон божхона ахборотномаси" даврий илмий журналини таъсис этсин.


7. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт меъёрларини белгилаш;

бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича етакчи хорижий ихтисослаштирилган таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини жорий этиш.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ўқув жараёнига жалб қилинадиган илмий-педагогик кадрлар ва тажрибали амалиётчи-мутахассисларга Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда - Махсус жамғарма) маблағлари ҳисобидан меҳнатга соатбай ҳақ тўлашни назарда тутувчи тартибни тасдиқласин;

Институтни озиқ-овқат, ўқув анжомлари, мебель ва казарма жиҳозлари, озиқ-овқат хизматини мол-мулк билан таъминлашнинг зарур нормаларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Махсус жамғарма маблағлари;

хўжалик фаолияти бўйича ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Институт таъминоти учун зарур бюджет маблағларининг белгиланган тартибда ажратилишини назарда тутсин.

Белгилансинки, Институт бинолари, иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, шунингдек, унинг ахборот-ресурс ва моддий-техника таъминоти Махсус жамғарма маблағлари, халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотлар маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


10. Институт ходимларига (мутахассислар, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 70 фоизи миқдорида ойлик устама белгилансин.


11. Институт:

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мажбурий (бир нусхада) юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;

босма ва китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар)нинг бепул назорат нусхаларини (бир нусхада) оладиган ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахборотлари мажбурий юбориладиган рўйхатга киритилсин.


12. Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 2 ноябрдаги

ПҚ-3995-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитасининг Божхона институти

ТУЗИЛМАСИ

         


 

 

 

 

 

 

















Бошлиқ



Институт кенгаши
















































































































Ўқув ишлари бўйича бошлиқнинг биринчи ўринбосари






Тарбиявий ишлар ва ҳарбий тайёргарлик бўйича бошлиқ ўринбосари


Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари



Ўз хавфсизлик

бўлими

1





























































Ахборот технологиялари ва моделлаштириш маркази

4



Ўқув-услубий ва тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

8





Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази

3




Молия-иқтисод

бўлими

4



Бош юрисконсульт

1

















































Ташкилий-назорат

бўлими

3



















Ўқув батальони

9




Моддий-техник таъминот ва капитал таъмирлаш бўлими

8



Божхона иши

факультети

3



Ахборот-ресурс

маркази

1















































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети

3







Кадрлар бўлими

4



























Кафедралар:






Тиббий хизмат

4






















Биринчи бўлим

1

Ихтисослаштирилган


Умумтаълим





Махсус фанлар кафедраси











Божхона назорати

Умумҳуқуқий фанлар








Босмахона








Божхона тартибга солиниши ва божхона тўловлари


Математика ва гуманитар фанлар















Навбатчилик қисми

4





Тил ва психологик тайёргарликни ривожлантириш маркази











Махсус-ҳуқуқий фанлар

Ўзбек ва хорижий тиллар








































Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш

Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик





















Иқтисодий фанлар











































Божхона назорати техник воситалари ўқув лабораторияси



















































































































      

Жами чекланган сони (мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) - 134 нафар, шу жумладан профессор-ўқитувчилар таркиби - 69 нафар.


Изоҳ: мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади;

ўзгарувчан таркиб - 550 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 2 ноябрдаги

ПҚ-3995-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Божхона институтидаги таълим мутахассисликлари

РЎЙХАТИ

   

N

Мутахассислик

шифри

Мутахассислик номи

Бериладиган

малака

Таълим шакли

Таълим

муддати


Бакалавриат

1.

5230500

Божхона иши

иқтисодчи

кундузги

4 йил

2.

5240100

Юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш)

юрист

кундузги

4 йил

Магистратура

1.

5А230501

Божхона иши (фаолият турлари бўйича)

иқтисодиёт магистри

кундузги

1 йил

2.

5А240109

Солиқ ва божхона ҳуқуқи

ҳуқуқ магистри

кундузги

1 йил





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 2 ноябрдаги

ПҚ-3995-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Божхона институти фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

N

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Амалга ошириш

механизми


Масъул ижрочилар

I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗА ВА ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда - Институт) Устави;

Институт таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомлар;

Институт ички-тартиб қоидалари.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М.Азимов)

2.

Институтнинг 2019-2021 йилларда истиқболли ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

15 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М.Азимов)

3.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қошида Мувофиқлаштирувчи илмий-методик кенгаш ташкил этиш, унинг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М.Азимов)

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси таркибида штат бирлиги доирасида ДБҚ таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, таълим сифатини мониторинг ва назорат қилиш учун масъул бўлинмани тузиш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М.Азимов)

5.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Бакалавриат ва магистратура босқичларида ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисидаги Низом;

Божхона органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисидаги Низом.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М.Азимов),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

6.

Институт профессор-ўқитувчилари таркибининг меҳнатини нормалаштириш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М.Азимов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш.Кудбиев),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

7.

Ўқув жараёнига жалб қилинадиган илмий-педагогик кадрлар ва тажрибали амалиётчи-мутахассислар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

1 декабрга қадар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

ДБҚ (М.Азимов),

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

8.

Институт курсантлари билимини баҳолаш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М.Азимов),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

9.

Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ бўйича шартнома тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

1 декабрга қадар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

ДБҚ (М.Азимов),

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

10.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Институт курсантлари томонидан ўқув амалиёти ва стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги Низом;

Институт битирувчиларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги Низом;

Институт мутахассислик фанлар ўқитувчиларини ротация қилиш тартиби тўғрисидаги Низом.

2019 йил

1 январга

қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М.Азимов)


11.

Институтга курсантларни танлаш ва қабул қилиш Тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 январга қадар

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси қарори

ДБҚ (М.Азимов),

ДТМ (М.Каримов),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

12.

"Ўзбекистон божхона ахборотномаси" илмий журнали тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М.Азимов),

Ўзбекистон Матбуот

ва ахборот агентлиги (А.Юнусов)

II. ЎҚУВ-МЕТОДИК ЖАРАЁННИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

13.

Мутахассислар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқиш:

курсантларда хорижий тил тайёргарлиги, таҳлил этиш қобилияти, тизимли таҳлил, божхона фаолиятининг тегишли соҳаларида бошқарув кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган илғор халқаро тажриба ва талабларни инобатга олган ҳолда тайёрланган таълим дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш;

2018-2019 ўқув йилидан номутахассислик фанларнинг ҳажмини камайтириш ва мутахассислик фанлари ҳажмини ошириш ҳисобидан уч йиллик назарий курс ҳамда ҳудудий божхона бошқармаларида бир йиллик стажировка ўташдан иборат ўқитиш тизимига ўтиш;

курсантларнинг божхона фаолияти соҳасидаги билимларни чуқур ўзлаштиришлари ва амалий кўникмаларини оширишларини инобатга олиб, мутахассислик фанлар бўйича ўқув юкламаларини ошириш;

ихтисослаштирилган тренажер-имитацион ва дастурий мажмуаларни қўллаш ҳисобидан курсантларнинг назарий ва амалий тайёргарлигини ташкил этишнинг замонавий шакл ва методларидан фойдаланган ҳолда амалий машғулотлар ҳажмини ошириш;

курсантларнинг билимини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш учун баҳолашнинг янги мезон ва усулларини жорий этиш;

халқаро амалиётда эҳтиёж юқори бўлган хорижий тилларни илғор ўрганиш усулларидан фойдаланган ҳолда тил ўргатишнинг замонавий тизимини жорий этиш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари

ДБҚ (М.Азимов),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

14.

Институт ўқув жараёнида АКТдан фойдаланиш ҳамда самарали бошқарув тизимини жорий этиш тўғрисидаги Комплекс чора-тадбирлар дастурини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

тренажер-имитацион комплекслар ва мослашувчан автоматлаштирилган тренажерларни жорий этиш ҳисобига курсантларни назарий ва амалий тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш;

ўқув видеофильмлар ва электрон ўқув модуллари ҳисобига таълим ресурслари базасини кенгайтириш;

Институтнинг "Электрон таълим" миллий тармоғига беғараз асосда уланишини, шунингдек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига киришини таъминлаш;

профессор-ўқитувчилар таркиби фаолиятини, курсантлар билимини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг замонавий электрон тизимини жорий этиш (е-мониторинг, е-деканат, е-кафедра);

Институт ўқув жараёнини ахборот материаллари билан таъминлаш ва унда компьютер планшетларидан фойдаланиш амалиётини жорий этиш учун (Wi-Fi симсиз алоқага уланиш тизимини жорий этган ҳолда) Интернет тармоғига уланиш тизимини такомиллаштириш ва тезлигини ошириш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М.Азимов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (А.Абдуазизов)

15.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетини такомиллаштиришга қаратилган дастурни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

тингловчиларда божхона қонунчилиги тизимидаги ўзгаришларни бир хилда талқин қилиш кўникмаси ва амалиётда қўллаш малакасини шакллантиришга қаратилган таълим жараёнини ташкил қилиш;

ходимларнинг малакасини оширишнинг янги шаклларини, жумладан, таълимнинг аралаш (масофавий ва кундузги таълим шакллари бирлашган) шаклини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

божхона органларининг касбий фаолиятини истиқболли тажрибасини ўрганиш, тизимлаштириш ва тарқатиш;

ўқув жараёнининг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлашни назарда тутувчи Институт ўқитувчиларининг малака ошириш курсларини ташкил этиш ва жорий қилиш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М.Азимов),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

16.

Иқтисодий ва юридик фанларнинг замонавий ютуқларини инобатга олган ҳолда тегишли фанлар ва предметлар бўйича янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқиш ва белгиланган муддатларда амалга ошириш.

2018 йил

15 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М.Азимов),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

17.

Институт Ахборот-ресурс маркази фондини доимий асосда замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан, шу жумладан, мунтазам равишда маҳаллий ҳамда хорижий ҳуқуқий ва иқтисодий нашрларининг обунасини таъминлаш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги илғор хорижий тажриба ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш учун зарур бўладиган дастурий маҳсулотларни (маълумотлар базаси) харид қилиш ва янгилаб бориш.

доимий асосда

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М.Азимов)


III. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

18.

Божхона иши ва иқтисодий хавфсизлик соҳасида амалий ва инновацион тадқиқотларнинг устувор йўналишларини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Чора-тадбирлар дастури

ДБҚ (М.Азимов)

19.

Институтнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

етакчи илмий-тадқиқот, таълим, ахборот-таҳлил, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик келишувлари, меморандумларини тузиш ва қўшма дастурларни амалга ошириш;

кадрларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш ва стажировка ўташини ташкил этиш, ҳамкорликда тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, маъруза ўқиш ва "маҳорат дарслари" машғулотларини, шу жумладан, масофавий тарзда ўтишни ташкил қилиш мақсадида етакчи хорижий таълим муассасалари билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш;

ривожланган давлатлар (АҚШ, Германия, ХХР, Япония, Корея Республикаси, Россия ва бошқалар)нинг божхона кадрларини тайёрлаш соҳасидаги таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини ўрганиш бўйича хорижий сафарларни ташкил қилиш;

Умумжаҳон божхона ташкилоти дастурлари (PICARD ва бошқалар) доирасида илмий тадқиқотлар ва божхона ишини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш;

Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган ва рўйхатга олинган халқаро ва хорижий ташкилотлар (БМТТД, Жаҳон банки, ЕХҲТ ва бошқалар) иштирокида божхона соҳасидаги лойиҳа ва дастурларни ҳамкорликда амалга ошириш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М.Азимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А.Камилов),

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

20.

Иқтисодий хавфсизлик ва божхона иши соҳасидаги энг долзарб муаммолар бўйича тадқиқотлар ўтказиш мақсадида етакчи қўшма таълим ва илмий муассасаларнинг ходимлари, шунингдек, тажрибали амалиётчи-мутахассислар иштирокида ижодий гуруҳлар тузиш ва фаолиятини ташкил қилиш.


доимий асосда

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М.Азимов),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев), бошқа илмий ва таълим муассасалари

21.

Етакчи хорижий илмий-таълим муассасаларида Институт ўқитувчилари учун мақсадли докторантурани ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М.Азимов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

IV. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

22.

Курсантларда Ватан ҳимояси учун ахлоқий-руҳий ва жисмоний тайёргарликни, конституциявий ва хизмат бурчига содиқликни, юксак фуқаролик масъулиятини шакллантиришга қаратилган қўшма тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йил

Қўшма тадбирлар режаси

ДБҚ (М.Азимов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

(К.Куранбаев), Республика маънавият

ва маърифат маркази (А.Кадиров)

23.

Курсантларни миллий ва жаҳон классик адабиётини ўрганишга йўналтириш, ёзувчилар, шоирлар иштирокидаги ижодий учрашувлар ташкил қилиш, курсантлар орасида турли мавзудаги танловлар ўтказишга қаратилган қўшма тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йил

Қўшма тадбирлар режаси

ДБҚ (М.Азимов),

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

(М.Ахмедов)

24.

Институт курсантлари ва профессор-ўқитувчилар таркиби учун маданий-оммавий тадбирларни ташкил қилиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йил

Қўшма тадбирлар режаси

ДБҚ (М.Азимов), Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев)

25.

Курсантларнинг ота-оналари, божхона хизмати ветеранлари иштирокида Институт профессор-ўқитувчилар таркиби ва курсантлари ўртасида коррупция профилактикаси ва унинг олдини олиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йил

Қўшма тадбирлар режаси

ДБҚ (М.Азимов),

Бош прокуратура (Э.Йўлдошев)

V. МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

26.

Институт шахсий таркибини озиқ-овқат билан таъминлашни ташкил қилиш бўйича аутсорсинг хизматларини жорий қилиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси қарори

ДБҚ (М.Азимов),

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

27.

Институтда замонавий ўқув, моддий-техник база ва ахборот-ресурс таъминотини яратиш бўйича қуйидагиларни назарда тутган таклифларни тайёрлаш ва киритиш:

Ахборот-ресурс маркази ва қўшимча маъруза аудиториялари учун алоҳида комплекс қуриш;

электрон ўқув материалларини яратишга мўлжалланган мультимедиа студиясини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

2018 йил

15 декабрга

қадар

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М.Азимов),

Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),

Қурилиш вазирлиги (А.Тухтаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

28.

Ўқув, илмий адабиётлар ва бошқа босма маҳсулотларни нашр этиш учун кичик босмахона ташкил этиш ва жиҳозлаш.

2019 йил

1 январга қадар

Тадбирлар дастури

ДБҚ (М.Азимов), Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (А.Юнусов)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 ноябрь, 44-сон, 862-модда